10.06.2023 йилдаги 3272-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 10.06.2023 йилдаги 3272-IV-сон
Кучга кириш санаси
10.06.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3272-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-521-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 10 июндаги 3272-IV/КҚ-521-IV-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари юзасидан тавсияларини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг тавсиялари

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий ҳужжатларни ратификация қилиш йўналишида

1.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилиш.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколига қўшилиш масаласининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш.

1. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг Факультатив протоколига қўшилиш масаласини ҳар томонлама ўрганиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси учун ҳуқуқий оқибатларини таҳлил қилиш ҳамда якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур Факультатив протоколга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи тўғрисида таклиф киритиш.

2023 йил июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мазкур Факультатив протокол тартиб-таомилларига миллий қонунчилик тартиб-таомилларининг мувофиқлигини ўрганиш.

2023 йил август

3. Озодликдан маҳрум этиш ва озодликни чеклаш жойлари, шу жумладан ёпиқ турдаги муассасалардаги шарт-шароитларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини ўрганиш ҳамда мазкур объектларни босқичма-босқич модернизация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь — декабрь

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

2.

1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш.

1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш.

1. 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш.

2024 йил январь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ҳар томонлама ўрганиб чиқиш.

2024 йил февраль

3. 1951 йилги Қочоқлар мақоми тўғрисидаги Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича умумлаштирилган фикрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил март

3.

1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш.

1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш.

1. 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш.

2024 йил февраль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ҳар томонлама ўрганиб чиқиш.

2024 йил март

3. 1961 йилги Фуқароликка эга бўлмаганликни қисқартириш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича умумлаштирилган фикрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил апрель

4.

Барча шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни ратификация қилиш.

Барча шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш.

1. Барча шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш.

2024 йил март

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барча шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ҳар томонлама ўрганиб чиқиш.

2024 йил апрель

3. Барча шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала бўйича умумлаштирилган фикрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил май

2. Барча шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш бўйича Ишчи гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистонга таклиф қилиш.

1. Барча шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш бўйича Ишчи гуруҳ экспертларининг Ўзбекистонга ташрифи муддати бўйича таклифлар тайёрлаш.

2023 йил декабрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

2. Барча шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш бўйича Ишчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистонга ташриф буюриши учун таклифнома юбориш.

2024 йил февраль

3. Барча шахсларнинг зўрлик остида ғойиб бўлишидан ҳимоя қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.

келишув асосида

5.

Барча ишчи-мигрантларнинг ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни ратификация қилиш.

Барча ишчи-мигрантларнинг ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш.

1. Барча ишчи-мигрантларнинг ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш.

2024 йил октябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барча ишчи-мигрантларнинг ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ҳар томонлама ўрганиб чиқиш.

2024 йил ноябрь

3. Барча ишчи-мигрантларнинг ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала бўйича умумлаштирилган фикрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

6.

Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 12-моддасига қўйилган қўшимча шартни олиб ташлаш.

«Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан Конвенциянинг 12-моддасига қўйилган қўшимча шартни олиб ташлашнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш.

1. «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан Конвенциянинг 12-моддасига қўйилган қўшимча шартни олиб ташлашнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш.

2024 йил март

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан Конвенциянинг 12-моддасига қўйилган қўшимча шартни олиб ташлашнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ҳар томонлама ўрганиб чиқиш.

2024 йил ноябрь

3. «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан Конвенциянинг 12-моддасига қўйилган қўшимча шартни олиб ташлашнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича умумлаштирилган фикрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

7.

Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг Факультатив протоколига мувофиқ индивидуал хабардор қилиш тартиб-таомилларини ратификация қилиш.

Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш.

1. Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш.

2023 йил сентябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини экспертлар даражасида ҳар томонлама ўрганиб чиқиш.

2023 йил сентябрь

3. Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича умумлаштирилган фикрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

8.

