26.03.2021 йилдаги ПФ-6196-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
8. Ички ишлар органлари тизимини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харита») 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва қуйидагилар унинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий ўзгартиришлар

1.

Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жорий этиш:

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш;

патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмларни белгилаш;

Миллий гвардия бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш тизимидаги ваколатлари ва шахсий жавобгарлигини белгилаш;

пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини кунлик назорат қилишда профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик механизмларини жорий этган ҳолда пробация бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2021 йил 30 апрель

ИИВ (Бобожонов, Икрамов),

Миллий гвардия (Жўраев),

Бош прокуратура (Валиев)

2.

Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлари маркази ва унинг қуйи тизимларини, ахборот технологияларини кенг жорий этган ва фаолиятини рақамлаштирган ҳолда ташкил этиш ва тўлақонли фаолият юритиши бўйича ташкилий чораларни белгилаш.

«Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизими ва 2019 — 2021 йилларда тўпланган ҳуқуқий статистик маълумотлар архиви Ички ишлар вазирлиги тасарруфига ўтказилишини ҳамда бошқа зарур ташкилий чоралар кўрилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 июль

Вазирлар Маҳкамаси (Умаров),

ИИВ (Бобожонов),

Бош прокуратура (Йулдашев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Пекось)

3.

Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказини ташкил этиш, унинг фаолияти ва ишлаш механизмлари ҳақидаги низомни, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тасдиқлаш:

штат бирликлари сонини 20 та (15 та ходим, 5 та эркин ёлланган хизматчи) этиб белгилаш (ички ишлар органлари умумий штат бирликлари доирасида);

катта илмий ва амалий тажрибага, таҳлилий фикрлаш қобилиятига эга юқори малакали мутахассислар билан жамлаш тартиби;

республикада криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилиш, жиноий қилмишларнинг содир этилишига таъсир қилаётган омилларни аниқлаш, жиноятларнинг динамикасини минтақалар ва турлари кесимида прогноз қилиш механизмлари;

ҳуқуқ-тартибот куч ва воситаларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича тўлақонли тизимлар ва илмий асосланган методикаларни ишлаб чиқиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг сифатини ошириш бўйича тавсия ва ишланмаларни ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш шакллари.

Идоравий норматив ҳужжат

2021 йил 1 май

ИИВ (Бобожонов)

4.

Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятини қуйидаги йўналишлар бўйича такомиллаштириш:

уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари ноқонуний айланмасига қарши курашиш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш;

ахборот технологиялари ва Интернет тармоғидан фойдаланиш соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш борасида тубдан янги механизмларни жорий этиш;

тезкор бўлинмалар фаолиятини аппарат-дастурий таъминлаш, замонавий ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2021 йил 15 май

ИИВ (Собиров, Тураходжаев),

Бош прокуратура (Валиев),

ДХХ,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Молия вазирлиги (Ишметов)

5.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш фаолиятини ташкил этиш бўйича, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда янги чора-тадбирларни белгилаш:

туристларнинг туристик намойиш ва инфратузилма объектларига ташриф буюриши, ҳаракатланиши ва кечки вақтини мазмунли ташкил этиш вақтида уларнинг шахсий ва жамоавий хавфсизлигини таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этиш;

транспорт объектларида мавжуд куч ва воситаларни тармоқли бошқариш тамойилини жорий этган ҳолда хавфсизликни таъминлаш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни ўрнатиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2021 йил 25 май

ИИВ (Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

6.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жазони ижро этиш тизимида ишлаб чиқариш фаолиятини янада кучайтириш бўйича янги чора-тадбирларни белгилаш:

жазони ижро этиш муассасаларига лицензия талаб этиладиган айрим фаолият турлари билан тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини истисно тариқасида бериш;

Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармасини қайта ташкил этиш ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмаларни ҳамда бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадларни Жамғарманинг қўшимча манбалари сифатида белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 15 май

ИИВ (Бобожонов),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

7.

