Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023 27.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1863
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 27.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1863
Кучга кириш санаси
07.10.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 27 сентябрда 1863-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида Низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 10/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2002 йил 30 май, рўйхат рақами 1145 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 10-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18/6-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ҳамда «Банк сири тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда банк мижозларига хос рақам бериш ҳамда уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритиш ва мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар

1. Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси (кейинги ўринларда —БДМАБ) Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан юридик шахсларга, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҳамда жисмоний шахсларга биринчи маротаба банк ҳисобварақлари очишда уларга хос рақам бериш, уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини юритиш ҳамда мижозлар ҳисобварақлари тўғрисида маълумотлар олишни таъминловчи ахборотлар базаси бўлиб ҳисобланади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БДМАБга Ахборотлаштириш Бош Маркази (кейинги ўринларда — АБМ) томонидан хизмат кўрсатилади ҳамда унинг фаолияти устидан назорат Марказий банк томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. БДМАБ банк мижозлари ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни, қолдиқ суммаларини қайд этмаган ҳолда сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (филиаллар, ваколатхоналар) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) олиб амал қилаётган бўлса, ушбу филиаллар (ваколатхоналар)га ҳам алоҳида хос рақам берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. БДМАБда юридик шахслар бўлган мижозларга берилган хос рақамлар, уларнинг хўжалик фаолияти тугатилган вақтдан бошлаб 5 йил мобайнида сақланади ва бу давр ичида мазкур хос рақам бошқа шахсларга берилмайди. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига хос рақам бир марта берилади ва фақат уларга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами бекор қилингандагина, ушбу хос рақам бекор қилиниши мумкин. Шундан кейин ушбу хос рақам бошқа якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалигига берилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР) мавжуд бўлган жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан «60000001» дан «99999999» гача бўлган оралиқда, ЖШШИР бўйича хосликни сақлаган ҳолда хос рақамлар берилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларга хос рақамлар БДМАБ томонидан берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мижозларнинг ҳисобварақлари БДМАБда, ҳар бир баланс ҳисобварақлари учун валюталар кодлари бўйича кетма-кет рақамлаш тамойили асосида дастурий равишда шакллантирилади, бюджет ташкилоти бундан мустаснодир. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларини шакллантиришда ҳисобварақ тартиб рақами ўрнига даромад (харажат) моддаси (бўлими) кўрсатилади. Мижознинг БДМАБда шакллантирилган банк ҳисобварағи банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва уларни банкда ўзгартириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мижозга асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ (кейинги ўринларда — асосий депозит ҳисобварақ) очиш жараёнида банк БДМАБдан мижозга хос рақам берилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан кейин, бу тўғрисида ўз мижозига хабар беради ва шундан кейингина мижоз ушбу ҳисобварақ бўйича банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари БДМАБда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, банкнинг маълумотлар базасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларга боғлиқ нормалари жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мижозга очилган, бошқа банкдан ўтказилган ёки қайта ҳаракатга келтирилган банк ҳисобварақлари бўйича барча ҳисоб-китоблар, шунингдек, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ҳамда мижознинг ҳисобварағини ёпиш шу куннинг ўзидаёқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 14 мартдаги 7/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-2, 02.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 14-сон, 159-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. БДМАБда ҳисобварақларни очиш, бошқа банкка ўтказиш, ёпиш, маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва уларни қайта тиклаш саналари шакллантирилади ва банкларга узатилади. Улар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси банклари билан БДМАБ ўртасидаги ахборот алмашиниш сўров файли тамойилига асосланади ва АБМнинг электрон почта тизими орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сўровлар БДМАБга жўнатилгандан кейин, АБМ файлнинг БДМАБга узатилганлиги тўғрисида банкка тасдиқнома жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Банклардан БДМАБга келиб тушадиган барча сўров турлари дастурий равишда, шу куннинг ўзидаёқ қайта ишланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кун давомида қайта ишланган барча сўров турлари бўйича маълумот банк иш куни якунида БДМАБ томонидан солиштириш учун банкларга юборилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 20 сентябрдаги 32/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-3, 30.09.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 503-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Банкларнинг БДМАБга юборадиган сўров турлари ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг БДМАБга юборадиган сўров турлари ушбу Низомнинг 12-иловасида кўрсатилган маълумотлардан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БДМАБдаги маълумотларни шакллантиришда «Электрон ҳукумат» ҳамда маълумотлар базасини юритадиган давлат органларининг электрон ахборот тизимларидаги маълумотлардан фойдаланилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. БДМАБдан келиб тушган жавоб файлларининг барча маълумотлари банкда мижоз тақдим этган ҳужжатлар асли билан такроран солиштирилади. Агар хатолар аниқланса, хато маълумотлар бартараф қилинган ҳолда БДМАБга сўров қайта жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банк ёки банк филиалининг фаолияти тугатилаётганда, мижозларнинг тугатилаётган банкдаги барча ҳисобварақлари олдиндан ёпилиши ёки банк фаолияти тугатилгунга қадар, БДМАБга 6-сўров жўнатган ҳолда, асосий ҳисобварағини тегишли банк филиалига ёки бошқа банкка ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сўровлар бўйича кўрсатилган хизмат ҳақи банк ва АБМ ўртасида тузилган шартномада кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. БДМАБдаги маълумотларни, шу жумладан банк сири ҳисобланган маълумотларни қонунчиликка зид равишда ошкор қилишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. БДМАБнинг функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. БДМАБ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) банк депозиторларининг ахборотлар базасини шакллантириш, сақлаш, тўлдириб бориш ва уни фаол ҳолатда сақлаб туришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда, банк сирига риоя этган ҳолда тегишли давлат органлари билан банк депозиторлари ҳисобварақлари ва депозиторлар тури бўйича электрон маълумотлар алмашиш;
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) банклараро электрон тўловларнинг аниқ бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) банкларнинг сўровларига жавоб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) банкларнинг маълумотларига мувофиқ ахборотлар базасини тезкор ўзгартириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) сўралган ахборотларни тезкор излаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ахборотлар базаси архивини ташкил этиш ва уни белгиланган муддатда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) тизимнинг фаолият кўрсатиш бўйича электрон баённомасини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) қабул қилинган, жўнатилаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган ахборотлар муҳофазасини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) фавқулодда ҳолатлар юз берганда банкларни ўз мижозлари ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар билан тўлиқ таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда тегишли давлат органларининг ёзма сўровларига асосан БДМАБда рўйхатга олинган депозиторлар ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. БДМАБнинг таркибий тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. БДМАБ базасида банк мижозларининг маълумотлари қуйидаги таркибда шаклланади ва сақланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жўнатилган сўровноманинг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сўров тури рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мижоз мақоми (юридик (Ю), якка тадбиркор- (И), жисмоний шахс (Ф);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) мижознинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) мижоз тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ташкилий-ҳуқуқий шакли коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) мулкчилик шакли коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) манзил коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) юридик шахс коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) коди;