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органларининг индивидуал хабарлар бўйича қарорларини (тавсияларини) имплементация қилишнинг миллий механизмлари самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш.

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органларининг индивидуал хабарлар бўйича қарорларини (тавсияларини) имплементация қилишнинг миллий механизмлари самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

1. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органларидан келиб тушган индивидуал хабарларни кўриб чиқиш бўйича ягона мониторинг тизимини яратишга оид халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш.

2023 йил август

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби,

Тошкент давлат юридик университети

2. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органларидан келиб тушган индивидуал хабарларни кўриб чиқиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил сентябрь

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш

9.

Универсал даврий маъруза доирасида Ўзбекистон Республикасининг Тўртинчи миллий маърузаси тақдим этилишини таъминлаш.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий маъруза доирасида Ўзбекистон Республикасининг Тўртинчи миллий маърузасини тайёрлаш ва тақдим этиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг Тўртинчи миллий маърузасини тайёрлаш ҳамда унинг муҳокамаси бўйича миллий ва жамоатчилик маслаҳатлашувларини ўтказиш.

2. Ўзбекистон Республикасининг Тўртинчи миллий маърузаси лойиҳасини тасдиқлаш учун Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясига юбориш.

3. Ўзбекистон Республикасининг Тўртинчи миллий маърузасини БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига юбориш.

2023 йил июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. Универсал даврий маъруза доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Муқобил маърузасини тайёрлаш ва юбориш.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

5. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий маъруза доирасида Ўзбекистон Республикасининг Тўртинчи миллий маърузасини тақдим этиш.

2023 йил ноябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Дастлабки маърузаси тақдим этилишини таъминлаш.

Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Дастлабки маърузасини тайёрлаш ва БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитасига юбориш.

1. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Дастлабки маърузасини тайёрлаш ҳамда унинг муҳокамаси бўйича миллий ва жамоатчилик маслаҳатлашувларини ўтказиш.

2023 йил июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Дастлабки маърузасининг лойиҳасини тасдиқлаш учун Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига р?оя этилиши бўйича Парламент комиссиясига юбориш.

3. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Дастлабки маърузасини БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитасига юбориш.

2023 йил июль

4. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Муқобил маърузасини тайёрлаш ва юбориш.

2023 йил июль

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

11.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузаси тақдим этилишини таъминлаш.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузасини тайёрлаш ва БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига юбориш.

1. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузасини тайёрлаш ҳамда унинг муҳокамаси бўйича миллий ва жамоатчилик маслаҳатлашувларини ўтказиш.

2023 йил октябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Олий суд, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузасини Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясига юбориш.

2023 йил ноябрь

3. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузасини БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига юбориш.

2023 йил декабрь

4. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенциянинг бажарилиши ҳолати ҳақидаги Муқобил маърузасини тайёрлаш ва юбориш.

2023 йил декабрь

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

12.

Жиноят ишлари бўйича одил судловни амалга ошириш тизимини ислоҳ қилиш орқали судьяларнинг ва адвокатларнинг мустақиллиги мустаҳкамланишини таъминлаш.

1. БМТнинг устав ва шартномавий органлари тавсияларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ суд тизимини янада такомиллаштириш, суднинг мавқеини ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш.

1. БМТнинг устав ва шартномавий органлари тавсияларига ҳамда халқаро стандартларга асосан адвокатлик фаолияти ва суд тизими мустақиллиги принципларига миллий қонунчиликнинг мувофиқлигини таҳлил қилиш.

2023 йил сентябрь

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Суд ҳокимияти мустақиллигини кучайтириш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш.

2023 йил ноябрь

2. Адвокатлик касбининг нуфузини ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, адвокатлик институтини мустақил ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институт сифатида кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш.

1. Халқаро стандартларга мувофиқ адвокатлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги миллий қонунчиликни таҳлил қилиш.

