13.12.2022 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 13.12.2022 йилдаги 41-сон
Кучга кириш санаси
13.01.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво ва ер усти транспортларида умумий овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган гигиеник талабларни (0041-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 13 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 135]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳаво ва ер усти транспортларида умумий овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган гигиеник талаблар (0041-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳаво кемаларининг авиайўловчилари ва экипаж аъзолари учун борт таомларини ташкиллаштиришга оид гигиеник талаблар (0263-09-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 8 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 13 декабрдаги 41-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво ва ер усти транспортларида умумий овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) ички ва халқаро қатновларни амалга оширувчи ҳаво кемалари, темир йўл ва халқаро автомобиль транспортларда борт таомларни (бундан буён матнда борт таомлари деб юритилади) ташкил этишга ва уларнинг технологиясига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт таомлари ишлаб чиқариш корхонаси — борт таомларини ишлаб чиқариш, сотиб олиш, қисқа муддатли сақлаш ва тарқатиш (сотиш), шу жумладан истеъмолчиларнинг (мижозларнинг) буюртмалари бўйича таомларни етказиб беришга мўлжалланган умумий овқатланиш корхонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт таомлари маҳсулотлари — ҳаво кемалари, темир йўл ва халқаро автомобил транспортларида фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, борт таомлари ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган умумий овқатланиш маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт таомлари технологияси ва уларни ташкил этиш — борт таомлари маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришда қўлланиладиган ҳаракатлар, жараёнлар ва материаллар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт таомлари маҳсулотларини интенсив совутиш — борт таомлари маҳсулотларининг сифатини сақлаб қолиш ва сақлаш муддатини ошириш учун махсус совутиш ускуналарида амалга ошириладиган 0°C дан + 2°C гача тез совутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт таомлари маҳсулотларини музлатиш — борт таомлари маҳсулотларининг ҳароратини 0°C дан -18°C гача, узоқ вақт давомида унинг яроқлилик жиҳатидан хавфсизлигини таъминлашга қаратилган технологик қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт таомлари рациони — авиакомпаниялар ёки бошқа буюртмачиларнинг талабига мувофиқ йўловчилар ва экипаж аъзолари учун тайёр таомлар ва/ёки пазандалик, қандолат ва нон маҳсулотлари ҳамда харид қилинадиган маҳсулотларнинг тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт таомлари рационлари учун маҳсулотларни тақсимлаш — тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, борт таомлари ва маҳсулотларнинг оғирлиги бўйича қисмлар (порциялар)га ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт таомлари рационларини жамлаш — авиакомпаниялар ва бошқа буюртмачиларнинг хусусиятларига мувофиқ борт таомлари қўйилган патнисларни сервировкалаш ва уларни жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
борт таомлари қўйилган патнисларни сервировкалаш — озиқ-овқат маҳсулотларини, борт идишларни жойлаштириш ва авиакомпаниялар ва бошқа буюртмачиларнинг хусусиятларига мувофиқ борт таомлари патнисларини безаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совуқликни сақлаш камераси — ҳаво ҳарорати 6°C дан юқори бўлмаган буфет-ошхона жиҳозларига жойлаштирилган, жамланган борт таомлари маҳсулотлари қисқа вақт давомида сақловчи совуқлик камераси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Борт таомларини тайёрлаш корхоналари ушбу санитария қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Борт таомларини ишлаб чиқарадиган корхоналар таомларни ўз вақтида ва сифатли етказиб беришни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Борт таомларини ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудини тоза сақлаш, сув таъминоти ва канализацияси