30.01.2023 йилдаги 37-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ташкил этилганлиги муносабати билан соҳага оид айрим қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган Темир йўл вокзалларида (станцияларда) йўловчилар ва бошқа шахсларни, қўл юкини, багажни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, 4-банди олтинчи хатбошиси ва 8-банди «д» кичик бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Транспортдаги ички ишлар бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 727-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон қарорининг 6-банди бешинчи хатбошисидаги «Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасига» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 669-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисидаги «Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.