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Адвокатлар палатаси,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

Тошкент давлат юридик университети,

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

2. Адвокатлик институтини янада такомиллаштириш, шунингдек аҳолининг ишончини қозонган, ҳуқуқни ишончли ҳимоя қилувчи институтга айлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

2023 йил ноябрь

13.

Адолатли суд муҳокамаси кафолатларини, шунингдек ўзининг шахсий танловига кўра адвокатни танлаш имкониятини таъминлаш ҳамда адвокатлик ҳимоясига тайёргарлик кўриш бўйича адвокатларнинг имкониятларини камайтирувчи ва «томонларнинг тенглиги» принципига путур етказувчи номутаносиб чекловларни бекор қилиш учун қўшимча чора-тадбирларни белгилаш.

1. Судлов ишини олиб боришда томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва тортишувчанлик принципларини амалиётда тўлиқ амалга оширишни таъминлаш учун имкониятлар яратиш.

1. Малакали юридик ёрдам олишда айбланувчининг ҳимоя ҳуқуқини амалда тўлиқ таъминлашнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Адвокатлар палатаси,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Суд процессида томонларнинг тенглигини таъминлаш бўйича ҳимоячининг ваколатларини кенгайтириш, шу жумладан аҳоли учун юридик ёрдам олиш имкониятини ва унинг самарадорлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2023 йил ноябрь

2. Юридик ёрдам тизими учун молиявий ресурсларни кўпайтириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

1. Адвокатлар учун ишонч билдирувчи шахсларнинг (ҳимоя остидаги шахсларнинг) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги малака ва кўникмаларини ошириш бўйича курсларни ва ўқув дастурларини ўтказиш.

доимий

Адлия вазирлиги,

Адвокатлар палатаси

2. Суд процессида томонларнинг тенглигини таъминлашда адвокатлик фаолиятининг роли ва аҳамияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини оширишга қаратилган ахборот кампаниясини ташкил этиш.

доимий

3. Юридик ёрдам тизими учун молиявий ресурсларни кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Адвокатлар палатаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

14.

Миллий судларда суд қарорларини қабул қилишда халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш.

Миллий судларда суд қарорларини қабул қилишда халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўйича судьялар малакасини ошириш.

1. Судьялар корпусини ўқитиш жараёнига халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳаволалар қўллаш орқали асослантирилган қарорлар қабул қилиш бўйича уларнинг малакасини ривожлантирувчи интерфаол услубларни жорий этиш.

2. Миллий судларда халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўйича махсус қўлланмалар ва тавсиялар яратиш.

2023 йил август

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд,

Судьялар олий мактаби

3. Захирада турган судьяларнинг судлар фаолиятида халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш масаласи бўйича касбий билим ва малакасини чуқурлаштириш бўйича қайта тайёрловдан ўтказиш.

доимий

4. Судьяларнинг ва суд аппарати ходимларининг касбий билим ва маҳоратини ошириш борасида, шу жумладан халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш ва талқин қилиш масалалари бўйича малакасини ошириш.

доимий

15.

Ўзбекистон Республикаси суд тизимидаги лавозимларга аёл номзодлар кўрсатишни ошириш ва гендер тенглик принципини таъминлаш.

Суд тизимида гендер тенглик принципини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Аёл юристларнинг суд тизимида мавқе даражалари бўйича кўтарилиши ва касбий кўникмаларини ривожлантириши учун уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича махсус дастурларни жорий этиш.

2023 йил июль

Судьялар олий кенгаши,

Судьялар олий мактаби,

Олий суд,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Адлия вазирлиги

2. Жамиятда аёл юристларнинг роли ҳақида ва суд тизимида ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида аёлларнинг хабардорлигини ошириш бўйича ахборот кампаниясини ўтказиш.

2023 йил август

3. Муаммоларни аниқлаш ва келгуси чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун суд тизимидаги лавозимларга аёл номзодларни кўрсатиш тўғрисидаги маълумотларни таҳлил ва мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш.