(18-банднинг 11-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 28 декабрдаги 41/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-4, 05.01.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 21-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) рўйхатга олган ташкилот номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) рўйхатга олган ташкилотнинг вилоят коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) рўйхатга олган ташкилотнинг туман коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17) резидентлик белгиси (резидент ёки норезидент);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) мижознинг мамлакат коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19) очилаётган мижоз ҳисобварағининг бош китобдаги баланс ҳисобварақ коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) валюта коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) ҳисобварақнинг БДМАБ ёки банк томонидан берилган тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) мижозга ҳисобварақни очаётган банк коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23) мижознинг шахсий ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24) мижозга БДМАБда берилган хос рақам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25) мижоз БДМАБда рўйхатга олинган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26) мижоз ҳисобварағи очилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27) бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28) бош корхонанинг СТИРи (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29) бош корхонанинг номи (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30) ҳисобварақдан вақтинча актив операцияларни тўхтатиш, банд солиш ёки ҳаракатсизлиги ёки ҳаракатга келтириш белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31) ҳисобварақдан вақтинча актив операцияларни тўхтатилган ёки банд солинган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32) ҳисобварақдан охирги маротаба операция амалга оширилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33) вақтинча актив операцияларни тўхтатилган ёки банд солинган ҳисобварақни ҳаракатга келтириш санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34) асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35) асосий ҳисобварақ бошқа банкка ўтказилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36) мижознинг асосий ҳисобварағини қабул қилаётган банкнинг розилик белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37) мижоз асосий ҳисобварағини қабул қилаётган банк коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38) мижознинг ўтказилаётган асосий ҳисобварағини бошқа банкда очилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39) мижоз ҳисобварағини ёпилиш асоси белгилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40) мижоз ҳисобварағи ёпилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41) эски асосий ҳисобварақнинг 20 та белгили рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42) янги асосий ҳисобварақнинг 20 та белгили рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43) мижознинг асосий ҳисобварағи ўзгартирилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44) мижоз фаолияти тугатилиши учун асос ва унинг рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45) мижоз фаолияти тугатилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46) сўровномани бажарилиш белгиси (1-иловада келтирилган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47) банк шарҳи (Комментарий банка);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. БДМАБ га(дан) жўнатиладиган сўров (жавоб) турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. БДМАБ банкларга қуйидаги сўров турлари бўйича хизмат кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мижозни идентификациялаш (0-сўров тури);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мижозларга хос рақам бериш ва асосий депозит ҳисобварақ очиш (1-сўров тури);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очиш (2-сўров тури);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва ҳисобварақ ҳолати бўйича маълумот (3-сўров тури);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатиб турилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш (4-сўров тури);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) мижозларнинг БДМАБдаги маълумотларини ўзгартириш (5-сўров тури);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка кўчириш (6-сўров тури);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) мижозларнинг ҳисобварақларини ёпиш (7-сўров тури);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) мижозларнинг бошқа банкларда очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш (8-сўров тури);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) мижознинг хос рақами фаоллигини тугатиш (9-сўров тури).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191. БДМАБ жисмоний шахслар бўйича банкларга қуйидаги сўров турлари бўйича хизмат кўрсатади ҳамда ушбу сўров турларини шакллантиришда 12-иловада келтирилган маълумотлардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсни идентификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсга хос рақам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг ҳисобварағини рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг БДМАБдаги маълумотларини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг БДМАБдаги хос рақами фаоллигини тугатиш.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0-сўров тури. «Мижозни идентификациялаш»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. 0-сўров тури мижозни СТИРи орқали БДМАБда рўйхатдан ўтганлигини аниқлаш учун белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу сўров мижозга хос рақам беришдан олдин унга ҳисобварақ очилаётганда шакллантирилади ҳамда мижознинг олдин БДМАБдан хос рақам олиб рўйхатдан ўтганлигини ва бошқа бирор-бир банк филиалида банк ҳисобварағи очган ёки очмаганлигини аниқлаш учун қўлланилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 20 сентябрдаги 32/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-3, 30.09.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 503-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мижоз олдин хос рақам олган бўлса, унда БДМАБдан мижоз ҳақида амалдаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда жавоб қайтарилади. Банк ходими БДМАБдан олинган маълумотларни мижоз тақдим этган ҳужжатдаги маълумотлар билан таққослайди, улар мос келган ҳолда, 2-сўров тури ёрдамида мижозга иккиламчи ҳисобварақлар очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлар рўйхати 2-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сўров тури. «Мижозларга хос рақам бериш ва асосий депозит ҳисобварақ очиш»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. 1-сўров тури, банк мижозларига миллий валютада дастлабки асосий депозит ҳисобварағи очишда уларга БДМАБда хос рақам бериш учун мўлжалланган. Ушбу сўров фақат мижоз олдин БДМАБдан хос рақам олмаган бўлсагина шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агарда юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (филиаллар, ваколатхоналар) СТИР олиб амал қилаётган бўлса, БДМАБга 1-сўров турини шакллантиришда ушбу филиал (ваколатхона)ларнинг гувоҳномаларидаги маълумотлар ва СТИРи кўрсатилади ҳамда унга қўшимча равишда бош корхонанинг номи, хос рақами ва СТИРи кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган ҳолларда филиаллар (ваколатхоналар) учун БДМАБга 2-сўров тури «0» белги билан шакллантирилади ҳамда бош корхонанинг хос рақами ва СТИРи билан ҳисобварақ очилади, қолган маълумотлар БДМАБда дастурий равишда шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 3-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сўров тури. «Мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очиш»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. 2-сўров тури банкда мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очишда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. БДМАБда мижозларнинг ҳисобварақлари мавжудлиги текширилади, сўровда кўрсатилган баланс ҳисобварағи ва валюта коди бўйича очилган мижознинг барча ҳисобварақлари кўрсатилади ҳамда ҳисобварақ шакллантирилиб, жавоб файлида банкка қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агар мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилган бўлса, у ҳолда мижозга иккиламчи депозит ҳисобварақлар банкнинг бошқа филиаллари ёки бошқа банкларда очилмайди ҳамда банкка бажарилмаганлик белгиси билан жавоб қайтарилади. Шунингдек, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган бўлса, у ҳолда мижозга иккиламчи депозит ҳисобварақ банкнинг бошқа филиаллари ёки бошқа банкларда очилмайди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари асосида очиладиган ҳисобварақлар, кредит (ссуда), 22600 (22696 дан ташқари), 23100, 23200 (23206 дан ташқари) ва 23500 ҳисобварақлари бундан мустасно) ҳамда банкка бажарилмаганлик белгиси билан жавоб қайтарилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 20 сентябрдаги 32/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-3, 30.09.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 503-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агар мижоз бошқа банкдан ўзининг асосий ҳисобварағини кўчириб ўтаётган бўлса, унда қабул қилаётган банк мижоз тўғрисидаги маълумотларни 2-сўров тури «1» белгиси билан шакллантириб БДМАБга узатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 4-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сўров тури. «Ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва ҳисобварақ ҳолати бўйича маълумот»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. 3-сўров тури қонунчиликда кўзда тутилган ҳужжатларга асосланган ҳолда, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш учун ва уларнинг ҳолати бўйича БДМАБ базасидан фойдаланувчиларга тегишли маълумотни узатиш учун банк томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Барча ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича сўров фақат асосий депозит ҳисобварағини очган банк томонидан қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллардагина шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аниқ бир ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш учун сўров турини, ушбу ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкнинг ўзигина шакллантириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Аниқ бир ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туришга 3-сўров турида кўрсатилган барча маълумотлар БДМАБга узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Аниқ бир баланс ҳисобварағида очилган мижознинг барча ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туришда, валюта коди ўрнига «VVV» узатилади, ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол — «000» киритилади. Агар, мижознинг маълум бир валютадаги барча ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш зарур бўлса, у ҳолда валюта коди «VVV» ўрнига, тегишли валюта коди узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мижознинг барча турдаги валюталари бўйича барча ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туришда баланс ҳисобварағи ўрнига бешта нол — «00000», валюта коди ўрнига — «VVV» ва ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол — «000» берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. БДМАБнинг маълумотлар базасида 3-сўров тури қайта ишлангандан кейин, ҳисобварақлар вазиятининг «ҳаракатда»ги мақоми «вақтинча тўхтатилган» мақомига ўзгаради. БДМАБ 3-сўров турини шакллантирган банкка ҳисобварақлар ва банклар рўйхатини тегишли жавоб билан қайтаради ҳамда ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари тўхтатилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида бошқа бир банкнинг сўрови бўйича ҳисобварақлардан вақтинча ҳисобдан чиқариш амаллари тўхтатилган банкларга, қуйидагиларни ўз ичига олган жавоб файллари (банкларнинг маълумотлар базасини янгилаш учун) жўнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун сўровни жўнатган банк коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун асос;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) асос берилган сана;

г) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилганлик сабаб белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мижознинг ҳисобварағи;

е) ҳисобварақдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) охирги маротаба фаолият кўрсатган санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. БДМАБдан, мижознинг банк ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумот олинганда, ҳисобваракдан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган санаси банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади. Ушбу ҳисобварақлар бўйича маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш тўғрисида маълумот олингунга қадар вақтинча тўхтатилади ёки асосий ҳисобварақ очган банкнинг асослантирилган электрон мурожаатномасига биноан иккиламчи ҳисобварақлардаги маблағни асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Иккиламчи ҳисобварақлардан маблағларни мижознинг розилигисиз (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно) асосий ҳисобвараққа кўчирилиши бўйича жавобгарлик электрон мурожаатномани юборган банк зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда тижорат банклари томонидан уч иш куни ичида у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали электрон маълумот тақдим этилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи банк томонидан ушбу маълумотлар тўғрисида БДМАБга, БДМАБдан эса Давлат солиқ қўмитаси учун электрон хабарнома шу куннинг ўзида узатилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, БДМАБ базасига «25» белгиси қўйиб жўнатилган 3-сўров тури, фақат давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини тўққиз ой мобайнида амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари тўғрисида маълумот киритиб қўйилади.
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 5-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сўров тури. «Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатиб турилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. 4-сўров тури банк томонидан мижознинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан ҳисобдан чиқаришга рухсат этилишида, яъни ҳаракатга келтиришда шакллантирилади. Ушбу сўров тури фақат БДМАБга 3-сўров турини жўнатган банклар томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мижознинг аниқ бир ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақни ҳаракатга келтиришда барча кўрсатилган реквизитлар 4-сўров турига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Аниқ бир баланс ҳисобварағи бўйича мижозларнинг барча ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларини ҳаракатга келтиришда, валюта коди ўрнига «VVV» , тартиб рақами ўрнига учта нол — «000» киритиб узатилади. Агар мижознинг маълум бир валюта бўйича барча ҳисобварақларини ҳаракатга келтириш зарур бўлса, у ҳолда валюта коди «VVV» ўрнига тегишли валюта коди киритиб узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мижознинг барча валюталар бўйича ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган барча ҳисобварақларини ҳаракатга келтиришда баланс ҳисобварағи ўрнига бешта нол — «00000», валюта коди ўрнига — «VVV», ҳисобварақнинг тартиб рақами ўрнига учта нол — «000» берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. БДМАБнинг маълумотлар базасида 4-сўров тури қайта ишлангандан кейин ҳисобварақлар «вақтинча тўхтатилган» мақомидан «ҳаракатда»ги мақомига алмаштирилади ва банкка ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтирилганлиги тўғрисида банклар рўйхати билан жавоб қайтарилади ҳамда ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақлар ҳаракатга келтирилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида бошқа бир банкнинг сўрови бўйича ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтирилганлиги тўғрисида банкларга қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган жавоб файллари (банкларнинг маълумотлар базасини янгилаш учун) жўнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш учун сўровни жўнатган банк коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш учун асос;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) асос берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан, ҳаракатга келтириш сабаби белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мижознинг ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларнинг ҳаракатга келтирилган санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаган тижорат ташкилоти бўйича маълумот жўнатилгандан сўнг, унинг фаолияти қайта тикланганда, 4-сўров «26» белгиси билан фаолияти қайта тикланган санаси кўрсатилган ҳолда шакллантирилиб, хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБга, БДМАБдан эса давлат солиқ органларига электрон маълумот узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, БДМАБ базасига «26» белгиси қўйиб жўнатилган 4-сўров тури, фақат давлат солиқ органларига молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида маълумот киритиб қўйилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. БДМАБдан мижознинг ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларини ҳаракатга келтириш тўғрисидаги хабар олинганда, ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш санаси банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу ҳисобварақлар бўйича ҳисобдан чиқариш амалларини бажаришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 6-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сўров тури. «Мижознинг БДМАБдаги маълумотларини ўзгартириш»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. 5-сўров тури фақат мижознинг асосий депозит ҳисобварағи очилган банк томонидан мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган маълумотлардан биронтаси ўзгарганда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. БДМАБда 5-сўров тури орқали мижознинг барча олдинги тарихий тавсифномалари сақланган ҳолда маълумотлари янгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сўров ва жавоб турлари кўрсаткичлари рўйхати 7-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сўров тури. «Асосий ҳисобварақни бошқа банкка кўчириш»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. 6-сўров тури мижознинг асосий депозит ҳисобварағини хизмат кўрсатувчи банк томонидан бошқа банкка ўтказилишида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Мижознинг асосий депозит ҳисобварағини хизмат кўрсатувчи банкдан бошқа банкка кўчирилишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мижоз бошқа банкка ўтаётганда банк мижознинг аризаси ва қабул қилаётган банкнинг розилик хатига асосан, унинг асосий депозит ҳисобварағидаги қолдиқни бошқа банкка, яъни қабул қилаётган банкнинг хатида кўрсатилган 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағига ўтказади. Ўзида очилган асосий депозит ҳисобварақни 6-сўров турини шакллантириб, шу куннинг ўзидаёқ БДМАБга жўнатади. БДМАБга 6-сўров тури келиб тушганда ҳисобварақ мақоми «актив»дан «бошқа банкка кўчирилмоқда» ҳолатига ўзгартирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мижозни қабул қилаётган банк розилик хати беришдан олдин мижоздан ариза ва имзо намуналари варақчасини қабул қилади ҳамда мижознинг ёпиладиган ҳисобварағидаги қолдиқни қабул қилиш учун ўзида 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағини очиши шарт. Қолдиқлар, ушбу ҳисобвараққа келиб тушгандан сўнг, кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда ҳисобварақни қабул қилаётган банк мижознинг аризасига ҳамда унинг юридик йиғма жилди, имзо намуналари варақчасидаги маълумотларга асосланган ҳолда, БДМАБга мижознинг хос рақами бўйича унга асосий депозит ҳисобварақ очиш учун 2-сўров турини «кўчирилган» белги, яъни «1» белги билан жўнатиши шарт. Бунда БДМАБдан сўраладиган реквизитлар бўйича ҳисобварақнинг мавжудлиги «кўчирилган» белги, яъни «1» белги билан текширилади ва ушбу реквизитлар ўзгартирилмаган ҳолда (назорат калитидан ташқари) янги ҳисобварақ очилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агарда, асосий ҳисобварақни қабул қилаётган банк мижозга розилик хати бериб 6-сўров жўнатилгандан сўнг, уч банк иш куни ичида 2-сўров тури билан ҳисобварақ очмаса, БДМАБ тўртинчи банк иш куни 6-сўров турини жўнатган банкка асосий ҳисобварақ кўчирилмаганлиги тўғрисида маълумот жўнатади ҳамда ҳисобварақ «бошқа банкка кўчирилмоқда» ҳолатидан яна «актив» ҳолатига қайтарилади.
