Ҳужжат кучини йўқотган 17.05.1995 07.10.1992 йилдаги ПФ-477-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.05.1995
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХЎЖАЛИКЛАР ИХТИЁРИДА ҚОЛДИРИЛАДИГАН ПАХТА ТОЛАСИ, ПИЛЛА, ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ ТЕРИ СОТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКА ВА ВИЛОЯТ АССОЦИАЦИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 17 майдаги ПФ-1157-сон «Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл тери сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини тугатиш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳукуматининг қарорларига мувофиқ хўжаликларнинг ихтиёрида қолдириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотининг бир қисмини сотишда уларга амалий ёрдам бериш, колхоз ва совхозларни истеъмолчилар ва маҳсулот сотиладиган бозорни излашдек ўзларига хос бўлмаган вазифадан халос этиш, шунингдек бунда кўпдан-кўп суиистеъмолларга йўл қўймаслик мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонларида ва республика ҳукуматининг қарорларида белгиланган ҳажмда хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, қоракўл тери ва жун сотилишини таъминлаш билан шуғулланадиган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ассоциацияларини ташкил этиш тўғрисидаги республиканинг бир қанча хўжаликлари таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ассоциация юридик шахс бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-бандда кўрсатилган маҳсулот турларини етиштирувчи колхозлар, совхозлар, деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли асосда ассоциациянинг аъзолари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ассоциация:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, қоракўл тери ва жун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ажратадиган меъёрлар асосида эркин нархларда сотилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортга етказиб бериш чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигидан лицензиялар олиниши ва ҳужжатлар расмийлаштирилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар ассоциация фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наф келтирадиган шерикларни излаш, тузилган шартномаларнинг юксак самарадорлигини ҳамда мазкур маҳсулотларни хўжаликларнинг меҳнат жамоалари манфаатларини кўзлаб сотиш мақсадида ички ва ташқи бозорлардаги конъюнктурани ва белгилайдиган нархларни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликларнинг молиявий ва иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг истеъмолчилари билан ўзаро манфаатли бевосита алоқалар ўрнатишда колхозлар, совхозларга ва деҳқон хўжаликларига тижорат-воситачилик хизмати кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки ҳамда бошқа тижорат банклари ташкил этилаётган ассоциацияларнинг ҳисоблари ўз вақтида очилишини ва сўмда ҳам, валютада ҳам пул маблағлари ҳисобга ўтказилишини таъминласинлар, белгиланган тартибда зарур кредитлар ажратиб берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ассоциацияларининг фаолиятини ташкил этишга доир қарор қабул қилсин ҳамда уларнинг намунали тузилмаси ва бир хилдаги Уставини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 7 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-477-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 12-сон, 449-модда)