Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1975-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 305-сон «Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги 42-сон «Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1975, 2009 йил 26 июн) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 309-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 июль,
59-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 14 июлдаги 59-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг муқаддимасидан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Низомда:
а) муқаддимадан «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидан «махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
в) 26-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 27-банддаги «Агентликка» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/1975-4/0517-сон)