Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2259-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон «Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 июнь,
21-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 26 июндаги 21-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 25 июлдаги 227-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2259, 2011 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 360-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 19 октябрдаги 114-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2259-1, 2017 йил 23 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.11.2017 й., 10/17/2259-1/0304-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 февралдаги 6-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 13-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2259-2, 2022 йил 17 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2022 й., 10/22/2259-2/0235-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/2259-3/0464-сон)