тармоқларининг тўғри ташкиллаштирилганлигига эътибор бериш, борт таомларини ишлаб чиқариш корхоналарида ишловчи ходимларининг меҳнат шароитлари, ишлаб чиқариш биноларининг санитария ҳолатига риоя қилиш, хом ашёни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш, борт таомлари ва ичимликларни тайёрлаш, зарарсизлантириш тадбирлари, борт таомларини ишлаб чиқариш корхоналарида ишловчи ходимлари ва борт кузатувчиларининг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтиши, уларни гигиеник тайёргарликдан ўтказиш, ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички ва халқаро қатновларни амалга оширувчи транспортлар томонидан борт таомларини қабул қилиш, сақлаш, сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда айланмаси ушбу санитария қоидаларига мос бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Асбоб-ускуналар, инвентар, идишлар, ечиладиган ошхона-буфет жиҳозларига қўйиладиган гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Технологик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, инвентарлари, ечиладиган ошхона-буфет жиҳозлари, ошхона анжомлари ва идишлар, қадоқлаш, ёрдамчи материалларидан тайёрланган маҳсулотлар ва улардан қатновда овқатланишни ташкил этиш ҳамда бортда фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотлар, шунингдек, бир марталик қадоқлаш маҳсулотлари, шахсий иккинчи нонушта ва тушлик учун маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган қутилар озиқ-овқат маҳсулотлари учун хавфсиз ва токсик бўлмаган материаллардан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ечиладиган ошхона-буфет жиҳозлари (патнислар, ярим патнислар, ичимлик идишлари, қутилар, контейнерлар, термоконтейнерлар, совутгичли сумкалар, электр қайнатгичлар, контейнерсиз аравачалар ва бошқалар) техник талабларга мувофиқ ишлаб чиқарилади ҳамда тузилиши бўйича осон тозаланиши ва ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Носоз, шакли бузилган контейнерлар, қайнатгичлар, сепараторлар, қутилар, чети учган, дарз кетган, юзасида ёриқлари бўлган идишлардан фойдаланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ечиладиган ошхона-буфет жиҳозлари (контейнерлар ва электр қайнатгичлар) озиқ-овқатнинг ташиш вақтида ифлосланишини олдини олиш учун маҳкам ёпилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Технологик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳамда жиҳозларини санитар тозалаш (ювиш ва зарарсизлантириш) ҳар бир турдаги асбоб-ускуналар бўйича фойдаланиш йўриқномасига ва ушбу санитария қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Борт таомлари ассортиментига қўйиладиган гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Борт таомлар ва ичимликлар (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади) тайёрлашда, шунингдек хом ашёни сақлашда ушбу санитария қоидалари ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тасдиқланган технологик йўриқнома талабларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатига эътибор берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Борт таомлари ассортиментига асосан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар авиакомпаниялар ёки бошқа буюртмачилар томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларга мувофиқ тайёрланади. Маҳсулотни тайёрлаш технологиясига ўзгартириш киритилганда ҳамда таомларнинг ассортименти кенгайтирилганда технологик йўриқномаларга ўзгартиришлар киритилади ва қайта тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қайтиш рейслари учун борт таомлари ассортименти ҳаво ва ер усти транспорт турини, қатнов давомийлигини, мавжуд ва ишлайдиган ошхона-буфет жиҳозларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Экипаж аъзолари учун тўлиқ ва хилма-хил овқатланишни таъминлаш мақсадида 10 — 14 кунлик меню ишлаб чиқилади ва борт таомлар ассортименти йўловчиларининг рационидан фарқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экипаж аъзоларига турли хилдаги озиқ-овқат рационлари, шу жумладан, индивидуал буюртмаларни таъминлаш тавсия этилади. Экипаж учун озиқ-овқат рационлари тайёрлашда нўхат, маккажўхори, ловия, шолғом, қовун, тарвуз, ўрик, олхўри, қўзиқорин, ошпазлик мойлари, квас, карам ва тузланган бодринг киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳаво кемалари, темир йўл ва халқаро автомобил транспортларида экипаж учун ечиладиган ошхона-буфет жиҳозлари бўлмаганда, махсус тайёрланган консервант маҳсулотлари берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Юқумли касалликлар ва оммавий озиқ-овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида борт таомлари ассортиментига қуйидагилар киритилишига йўл қўйилмайди (мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғрама гўшт ва қиймадан тайёрланган гўшт маҳсулотлари, шунингдек, соусли таомлар ва паштетлар, сувда пиширилган колбаса, нон маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ёғи, маянез ёки бошқа соус қўшилган салатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кремли пирожнийлар (пиширилган, творогли, қаймоқли, тухум оқидан тайёрланган кермлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 литрдан ортиқ қадоқдаги шарбатлар ва бошқа шарбат маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифобахш минерал сувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селлофан қадоқдаги тайёр пазандачилик маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқ ҳолатдаги тайёр таомларнинг сақланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳаво ва ер усти транспортларида совутиш ускуналари мавжуд бўлмаганда, борт таомлари ассортименти мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасида кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатини инобатга олган ҳолда тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Борт таомлари рационини жамлаш, уларни ҳаво ва ер усти транспортларига этказишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Борт таомларини ишлаб чиқариш корхоналарида қадоқлаш, сервировкалаш, рационларни жамлаш, қадоқлаш компонентлари ва маҳсулотларни жойдан-жойга кўчириш билан боғлиқ операциялар максимал даражада механизацияланиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Маҳсулотлар буюртмаларга мувофиқ партиялар бўйича тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Иссиқлик билан ишлов беришдан ўтган ва кейинги сақлаш учун мўлжалланган барча маҳсулотлар + 65°C ҳароратга етганда, технологик жараён тугаган вақтдан бошлаб + 5°C гача тез совутилади. Қисмларга бўлинган идишларни тайёрлаш ва хизмат қилиш учун махсус тез совутиш музлатгичига жойлаштирилади. Тез совутиш вақти 1 соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Борт таомларини порциялаш, иш юзаси совутилган столларда +16°C дан юқори бўлмаган ҳароратли хонада амалга оширилади. Ушбу хонада ходимларнинг иш вақти ишлаб чиқариш хоналарининг микроиқлимига қўйиладиган гигиеник талаблар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Борт таомларини қўлда сервировкалаш ва порциялаш бир марталик резина қўлқопларда амалга оширилади. Қўлқоплар фақат битта турдаги маҳсулот учун ишлатилади. Порциялаш ва сервировкалаш жараёнида махсус сервировкалаш воситалари максимал даражада қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бир вақтнинг ўзида сервировкаланадиган порциялар сонини танлашда, хизмат қилиш вақтида бўлинган маҳсулотларнинг ҳарорати +10°C дан ошмаслиги лозим. Сервировкадан кейин ҳар бир таом дарҳол қадоқланади ва музлатгичга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Контейнерлар ва аравачаларни сервировкалаш минимал вақт ичида, ҳарорати +6 °C дан ошмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Барча маҳсулотлар, шу жумладан иссиқлик билан ишлов беришдан ўтказилмаганлари сервировка қилишдан ва порциялашдан олдин +5°C ҳароратгача совутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тез музлатилган тайёр овқатларни тайёрлаш уларни тайёрлашга қўйиладиган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез музлатилган тайёр таомлар 1 соат давомида -18° — -20°C гача бўлган ҳароратда музлатгичларда сақланади. Корхоналардан чиқарилган тайёр овқатлар маҳсулот ичи -18°C дан юқори бўлмаган ҳароратга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совутгич камералари техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳарорат ва намлик шароитларини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тарелка ва патнисларга солинган совуқ таомлар учун мўлжалланган гастрономик маҳсулотлар контейнерларга жойлаштирилади, алоҳида