(48-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 15 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-7, 14.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/1863-7/3125-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мижознинг асосий депозит ҳисобварағи бир банкдан бошқа банкка кўчирилганда иккиламчи депозит ҳисобварақлар ёпилмайди ва асосий депозит ҳисобварақнинг назорат калитидан ташқари барча маълумотлар ўзгармаган ҳолда сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мижознинг асосий ҳисобварағи 2-сўров тури билан бошқа банк томонидан қабул қилингандан сўнг, БДМАБдан 6-сўров турини жўнатган банкка ҳисобварақ ёпилганлиги ҳамда БДМАБда ҳисобварақ мақоми «актив» дан «бошқа банкка кўчирилган» мақомига ўзгартирилганлиги тўғрисида маълумот жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. БДМАБдан жавоб файли олингандан сўнг, ушбу ҳисобварақ бўйича сўровни жўнатган банкда ҳисобварақнинг кўчирилган санаси дастурий равишда банкнинг маълумотлар базасига киритилади. Шундан сўнг ҳисобварақ «ёпилган ва бошқа банкка кўчирилган» мақомини олади ҳамда ушбу ҳисобварақдан тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 8-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-сўров тури. «Мижознинг ҳисобварағини ёпиш»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. 7-сўров тури мижознинг ҳисобварағини ёпиш учун банк томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Агар мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилаётган бўлса, қайси валютада бўлишидан қатъи назар, мижознинг хос рақами билан очилган барча ҳисобварақлари ёпилиши шарт, акс ҳолда, мижознинг асосий депозит ҳисобварағи ёпилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Мижознинг асосий ҳисобварағини ёпишдан олдин банк БДМАБга 8-сўров турини жўнатиб, мижознинг бошқа банкларда очилган барча ҳисобварақлари тўғрисида маълумот олади ва ушбу банкларга электрон почта орқали ҳисобварақни ёпишга асос бўлган ҳужжат рақами ва санасини кўрсатиб хат жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Хатни олган банк мижознинг иккиламчи ҳисобварақларини, агар қолдиғи бўлмаса ушбу хатга асосланиб ёпади, агар ҳисобварақда қолдиқ мавжуд бўлса, унинг асосий ҳисобварағига кўчиради ва шундан сўнг ҳисобварақни ёпади. Бошқа банкларда иккиламчи ҳисобварақларни ёпилишига ҳисобварақни ёпиш учун асослантирган хат берган банк ҳамда мижознинг ўзи жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. 7-сўров тури олинганда ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка сўров қабул қилинганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида жавоб қайтарилади, кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда 7-сўров турига асосан БДМАБда кўрсатилган ҳисобварақ мақоми «ҳаракатдаги» дан «ёпилган»га ўзгартирилади ҳамда банкларга бу ҳақда маълумот узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Банк БДМАБда ҳисобварақларни ёпишда, 7-сўров тури билан унга асос бўлган 1 иловадаги белгилардан тегишлисини кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-сўров ва жавоб тури кўрсаткичлари рўйхати 9-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сўров тури. «Мижознинг бошқа банкларда очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. 8-сўров тури мижознинг бошқа банкларда барча валюта кодлари бўйича очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Мижознинг барча депозит ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун 8-сўров турини фақатгина мижознинг асосий депозит ҳисобварағини очган банкнинг ўзигина шакллантириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Мижознинг асосий депозит, ссуда ва махсус (232ХХ) транзит ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун 8-сўров турини шу мижозга хизмат кўрсатувчи барча банк филиаллари юбориши мумкин. Ҳисобварақлар тўғрисида олинган маълумотлар «Банк сири тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида сир сақланиши лозим.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Аниқ бир баланс ҳисобварағи (талаб қилиб олингунча депозит, ссуда ва бошқа ҳисобварақлар) рўйхатини олиш учун, сўровда ушбу баланс ҳисобварақ рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Мижозларнинг бошқа банкларда очилган барча банк ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат қилувчи банк томонидан баланс ҳисобварағи ўрнига бешта нол — «00000» узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БДМАБда сўров тури таҳлил қилинади ва мижознинг сўралган ҳисобварақлари билан банклар кодини кўрсатган ҳолда, сўров жўнатган банкка жавоб қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сўров ва жавоб турлари кўрсаткичлари рўйхати 10-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сўров тури. «Мижознинг хос рақами фаоллигини тугатиш»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. 9-сўров тури — банк томонидан юридик шахслар фаолиятини тугатиш вақтида шакллантирилади. Бундай ҳолларда, банклар тадбиркорлик субъекти бўлмаган мижозлардан олинган давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги қарор нусхасига ҳамда тадбиркорлик субъектлари бўйича эса давлат реестридан/рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақидаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими»даги маълумотларга асосан мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатади ва ушбу ҳолат БДМАБда қайд этилади.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-5, 04.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 628-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига берилган хос рақамлар бекор қилинган вақтида ҳам 9-сўров тури шакллантирилиши мумкин бўлиб, уларга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами бекор қилингани тўғрисида маълумот давлат солиқ органидан олингандагина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Бунда мижознинг барча ҳисобварақлари БДМАБда қуйидаги тартибда ёпилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мижознинг асосий депозит ҳисобварағини очган банк унинг бошқа банкларда очилган барча ҳисобварақлари рўйхатини 8-сўров тури билан олиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мижознинг хос рақами фаоллигининг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши муносабати билан банкларга мижознинг иккиламчи депозит ва бошқа ҳисобварақларидаги қолдиқларини (агар бор бўлса) асосий депозит ҳисобварағига ўтказиб ёпиши тўғрисида асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мижознинг депозит ва бошқа ҳисобварақларини ёпиш 7-сўров тури билан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мижознинг хос рақами фаоллиги 9-сўров тури билан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатишда, унинг барча ҳаққоний маълумотлари дастурий равишда БДМАБнинг маълумотлар базасидан электрон архив базасига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сўров ва жавоб турлари кўрсаткичлари рўйхати 11-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Жисмоний шахслар ва уларнинг ҳисобварақларини БДМАБда рўйхатга олиш ва юритиш хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Жисмоний шахслар БДМАБда ЖШШИР ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари асосида идентификацияланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. ЖШШИР мавжуд бўлган жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ўзгарганда, уларнинг хос рақамлари ўзгармайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. ЖШШИР мавжуд бўлмаган, хос рақамга эга жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ўзгарганда, уларнинг хос рақами ўзгаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Жисмоний шахсларнинг хос рақамларини бекор қилиниши қуйидаги ҳолларда рўйхатдан ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс вафот этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахс ЖШШИР олганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖШШИР мавжуд бўлган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда.
(5-параграф Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