2023 йил сентябрь

4. Суд тизимидаги лавозимларга аёл номзодларни кўрсатишдаги нотенгликни аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиш ва ушбу ҳолатни бартараф этишга оид тавсиялар ишлаб чиқиш.

2023 йил октябрь

16.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун судлар фаолиятининг очиқлиги ва мақбуллигини таъминлаш чораларини кўриш.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг суд жараёнларининг барча босқичларида одил судловга эришишга бўлган ҳақиқий имкониятларини таъминлаш.

1. Судлар фаолиятини рақамлаштириш ҳамда ушбу йўналишдаги ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловга эришишга бўлган имкониятларини таъминлаш.

2023 йил октябрь

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд,

Судьялар олий мактаби,

Адлия вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

2. Икки ҳафталик малака ошириш ўқув курслари доирасида турли тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бўйича судьяларни ва суд аппарати ходимларини ўқитиш.

2023 йил ноябрь

3. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан судларга бериладиган аризалар учун давлат божини камайтириш ва уларни судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш масаласи бўйича ўрганиш ўтказиш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Олий суд,

Адлия вазирлиги

17.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари томонидан тақдим этилган индивидуал ҳолатлар бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари томонидан тақдим этилган индивидуал ҳолатлар рўйхатини ўрганиш.

1. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари томонидан тақдим этилган индивидуал ҳолатлар рўйхатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари томонидан тақдим этилган шахсларни жазодан озод қилишнинг ёки уларга жазони енгиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий суд,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Қийноқларга қарши кураш соҳасида

18.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш тўғрисидаги аризаларни тезкор ва самарали текширишни таъминлаш.

«Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш тўғрисидаги аризаларни тезкор ва самарали текшириш механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш тўғрисидаги аризаларни тезкор ва кечиктирмасдан текшириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2023 йил июль

Бош прокуратура,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,

Тошкент давлат юридик университети,

Ички ишлар вазирлиги академияси,

Жамоат хавфсизлиги академияси

2. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш тўғрисидаги аризаларни самарали текшириш механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил август

3. «Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш тўғрисидаги аризаларни тезкор ва самарали текшириш механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

19.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи идоралараро тузилмани жорий этиш.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи идоралараро тузилмани жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш.

1. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи идоралараро тузилмани жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича халқаро тажрибани ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиш.

2023 йил сентябрь

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

2. Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи идоралараро тузилмани жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида умумлаштирилган фикрни тайёрлаш.

2023 йил октябрь

20.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жазони ижро этувчи (пенитенциар) муассасалар ходимлари учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ва жазони ижро этувчи (пенитенциар) муассасаларнинг барча ходимларини инсон ҳуқуқлари ва қийноқларнинг олдини олиш соҳаларида мунтазам ўқитиш.

1. Судьялар, прокуратура органи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва бошқа мутахассисларни қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга йўл қўймаслик масаласи бўйича ўқув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2023-2024 йиллар ҳар чоракда

Судьялар олий мактаби,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,

Ички ишлар вазирлиги академияси,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,

Ички ишлар вазирлиги академияси,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жазони ижро этувчи муассасалар ходимлари учун қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2023-2024 йиллар ҳар чоракда

3. БМТнинг Аёл-маҳбуслар билан муносабатда бўлишга ва аёл-ҳуқуқбузарлар учун озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларига оид қоидалари (Бангкок қоидалари) бўйича аёллар ахлоқ тузатиш муассасалари ходимлари учун тренинглар ўтказиш.

2023 йил август-сентябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Ички ишлар вазирлиги

4. Жазони ижро этувчи (пенитенциар) муассасалар ходимлари учун «Озодликдан маҳрум этиш жойларида зўравонликка дуч келиш ва у ҳақида огоҳлантириш» мавзусида тренинг ташкил этиш ҳамда ўтказиш.