Республика ички ишлар органлари учун намунавий ҳудудий идора сифатида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар ва Бўстонлиқ тумани ички ишлар бошқармалари негизида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳаларини амалга ошириш.

Бунда, асосий эътибор иш услубларига, аҳолига хизмат кўрсатиш масалаларига, ҳамкорлик механизмларига, рақамли технологияларни жорий этиш даражасига ва шахсий таркиб билан маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш чораларига қаратилади.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 август

ИИВ (Бобожонов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Хидоятов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Пекось)

8.

Тошкент вилоятида иккита туман (шаҳар) доирасида, эксперимент тариқасида, ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмаларини ташкил этиш.

Бунда, штатларни киритиш ва таъминлаш масалалари дастлабки даврда Тошкент вилояти ҳокимлигининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, кейинчалик эса ўзини ўзи молиялаштириш механизмлари асосида ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 15 май

ИИВ (Бобожонов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Хидоятов),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

II. Маънавий-маърифий ишлар, ходимларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарадор механизмини жорий этиш

9.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

«Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз» концептуал ғояси асосида ходимларни тарбиялашни такомиллаштириш чора-тадбирлари;

ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларнинг асосий мақсади ва вазифалари;

ҳар бир ҳудудий ички ишлар органида жасорат ва ватанпарварлик ғояларини акс эттирувчи маънавий-маърифий бурчакларни (хоналарни) ташкил этиш;

мафкуравий ишларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари, шу жумладан тарбиявий ишлар, тарғибот-ташвиқот ишлари, психологик қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя ва маданий тадбирлар;

ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларнинг асосий йўналишларини амалга ошириш механизмлари.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 15 апрель

ИИВ (Бобожонов),

Маънавият ва маърифат маркази (Ходжиматов),

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Ёзувчилар уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

10.

Қуйидаги йўналишларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида малакали кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этиш:

жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш муаммолари бўйича фундаментал илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш, ушбу соҳада юқори малакали илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

жамоат хавфсизлиги йўналиши бўйича ўқув жараёнини жорий этиш борасида Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2021 йил 10 апрель

Миллий гвардия (Жўраев),

ИИВ (Бобожонов, Икрамов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов)

11.

Ички ишлар органлари учун интеллектуал-профессионал кадрларни тайёрлаш ва уларни хизматда кўтарилишининг сифат жиҳатидан янги тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жорий этиш:

олий таълимнинг икки босқичли (бакалавриат ва магистратура) тизими ва раҳбарлик таркибидаги кадрларни мақсадли тайёрлаш механизмларини жорий этган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Академияси таълим жараёнини тубдан ислоҳ қилиш;

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Нукус филиалини очиш;

жойларда ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ягона механизмларини жорий этган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтини такомиллаштириш;

2021 йил 1 сентябрдан эътиборан ўқув жараёнининг хизмат ўташ қоидалари билан узвий боғланган тартибини ўз ичига олган узлуксиз ўқиш-карьера тизимини жорий этиш;

мафкуравий таълим, юридик фанлар ва жисмоний тайёргарликни кучайтирган ҳолда Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш;

моддий рағбатлантириш механизмларини жорий этган ҳолда, Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари педагоглар таркибининг салоҳиятини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2021 йил 10 апрель

ИИВ (Бобожонов, Хатамов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

12.

Ички ишлар органлари ходимларини ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш фаолияти бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда жорий этиш:

ички ишлар органлари тузилмаларида ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш бўлинмаларини ташкил этиш;

ички ишлар органлари тизимида психологик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш ва уларга шартнома асосида мутахассис-психологларни жалб этиш имкониятини яратиш;

хизмат хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ходимлар орасида ўз жонига суиқасд қилиш ва руҳий тушкунлик ҳолатларининг барвақт олдини олишга қаратилган якка тартибда ахлоқий-руҳий ишлашнинг замонавий методларини татбиқ этиш;

ходимларнинг психологик портретини мажбурий ҳисобга олиш тартибини жорий этган ҳолда, ички ишлар органларининг қабул ва шаҳодатлаш комиссияларида мутахассис-психологларнинг ролини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 15 май