БДМАБга тегишли сўровнома жўнатилганда, ҳисобварақларни очишда ва қайта очишда, актив операцияларини вақтинча тўхтатишда, уларни ҳаракатга келтиришда, бошқа банкка кўчиришда ва ёпишда ҳамда ДСҚ учун маълумот узатилишида, қуйидаги белгилар мажбурий равишда сўровноманинг тегишли катакчасида кўрсатилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«0» белги — Банклар томонидан иккиламчи ҳисобварақ очишда БДМАБга узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1» белги — Банклар мижознинг аризасига биноан унинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказилганда ёки ўтказиш вақтида ҳисобварақни қабул қилган банк розилик берганда узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2» белги — Қонунчиликда белгиланган тартибда, мижознинг асосий ҳисобварағида 2-картотека вужудга келган ҳолда, уларнинг иккиламчи ҳисобварақларидаги маблағларини асосий ҳисобварағига жамлаш мақсадида, уларнинг иккиламчи ҳисобварақларидан актив операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича маълумот дастурий равишда шакллантирилиб, БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илованинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4» белги — Суднинг қарорига биноан хўжалик юритувчи субъектларнинг барча ҳисобварақларидан актив операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича банд солинганда ва/ёки уларни ёпишда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилганда;
(1-илованинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-5, 04.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 628-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5» белги — ёпилган асосий депозит ҳисобварақни қайта очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илованинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7» белги — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бўйича тегишли суднинг қарори мавжуд бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг иккиламчи ҳисобварақларидан актив операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк олдидаги мажбуриятларини қондириш учун иккиламчи ҳисобварақларидан асосий ҳисобварағига маблағ жамлаш вақтида БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;
(1-илованинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-5, 04.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 628-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8» белги — хўжалик юритувчи субъектни ихтиёрий тугатиш вақтида, унинг маблағларини тугатиш комиссияси ихтиёрига ўтказиш учун, иккиламчи ҳисобварақ қолдиқларини асосий ҳисобварағига йиғишда, иккиламчи ҳисобварақлардан актив операциялар вақтинча тўхтатилиб, БДМАБ орқали барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9» белги — банкрот деб эълон қилинган корхона ва ташкилотларни иккиламчи ҳисобварақларидаги маблағларини тугатиш комиссияси (ташқи бошқарувчи) ихтиёрига ўтказиш учун маблағларни асосий ҳисобвараққа йиғишда БДМАБ орқали барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10» белги — 6-сўровномада асосий ҳисобварақни қабул қилиши кўрсатилган банк томонидан асосий ҳисобварақни қабул қилиш тўғрисида «1» белги билан 2-сўровнома шакллантирилиб, БДМАБга уч банк иш куни муддатида узатилмаган тақдирда, БДМАБ томонидан дастурий равишда ушбу белги шакллантирилиб, 6-сўровнома узатган банкка асосий ҳисобварақ ёпилмаганлиги ва бошқа банкка кўчирилмаганлигини маълум қилган ҳолда узатилади;
(1-илованинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 15 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-7, 14.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/1863-7/3125-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11» белги — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бўйича тегишли суднинг қарори мавжуд бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг банк олдидаги мажбуриятларини қондириш учун иккиламчи ҳисобварақларидан асосий ҳисобварағига маблағ жамлаб бўлингандан сўнг хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари ёпилганда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;
(1-илованинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-5, 04.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 628-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12» белги — хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги мажбуриятлари тўлиқ тугатилганда ҳамда қонунчиликка мувофиқ давлат солиқ органларининг тақдимномасига биноан банд қилинган иккиламчи ҳисобварақлар ҳаракатга келтирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илованинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14» белги — Суднинг қарорига биноан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига солинган банд бекор қилинганда;
(1-илованинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-5, 04.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 628-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15» белги — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мижознинг ўз аризасига биноан ҳисобварақлар ёпилганда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига маълумот сифатида узатилади;
(1-илованинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 14 мартдаги 7/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-2, 02.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 14-сон, 159-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илованинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17» белги — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бўйича тегишли суднинг қарори мавжуд бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг банк олдидаги мажбуриятларини қондириш учун иккиламчи ҳисобварақларидан асосий ҳисобварағига маблағ жамлаш вақтида актив операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйилган иккиламчи ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилганда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;
(1-илованинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-5, 04.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 628-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18» белги — Ўзини-ўзи тугатиш вақтида унинг иккиламчи ҳисобварақларидаги маблағларини асосий ҳисобварағига жамлаб бўлинганда ва уларни БДМАБда ёпилгандан сўнг узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19» белги — Банкрот деб эълон қилинган корхона ва ташкилотларни иккиламчи ҳисобварақларидаги маблағларини асосий ҳисобварағига жамлаб бўлинганда ҳамда уларни БДМАБда ҳаракатга келтирилгандан ва /ёки ёпилгандан сўнг узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«20» белги — Банк ликвидация қилиниши муносабати билан мазкур банк томонидан хизмат кўрсатиладиган мижоз ҳисобварақлари БДМАБда дастурий равишда ёпилганда БДМАБ томонидан узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21» белги — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган ҳолларда асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.
(1-илованинг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 15 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-7, 14.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/1863-7/3125-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«22» белги — илгари «21» белги билан солиқ тўловчининг банклардаги операциялар тўхтатилган ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилган ҳолларда, асосий депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк томонидан БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади.
(1-илованинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 15 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-7, 14.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/1863-7/3125-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«23» белги — Суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларидан актив операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари ҳатланганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«24» белги — Суриштирув ёки тергов органларининг қарори асосида хатланган асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари бўйича ҳатлов бекор қилинганда БДМАБ орқали барча ҳисобварақ очган банкларга хабар узатилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25» белги — тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бўйича маълумот Давлат солиқ қўмитаси ҳамда барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26» белги — тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотининг фаолияти қайта тикланганда БДМАБга узатилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозни идентификациялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ +‎
2.‎ Мижознинг мақоми ‎ +‎ +‎
3.‎ Мижознинг номи‎ –‎ +‎
4.‎ Мижоз тури ‎ –‎ +‎
5.‎ Резидентлик белгиси‎ –‎ +‎
6.‎ Мамлакат коди ‎ –‎ +‎
7.‎ Рўйхатга олган ташкилот номи ‎ –‎ +‎
8.‎ Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами ‎ –‎ +‎
9.‎ Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси‎ –‎ +‎
10.‎ Рўйхатга олган ташкилотнинг вилоят коди‎ +‎ +‎
11.‎ Рўйхатга олган ташкилотнинг туман коди‎ +‎ +‎
12.‎ Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди‎ –‎ +‎
13.‎ Мулкчилик шакли коди‎ –‎ –, +‎
14.‎ Манзил коди‎ –‎ –, +‎
15.‎ Юридик шахс коди‎ –‎ –, +‎
16.‎ ИФУТ коди –‎ –, +‎
17.‎ Солиқ тўловчининг идентификация рақами‎ +‎ +‎
18.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами‎ –‎ +‎
19.‎ Ҳисобварақ очилган сана ‎ –‎ +‎
20.‎ Мижозга ҳисобварақ очган банк коди‎ –‎ +‎
21.‎ Бош корхонанинг номи‎ –‎ –, +‎
22.‎ Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами‎ –‎ –, +‎
23.‎ Бош корхонанинг СТИРи‎ –‎ –, +‎
24.‎ Ҳисобварақ ҳолати‎ –‎ +‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 7, 8, 9, 10, 11-кўрсаткичларда сўралган маълумотлар туридан бюджет ташкилотлари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом жадвалидаги «+» ва «–» ишоралар қуйидаги маънони билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«+» — сўров (жавоб) таркибига киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«–» — сўров (жавоб) таркибига кирмайди;

