26.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1975
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 26.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1975
Кучга кириш санаси
06.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АКТУАР ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1975]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 14 июлдаги 59-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-4, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/1975-4/0517-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-сон

Молия вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги 42-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом актуар хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 14 июлдаги 59-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-4, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/1975-4/0517-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Актуар хизматлари мустақиллик, холислик, профессионал малакалилик ва махфийлик принциплари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом мақсадларида қўлланиладиган асосий тушунчалар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий — актуарий малака сертификатини олган ва актуар ташкилот штатида турган ёки актуар ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган жисмоний шахс;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 14 июлдаги 59-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-4, 24.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/1975-4/0517-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар ташкилот — актуар хизматларини кўрсатувчи ва ўз штатида камида битта актуарийга эга бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар текшируви — амалга оширилаётган суғурта ва инвестиция операцияларининг хавфлилик даражасини аниқлаш, шунингдек суғурталовчининг молиявий ҳолатини баҳолаш мақсадида суғурталовчининг суғурта ва молиявий фаолияти кўрсаткичларининг таҳлилини ўз ичига олувчи актуар хизматлари мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар кузатуви — суғурта воқеаси юз беришининг математик жиҳатдан эҳтимоллиги ҳисоб-китобини амалга ошириш, такрорийлик ва зарар етказилиш оқибатларининг оғирлик даражасини аниқлаш, суғурта захираларини ҳисоб-китоб қилиш, суғурта жараёнини ташкил этиш учун зарур харажатлар ҳажмини аниқлаш, суғурта хизматлари таннархини ҳисоб-китоб қилиш, суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар бир тури бўйича тариф ставкаларини белгилаш, инвестиция фаолияти натижаларини баҳолаш, даромадларни суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар хил турлари бўйича режалаштириш ва бошқа актуар хизматларини кўрсатишни ўзи ичига олувчи актуар хизматлари мажмуаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — суғурталовчи ёки актуар хизматларининг бошқа буюртмачиси.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суғурталовчилар йилига бир марта — ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой давомида молия йилидаги фаолият якунлари бўйича актуар ташкилотни актуар текширувини амалга ошириш учун жалб этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуар текширувини амалга ошириш натижалари бўйича актуар ташкилот томонидан актуар ҳисоботи тузилади ва қуйидаги саволлар бўйича актуар хулосаси чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилаётган суғурта операцияларининг хавфлилик даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилаётган инвестиция операцияларининг хавфлилик даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчининг молиявий ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Актуар текшируви ўтказилаётганда актуар хизматларини мустақиллик ва холислик принциплари асосида кўрсатилишини таъминлаш учун қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларини кўрсатиш учун актуар ташкилотни жалб этаётган суғурталовчи ушбу актуар ташкилотнинг мулкдори, муассиси (акциядори) бўлмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчига актуар хизматларини бевосита кўрсатувчи актуарий ушбу суғурталовчининг ходими бўлмаслиги ёки ушбу суғурталовчининг мулкдори, муассиси (акциядори), раҳбари билан яқин қариндош (ота-она, эр-хотин, ака-укалар, опа-сингиллар ва болалар, шунингдек эрнинг-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари) бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Актуар текшируви мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган шартлар бузилган ҳолда ўтказилганда, актуар текширувини амалга ошириш натижалари бўйича тузилган (чиқарилган) актуар ҳисоботи (актуар хулосаси) ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Актуар текширувини амалга ошириш шартномасининг тарафи томонидан мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳолатлар бошқа тарафдан яширилганда ушбу ҳолатларни яширган тараф бошқа тарафнинг шартномани тузиш ва ижро этиш билан боғлиқ барча харажатларини қоплаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Актуар ташкилот айнан бир суғурталовчида кетма-кет уч йилдан ортиқ актуар текширувини амалга оширишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Актуар кузатуви буюртмачининг хоҳиш-истагига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуар кузатуви ўтказилаётганда кўрсатиладиган актуар хизматларининг турлари ва ҳажмлари буюртмачи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуар кузатувини ўтказиш натижалари бўйича актуар ташкилот томонидан актуар ҳисоботи тузилади ва актуар хизматларини кўрсатиш шартномасида назарда тутилган саволлар бўйича актуар хулосаси чиқарилади.
