29.12.2022 йилдаги 46-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 29.12.2022 йилдаги 46-сон
Кучга кириш санаси
02.02.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйиладиган санитария-гигиена талабларни (0043-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 2 февралда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 146]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0043-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мева-сабзавот консервалари, қуритилган мевалар, сабзавотлар ва картошка, карам ва тузланган сабзавотлар ишлаб чиқаришнинг санитария қоидалари (0344-17-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 30 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 22 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 29 декабрдаги 46-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0043-22-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаолиятига қўйиладиган санитария-гигиена ва эпидемияга қарши талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мева-сабзавот маҳсулотларининг хавфсизлик мезонлари СанҚваН 0366-19-сон «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига қўйиладиган гигиена нормативлари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланиш — мева-сабзавот маҳсулотларининг ифлослантирувчи моддалар билан зарарланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф — озиқ-овқат маҳсулотида мавжуд бўлган потенциал хавф-хатарларнинг (биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар) истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни баҳолаш — илмий маълумотлар ва усулларга асосланган ҳолда хавфли омилларнинг хусусиятларини аниқлаш, таъсирини баҳолаш ва хавфни тавсифлаш босқичлардан иборат бўлган жараён;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни таҳлил қилиш — мавжуд маълумотлардан фойдаланган ҳолда хавфни баҳолаш, хавфни бошқариш ва хавф тўғрисида маълумот бериш ўзаро боғлиқ учта таркибий қисмдан иборат хавф-хатарларни аниқлаш ва хавфни таҳлил қилиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф-хатар манбаи — озиқ-овқат маҳсулоти ёки унинг таркибида мавжуд бўлган инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Корхоналарни лойиҳалаштиришга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишлаб чиқариш объектлари, транспорт йўл ва магистраллар, турар жой ва жамоат биноларигача бўлган масофалар тайёр маҳсулот хавфсизлигига талаблар ва ишлаб чиқариш технологиясидаги ўзига хосликларни ҳисобга олиб, корхоналарнинг санитария-ҳимоя минтақаси СанҚваН 0350-17-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳоли турар-жой атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш санитария қоидалари ва нормалари»га мос бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ариқлар (зовурлар), ёмғир сувларини оқизиш тизимлари ва ер усти ёмғир суви йиғиш жойлари, йўлаклар ва пиёдалар жойларини сақлаш, ташкилот бинолари ва иншоотларининг айвонлари ва зинапоялари, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш учун майдончалар ва контейнер билан жиҳозлаш ушбу санитария қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқариш ҳудудида цехнинг ишлаб чиқариш бинолари, мева ва сабзавот маҳсулотлари омборлари, мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчи транспорт воситалари учун жойлар, қозонхона (суюқ ва қаттиқ ёқилғи билан ишлайдиган қозонхонадан ташқари), таъмирлаш ва механик цехлар жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Коммунал-хўжалик ҳудудида ёрдамчи хона ва иншоотлар (насос станциялари, ёқилғи мойлаш материаллари ва кимёвий реагентлар омборлари, қозонхона, компрессор хонаси ва бошқалар), қурилиш материаллари ва идишларни сақлаш учун хона, қаттиқ чиқиндиларни йиғиш учун контейнерлар, ҳожатхоналар ва бошқалар жойлаштирилиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхонанинг оқова сув иншоотларидан ишлаб чиқариш биноларигача белгиланган санитария муҳофаза зонаси сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхона ҳудудида бинолар ва иншоотларнинг жойлашуви хом ашё, тоза ва ифлосланган идишларнинг юк оқими, тайёр мева-сабзавот маҳсулотларининг юк оқими билан кесишишини олдини олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Идишлар (тара), қурилиш ва хўжалик буюмлари омборларда сақланиши керак. Идишларни асфальтланган ёки қаттиқ қопламали жойларда шийпонлар остида вақтинча сақлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида ифлосланишини олдини олишга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мева-сабзавот маҳсулотларининг хавфсизлиги, идишларни (тара) ишлаб чиқаришда мақбул ишлаб чиқариш амалиётини (GMP) қўллаш, қайта ишлаш заводида идишларни қайта ишлаш ва ишлов бериш, тайёр маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишлаб чиқариш назорати ижобий баҳоланган тақдирда хом ашёни ишлаб чиқаришга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавф-хатарни олдини олиш мақсадида хом ашё ифлосланмайдиган ва бузилмайдиган шароитларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сабзавот ва меваларни қисқа муддатли сақлаш учун хом ашё