махсус қадоқланган маҳсулотлар термоконтейнерларга ёки совутувчи модда (хладоагент) солинган совутгичли сумкаларга жойлаштирилади, рацион таркибий қисмлари алоҳида қадоқларга жойлаштирилиши мумкин. Озиқ-овқат қутиларини етказиб бериш учун контейнерларга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Борт таомлари ишлаб чиқариш корхоналарида тайёр таомларни белгилашда маҳсулотни тайёрлаш санаси (ҳафта куни) ҳақидаги маълумотни ҳафтанинг кунларига мос келадиган рангли ленталар ёки пишириш санаси ва вақтини кўрсатиш учун рангли маркердан фойдаланилади, масалан: душанба — сариқ, сешанба — яшил, чоршанба — кўк, пайшанба — қизил, жума — жигарранг, шанба — тўқ сариқ, якшанба — оқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Контейнерлар ва аравачаларни жамлаш ҳаво ва ер усти транспорти ҳаракатидан 3 соат олдин бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қадоқланган маҳсулотлар (патнислар, озиқ-овқат қутилар, тушлик қутилари ва бошқалар) контейнер ва аравачаларга жойлаштиргандан сўнг, дарҳол эшиклари очиқ бўлган тайёр маҳсулотлар музлатгичларига ўрнатилади ҳамда ҳаво ва ер усти транспорти жўнаб кетгунга қадар унда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бортга жўнатилишдан олдин барча жиҳозларнинг эшиклари (контейнерлар, қутилар, термоконтейнерлар, совутгич сумкалар) муҳрланади ва уларга ёрлиқ ёпиштирилади ва қуйидагилар кўрсатилади: таркибининг номи, борт таомлари ишлаб чиқариш корхонасининг номи, қатнов рақами ва вақти, таомларининг яроқлилик муддати, шунингдек қатновни жамлаш учун масъул шахснинг муҳри ва имзоси. Ёрлиқлар қатнов охиригача сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Буфет пештахталарининг совутгичи бўлмаган ҳаво ва ер усти транспортларида борт таомлари жойлаштирилган контейнерлар ва аравачаларга жўнатилишдан олдин, аравачага — 2 kg, ярим аравачага — 1 kg ва ҳар 20 та контейнерга — 1 кгдан қуруқ муз жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экипажлар учун тайёрланадиган борт таомлари алоҳида контейнерларга ва боксларга солиниб жамланади, устига «экипаж учун борт таомлар» белгиси қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бортда ечиладиган ошхона-буфет жиҳозлари ва музлатгич ускуналари мавжуд бўлганда ҳамда маҳсулотларнинг яроқлилик муддатига амал қилган ҳолда қатновлар вақтида экипаж аъзолари учун икки баравар миқдордаги иссиқ овқат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бортда бериладиган идишлар ва анжомлар (санчиқи, қошиқ ва бошқалар) сони, бортдаги идишларнинг бир марта ишлатилишидан келиб чиққан ҳолда, борт таомларининг порция сонига мувофиқ жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик учун тоза идишлар захираси барча йўловчиларнинг сув ва бошқа ичимликларни 2-3 маротаба ичишини ҳисобга олган ҳолда жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Яхна ичимликлар идиши йўловчиларга таклиф қилишдан олдин артилади, ичида чўкма йўқлиги ва устида ёрлиғи мавжудлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тайёрланган ва жамланган борт таомлари қисқа муддатли сақлаш хонасида — рационлар жамлаш хонаси ва рационларни бериш (экспедиция) хонаси орасида 15 дақиқа сақланиб, аравачаларга жойлаштирилади. Қутиларнинг ўлчамлари маълум бир қатнов учун керакли миқдорда пештахтали аравачалар ва контейнерсиз аравачаларни жойлаштириш имконини бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бокслардан борт таомлар солинган аравачалар экспедиция ҳамда юкни чиқарувчи ва туширувчи қия платформа орқали ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ҳаво ва ер усти транспортларида борт таомларни сақлаш ва етказишга бўлган гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Борт таомларини қабул қилиш махсус ажратилган борт кузатувчи томонидан амалга оширилади, муҳрларнинг мавжудлиги ва яроқлилик муддатига алоҳида эътибор берилади, ёрлиқларнинг тўғри тўлдирилганлигини текширилади. Юк хатида борт кузатувчиси таомларининг бортга қабул қилиш вақтини қайд этади. Муҳрлари бузилган контейнерлар ёки яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар бортга қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Озиқ-овқат солинган контейнерлар, идишлар, ичимликлар солинган сепараторлар, термослар ва сув қайнатгичи