2023 йил октябрь-ноябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

5. Турмалар ва жазони ижро этувчи (пенитенциар) бошқа муассасалар модулида (қабул қилиш тартиби, шафқатсиз муносабат, сақлаш шарт-шароитлари, турмаларда тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари, алоҳида тоифадаги маҳкумлар ва бошқа масалалар) Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ё?и қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенция стандартлари бўйича махсус курсларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2023-2024 йиллар ҳар чоракда

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,

Ички ишлар вазирлиги академияси

6. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси томонидан тайёрланган «Жазони ижро этиш муассасаларида жинсий ва гендер зўравонликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш» нашрини ўзбек тилига таржима қилиш ва ушбу нашрнинг тақдимотини ўтказиш.

2023 йил июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Жазони ижро этувчи (пенитенциар) тизимда фаолият олиб борувчи тиббиёт ходимларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказиш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш.

1. Жазони ижро этувчи (пенитенциар) муассасалардаги даволаш-профилактика бўлинмаларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бевосита бўйсунувига ўтказиш масаласини ўрганиш.

Жазони ижро этувчи (пенитенциар) муассасаларда фаолият олиб борувчи тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш ва моддий рағбатлантирилишини кучайтириш, шунингдек жазони ижро этувчи (пенитенциар) муассасалардаги даволаш-профилактика бўлинмаларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бевосита бўйсунувига ўтказишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қамоқда сақланаётган маҳкумлар ва маҳбусларга даволаш-профилактика хизматини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

2. Суд-тиббий экспертларининг амалдаги лавозим йўриқномаларига ўзгартиришлар киритиш.

Суд-тиббий экспертизасини ўтказишга масъул бўлган мансабдор шахслар учун қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларини исботлаш ва фактларни процессуал расмийлаштириш ҳамда ҳужжатлаштириш тартибини белгиловчи илмий-амалий йўриқнома ва тиббий қўлланма ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

22.

Ногиронлиги бўлган маҳкумларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.

Ногиронлиги бўлган маҳкумларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

1. Ногиронлиги бўлган маҳкумларга жазони ижро этувчи (пенитенциар) муассасалардаги ижтимоий объектлардан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш.

2023 йил июль

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

2. Ногиронлиги туфайли ҳаракатланиш имконияти чекланган маҳбусларга унинг жазони ўташ муддати давомида бириктирилган маҳбусларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

2023 йил август

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура

3. Жазони ижро этувчи (пенитенциар) муассасалар кутубхоналарини Брайл алифбоси ёзувидаги босма нашрлар билан таъминлаш.

2023 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тинч йиғинлар ва сўз эркинлиги соҳаларида

23.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро нормаларга мувофиқ «Митинглар, йиғилишлар ва намойишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини қайта кўриб чиқиш, шунингдек «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. «Митинглар, йиғилишлар ва намойишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини маромига етказиш.

1. «Митинглар, йиғилишлар ва намойишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини халқаро ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда маромига етказиш.

2024 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия,

Бош прокуратура,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти

2. «Митинглар, йиғилишлар ва намойишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

2. Ахборотлаштириш соҳасидаги қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш соҳасидаги қонунчилигини таҳлил қилиш.

2024 йил октябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳасида

24.

Мустақил фуқаролик жамияти институтлари фаолият юритишлари учун халқаро грант лойиҳаларни амалга оширишдаги чекловларни олиб ташлаш ҳамда янги жамоат ташкилотларини рўйхатдан ўтказишда ортиқча маъмурий талабларни ҳамда тартиб-таомиллар билан боғлиқ талабларни бекор қилиш орқали уларга кенг имконият яратиш.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи бюрократик омилларни камайтириш ва уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш.

1. «Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришнинг муҳим масалалари» мавзусида туркум семинарлар ўтказиш.

2023 йил июль — октябрь

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси,

фуқаролик жамияти институтлари

2. Нодавлат нотижорат ташки?отлар фаолиятини молиялаштириш ва грант лойиҳаларни амалга ошириш, рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш борасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, фуқаролик жамияти институтлари

25.

Давлат муассасаларининг қонун ижодкорлигида ва давлат ишларида мустақил фуқаролик жамияти институтлари иштирок этишига кўмаклашиш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш.

1. Жамоатчилик назорати соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик қилишнинг, шунингдек уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш.

1. Жамоатчилик назорати соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик қилишнинг, шунингдек уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

2023 йил сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

2. Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш, шунингдек жамият бошқарувида мазкур институтлар иштирокини кенгайтириш бўйича энг яхши таклифлар учун нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида давлат гранти танловини ўтказиш.

2023 йил декабрь

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

2. Инсон ҳуқуқлари амалга оширилишини мониторинг қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш.

БМТнинг устав ва шартномавий органларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тавсиялари бажарилишини мониторинг қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокининг тартиб-таомилларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини репрессия қилиш ва қўрқитиш ҳақидаги барча хабарларни бартараф этиш учун тезкор ва самарали чоралар кўриш.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ходимларини ва оила аъзоларини, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини репрессия қилиш ва ноқонуний таъқиб қилиш бўйича батафсил ва далилларга асосланган ахборот тайёрлаш.

1. Тақдим этилган маълумотларни миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлигини ўрганиш ва далилларга асосланган ахборот тайёрлаш.

2. Мазкур тайёрланган ахборотни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига юбориш.

2023 йил июнь

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Бош прокуратура

27.

Мустақил адвокатлар, журналистлар, блогерлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қўрқитиш ва таъқиб қилишга нисбатан мутлақ тоқат қилиб бўлмасликни таъминлаш.

Адвокатлар, журналистлар, блогерлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари мустақиллигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

Адвокатларнинг, журналистлар, блогерлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳуқуқларига ва эркинликларига риоя этиш, шунингдек уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2024 йил март

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Адлия вазирлиги,

Адвокатлар палатаси,

фуқаролик жамияти институтлари

Турар жой ҳуқуқини таъминлаш соҳасида

28.

БМТнинг Муносиб турар жой тўғрисидаги масалалар бўйича махсус маърузачиси билан ҳамкорликни ривожлантириш, турар жойга эга бўлишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

Турар жой эгаларининг ҳуқуқлари таъминланиши бўйича вазиятни ўрганиш.

1. Бузилишга тушган турар жой эгаларининг ҳуқуқлари таъминланишини мониторинг қилиш.

доимий

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. БМТнинг Муносиб турар жой тўғрисидаги масалалар бўйича махсус маърузачисига Ўзбекистонга ташриф буюришини таклиф қилиш масаласини ўрганиш.

2024 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Гендер зўравонликка қарши курашиш соҳасида

29.

Гендер зўравонликка қарши курашишни фаоллаштириш, самарали текширишни ва айбдорларга жазо тайинланишини таъминлаш, шунингдек зўравонликдан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш ва жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш хизматларини мустаҳкамлаш.

1. Гендер ва оилавий (маиший) зўравонликка қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

1. Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик содир этиш хавфларини ва низоларнинг олдини олиш мавзусидаги модуллар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, шунингдек адвокатларни тайёрлаш дастурини жорий этиш.

2023 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги академияси,

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,

Адвокатлар палатаси,

Судьялар олий мактаби,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Гендер зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатишга бўлган эҳтиёжларни доимий асосда таҳлил қилиб бориш.

ҳар чоракда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

3. Халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан аҳолини, айниқса низоли вазиятларда қолган аёлларни ва болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тренинглар ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

2. Гендер зўравонлик соҳасида содир этилган жиноятларни самарали текширишни ва айбдорларга жазо тайинланишини таъминлаш.

Гендер зўравонлик борасида содир этилган жиноятларни текширишни ва айбдорларга жазо тайинланишининг самарали механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

2023 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

3. Гендер зўравонликдан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш ва жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича хизматларни яхшилаш.