майдончалари ташкил этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хом ашё майдончасида қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шийпон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ювиш ва дезинфекция қилиш имкониятини берувчи қаттиқ қоплама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва оқова сув тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Озиқ-овқат хом ашёси солинган қути ва саватлар хомашё майдончасига бир қатор қилиб жойлаштирилади. Мева-сабзавотларни ишлаб чиқариш корхонаси (бундан буён матнда корхона деб юритилади) томонидан тасдиқланган технологик йўриқномага мувофиқ қаттиқ қопламали майдончада сақлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кўкатлар махсус пештахталарда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хом ашё майдончаси, оқова сув траплари ва қувурлари хом ашё чиқиндиларидан ҳар куни тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хом ашё, ёрдамчи материаллар ва тайёр маҳсулотлар учун сақланадиган омборхоналар тоза, қуруқ, вентиляция тизимига эга болиши, томлар ва поллар шикастланмаган бўлиши керак. Девор ва шифтлар оқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Озиқ-овқат хом ашёсини сақлаш учун мўлжалланган омборларда ноозиқ-овқат маҳсулотларни сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Омборлар хом ашёни тушириш, тайёр мева ва сабзавот маҳсулотларини юклаш учун махсус платформалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тайёр мева ва сабзавот маҳсулотларини юклаш ва хом ашёни тушириш ёмғир ва қордан ҳимоя қилувчи шийпон остида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хавфни олдини олиш учун хом ашё ва маҳсулотлар билан контейнерларни тўғридан-тўғри ерга, қорга, қор билан қопланган ёки нам полларга, пастки қаватларга, платформаларга қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хавфни баҳолаш мақсадида омборлар психрометрлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Улар эшиклар ёнида ва полдан 1,6 м баландликда омборнинг марказига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Омборларда мева ва сабзавотларни биргаликда, бошқа сабзавотлар ўткир ҳидли сабзавотлар билан биргаликда, карамни сабзавотлар билан сақлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мева-сабзавот маҳсулотларига қўшиладиган озиқ-овқат қўшимчалари СанҚваН 0296-11-сон «Озиқ овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш, муомаласи ва меъёрлашга қаратилган гигиеник талаблар»га мувофиқ қўлланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Корхонада хавф-хатарни олдини олиш мақсадида озиқ-овқат қўшимчалари ифлосланмайдиган ва бузилмайдиган шароитларда сақланиши керак. Озиқ-овқат қўшимчаларини омборни сақлаш учун бошқа идишга қуйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Озиқ-овқат қўшимчаларининг эритмалари корхонанинг махсус ажратилган хонасида тайёрланади. Озиқ-овқат қўшимчаларининг тайёр эритмалари озиқ-овқат қўшимчасининг номи ва концентрациясини кўрсатувчи белгили идишларда ишлаб чиқариш учун тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хом ашёни (янги мева, резаворлар, сабзавотлар, картошкадан ташқари) корхона ҳудудида ташиш маркировкаланган ёпиқ идишларда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хавфни олдини олиш мақсадида бўш идишлар маҳсулотни тайёрлаш хонасидан ювиш ва қайта ишлаш учун бошқа хонага олиб ўтилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қуритилган ўткир ҳидли ўсимлик хом ашёлари шамоллатиладиган хоналарда, алюминий қатлам билан қопланган ёғоч қутиларда, қопқоқлар билан маҳкам ёпилган ҳолда сақланиши керак. Ҳидсиз ва ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик хом ашёларини озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган полимер қопларда сақлашга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сочма ва суюқ таркибий қисмлар ишлаб чиқаришга киришдан олдин фильтрланиши ва магнит ушлагичлар орқали элакдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Хом ашёни қўллар билан ушлаш ва олиш, хом ашё солинган идишларни ерга қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Корхонанинг ишлаб чиқариш цехларида «Яроқсиз маҳсулотлар» деган номга эга махсус идишлар ўрнатилиши керак. Ушбу идишлар ҳар куни тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар доимий равишда ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва ташиш шартлари мева ва сабзавот маҳсулотларининг ифлосланишида хавф-хатар пайдо бўлиш эҳтимолини истисно қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Озиқ-овқат мақсадларида қайта ишланиши мумкин бўлмаган чиқиндиларни белгиланган идишларда тўпланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мева-сабзавот маҳсулотларини ташиш учун ажратилган транспорт воситалари тоза сақланиши керак. Ташиш шароитлари мева-сабзавот маҳсулотларини ташиш учун белгиланган шартларга мос келиши, уларнинг ифлосланиши ва бузилиш хавфини истисно қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Намланган яшил нўхатни ташиш тоза, қуруқ, дезинфекцияланган қутиларда ёки автоцистерналарда амалга оширилади. Яшил