«–, +» — сўров таркибига кириши ёки кирмаслиги мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 28 декабрдаги 41/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-4, 05.01.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 21-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларга хос рақам бериш ва асосий депозит ҳисобварақ очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ –‎‎ +‎
2.‎ Мижознинг мақоми ‎ +‎ +‎
3.‎ Мижознинг номи‎ +‎ +‎
4.‎ Мижоз тури ‎ +‎ +‎
5.‎ Резидентлик белгиси ‎ +‎ +‎
6.‎ Мамлакат коди ‎ +‎ +‎
7.‎ Рўйхатга олган ташкилот номи ‎ +‎ +‎
8.‎ Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами ‎ –, +‎ –, +‎
9.‎ Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси‎ –, +‎ –, +‎
10.‎ Рўйхатга олган ташкилотнинг вилоят коди‎ +‎ +‎
11.‎ Рўйхатга олган ташкилотнинг туман коди‎ +‎ +‎
12.‎ Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди‎ –, +‎ –, +‎
13.‎ Мулкчилик шакли коди‎ +‎ –, +‎
14.‎ Манзил коди‎ –, +‎ –, +‎
15.‎ Юридик шахс коди‎ –, +‎ –, +‎
16.‎ ИФУТ коди –, +‎ –, +‎
17.‎ Мижознинг СТИРи‎ +‎ +‎
18.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами‎ –‎‎ +‎
19.‎ Баланс ҳисобварағи ‎ +‎ +‎
20.‎ Валюта коди‎ +‎ +‎
21.‎ Мижознинг ҳисобварағи‎ –‎ +‎
22.‎ Ҳисобварақ очилган сана ‎ –‎ +‎
23.‎ Ҳисобварақнинг тартиб рақами ‎ –, +‎ +‎
24.‎ Бош корхонанинг номи‎ –, +‎ +‎
25.‎ Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами‎ –, +‎ +‎
26.‎ Бош корхонанинг СТИРи ‎ –, +‎ +‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Агар рўйхатдан ўтказиладиган мижоз бош корхонага эга бўлмаса, у ҳолда 22, 23, 24-кўрсаткичлар кўрсатилмайди ва уларнинг ўрнига «0» — нол узатилади. Сўров турининг 10, 11, 12, 13, 14-кўрсаткичларида сўралган маълумотларни юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари учун узатилмайди.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 28 декабрдаги 41/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-4, 05.01.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 21-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларга уларнинг хос рақами билан ҳисобварақлар очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ –‎‎ +‎
2.‎ Мижознинг номи‎ –‎‎‎ +‎
3.‎ Мижоз тури ‎ –‎‎ +‎
4.‎ Резидентлик белгиси ‎ –‎‎‎ +‎
5.‎ Мамлакат коди ‎ –‎‎ +‎
6.‎ Рўйхатга олган ташкилот номи ‎ –‎‎ +‎
7.‎ Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами ‎ –‎‎ +
8.‎ Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси‎ –‎‎ +
9.‎ Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди‎ –‎‎ +
10.‎ Мулкчилик шакли коди‎ –‎‎ +
11.‎ Манзил коди‎ –‎‎ +
12.‎ Юридик шахс коди‎ –‎‎ +
13.‎ ИФУТ коди –‎‎ +
14.‎ Мижознинг СТИРи‎ –‎‎ +‎
15.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами‎ + +‎
16.‎ Баланс ҳисобварағи ‎ +‎ +‎
17.‎ Валюта коди‎ +‎ +‎
18.‎ Мижознинг ҳисобварағи‎ –‎ +‎
19.‎ Ҳисобварақ очилган сана ‎ –‎ +‎
20.‎ Ҳисобварақнинг тартиб рақами ‎ + +‎
21.‎ Бош корхонанинг номи‎ –, + +‎
22.‎ Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами‎ –, + +‎
23.‎ Бош корхонанинг СТИРи ‎ –, + +‎
24.‎ Ҳисобварақ очиш белгиси мажбурий‎ +‎ +‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.