билан ечиладиган ошхона-буфет қурилмасига (ошхона) жойлаштирилади ҳамда мустаҳкам ўрнатилади. Уларни сақлашда юк бўлимлари ёки ушбу мақсадлар учун ажратилмаган жойлардан фойдаланилмайди. Ҳаво ва ер усти транспортининг ҳар бир тури тегишли ечиладиган жиҳозлар билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Агар тўғридан-тўғри қатновда борт таомлари миқдори йўловчилар сонидан кўп бўлса, қўшимча порциялар олиб қўйилмайди, балки амал қилиш муддати тугагунга қадар қатновда тақдим этилади. Ортиб қолган борт таомлари ишлаб чиқариш корхоналарига қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Борт кузатувчилари таомларни тарқатишдан олдин қўлларини совун билан яхшилаб ювишлари ва махсус кийимларни кийишлари шарт. Қўлларни артиш учун бир маротабалик сочиқ (салфетка) лардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ҳаво ва ер усти транспортида контейнерлар (касалетка), сотейниклардаги борт таомлари махсус электр печларда 75° — 80°C ҳароратда иситилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайтиш қатновида (иккинчи рацион) иссиқ овқат учун мўлжалланган тез музлатилган маҳсулотлар контейнерларда (касалетка) музлатгичда +5°C ҳароратда сақланиши ва тарқатилишидан олдин иситилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қатновдан олдин ювиб артилган столлар устига индивидуал патнислар ёки қутилар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Борт таомлари ва озиқ-овқатлар солинган патнислар (борт таомлари рациони солинган қутилари) дарҳол йўловчиларга тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Иссиқ борт таомларини бортда тарқатишда таомларнинг ҳарорати камида +65°C, совуқ борт таомлари эса камида +14°C ҳароратга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ишлатилган идишлар патнис устида, қадоқда қолади, контейнерларга жойлаштирилади; бир марта ишлатиладиган идишлар ва озиқ-овқат чиқиндилари пластик қопларга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилган идишларни йиғиб олгандан сўнг, буфет хонасининг столлари салфеткалар билан артилади. Бунинг учун борт кузатувчиларда идишларни ювиш учун махсус шимгичлар (губка) ёки чўткалар ва совун, белги қўйилган тоза салфеткалар бўлиши керак. Ишлатилган идишлар, жиҳозлар ва бошқалар ошхона-буфет хонасида алоҳида сақланади. Қатнов якунида тозалаш учун корхонага юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ҳаво ва ер усти транспорти қатнови кечиктирилган тақдирда, йўловчиларни овқатлантириш учун бортдаги озиқ-овқат маҳсулотлари олиниб, муҳрланган ҳолда бошқа транспортга ёки борт таомлари ишлаб чиқариш корхонага, таомларнинг яроқлилик муддати тугашидан 2 соат олдин топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Қатнов вақтида ишлатилмаган (қадоғи бузилмаган) янги сабзавот ва мевалар, консервалар (гўштли, балиқли, компотлар, шарбатлар ва бошқалар), қандолат маҳсулотлари (шоколад, печене, вафли), шакар, туз, қалампир, шунингдек ичимликлар, минерал сув ва вино кейинчалик ҳаво ва ер усти транспортларида тақдим этиш учун борт таомлари ишлаб чиқариш корхонага топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари ўз мақсади бўйича фойдаланишга берилмайди ва таъминотдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Борт таомлари маҳсулотларининг хавфсизлиги ва назоратини таъминлашга қўйиладиган гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Борт таомлари ишлаб чиқариш корхонаси хом ашёни қабул қилишдан тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг барча технологик босқичларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Борт таомлари ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги бўйича келишмовчиликлар юзага келганда синовдан ўтказиш учун ҳар куни таомлар рациони ва алоҳида таомлар таркибий қисмларининг назорат намуналарини тасодифий танлаш орқали амалга оширилади. Маҳсулотларнинг назорат намуналарини танлаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво ва ер усти транспортларида умумий овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган гигиеник талабларга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совутиш ускуналари билан жиҳозланмаган ҳаво ва ер усти транспортларида озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маҳсулотларнинг номланиши

