23.06.2023 йилдаги 16-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри ва бир хилда қўлланилиши орқали инсон ҳуқуқларига оид кафолатларни тўлақонли таъминлаш мақсадида, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий Қонуннинг 11-моддаси ҳамда «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар Конституция нормасини тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмаганлиги важи билан қўллашни рад этишга йўл қўйилмаслигига эътибор қаратишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтирилсинки, муайян ишда қўлланилиши зарур бўлган Конституциянинг нормасида бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилинганда, ишни кўриб чиқаётган судлар Конституция ва тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунга асосланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конституция 15-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Пактлар ва бошқалар) билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилишига эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда судлар қонун ҳужжатларига асосан халқаро шартнома Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинганлиги ёхуд кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари ўтказилганлигига, шунингдек, қўшимча шартлар қўйилганлигига эътибор қаратиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ишларнинг кўриб чиқилишида халқаро шартнома нормалари қўлланилган ҳолларда қарорнинг асослантирувчи қисмида ушбу халқаро шартнома нормаларига ҳавола қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Судларнинг эътибори Конституцияда ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни матбуот ва расмий манбаларда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шарти эканлиги белгиланганлигига қаратилсин (30-модда биринчи қисми, 99-модда ўн биринчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш тартиби 2021 йил 20 апрелдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ-682-сон, 2019 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ЎРҚ-591-сон, 2017 йил 7 сентябрдаги «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-443-сон қонунлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1013-сон қарорида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги ЎРҚ-837-сон Конституциявий Қонуннинг 3 ва 4-моддаларига мувофиқ, ушбу Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга зид бўлмаган қисми қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъий назар, ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтдан эътиборан тўғридан-тўғри амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар инобатга олиши керакки, суд ҳужжатларида ҳуқуқий асос сифатида биринчи навбатда, қоида тариқасида, Конституциянинг тегишли нормаларига ва ундан кейин юридик кучига қараб бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, башарти қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция нормаларига зид бўлганлиги аниқланган тақдирда эса, фақатгина Конституциянинг тегишли нормалари қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга мувофиқ 2023 йил 1 майга қадар қабул қилинган биринчи инстанция судининг суд ҳужжатлари юқори инстанция судлари томонидан қайта кўрилаётганда уларда қўлланилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституция нормаларига мос келмаслиги аниқланиши суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Фуқаролик кодексининг 4-моддаси ва «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддаси талабларидан келиб чиқиб, фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан ишларни кўришда низоли муносабат бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қачон вужудга келганлиги аниқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Конституциянинг 20-моддасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши; инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини ташкил этиши лозимлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, судлар давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари билан муносабатларда инсон ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида мазкур органлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда Конституцияда белгиланган мутаносиблик принципига риоя қилинганлигини текширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Конституциянинг 55-моддасида давлат органлари ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида етказилган зарар ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, унинг ўрни манфаатдор шахснинг аризасига асосан суд тартибида давлат томонидан қопланиши кафолатланганлиги инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судлар Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноят ёхуд ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига ҳамда инсонпарварлик тамойилларига мувофиқ бўлиши керак.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судлар муайян ишларни кўришда Конституция 21-моддасидаги шахсга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги нормага риоя этилганлигини текширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қонунчилик деганда, нафақат қонун ҳужжатлари, балки қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам назарда тутилиши инобатга олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишларини юритишда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги, исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши, ўзи ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги билан боғлиқ Конституцияда белгиланган шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини бузилиши процессуал қонун нормаларининг жиддий бузилиши деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Судларнинг эътибори Конституциянинг 29-моддаси тўртинчи қисмига асосан қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтирилсинки, Конституцияда мустаҳкамланган шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳамда қонунларда белгиланган тартибларни бузган ҳолда ёхуд қонунларда назарда тутилмаган ҳаракатлар натижасида тўпланган далиллар қонунни бузган ҳолда олинган далиллар деб эътироф этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Конституциянинг 29-моддасига мувофиқ ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган бўлиб, қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилинишини, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳлик бераётган шахсларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий эркинлик ва дахлсизликни кафолатловчи конституциявий нормаларни бузилиши ҳолатларига баҳо беришда судлар Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сон қарорида берилган тушунтиришларга амал қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг эътибори шахсга адвокат ёрдамидан фойдаланиш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқи тушунтирилмасдан ёки унинг бундай ҳуқуқларидан амалда фойдаланиши учун реал шароит яратиб берилмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши натижасида олинган далилларнинг мақбул эмас (яроқсиз) деб топилишига ва бундай далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судлар инобатга олишлари керакки, 2023 йил 1 майдан бошлаб шахснинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқининг чекланишига, уй-жойида тинтув ўтказилишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқларининг чекланиши билан боғлиқ ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув фаолияти натижалари мазкур тадбирлар суднинг рухсати асосида ҳамда 2012 йил 25 декабрдаги «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-344-сон Қонунга мувофиқ амалга оширилгандагина ишда далил сифатида фойдаланилиши мумкин бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судларнинг эътибори Конституциянинг 139-моддаси иккинчи қисмида суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи кафолатланганлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституциянинг ушбу нормаси ҳамда Жиноят процессуал кодексининг 20-моддаси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 273-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг 11-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 10-моддаси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 12-моддасига мувофиқ судлар ишда иштирок этувчи шахсларга ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда оғзаки ёки ёзма арз қилиш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, илтимоснома ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, судда сўзлаш ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқларини тушунтиришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Конституциянинг 16-моддасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Конституция асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилиниши, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян ишларда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга зидлиги аниқланган тақдирда судлар Олий судга шу масалада Конституциявий судга мурожаат қилиш юзасидан таклиф киритишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтирилсинки, Конституциявий суднинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бир қисмини Конституцияга зид деб топиш ҳақидаги қарори судлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қолган қисми қўлланилишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Судлар низоларни кўриш давомида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат шахснинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқлари ва манфаатларига зидлиги аниқланганда, манфаатдор шахсга бундай ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 22-боби тартибида Олий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар инобатга олишлари керакки, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституция принцип ва нормаларига зидлиги уни Олий суд томонидан манфаатдор шахснинг аризасига асосан тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Судлар ишларни кўриш натижалари бўйича Конституция нормалари ҳамда шахсларнинг кафолатланган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигини аниқлаган ҳар бир ҳолат бўйича қонун бузилишини келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни пухта ўрганиб, тегишли мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)га хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Барча судлар, қонунчиликни қўллаётган давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар мазкур Пленум қарори тушунтиришларига сўзсиз риоя этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олий суднинг судлов ҳайъатлари, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар мазкур Пленум қарори мазмун-моҳиятини қуйи судларга тушунтириш юзасидан семинар-машғулотлар ўтказишлари ва ягона амалиётни шакллантиришга эътибор қаратишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-сон