30.05.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3437
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 30.05.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3437
Кучга кириш санаси
01.06.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруғнинг номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3437]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 25 майдаги 13-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлатишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом алоҳида ҳолатларда тиббиёт муассасасида беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлатишга рухсат бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон қарорига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириш тизимига ўтказилган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида (бундан буён матнда тиббиёт муассасаси деб юритилади) алоҳида ҳолатларда беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлатишга нисбатан татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида ҳолатлар — тиббиёт муассасасига даволаниш учун келган беморлар томонидан уларнинг тегишли асосий касалликларини, шунингдек уларда олдиндан мавжуд бўлган ёндош сурункали ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларни даволаш учун шифокор томонидан ёзилган рецепт асосида шу кунга қадар қабул қилаётган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг тиббиёт муассасасига фойдаланиш мақсадида олиб келиниши;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёндош сурункали ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар — сил, ўсма касалликлари, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, орттирилган иммунитет танқислиги синдроми, мохов, руҳий касалликлар, юрак-қон томир касалликлари, эндокринологик ва наркологик касалликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тиббиёт муассасасида беморларни дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш харажатлар сметаси бўйича ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети доирасида бепул, қолган ҳолларда пуллик асосда шифохонага кирим қилинган нархларда амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, беморлар тиббиёт муассасасига даволаниш учун келганда, улар ўзларининг асосий касалликларини, шунингдек уларда олдиндан мавжуд бўлган ёндош сурункали ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларни даволаш учун шифокор томонидан ёзилган рецепт асосида шу кунга қадар қабул қилаётган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни (бундан буён матнда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар деб юритилади) тиббиёт муассасасига фойдаланиш мақсадида олиб келиши мумкин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлатишга рухсат бериш, уларни сақлаш ва қўллаш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Беморлар томонидан тиббиёт муассасасига олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлатишга рухсат беришда даволовчи шифокор томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг шифокор томонидан ёзилган рецептда кўрсатилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамдаги маълумотларнинг мос келиши, ташқи кўринишининг бутлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморнинг хозирги холатидаги касалликнинг тури ва оғирлик даражаси, касалликнинг кечиши, беморнинг ёши, вазни, шунингдек дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларида кўрсатилган қарши кўрсатмалар, ножўя таъсирлар ҳамда дори воситаларининг ўзаро таъсирлашуви тўғрисидаги маълумотлар текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, беморлар томонидан тиббиёт муассасасига олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар ушбу банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга жавоб берганда, даволовчи шифокор томонидан шу тиббиёт муассасасининг тор мутахассиси билан маслаҳатлашилган ҳолда мазкур дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлатишга рухсат берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бемор томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар Мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса, ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлатишга рухсат берилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Беморлар томонидан олиб келинган ва алоҳида сақлаш шароитларини талаб этмайдиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар бемор жойлаштирилган хонада сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар эса тиббиёт муассасасининг муолажа хонасида (шу жумладан ушбу хонадаги музлатгичда) сақланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тиббиёт муассасасининг даволовчи шифокори беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг сарфланиши бўйича маълумотларни ҳар куни касаллик тарихига қайд этиб боради ҳамда киритилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тиббиёт муассасаси ходимлари (даволовчи шифокор, бўлим ҳамшираси) ва беморларнинг дори воситалари ва тиббий жиҳозларни тиббиёт муассасасига олиб келиниши ҳамда ишлатилишидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар тиббиёт муассасаси ходимлари (даволовчи шифокор ҳамда бўлим ҳамшираси)нинг ҳуқуқлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморлар томонидан тиббиёт муассасасига олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган бўлса, ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозларни тиббиёт муассасасининг муолажа хонасида (шу жумладан ушбу хонадаги музлатгичда) сақлаш учун беморлардан талаб қилиб олиш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморлар томонидан тиббиёт муассасасига шифокор рецептида кўрсатилмаган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар олиб келинган тақдирда, ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозларни тиббиёт муассасасига қабул қилмаслик ҳамда ишлатишга рухсат бермаслик.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар тиббиёт муассасаси ходимлари (даволовчи шифокор ҳамда бўлим ҳамшираси)нинг мажбуриятлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бемор томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган бўлса, ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозларни тиббиёт муассасасининг муолажа хонасида (шу жумладан ушбу хонадаги музлатгичда) сақлаш;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бемор томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар тиббиёт муассасасининг дори воситалари ва тиббий жиҳозлари, шунингдек бошқа бемор томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан аралашиб кетмаслигини таъминлаш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Беморларнинг ҳуқуқлари қуйидагилар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ўзлари билан тиббиёт муассасасига олиб келиш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари билан олиб келган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган бўлса, ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозларни тиббиёт муассасасининг муолажа хонасида (шу жумладан ушбу хонадаги музлатгичда) сақланишини тиббиёт муассасаси ходимлари (даволовчи шифокор ҳамда бўлим ҳамшираси)дан талаб қилиш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари билан олиб келган ҳамда тиббиёт муассасасининг муолажа хонасида (шу жумладан ушбу хонадаги музлатгичда) сақланган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни тиббиёт муассасаси ходимларидан (бош шифокор, бўлим ҳамшираси) талаб қилиб олиш.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Беморларнинг мажбуриятлари қуйидагилар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари билан олиб келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни (агар улар алоҳида сақлаш шароитларини талаб этмаса) тиббиёт муассасаси ходимлари (даволовчи шифокор ҳамда бўлим ҳамшираси)нинг текширувидан ўтказган ҳолда муолажа хонасида сақлаш чорасини кўриш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари билан олиб келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни (агар улар алоҳида сақлаш шароитларини талаб этса) тиббиёт муассасасининг муолажа хонасида (шу жумладан ушбу хонадаги музлатгичда) сақлаш учун тиббиёт муассасаси ходимлари (даволовчи шифокор, бўлим ҳамшираси)га топшириш.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/3437/0307-сон; 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)