Ҳисобварақ очилиши белгиси қуйидаги маънони билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «0» белги — иккиламчи ҳисобварақ очишда кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «1» белги — 6-сўров тури билан бошқа банкдан ўтказилган талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақни очишда кўрсатилади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «5» белги — 7-сўров тури билан ёпилган асосий депозит ҳисобварақни қайта очишда кўрсатилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 28 декабрдаги 41/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-4, 05.01.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 21-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ –‎ +‎‎
2.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами‎ +‎ +‎‎
3.‎ Баланс ҳисобварағи ‎ +‎ +‎‎
4.‎ Валюта коди ‎ +‎‎ +‎‎
5.‎ Ҳисобварақнинг тартиб рақами ‎ +‎‎ +‎‎
6.‎ Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш учун асос‎ +‎‎ +‎‎
7.‎ Асос берилган сана ‎ +‎‎ +‎‎
8.‎ Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана‎ –‎ +‎‎
9.‎ Банк коди‎ –‎ +‎‎
10.‎ Мижознинг ҳисобварағи‎ –‎ +‎‎
11*.‎ Ҳисобваракдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилганлик сабаби белгилари мажбурий‎ +‎‎ +‎‎
12*.‎ Мижоз ҳисобварағидан охирги маротаба операция амалга оширилган сана‎ +‎‎ +‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 11*-катакчада — ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиш сабаби белгилари, мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган «2», «4», «7», «8», «9», «21», «23», «25» белгилардан ташкил топади.
(5-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатиб турилган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ –‎ +‎‎
2.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами‎ +‎ +‎‎
3.‎ Баланс ҳисобварағи ‎ +‎ +‎‎
4.‎ Валюта коди ‎ +‎‎ +‎‎
5.‎ Ҳисобварақнинг тартиб рақами ‎ +‎‎ +‎‎
6.‎ Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақни ҳаракатга келтириш учун асос +‎‎ +‎‎
7.‎ Асос берилган сана ‎ +‎‎ +‎‎
8.‎ Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган сана‎ –‎ +‎‎
9.‎ Ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳисобварақни ҳаракатга келтириш санаси –‎ +‎‎
10.‎ Банк коди‎ –‎ +‎‎
11.‎ Мижознинг ҳисобварағи +‎‎
12*.‎ Ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан, ҳаракатга келтириш белгиси мажбурий +‎‎ +‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 12*-катакчада — ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатилган ҳолатдан, ҳаракатга келтириш белгилари мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган «12», «14», «17», «18», «19», «22», «24», «26» белгиларидан ташкил топади.
(6-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларнинг БДМАБдаги маълумотларини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ –‎‎ +‎
2.‎ Мижознинг номи‎ +‎‎‎ +‎
3.‎ Мижоз тури ‎ +‎‎ +‎
4.‎ Мижознинг ҳаққоний маълумотларини ўзгартириш учун асос –‎‎‎ +‎
5.‎ Мижознинг СТИРи –‎‎ +‎
6.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами +‎‎ +‎
7.‎ Рўйхатга олган ташкилот номи +‎‎ +
8.‎ Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами +‎‎ +
9.‎ Рўйхатдан ўтказилган гувоҳнома санаси +‎‎ +
10.‎ Рўйхатга олган ташкилотнинг вилоят коди +‎‎ +
11.‎ Рўйхатга олган ташкилотнинг туман коди +‎‎ +
12.‎ Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди –, +‎‎ +
13.‎ Мулкчилик шакли коди +‎‎ +
14.‎ Манзил коди –, +‎‎ +‎
15.‎ Юридик шахс коди –, + +‎
16.‎ ИФУТ коди –, +‎ +‎
17.‎ Резидентлик белгиси +‎ +‎
18.‎ Мамлакат коди +‎ +‎
19.‎ Ҳаққоний маълумотларнинг ўзгариш санаси –‎ +‎
20.‎ Бош корхонанинг СТИРи –, + +‎
21.‎ Бош корхонанинг БДМАБдаги хос рақами –, + +‎
22.‎ Бош корхонанинг номи +‎
23.‎ Бюджет ташкилотининг эски асосий бюджет ҳисобварағи + +‎
24.‎ Бюджет ташкилотининг янги асосий бюджетдан ташқари ҳисобварағи +‎ +‎
25.‎ Асосий ҳисобварақ ўзгартирилган сана –‎ +‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:

23-катакчада — Бюджет ташкилотининг эски асосий бюджет ҳисобварағи (23404, 23426, 23430, 23432);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-катакчада — Бюджет ташкилотининг янги асосий бюджетдан ташқари ҳисобварағи (20203, 20204, 21502, 21504, 21506).
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 28 декабрдаги 41/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-4, 05.01.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 21-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий ҳисобварақни бошқа банкка кўчириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ –‎ +‎‎
2.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами‎ +‎‎ +‎‎
3.‎ Мижознинг ҳисобварағи‎ +‎‎ +‎‎
4.‎ Ҳисобварақ ўтказилаётган банкнинг коди‎ +‎‎ +‎‎
5.‎ Ҳисобварақ кўчирилган сана‎ –‎ +‎‎
6.‎ Мижознинг аризасига биноан белгиси мажбурий‎ +‎‎ +‎‎
7.‎ Ҳисобварақни қабул қилаётган банк розилиги‎ –‎ +‎‎
8.‎ Ҳисобварақ очилган сана‎ –‎ +‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-катакчада «1» — мижознинг аризасига биноан бошқа банкка ўтказилганлик белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-катакчада «1» — ҳисобварақни қабул қилган банкнинг розилик белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10» белги — 6-сўровномада асосий ҳисобварақни қабул қилиши кўрсатилган банк томонидан асосий ҳисобварақни қабул қилиш тўғрисида «1» белги билан 2-сўровнома шакллантирилиб, БДМАБга уч банк иш куни муддатида узатилмаган тақдирда, БДМАБ томонидан дастурий равишда ушбу белги шакллантирилиб, 6-сўровнома узатган банкка асосий ҳисобварақ ёпилмаганлиги ва бошқа банкка кўчирилмаганлигини маълум қилган ҳолда узатилади.
(8-илованинг изоҳи учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 15 апрелдаги 7/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-7, 14.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/1863-7/3125-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларнинг ҳисобварақларини ёпиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ –‎ +‎‎
2.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами‎ +‎‎ +‎‎
3.‎ Мижознинг ҳисобварағи‎ +‎‎ +‎‎
4.‎ Ҳисобварақнинг ёпилиш санаси –‎‎‎ +‎‎
5*.‎ Ҳисобварақни ёпишнинг асос белгиси мажбурий +‎ +‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 5*-катакчада — Ҳисобварақни ёпиш белгилари мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган «4», «11», «15», «18», «19», «20», «25» белгиларидан ташкил топади.
(9-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1863-8, 23.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларнинг бошқа банкларда очган ҳисобварақлари рўйхатини олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ –‎ +‎‎
2.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами‎ +‎‎ +‎‎
3.‎ Баланс ҳисобварағи +‎‎ +‎‎
4.‎ Банк коди –‎‎‎ +‎‎
5.‎ Мижознинг ҳисобварағи –‎‎‎‎ +‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижознинг хос рақами фаоллигини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сўров тури
Т/р‎ Кўрсаткичлар‎ Сўров‎ Жавоб‎
1.‎ Бажарилиш белгиси ‎ –‎ +‎‎
2.‎ Мижознинг БДМАБдаги хос рақами‎ +‎‎ +‎‎
3.‎ Мижознинг СТИРи +‎‎ +‎‎
4.‎ Мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатиш санаси +‎‎‎ +‎‎
5.‎ Мижознинг хос рақами фаоллигини тўхтатишга асос ва унинг рақами +‎ +‎‎
6.‎ Асос санаси‎ +‎ +‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БДМАБда маълумотларни шакллантиришда ва сўровларни бажаришда жисмоний шахсларнинг маълумотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати

Т/р

Кўрсаткичлар

ЖШШИР мавжуд жисмоний шахслар

ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахслар

1

2

3

4

5

1

2

3

4

5

1.

БДМАБдаги хос рақами

+

+

+

+

+

2.

ЖШШИР

+

+

+

+

3.

Фамилияси

+

+

+

4.

Исми

+

+

+

5.

Отасининг исми

– / +

– / +

– / +

6.

Жинси

+

+

+

+

+

7.

Туғилган санаси

+

+

+

+

+

+

8.

Фуқаролик мамлакати коди

+

+

+

9.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури коди

+

+

+

+

+

+

10.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами

+

+

+

+

+

+

11.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат берилган сана

+

+

+

12.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатини тугаши санаси

+

+

+

13.

Ўлим ҳақида гувоҳнома санаси, серия ва номери

+

+

14.

Банк филиали коди

+

+

15.

Ҳисоб варағи

+

+

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. «+» — сўров (жавоб) таркибига киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«–» — сўров (жавоб) таркибига кирмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«– / +» — сўров таркибига кириши ёки кирмаслиги мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-устунда — Жисмоний шахснинг БДМАБда идентификациялашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-устунда — Жисмоний шахснинг БДМАБда хос рақамини рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-устунда — Жисмоний шахснинг ҳисоб варағини БДМАБда рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-устунда — Жисмоний шахснинг БДМАБда маълумотларини ўзгарганини рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-устунда — Жисмоний шахс хос рақамининг бекор қилинишини БДМАБда рўйхатдан ўтказишда фойдаланиладиган кўрсаткичлар келтирилган.
(12-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда; 2010 й., 21-сон, 163-модда; 2014 й., 14-сон, 159-модда, 40-сон, 503-модда; 2017 й., 1-сон, 21-модда, 27-сон, 628-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон, 14.05.2019 й., 10/19/1863-7/3125-сон; 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)