Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.1995 17.10.1992 йилдаги 479-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.10.1992 йилдаги 479-сон
Кучга кириш санаси
17.10.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.1995
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХЎЖАЛИКЛАР ИХТИЁРИДА ҚОЛДИРИЛАДИГАН ПАХТА ТОЛАСИ, ПИЛЛА, ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ ТЕРИНИ СОТИШНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКА ВА ВИЛОЯТ УЮШМАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 майдаги 171-сонли «Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини тугатиш масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 7 октябрдаги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ҳисобидаги воситачи-сотувчи ташкилот бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда уюшманинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Намунавий уставига амал қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлар билан ўз муносабатларини ихтиёрий равишда, шартномавий ва ўзаро манфаатли асосда юритадилар, ўз зиммаларига юкланган вазифалар ҳамда юмушларнинг бажарилиши учун жамоа, давлат ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уюшма таркибига кирган бошқа корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек вилоят ҳокимияти олдида жавобгар бўладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Ҳукумати томонидан 1992 йил 12 майда тасдиқланган (11-23-63-сон) тартибга мувофиқ жамоа, давлат ва деҳқон хўжаликларининг ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишда уларга воситачилик хизмати кўрсатадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзбошенгилтаъминотсотиш» билан биргаликда ички ва ташқи бозорларда ана шу маҳсулот турларига бўлган бозор коньюнктурасини ўрганадилар, мазкур маҳсулотларни экспортга чиқариш чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги орқали лицензияларни расмийлаштирадилар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ажратган квоталар асосида уларнинг МДҲ ҳудудида сотилишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида кўрсатилган маҳсулот турларини сотиш юзасидан ҳар ойда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига ва «Ўзбошенгилтаъминотсотиш»га белгиланган ҳисоботни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Муассисларнинг умумий йиғилиши уюшманинг юқори органи ҳисобланиб, уни бошқарув сайлайди. Бошқариш аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сонини, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини уюшма бошқаруви белгилайди ва тасдиқлайди. Бошқарув ҳузуридаги аппарат унинг хўжалик ҳисобидаги фаолияти эвазига сақланади. Уюшманинг Намунавий устави ва тузилмаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқариш ходимларига неча киши ажратиш тўғрисидаги масалани ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув раиси ва унинг ўринбосари вилоят ҳокимининг тақдимномасига биноан уюшма муассисларининг йиғилишида сайланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимлари ташкил этилган уюшмаларни жойлаштириш, уларни телефон ва телетайп алоқаси, мебель, асбоб-ускуналар, ташкилий техника, автотранспорт билан таъминлаш масаласини ҳал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўрта Осиё темир йўл Бошқармаси (ўртоқ Желтоухов) ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги (ўртоқ Ахметов) 1992 йил 7 октябрдаги 477-сон Фармоннинг ва ушбу қарорнинг талабларини қатъий бажара бориб, уюшмаларнинг талабномалари бўйича транспорт воситалари ажратишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин. Унинг амалга оширилиши йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи мажлисида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
479-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 17 октябрь 479-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи вилоят Қорақалпоғистон республика уюшмасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ УСТАВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика хўжаликлари ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл тери сотилишини таъминловчи вилоят (Қорақалпоғистон республика) уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 7 октябрдаги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалага доир 1992 йил 17 октябрдаги 479-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ихтиёрийлик асосида ташкил қилинган уюшма тижорат-воситачилик ташкилоти бўлиб, ўз фаолиятини ушбу Устав асосида, тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш қоидалари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшманинг даромадлари шартнома ва битим асосида кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда ундириб олинадиган маблағлар ҳисобига ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-бандда кўрсатилган маҳсулот турларини етиштирувчи жамоа, давлат ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотлар мутлақо ихтиёрийлик ва тенгҳуқуқлилик асосида уюшманинг аъзолари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Уюшма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари чиқарган бошқа меъёрий ҳужжатларга, ушбу Уставга, уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ва унинг бошқаруви қабул қилган қарорларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уюшма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил равишда сотиш учун қолдириладиган, пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланганидек ва республика Ҳукумати томонидан 1992 йил 12 майда тасдиқланган (11-23-63-сон) мазкур маҳсулотларни сотиш тартибига мувофиқ уларни эркин нархлар билан сотишда жамоа ва давлат хўжаликларига ҳамда бошқа шу хилдаги маҳсулотлар етиштирувчиларга тижорат-воситачилик хизмати кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида кўрсатилган турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштрувчиларни бирлаштириш ва мазкур маҳсулотларни самарали тарзда, наф кўриб сотиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, хўжаликларга зарур молларни сотиб олишда кўмаклашиш ва шу асосда жамоа ҳамда давлат хўжаликларининг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини топшириш чоғида хўжаликларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзбошенгилтаъминотсотиш» билан биргаликда тузиладиган шартномалар ва битимларнинг хўжаликлар ва умуман республика учун энг кўп наф келтирадиган тарзда самарали бўлиши мақсадида ички ҳамда ташқи бозорлардаги конъюнктурани ва ушбу маҳсулот турларига нарх белгиланишини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг мазкур турларини МДҲ давлатларига ва Болтиқ-бўйи давлатларига олиб чиқиб кетиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасида квотани ҳамда ажратилган квоталар ҳажмида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги орқали экспортга лицензияларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толаси, қоракўл тери, жун ва пилла етиштириш бўйича ҳамда шу маҳсулотлар белгиланган топшириқдан ташқари минтақада қанча тайёрланганлиги ва белгиланган топшириқнинг 15 фоизи ҳажмидаги пахта толаси, қоракўл тери, жун ҳамда белгиланган топшириқнинг 25 фоизи ҳажмидаги пилла мавжудлиги бўйича ягона ҳисоб-китоб ва ҳисоботни юритиш (республика Ҳукуматининг қарорига биноан фоиз нисбатлари ўзгартирилиши мумкин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг мазкур турларини етиштириш, етказиб бериш ҳамда уларнинг қолдиқлари бўйича ҳар ойда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига ва «Ўзбошенгилтаъминотсотиш»га ҳисобот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликларга ҳужжатларни расмийлаштириш ва мазкур қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг истеъмолчилар билан бевосита ўзаро манфаатли хўжалик алоқаларини ривожлантириш борасида ҳар хил тижорат-воситачилик хизматлари кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Уюшма ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларга шу маҳсулотларнинг Ҳукумат қарорларига биноан уларда қолдириладиган қисмини сотишда амалий ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоа, давлат ва деҳқон хўжаликларида мустақил сотиш учун қолдириладиган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини эркин нархлар билан сотишда уларга тижорат-воситачилик хизматлари кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзбошенгилтаъминотсотиш» билан биргаликда тузиладиган шартномаларнинг хўжаликлар ва умуман республика учун энг кўп наф келтирадиган тарзда самарали бўлиши мақсадида ички ва ташқи бозорлардаги конъюнктурани ҳамда пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терига нарх белгиланишини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу маҳсулот турларининг истеъмолчиларини излайди, улар билан республика хўжаликлари томонидан шу маҳсулотларни етказиб бериш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатиш юзасидан шартномалар ва битимлар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл вагонларига доир йиллик, йил чораги учун ва ойлик режалар ва талабномаларни режалаштириш ҳамда уларни Ўрта Осиё темир йўл Бошқармасига тақдим этишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартнома ва битимларга мувофиқ ушбу маҳсулот турларини етказиб бериш тўғрисида хўжаликларга кўрсатма беради ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Ҳукумати томонидан 1992 йил 12 майда тасдиқланган (11-23-63-сон) тартибга мувофиқ минтақадаги хўжаликларда ушбу маҳсулот турларини етиштириш бўйича ҳамда белгиланган топшириқдан ташқари тайёрланган маҳсулотнинг, белгиланган топшириқнинг 15 фоизи ҳажмидаги пахта толаси, қоракўл тери, жун ва белгиланган топшириқнинг 25 фоизи ҳажмидаги пилланинг мавжудлиги бўйича ягона ҳисоб-китоб юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил равишда сотиш учун хўжаликларда қолдириладиган маҳсулотлар бўйича давлат, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларда хўжаликларнинг манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда маҳсулот етиштириш ва сотиш билан боғлиқ масалалар бўйича ана шу ташкилотларда хўжаликларнинг вакили бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг истеъмолчилари билан бевосита ўзаро манфаатли хўжалик алоқаларини ривожлантиришда шартнома асосида хўжаликларга турли воситачилик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг мазкур турларини МДҲ давлатларига ва Болтиқ-бўйи давлатларига етказиб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасида квоталарни ҳамда ажратилган квоталар ҳажмида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги орқали лицензияларни расмийлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биркитилган маҳсулот турлари бўйича тўла миқёсли маркетинг ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар, МДҲ минтақалари, бошқа давлатлар ва хорижий фирмаларнинг таъминот-сотиш, тижорат-воситачилик ташкилотлари, бирлашмалари ва корхоналари билан бевосита амалий алоқалар ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, фойданинг ва хўжалик ҳисоби даромадининг кўпайишига имкон берадиган хўжалик ҳисобини, шартномавий, молиявий ва ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг моддий-техника негизини ривожлантириш ва мустаҳкамлашни, асосий жамғармалардан, меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланишни яхшилашни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва бошқаришни илмий ташкил қилишни жорий этади, меҳнат самарадорлигини оширишни таъминлайди, замонавий ҳисоб техникасини қўлланган ҳолда автоматлаштирилган бошқариш тизимини вужудга келтиради; уюшма тизими учун малакали кадрлар танлаш масалаларини шартнома асосида ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ва қарзга олинган маблағлар ҳисобига омборхоналар, уй-жойлар, ижтимоий-маданий ва маиший соҳа иншоотлари барпо этади, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича капитал қурилиш ишларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда марказлаштирилган моддий рағбатлантириш жамғармаларини ташкил қилади ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул ва моддий бойликларнинг сақланишини, етказилган зарарнинг ундирилишини, тежамкорлик режимига риоя этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот етказиб берувчилар билан истеъмолчилар ўртасида қарор топган хўжалик алоқаларинн такомиллаштиради ҳамда шундай оқилона алоқаларни ташкил этиш борасидаги тадбирларни амалга оширади, бунда талабномалар ва узоқ муддатли шартномалар асосида узоққа чўзиладиган бевосита алоқаларни фаол кенгайтириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Уюшма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Уюшманинг фаолиятига уюшманинг бошқарув раиси бошчилигидаги бошқаруви раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув раиси ва унинг ўринбосари вилоят ҳокимининг тақдимномасига биноан уюшма муассисларининг йиғилишида сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма бошқаруви раисдан, раис ўринбосаридан ва хўжаликларнинг вакилларидан иборат бўлади. Уюшма бошқарувининг аъзолари уюшманинг умумий йиғилишида сайланадилар ва унинг бошқаруви томонидан тасдиқланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Уюшма бошқарувининг раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади, бошқарув раиси ўринбосарининг, уюшма бўлимлари раҳбарларининг ўзлари мутасаддилик қилаётган уюшма фаолияти масалалари бўйича ишларнинг аҳволи учун масъулият даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, ижро этиш мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда бошқа ташкилотлар, уюшмалар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва ундан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма номидан ишончномалар беради, амалдаги қонунларга мувофиқ уюшманинг мулки ва маблағларини тасарруф қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномалар ва битимларни уюшма номидан имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Уюшма марказий аппаратининг тузилмаси, лавозимлар рўйхати, ходимларнинг маош ва ставка миқдорлари, мукофотлаш, мукофот пуллари тўлаш тўғрисидаги низомлар «Ўзбекистон Республикасининг корхоналари тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик Асосларининг 5-моддасига мувофиқ уюшма бошқарувининг раиси томонидан тасдиқланади ҳамда унинг хўжалик ҳисоби асосидаги фаолияти ҳисобига сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Уюшма Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 17 октябрдаги 479-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толаси, жун ва қоракўл тери харид қилувчи ва етказиб берувчи вилоят (Қорақалпоғистон республика) уюшмаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш