Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
қарори
Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар (0341-16-сон СанҚваН)га ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 29 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 130]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6035-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
1. Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН)га иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 ноябрь,
35-сон
Келишилди:
Халқ таълими вазири Б. САИДОВ
2022 йил 23 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 25 ноябрдаги 35-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН)га киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 10.5-банднинг 5-сон жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар
|
Синфлар |
Рухсат этилган максимал ҳафталик юкламаси (академик соатларда) | |
|
ҳафтада 6 кунлик таълим |
ҳафтада 5 кунлик таълим | |
|
1 |
- |
22 |
|
2 — 4 |
- |
24 |
|
5 |
32 |
- |
|
6 |
33 |
- |
|
7 |
35 |
- |
|
8-9 |
36 |
- |
|
10-11 |
36 |
- |
»
2. 10.6-бандда:
иккинчи — бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);
2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);
5 — 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
10 — 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак.»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 10.10-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўқув машғулотлари 5 кунлик ўқув ҳафтасида ва фақат биринчи сменада ўтказилади;»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. 10.16-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.