нўхатни майдалаш пайтидан бошлаб уни қайта ишлашга топширишгача бўлган умумий муддат 25 °C ҳаво ҳароратида 4 соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мева ва сабзавот маҳсулотларини ташиш, юклаш ва туширишни амалга оширувчи ходимлар махсус кийимлардан фойдаланишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Сув таъминоти ва канализацияга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Корхоналарни (цехларни) сув билан таъминлаш марказлаштирилган маиший ва ичимлик сув таъминотига уланиш орқали таъминланиши керак. Марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаган тақдирда, мустақил сув таъминоти тизими қурилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ичимлик сув таъминоти тармоқларининг техник (ичимлик бўлмаган) сув таъминоти тармоқлари билан кесишмаслиги ва ўзига хос рангларда бўялган бўлиши керак. Ушбу сув таъминоти тизимларининг сув олиш жойлари «Ичимлик» ва «Техник» ёзувлар билан белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ишлаб чиқариш технологияларида, шунингдек инвентарларни, ускуналар ва идишларни санитария тозалашда фақат ичимлик суви сифати даражасидаги сувдан фойдаланиш лозим. Тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари билан бевосита боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ускуналарини (совутиш жиҳозлари, вакуум насослари, барометрик конденсаторлар ва бошқалар) ювишда сув сифатини ёмонлаштирадиган моддаларни (нефт маҳсулотлари, қаттиқ моддалар ва бошқалар) ўз ичига олмаган очиқ сув ҳавзалари сувидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ҳар бир ишлаб чиқариш бўлимларида қўл ювиш учун шароит яратилган бўлиши, бунда иссиқ ва совуқ сув (20 кишига битта раковина), қўл ювиш воситаси, чўткалар, электр қуритиш мосламалари ёки бир марталик қоғоз сочиқлар ва дезинфекцияловчи воситалар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Хавф-хатарни олдини олиш учун мева-сабзавот маҳсулотлари билан бевосита мулоқотда бўлувчи буғ озиқ-овқат хавфсизлиги ёки сифатига хатар солмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Саноат биноларидаги поллар сув ўтказмайдиган, тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай қопламага эга бўлиши, канализация ариқларига суюқлик оқиши учун қиялик бўлиши керак. Бетон пол қопламаси қатронлар, сопол плиткалар ёки пластиклар билан қопланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Корхонанинг (цех) хўжалик, маҳаллий, ёмғир сувларидан ҳосил бўладиган оқова сувлар умумий канализация тармоғига тозаланган ҳолда чиқарилиши керак. Саноат ва маиший оқава сувларни тозалаш ва зарарсизлантирмасдан сув омборларига тушириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида хавфни бошқариш мақсадида қуйқа-лой тўпланиши ва микроорганизмлар ривожланишининг олдини олиш учун, сув ва канализация таъминотини ташкил қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Корхонада ёритиш ва микроиқлимга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Барча саноат, маъмурий ва ички бинолар вентиляция (табиий, механик ёки аралаш) билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Бинолар ҳавонинг табиий алмашинувини таъминлаш мақсадида дарчалар ва деразалар, панжаралар ва бошқа шу кабилар билан (уларни очиш ва маҳкамлаш учун механик қурилма билан) таъминланиши ва улар доимий равишда санитар тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Иссиқлик ва намликни сезиларли даражада чиқарадиган очиқ манбалар устида дудбўронлар бўлиши, иш жойидаги ҳаво ҳарорати 25°C дан юқори ва нисбий намлик 75 фоиздан юқори бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Дуд генератор хоналари ва дудлаш камераларидан тутунни чиқариш учун механик сўрувчи вентиляция билан таъминланиши ва ёндош хоналарда тутун ва газларнинг кириб кетишини олдини олиш учун ҳаво босими яратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Иситиш асбобларининг юзаси силлиқ ва тозалаш учун қулай бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Сунъий ёритишда шиша бўлакларининг маҳсулотларга тушишига йўл қўймайдиган плафонлар бўлиши керак. Ёритиш мосламалари ҳар чоракда камида бир марта тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Саноат, ёрдамчи ва маиший биноларга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Маиший хоналар алоҳида биноларда ёки асосий ишлаб чиқариш биносида жойлаштирилади. Маиший хоналар ходимлар сони ва технологик жараёнларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжат талабларига жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Маиший биноларни алоҳида бинога жойлаштиришда ишлаб чиқариш цехларига ёпиқ ўтиш жойлари ташкил этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Душлар кийиниш хоналари ёнида жойлаштирилиши лозим. Душ тармоқлари энг узоқ сменада ишлайдиган одамлар сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Маиший биноларни пардозлашда қуйидагилар кўзда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