ИИВ (Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ходжибаев),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

13.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи «Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи», «Энг яхши профилактика инспектори», «Энг яхши терговчи», «Энг яхши тезкор ходим» номинациялари бўйича республика танловини ҳар йили ўтказиш тартибини белгилаш:

соҳавий фаолият бўйича энг яхши ходимларни аниқлашнинг ҳар томонлама, холисона, ошкора механизмлари ва мезонлари жорий этиш;

энг яхши ходимларни ҳар йили «25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни»ни нишонлаш чоғида эълон қилиш;

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ғолибларни ҳар ойлик пул таъминотининг 100 фоизгача миқдорда бир йил давомида моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш;

энг яхши ходимларнинг фотосуратлари ва улар ҳақидаги маълумотларни бир йил давомида барча ички ишлар органларида жойлаштириш ҳамда уларнинг хизмат вазифаларини бажариш натижаларини кенг тарғиб этиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 25 май

ИИВ (Бобожонов)

14.

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига 30 йил» идоравий эсдалик кўкрак нишонини таъсис этиш, ушбу кўкрак нишони билан ходимларни 2021 йилда «25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни» арафасида тақдирлаш.

Идоравий норматив ҳужжат

2021 йил 20 апрель

ИИВ (Бобожонов)

15.

Иккинчи жаҳон уруши, қуролли тўқнашувлар ва жанговар ҳаракатлар давомида, жиноятчиликка қарши курашиш, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш чоғида хизмат бурчини бажариб, мардларча ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган «Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари» китобини тайёрлаш ва нашр этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 декабрь

ИИВ (Бобожонов),

Маънавият ва маърифат маркази (Ходжиматов),

Ёзувчилар уюшмаси

16.

Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий савиясини янада юксалтириш, ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини янги тизим асосида шакллантириш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Маънавият ва маърифат маркази (Ходжиматов),

ИИВ (Бобожонов),

Олий таълим муассасалари (Хатамов, Рустамбаев)

17.

Ички ишлар органлари ходимларининг шарафли фаолиятини ва мазкур касбнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи сериалларни олиш ва уларни оммавий кўрсатувини ташкил этиш.

Бунда, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни фош этиш соҳалари кесимида ходимларнинг касбий маҳоратларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022 йй.

ИИВ (Бобожонов),

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

«Ўзбеккино»,

Маънавият ва маърифат маркази (Ходжиматов)

III. Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий рақамли ва ахборот технологияларини татбиқ этиш

18.

Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларни жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда ички ишлар органлари фаолиятини рақамлаштириш соҳа ва йўналишларини, шунингдек ахборот технологияларни тўлиш жорий этиш босқичларини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 1 май

ИИВ (Тураходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Пекось)

19.

Маҳкумларни «электрон назорати»ни таъминловчи ахборот технологияларини жорий этган ҳолда, жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш. Хусусан:

ходимларнинг персонал видеорегистратор (бодикамера) билан хизматни ўташ тартибини татбиқ этиш;

маҳкумларнинг жазони ўташ тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида кузатиш ва мустақил назорат қилиш имкониятига эга интеллектуал камералар («Smart») тизимини муассасаларга ўрнатиш;

тақиқланган буюмларни олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида муассасаларнинг назорат ўтиш жойларида бодисканерларни ўрнатиш;

жазони ўташ жараёнида маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги «ахборот портрети»ни тузиш ва озодликка чиқишидан 2 ой олдин яшаш жойи бўйича ҳудудий ички ишлар органларига хабар бериш имкониятини берувчи ягона электрон тизимни яратиш.

(Чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 2021 — 2023 йй. Молиялаштириш манбаи — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 10 май

ИИВ (Бобожонов, Тураходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

20.

Локал тармоқлар ва ягона ҳимояланган корпоратив тармоқни ривожлантириш орқали ички ишлар органларини рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш учун телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш. Бунда:

ички ишлар органларида электрон ҳужжат алмашинуви ва ҳимояланган электрон почта ягона тизимини татбиқ этиш, дастурий таъминот яратиш;

маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиш ва унга идоравий маълумотларни қайта ишлаш марказларини интеграция қилиш;

идоравий рақамли инфратузилманинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, электрон ҳужжатлар ва маълумотларни ҳимоя қилиш.

(Чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 2021 — 2023 йй. Молиялаштириш манбаи — Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 10 август

ИИВ (Бобожонов, Тураходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Молия вазирлиги (Ишметов)

21.

Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда ашёвий далиллар бўйича автоматлаштирилган криминалистик ахборот-қидирув тизимини яратиш орқали эксперт-криминалистик фаолиятни босқичма-босқич рақамлаштириш, шунингдек криминалистик идентификация тизими фаолиятини мувофиқлаштириш. Хусусан:

Геном бўйича ягона автоматлаштирилган давлат рўйхатига олиш тизимини зарурий воситалар билан жиҳозлаш;

фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролларининг излари бўйича Давлат ўқ-гильзотекаси тизимини модернизация қилиш орқали унинг фаолиятини автоматлаштириш;

«Криминалист» криминалистик фаолиятни ҳисобга олишнинг ахборот-маълумот тизимини модернизация қилиш ҳамда уни «102» тизими доирасида Ички ишлар вазирлиги жиноятларни ҳисобга олиш ягона тизимига интеграция қилиш;

Эксперт-криминалистик бош марказининг биометрик идентификация қилиш маълумотлар базаларига ҳудудий эксперт-криминалистик бўлинмаларнинг уланишини таъминлаш.

(Чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 2021 — 2023 йй. Молиялаштириш манбаи — Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари)

Ишлаб чиқилган техник топшириқлар асосида харид қилиш

2021 йил 30 сентябрь

ИИВ (Бобожонов, Тураходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов)

22.

Пробация назоратидаги шахсларни масофадан туриб назорат қилишни таъминловчи замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини татбиқ этган ҳолда Пробация хизмати фаолиятини рақамлаштириш. Хусусан:

пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини реал вақт режимида кузатиш учун электрон браслетдан фойдаланиш амалиётини жорий этиш;

электрон браслетларни ҳамда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун сервер ва ушбу тизимга алоқадор қурилмаларни харид қилиш;

мониторинг қилишнинг замонавий мобиль технологияларини татбиқ этиш, махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;

пробация назоратидаги шахсларни умумий назорат қилиш учун Ички ишлар вазирлиги пробация хизматида ягона электрон мониторингни (мониторинг марказини) ташкил этиш.

(Чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 2021-2022 йй. Молиялаштириш манбаи — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар)

Ишлаб чиқилган техник топшириқлар асосида харид қилиш

2021-2022 йй.

ИИВ (Бобожонов, Тураходжаев, Икрамов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

23.

Ахборот технологияларини татбиқ этиш орқали Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат хизматларини тақдим этишнинг янги тартибини жорий этиш. Хусусан:

давлат хизматларини тақдим этишни мақбуллаштириш ва енгиллаштириш бўйича янги механизмларни ишлаб чиқиш;

амалдаги ахборот тизимларини ягона платформага ўзаро интеграция қилиш орқали Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш;

сақлаш функциясига эга бўлган маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиш.

(Чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 2021 — 2023 йй. Молиялаштириш манбаи — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 10 июнь

ИИВ (Тураходжаев, Икрамов),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

24.

Ахборот тизимларини модернизация қилиш, архив фаолиятини рақамлаштириш ва ахборот технологияларини татбиқ этган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш. Хусусан:

шахсий таркиб бўйича буйруқлар, пул таъминотининг шахсий карточкалари ва бошқа маълумотлардан иборат электрон архивни шакллантириш;

давлат хизматларини тақдим этишни ривожлантириш мақсадида Марказни Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» тизими ва Давлат хизматлари агентлиги билан ўзаро интеграция қилиш.

(Чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 2021 — 2024 йй. Молиялаштириш манбаи — Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари)

Техник топшириқларни ишлаб чиқиш

2021 йил август

ИИВ (Бобожонов, Тураходжаев),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ўзархив (Юсупов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

25.

Замон талабларидан келиб чиқиб, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар марказининг амалдаги ахборот тизимларини модернизация қилиш, маълумотлар базалари бўйича қидириш комплексини (рубрикатор) яратиш ва тегишли давлат органлари билан интеграция қилиш.

(Чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 2021-2022 йй. Молиялаштириш манбаи — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари)

Техник топшириқни ишлаб чиқиш

2021 йил август

ИИВ (Бобожонов, Тураходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

26.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятига унинг самарадорлигини ошириш ва ортиқча хизмат юкламасини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш. Хусусан:

«E-inspektor» электрон комплекс тизимини татбиқ этиш орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида иш юритувни мақбуллаштириш;

профилактик ҳисобдаги шахслар билан ишлаш бўйича электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича «Е-ma’muriy ish» ягона электрон ҳужжат алмашинуви тизимини яратиш;

маҳаллаларда жиноятларни муҳокама қилиш жараёнларини масофадан туриб назорат қилиш бўйича электрон модулни татбиқ этиш;

«E-hisobot» ахборот тизимини яратиш орқали профилактика хизматида ҳисоботларни унификация қилиш ва уни бошқа ташкилотларнинг ҳисобот юритиш ҳамда идоравий ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш.

(Чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 2021-2022 йй. Молиялаштириш манбаи — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари)

Ташкилий-техник тадбирлар комплекси

2021-2022 йй.

ИИВ (Бобожонов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Олий суд (Камилов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ходжибаев),

Бош прокуратура (Йулдашев),

ДСҚ (Кудбиев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Маматов)

27.

Ахборот технологияларини жорий этиш орқали ички ишлар органларининг куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янгича амалиётини (ситуацион бошқарув тизими) босқичма-босқич татбиқ этиш. Жумладан:

кузатиб бориладиган объектлар, ҳодисалар ва жараёнларни комплекс мониторинг қилиш асосида бошқарув қарорларини ўз вақтида қабул қилиш имконини берувчи вазирликнинг Ситуацион марказининг марказлашган бошқарувини амалга оширишда ягона ахборот маконида ишлайдиган ички ишлар органлари ситуацион марказларининг тўлақонли тақсимланган тизимини;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги умумий манфаатларни инобатга олган ҳолда ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги уйғунлашган ахборот ҳамкорлигини таъминлаш имконини берувчи ягона махсус ахборотлар кичик тизимини ташкил этиш.

(чора-тадбирларни амалга оширишнинг дастлабки муддати: 2021 — 2024 йй., молиялаштириш манбаи: ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил 10 июль

ИИВ (Бобожонов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари

IV. Ички ишлар органлари ходимлари ва оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ҳамда уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш

28.

Қуйидаги йўналишлар бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга доир таклифларни киритиш:

хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, соғлиғига шикаст етказиш, шунингдек, қонуний талабларига бўйсунмаслик ва фаол қаршилик кўрсатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш;

ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгилаш;

ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини давлат томонидан ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ягона ҳуқуқий асосини, ушбу йўналишдаги кафолатлар ва аниқ механизмларни назарда тутган ҳолда яратиш.

Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари

2021 йил 20 июнь

Бош прокуратура (Йулдашев),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Олий суд (Камилов),

ИИВ (Бобожонов),

Миллий гвардия (Жўраев),

ДХХ (Азизов),

Мудофаа вазирлиги (Курбанов),

ДБҚ (Азимов)

1-банд, 7-банднинг «а» кичик банди, 9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6-банднинг учинчи хатбошисида «Бош прокуратура» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг иккинчи хатбошисидан «Бошқарма билан биргаликда» сўзлари чиқариб ташлансин;
12-банднинг учинчи хатбошисидаги «Тезкор-маълумотлар бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.