(8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Актуар ташкилотнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуар хизматларининг мустақиллик ва холислик принциплари асосида кўрсатилишига тўсқинлик қилиш мақсадида актуарий, актуар ташкилот ва унинг ходимларига ҳар қандай шаклдаги таъсир ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка олиб келади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Актуар хизматлари буюртмачи ва актуар ташкилот ўртасида ёзма шаклда тузилган шартнома асосида ва унга мувофиқ кўрсатилади. Бунда актуар текширувини ва актуар кузатувини битта шартнома доирасида кўрсатишга йўл қўйилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Актуар хизматларини кўрсатиш шартномаси қуйидаги муҳим шартларни назарда тутиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларининг турлари ва ҳажмлари (шу жумладан, актуар хулосаси чиқарилиши лозим бўлган саволлар, шундайлар мавжуд бўлганда), шунингдек қиймати. Бунда актуар хизматлари ҳар бир турининг қиймати алоҳида кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларини кўрсатиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганликдаги жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоларни ҳал этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома тузилган сана ва жой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Актуар хизматларини кўрсатиш шартномасининг тарафлари қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(12-банднинг «а» кичик бандини биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар ташкилотдан актуар хизматларини бевосита кўрсатадиган актуарийнинг малака сертификатини танишиб чиқиш учун тақдим этишини талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларини кўрсатиш натижалари бўйича актуар ҳисоботи ва актуар хулосасини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар ташкилотдан актуар хизматларини кўрсатиш давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича маслаҳатлар ва тавсиялар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
(12-банднинг «а» кичик бандини бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарийга актуар хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган ахборотни у талаб қилаётган тартибда ва ҳажмда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарийга (актуар ташкилотга) актуар хизматларининг мустақиллик ва холислик принциплари асосида кўрсатилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг мавжудлиги ёки вужудга келганлиги тўғрисида хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) актуар ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар ҳисоб-китобларнинг усулларини мустақил белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачидан актуар хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқини сўраш, оғзаки ва ёзма тушунтиришлар ҳамда қўшимча маълумотларни олиш;
(12-банднинг «б» кичик бандини учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар ташкилот қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларининг мустақиллик ва холислик тамойиллари асосида кўрсатилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар вужудга келганда, актуар хизматларини кўрсатиш имконияти йўқлиги тўғрисида буюртмачига хабар бериш;
(12-банднинг «б» кичик бандини бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларини кўрсатиш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг талабига кўра бевосита актуар хизматларини кўрсатадиган актуарийнинг малака сертификатини танишиб чиқиш учун тақдим этиш;
(12-банднинг «б» кичик бандини еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларини кўрсатиш давомида буюртмачидан олинган махфий ахборотни тарқатмаслик, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(12-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуар хизматларини кўрсатиш шартномасининг тарафлари шартнома шартларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Актуар ташкилот актуар хизматларини сифатли ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида буюртмачига етказган зарар учун буюртмачи олдида жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи томонидан тўлиқ бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилиши оқибатида актуар ташкилот актуар хизматларини сифатли ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида буюртмачига етказган зарар учун буюртмачи олдида жавобгар бўлмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Актуар ҳисоботи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Актуар ҳисоботи икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади ва актуар ташкилот раҳбари имзоси билан тасдиқланади. Актуар ҳисоботининг варақлари рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 20 майдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-3, 28.05.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2020 й., 10/20/1975-3/0675-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Актуар ҳисоботидаги маълумот махфийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Актуар ҳисоботи буюртмачига актуар хизматларини кўрсатиш шартномасида назарда тутилган актуар хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин 10 иш куни давомида тақдим этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Актуар ҳисоботида актуар хизматларини кўрсатишнинг бориши, аниқланган хато ва камчиликлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар, шунингдек актуар хизматларини кўрсатиш натижасида олинган бошқа маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Актуар ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботнинг номи, тузилган санаси ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш қисми;

таҳлилий қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Актуар ҳисоботининг кириш қисмида актуар ташкилотнинг (шу жумладан, бевосита актуар хизматларини кўрсатган актуарийнинг фамилияси, исми, отасининг исми, малака сертификатининг серияси, рақами ва берилган санаси) ва буюртмачининг (шу жумладан, мавжуд бўлганда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг серияси, рақами ва берилган санаси) реквизитлари, шунингдек актуар хизматларини кўрсатишнинг асоси ва буюртмачи фаолиятининг умумий тавсифи баён этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Актуар ҳисоботининг кириш қисмида қуйидагилар баён этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларини кўрсатишнинг бориши тавсифи ва умумий натижалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларини кўрсатиш учун буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тавсифи;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи молиявий йил бошига молиявий ҳолатининг базавий тавсифи, суғурталовчи томонидан олдинги актуар хизматларини кўрсатиш натижасида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чоралар (актуар текшируви амалга оширилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий йил давомида амалга оширилган суғурта операцияларининг таҳлили, таваккалчилик сиёсатини, ушлаб қолиш сиёсатини, захираларни шакллантириш сиёсатини, тариф сиёсатини баҳолаш, суғурталовчи томонидан мажбуриятларни бажара олмаслик эҳтимолини олиб борилаётган суғурта операцияларининг таваккалчилик ўлчови сифатида баҳолаш (актуар текшируви амалга оширилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий йил давомида амалга оширилган инвестиция операцияларининг, инвестиция портфелининг диверсификацияси, қайтарилиши, фойдалилиги ва ликвидлигининг таҳлили, умумий инвестиция портфелида захираларнинг (ажратилган активларнинг) ҳолати (диверсификация, қайтарилиш, фойдалилик ва ликвидлик талабларига мувофиқ келган ҳолда) (актуар текшируви амалга оширилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил, баҳолаш ва ҳисоб-китобнинг бошқа турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларини кўрсатиш натижасида аниқланган хато ва камчиликлар, шундайлар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий ихтиёрига кўра бошқа ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Актуар ҳисоботининг якуний қисмида актуарийнинг хулосалари, маслаҳатлари ва таклифлари баён этилади (шу жумладан, актуар текшируви амалга оширилганда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича, амалга оширилаётган суғурта ва инвестиция операцияларининг самарадорлигини ошириш, суғурталовчининг умумий молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича маслаҳатлари ва таклифлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Актуар ҳисоботи бир-бирини истисно этувчи, бир-бирига зид бўлган ва янглиштирувчи фактларни, маълумотларни, хулосаларни ва уларнинг ҳар хил талқинларини ўз ичига олмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Била туриб ёлғон актуар ҳисоботларини тузиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуар хизматларини кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган буюртмачи ҳужжатларининг мазмунига мос келмайдиган актуар ҳисоботи била туриб ёлғон тузилган ҳисобланади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Актуар ҳисоботлари 5 йил давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Актуар хулосаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Актуар хулосаси икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади ва актуар ташкилот раҳбари имзоси билан тасдиқланади. Актуар хулосасининг варақлари рақамланган ва тикилган бўлиши лозим.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 20 майдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-3, 28.05.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2020 й., 10/20/1975-3/0675-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Актуар хулосаси буюртмачига актуар хизматларини кўрсатиш шартномасида назарда тутилган актуар хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин 10 иш куни давомида тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуар ташкилот томонидан тасдиқланган актуар текширувини амалга ошириш натижалари бўйича чиқарилган актуар хулосасининг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига актуар хизматларини кўрсатиш шартномасида назарда тутилган актуар хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин 10 иш куни давомида тақдим этилади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Актуар хулосасини чиқариш учун зарур бўлган маълумотлар суғурталовчи томонидан тақдим этилмаганлиги оқибатида актуар текширувини амалга ошириш натижалари бўйича актуар хулосасини чиқариш имконияти бўлмаган тақдирда, актуар ташкилот энг қисқа, аммо актуар хизматларини кўрсатиш шартномасида назарда тутилган актуар хизматларини кўрсатиш муддати тугаганидан кейин 3 иш кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига актуар хулосасини чиқариш имконияти бўлмаганлигининг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома тақдим этади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Актуар хулосасида актуар хизматларини кўрсатиш шартномасида назарда тутилган саволлар юзасидан актуарийнинг фикри акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Актуар хулосаси қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хулосасининг номи, чиқарилган санаси ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
констатация қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Актуар хулосасининг кириш қисмида актуар ташкилот (шунингдек, актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарийнинг фамилияси, исми, отасининг исми, актуарий малака сертификатининг рақами ва берилган санаси) ва буюртмачининг (шу жумладан, мавжуд бўлганда суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия рақами, серияси ва берилган санаси) реквизитлари акс эттирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Актуар хулосасининг констатация қисмида қуйидагилар баён этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хулосаси чиқарилаётган саволлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий фикрини тасдиқловчи буюртмачи фаолиятининг кўрсаткичлари;
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган хато ва камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар, шундайлар мавжуд бўлган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Актуар хулосасининг якуний қисмида кўрилаётган саволлар бўйича актуарийнинг фикри аниқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Актуар хулосаси бир-бирини истисно этувчи, бир-бирига зид бўлган ва янглиштирувчи фактларни, маълумотларни, хулосаларни ва уларнинг ҳар хил талқинларини ўз ичига олмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Била туриб ёлғон актуар хулосаларини тузиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуар хизматларини кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган буюртмачи ҳужжатларининг мазмунига мос келмайдиган актуар хулосаси била туриб ёлғон тузилган ҳисобланади.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 11 майдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1975-1, 08.06.2012 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 23-24-сон, 270-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Актуар хулосалари 5 йил давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Актуар хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш ва ижро этиш жараёнида юзага келадиган барча баҳс ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилиши, келишувга эришилмаган тақдирда эса, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 309-модда; 2012 й., 23-24-сон, 270-модда; 2017 й., 22-сон, 436-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2020 й., 10/20/1975-3/0675-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 24.07.2023 й., 10/23/1975-4/0517-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)