душ хоналарида деворлар — 1,8 метр баландликдаги сирланган плиткалар билан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кийиниш хоналари, чойшаблар сақланадиган хона, ҳожатхоналар — 1,5 метр баландликдаги панеллар билан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тутиб турувчи тузилмани пастки қисмигача ювилиш имконини берувчи бўёқ ва материаллар билан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар сопол плиткалар ёки бошқа сув ўтказмайдиган воситалари билан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Душ ва ҳожатхоналар ҳар сменада камида икки марта ювилиши ва дезинфекцияланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Корхона ҳудуди, ишлаб чиқариш, маиший ва хўжалик хоналари тозалаш махсус ажратилган, малака ва кўникмага эга бўлган ходимлар томонидан амалга оширилиши керак, уларни озиқ-овқат қўшимчалари ишлаб чиқариш учун жалб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Иш тугагандан сўнг ишлаб чиқариш ва маиший бинолардаги поллар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва идишлар ишқорий эритма ва иссиқ сув билан тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Саноат биноларида полларни тозалаш иш жараёнида ва сменанинг охирида нам усулда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Дезинсекция ва дератизация тадбирлари давомида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Мева-сабзавот маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологиялари, ускуналарини сақлаш ва ишлатишга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ускунани сақлаш ва ишлатиш ушбу санитария қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ускуналарни ишлатишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг асбоб-ускуналар орасида эркин ҳаракатланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарни ювиш ва дезинфекция қилиш, шунингдек у ўрнатилган корхона хоналарини тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё, тайёр мева ва сабзавотлар, ишлаб чиқариш чиқиндиларининг тўқнашишини олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ускуналар ва идишлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, озиқ-овқат ва сув билан фойдаланиш учун мўлжалланган материаллардан (хавфсиз материаллардан) тайёрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ускуналар, контейнерлар ва инвентарлар тоза сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ускунанинг ички юзаларида, шу жумладан идишлар ва тараларда ёриқлар бўлмаслиги ҳамда осон тозаланадиган силлиқ юзага эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Кислота эритмаларини тайёрлаш учун идишлар кислоталарга чидамли материаллардан тайёрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Цехлараро таралар ва ташувчи ускуналар ҳар бир хом ашё турларига кўра маркировкаланиши керак. Цех ичида турли рангда белгиланган таралардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Маҳсулотларни ўтказиш учун шланглар махсус илгакларда осилган ҳолда сақланиши, учлари ёпиладиган бўлиши керак. Ушбу шлангларни ишчилар ва жиҳозлар ҳаракатланадиган жойларда полга қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Тайёр маҳсулотлар корхонанинг омборлари ва экспедиция хоналарида сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Хавф-хатарни олдини олиш мақсадида қадоқлаш материали мева ва сабзавот маҳсулотларни ифлослантирмайдиган ва ифлосланиш хавфини юзага келтирмайдиган ҳолда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Қадоқлаш маҳсулотнинг ифлосланишидан ва қадоқлашнинг барча босқичларида унинг сифати ва хавфсизлигини сақлашни таъминлаш мақсадида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Автоклавлар, узлуксиз стерилизаторлар ва бошқа стерилловчи қурилмалар стерилизация режимларини тартибга солиш ва бошқариш учун ҳароратни белгиловчи қурилмалари ёки автоматик тизимлар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, мева ва сабзавотларни қуритишда, ювишдан сўнг технологик жараённинг барча босқичларида хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш учун ёғоч идишлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Ювиш ва дезинфекцияловчи эритмаларни тайёрлаш махсус белгиланган хонада (хоналарда) марказлашган ҳолда амалга оширилиши керак. Дезинфекцияловчи моддалар ишлаб чиқариш объектларига смена эҳтиёжидан ошмайдиган миқдорда етказиб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Ювиш ва дезинфекциялаш воситалари махсус белгиланган хонада ёки махсус шкафларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Айланма идишларни ювиш цехлараро идишлар ва инвентарларни ювишдан алоҳида ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Иш тугагандан сўнг барча фойдаланилган асбоб-ускуналар ва идишларининг ички ва ташқи юзалари яхшилаб тозаланиши, иссиқ сув билан ювилиши ва дезинфекция қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Яшил нўхат пишириш учун бланшер (қозон) даги сувни ҳар бир сменада ўзгартирилиши, кунига камида 1 марта уни бутунлай нўхатдан тозалаш керак. Иссиқ сув билан чўткалар ёрдамида (бурчаклар, бўшлиқлар, қопқоқ) ювилади, дезинфекцияланади ва сув билан чайилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Гидротранспортёрлар кунига камида бир марта хом ашё қолдиқларидан тозаланиши ва сув билан ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Пештахталар, тарозилар ва юк ташувчи ускуналарнинг юзалари ҳар куни ювилиши ва қуритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Корхона ускуналарини санитария шароитида қайта ишлашда ходимлар махсус кийим, шахсий ҳимоя воситалари ва шикастланишларда зарур ёрдам кўрсатиш воситалари билан таъминланиши керак. Дезинфекциялаш тадбирларида ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган махсус кийимлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш тугагандан сўнг махсус кийимлар ювилиши керак.