Гендер ёндашув асосида низолар билан боғлиқ ҳолда гендер зўравонликдан жабрланганларга етказилган зарарни баҳолашнинг ва қоплашнинг, ижтимоий ҳаётга қайта йўналтиришнинг, ҳужжатлаштиришнинг лозим даражадаги механизмларини аниқлаш.

2023 йил август

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

Нукус шаҳрида 2022 йил июль ойида юз берган воқеалар бўйича

30.

Ишончни мустаҳкамлаш, тўпланган тажрибани ҳисобга олиш ва хулоса чиқариш, шунингдек ижтимоий тотувлик ва ишончни қайта тиклашга эришиш мақсадида 2022 йил июль ойида юз берган воқеалардан кейин қўлланилган «ҳаракатларни таҳлил қилиб» кўриш.

1. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг Якуний ахборотини тақдим этиш.

1. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг Якуний ахборотини тайёрлаш.

2. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг Якуний ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритиш.

3. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг Якуний ахборотини кенг жамоатчиликка етказиш учун брифинг ва матбуот анжуманларини ўтказиш.

жиноят ишларини судда кўриш якунлари бўйича

Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеалар бўйича суд мажлислари тўғрисидаги ахборотини тақдим этиш.

1. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеалар бўйича суд мажлислари якунлари ҳамда қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги батафсил ахборотни тайёрлаш.

2. Суд мажлислари якунлари тўғрисида холис ва асослантирилган ахборотни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига юбориш.

ҳар бир суд мажлиси якуни бўйича

Олий суд,

Бош прокуратура,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

3. Ҳукумат ва жамоатчилик ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш учун ўзаро алоқаларни боғловчи бўғин сифатида фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб қилиш.

Ишончни мустаҳкамлаш ва июль воқеаларига жалб қилишнинг асосий сабабларини ўрганиш, шунингдек ижтимоий тотувлик ва ҳамжиҳатликни қайта тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан бир қатор учрашувларни ташкил этиш.

2023 йил ноябрь

Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш

31.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

1. Доимий фаолият кўрсатувчи майдон — Самарқанд форуми асосида Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий механизмни жорий этишга кўмаклашиш.

1. Самарқанд форуми асосида Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича доимий фаолият кўрсатувчи минтақавий механизмни жорий этиш концепциясини тайёрлаш.

2023 йил июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик миссиялари

2. Самарқанд форуми асосида Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий механизмни жорий этиш бўйича лойиҳани тегишли халқаро ташкилотлар (БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқалар) билан ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

3. Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий механизмни жорий этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

2. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси махсус жамғармасига Ўзбекистоннинг ихтиёрий бадали сифатида юз минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини тайёрлаш ва қабул қилиш.

2023 йил июль

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

3. Инсон ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон форумида Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштироки юзасидан таклиф тайёрлаш.

1. Инсон ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон форумида иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини қабул қилиш.

2. Инсон ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон форумида иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси делегацияси аъзолари учун ахборот материалларини тайёрлаш.

3. Инсон ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон форумида Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокининг якунлари тўғрисида ахборот тайёрлаш.

2023 йил декабрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчи лавозимини таъсис этиш.

1. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчи лавозимини таъсис этиш масаласи юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман)

2. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси лавозимига номзодни белгиланган тартибда келишиш.

3. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчисини аккредитациядан ўтказиш.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маъқуллаганидан сўнг

5. Инсон ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё форумини ташкил этиш ва ўтказиш.

1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё форумининг концепциясини, кун тартибини, дастурини ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(омбудсман),

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Инсон ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё форумини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини тайёрлаш ва қабул қилиш.

2023 йил август

3. Инсон ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё форумини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш.

2023 йил октябрь

4. Мазкур форумни ўтказиш ва олиб бориш жараёнлари ҳамда якунлари тўғрисида хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, мақолалар чиқариш, матбуот хабарномаларини тарқатиш орқали кенг қамровли ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё форуми якунлари бўйича