Бортда 25° Сдан юқори бўлмаган даражада яроқлилик муддати

Совуқ таомлар

1.

Мол гўшти ва парранда гўштидан колбаса ва тайёр пазандачилик маҳсулотлари:

ярим дудланган, қайнатиб-дудланган, хом дудланган колбаса, кесилган гўшт

4 соат

қовурилган гўшт (ростбиф-қовурилган мол гўшти) порцияларга бўлинган

маҳсулотда кўрсатилган белгиларга мувофиқ

дудланган, дудлаб-пиширилган, печда пишган, порцияларга бўлинган товуқ филеси

рейс вақт билан чекланган

саноат индивидуал асептик қадоқдаги гўшт ва/ёки жигарли паштетлар

маҳсулотда кўрсатилган белгиларга мувофиқ

2.

Хом сабзавотлардан салатлар (сабзи, бодринг, помидор, баргли салат, чучук қалампир, кўкатлар) ёки бир хил турдаги сабзавотлар, бутун ёки тўғралган ҳолда

4 соат

3.

Мариновка қилинган, тузланган, сабзавотли салатлар ёки бир хил турдаги сабзавотлар, бутун ёки тўғралган ҳолда

4 соат

4.

Балиқ маҳсулотлари

балиқнинг турли хилдаги кўриниши тўғралган, суякдан ажратилган ҳолда

4 соат

остр ва лосос балиғининг увилдириғи (икраси)

4 соат

5.

Сувда пишган тухум (пўстидан ажратилган ҳолда) маянез билан порцияларга бўлинган

4 соат

6.

Сут маҳсулотлари:

турли хилдаги қаттиқ пишлоқлар тўғраш учун

6 соат

эритилган пишлоқ саноат индивидуал ўрамда

маҳсулотда кўрсатилган белгиларга мувофиқ

қаймоқ, сут асептик ўрамда

маҳсулотда кўрсатилган белгиларга мувофиқ

7.

Сариёғ, спредлар саноат индивидуал ўрамда

маҳсулотда кўрсатилган белгиларга мувофиқ

8.

Саноат индивидуал ўрамдаги маҳсулотлар:

чой, қаҳва, мураббо, вафли, печене, кекслар, шакар, конфет

маҳсулотда кўрсатилган белгиларга мувофиқ

зираворлар, туз, кетчуп, маянез, хантал

маҳсулотда кўрсатилган белгиларга мувофиқ

Иссиқ таомлар

1.

Қовурилган, печда пиширилган гўшт, порцияларга бўлинган, совутилган

3 соат

2.

Майда бўлакли қовурилган гўшт, порцияларга бўлинган

3 соат

3.

Иссиқлик билан ишлов бериш режимида тайёрланган қийма ва қийма гўшт маҳсулотлари: печларда камида 200° C ҳароратда белгиланган ҳароратга эришилгандан бошлаб 15 дақиқа давомида ва маҳсулотлар ичида камида 75° C ҳароратда 15 сония давомида

3 соат

4.

Қовурилган, қайнатилган балиқ, порцияларга бўлинган совутилган

3 соат

5.

Парранда гўшти қовурилган порцияларга бўлинган совутилган

3 соат

6.

Совутилган палов

3 соат

7.

Гарнирлар (соус, ёғ, туз қўшилмаган): қовурилган картошка, қайнатилган гуруч ва гречка, қовурилган сабзавотлар, макарон

3 соат (эритиш пайтидан бошлаб)

8.

Тез музлатилган сабзавотли гарнирлар

3 соат

9.

Қайтиш парвозларида овқатланиш учун мўлжалланган гўшт, парранда гўшти, балиқдан тайёрланган тез музлатилган тайёр овқатлар, порцияларга бўлинган

4 соат

10.

«Тўғридан-тўғри парвоз» учун қуруқ кукунлар асосида тайёрланган соуслар

тайёр бўлганидан бошлаб 2 суткагача

Десертлар, ичимликлар, нон

1.

Мевали салатлар аралаштирилмагани

6 соат

2.

Қандолатчилик маҳсулотлари (кремлилардан ташқари)

2 соат

3.

Мевалар, майда резавор мевалар

4 соат

4.

Нон маҳсулотлари

24 соат

5.

Салқин ичимликлар (шу жумладан минерал сувлар, шифобахш сувлардан ташқари)

маҳсулотда кўрсатилган белгиларга мувофиқ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: борт таомларнинг яроқлилик муддати юклашдан олдин йиғиш тугаган пайтдан бошлаб транспорт бортида берилиш пайтигача бўлган оралиқда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво ва ер усти транспортларида умумий овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган гигиеник талабларга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

Тузувчилар:

С.Б. Шоумаров

Фуқаро авиацияси объектларида Санитария-эпидемиологик осойишталик Маркази бош врачи, т.ф.н.;

О.Л. Элинская

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациялари ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси профилактика токсик-гигиена лабораторияси мудири, т.ф.д., кат.и.х.;

А.Н. Шукуров

Санитария-гигиена бошқармаси бошлиғи, т.ф.н.;

Р.А. Касимов

Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси, т.ф.н.;

Э.А. Юлдашев



Фуқаро авиацияси объектларида Санитария-эпидемиологик осойишталик Маркази овқатланиш гигиена санитария врачи.

Тақризчилар:

Т.И. Искандаров

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, т.ф.д., профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги;

Д.А. Зарединов

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

Б.Ж. Қурбанов

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, т.ф.д.