Тоза махсус кийимларни алоҳида шкафларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Технологик катта сиғимли идишларни қўлда санитария ишлови беришда ходимлар алоҳида махсус кийимлар, инвентар, резина гиламчалар билан таъминланиши керак. Ушбу нарсалар белгиланган алоҳида шкафларда сақланади. Иш охирида улар ювилади, дезинфекцияланади ва қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ускунани таъмирлашда бегона нарсаларнинг мева-сабзавот маҳсулотларига тушишига йўл қўйилмаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Таъмирлашдан сўнг асбоб-ускуналарни топширишга санитария ишлови берилгандан кейингина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни қуйидагича ташкил этилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё оқимлари ва тайёр маҳсулотларининг кесишишини истисно қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифатли ва хавфсиз мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Хавфни баҳолаш мақсадида мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари қуйидаги тартибда бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонада белгиланган тартибда тасдиқланган технологик йўриқномаларга мувофиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонада ишлаб чиқаришни назорат қилиш дастурига мувофиқ даврий назоратни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Ишлаб чиқариш технологиясини қайд этиш учун фойдаланиладиган шакллар (технологик журналлар, компьютерда ҳисобга олиш ва ҳ.к.) мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичини акс эттириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Кемирувчилар ва ҳашаротларга қарши курашиш тизимига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Корхонанинг ишлаб чиқариш ва омборхоналарига ҳашаротлар ва кемирувчилар киришини олдини олиш чоралари (пол, шифтлар, деворлар, махсус туйнуклар атрофидаги бўшлиқлар цемент, ғишт ёки темир билан маҳкамланган, вентиляция тизими тешиклари ва каналлари металл тўрлар билан ёпилган бўлиши) кўрилиши керак. Кемирувчилар пайдо бўлганда уларни йўқ қилишнинг механик усуллари (қопқон, тузоқлар) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ҳашаротлар ва бошқа зараркунандаларнинг кўпайишига йўл қўймаслик учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гигиена қоидаларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳашаротларни кириб келишининг олдини олиш, бошпана жойларини йўқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳашаротларни маҳсулотга тушишини олдини олиш, аниқлаш ва йўқ қилиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган гигиеник талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ишлаб чиқариш цехларида ишлайдиган барча ходимлар қуйидаги қўлларни ювиш ва дезинфекция қилиш талабларига риоя қилишлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳар қандай жараёнлардан олдин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳожатхонага борганда икки марта (ҳожатхонага боргандан сўнг ва иш жойида бевосита иш бошлашдан аввал).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кесиш ва қайта ишлаш жараёнлари билан боғлиқ хоналарда қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекиш,

тупуриш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ маҳсулотлар устида аксириш ёки йўталиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заргарлик буюмлари ва соатларни ечиш, сочни йиғиб бош кийим остига беркитиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйиладиган санитария-гигиена талабларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тузувчилар рўйхати:‎

‎ ‎
‎ ‎ ‎
А.С. Худайберганов‎ ‎ Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лаборатория мудири, т.ф.д., профессор‎
Э.Б. Наврузов‎ ‎ Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, т.ф.н.‎
А.Р. Носирова‎ ‎ Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими‎
Г.М. Исраилова‎ ‎ Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази, Гигиена кафедраси доценти, т.ф.н;‎
С.М. Китайбеков‎ ‎ Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти таянч докторанти‎
М.Д. Музафарров‎ ‎ Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти таянч докторанти‎
‎ ‎ ‎

Тақризчилар рўйхати:‎

‎ ‎
‎ ‎
Д.А. Зарединов ‎ ‎ Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор‎
Ш.Я. Зокирходжаев ‎ ‎ Тошкент тиббиёт академияси, Диэтология ўқув-илмий маркази директори, т.ф.д., профессор‎
Ш.С. Бахридинов ‎ ‎ Тошкент тиббиёт академияси, Болалар ва ўсмирлар гигиенаси ва овқатланиши кафедраси т.ф.д., профессор‎