18.11.2022 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 18.11.2022 йилдаги 31-сон
Кучга кириш санаси
10.12.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талабларини (0036-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 12 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 123]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0036-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Гўштни қайта ишлаш корхоналарига қўйиладиган гигиена талаблари» (0301-12-сон СанҚваН, 2012 йил 14 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Савдо саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 11 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Б. НОРҚОБИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 16 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 19 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 18 ноябрдаги 31-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0036-22-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) гўштни қайта ишлаш корхоналари фаолиятига қўйиладиган санитария-гигиена ва эпидемияга қарши талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт — суяк тўқимаси қўшилган ёки қўшилмаган ҳолда мушак, ёғ, бириктирувчи тўқималарнинг мажмуидан ташкил топган тана гўшти ёки тана гўштининг бир қисми кўринишидаги сўйиш маҳсулоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт маҳсулотлари — қиймаланган, қайнатилган, ярим дудланган, қайнатилган-дудланган, пишлоқли ва дудланган, ўпка-жигарли ва қонли колбасалар, гўштли нонлар, сосискалар, сарделькалар, паштетлар, шунингдек, чўчқа, қорамол, қўй, парранда ва бошқа сўйиладиган ҳайвонлар гўштлардан тайёрланган бошқа маҳсулотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг санитария ҳимоя минтақаси СанҚваН 0350-17-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳоли турар-жой атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш санитария қоидалари ва нормалари»нинг 6.1.8-бандига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг кириш ва чиқиш жойларида дезинфекцияли гиламчалар тўшалиши, шунингдек нобарқарор эпизоотик вазиятларда эса дезинфекцияловчи эритма билан тўлдирилган махсус дезинфекцияли тўсиқлар ҳам ташкил этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Технологик жараён, ускуна ва анжомларга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш ва сақлаш жойларига ҳашаротлар ва кемирувчилар киришини олдини олиш чоралари (эшик панжаралари, махсус туйнуклар, вентиляция тизими тешиклари ёпиқ ҳолатда бўлиши) кўрилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш бинолари қўл ювиш учун совун, чўтка, дезинфекцияловчи эритма, бир марталик сочиқ ёки бошқа қуритиш мосламалари билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш биноларидаги жавонларнинг сиртлари силлиқ, ёриқлар ва бошқа нуқсонларсиз бўлиши керак. Хом ашёни қабул қилиш столларида уларни ерга тушиб кетишини олдини олувчи тўсиқлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўштни суякдан ажратиш ва кесиш учун қаттиқ ёғочдан тайёрланган махсус тахтакачлардан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида кичик буюмларни (пичоқлар, пичоқ учун чарх ва бошқалар) стерилизация жиҳозларида стерилизация қилиш, катта инвентарларни эса ювиш ва дезинфекция қилиш совуқ ва иссиқ сувли ванналарда амалга ошириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гўштни қайта ишлаш корхоналаридаги ҳар бир турдаги маҳсулот учун қуйида кўрсатилган алоҳида совутиш режимига риоя қилиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўчқа гўшти (мушакларининг қалинлиги ҳам инобатга олинади) — 10℃ ҳароратга етгунча музлатилиши, сўнгра камерада — 12℃ ҳароратда 10 кун давомида ёки — 13℃ ҳароратда 4 кун ушлаб турилиши лозим. Мушаклар ҳарорати чаноқ сон бўғимида 7 — 10 см чуқурликда ўлчаниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа гўшт маҳсулотлари (мол, қўй, от, парранда ва бошқалар) — 12℃ ҳароратда музлатилиши ёки — 6℃ ҳароратдаги сақлаш камераларида камида 24 соат ушлаб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Колбаса ёки гўшт консервалари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида ускуналардан ажралиб чиқадиган иссиқлик натижасида гўшт маҳсулоти бузилмаслиги учун муз ёрдамида совутиб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Чўчқа гўштини қайта ишлашга мўлжалланган куйдирувчи печларнинг ишчи ҳудуди ҳавосидаги углерод оксидининг рухсат этилган максимал миқдори 20 мг/м3 бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи ҳудуддаги печларнинг ташқи юзаларнинг максимал ҳарорати +45℃ бўлиши керак. Агар бу ҳароратни таъминлаш имкони бўлмаса, у ҳолда ишчи ҳудуд 600 ккал/м2 ва ундан юқори зичликдаги иссиқлик нурланишига эга бўлган ҳаво пуркагич ва маҳаллий вентиляция тизими билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Корхоналарда ҳайвонлар суб маҳсулотларининг ҳар бир тури (ичак-човоқ, калла-пойча, жигар, суяк, ички ёғлар, тери ва бошқалар) алоҳида жойда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жойларига совуқ ва иссиқ сув етказиб бериш, ишлов бериш вақтига қатъий риоя қилиш ҳамда чиқиндиларни маркировкаланган идишларда йиғиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Чорва молларининг суб маҳсулотлари бирламчи қайта ишлаш цехидан ўтказилиб, сув ўтказмайдиган контейнерларга қия қилиб жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичакларни алоҳида қисмларга ажратиш махсус стационар столда ёки конвейерда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ёғини эритиш мўлжалланган суяклар алоҳида хонада майдаланиши лозим. Озуқа ёғларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа жараёнлар битта хонада бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёғ эритиш цехлари ҳар куни тозаланиши, ишқорий эритмалар билан ювилиши, ёғ учун мўлжалланган барча қувурлар буғ ёрдамида стерилизация қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни ташиш йўллари бир-бири билан кесишмаслиги учун қуйида кўрсатилган ишлар алоҳида цехларда (ёки хоналарда) бажарилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўштни тозалаш (сув чиқариш учун ариқ ўрнатилиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонли (ливер) колбасаларни ишлаб чиқаришда ҳом ашёни муздан тозалаш ва ювиш (муздан тозалаш камерасида гўшт эритилиши ва гўштни тозалаш хонасида ювилиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
колбаса ва рулетлар учун ишлатиладиган қобиқларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унни қабул қилиш, сақлаш ва элакдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зираворлар, соя оқсили, сут кукуни ва бошқа таркибий қисмларни тайёрлаш ва қадоқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туз, зираворлар, крахмал, соя оқсили, қуруқ сут кукуни ва бошқа таркибий қисмларни вақтинча сақлаш (ишлаб чиқариш корхонасида шкафлар, қутиларда сақлашга рухсат берилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Колбасалар ва консерва маҳсулотларини ишлаб чиқариш алоҳида хоналарда ёки алоҳида сменада амалга оширилади. Хом ашёни қайта ишлагандан кейин бинолар, технологик жиҳозлар, инвентарлар, идишлар ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг цехлари ва биноларида хавф-хатарни (инфекция тарқалиши, озиқа маҳсулотларига патоген микробларнинг тушиши) олдини олиш мақсадида қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идишларни қайта ювиш, стерилизация қилиш ва қуритиш учун қурилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ювиш ускуналари, иссиқ ва совуқ сувли қўл ювиш учун раковиналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлни дезинфекцияловчи воситалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлни қуритиш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-анжомларни стерилизация қилиш учун стерилизаторлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдамчи материалларни, тозалаш ускуналарини, ювиш ва дезинфекциялаш воситаларини сақлаш учун шкафлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинолар ва цехларни дезинфекция қилишда фойдаланиладиган эритмалар ҳаво алмашинадиган хонада (жойда) тайёрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қўйиладиган санитария гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хавфни (инфекция тарқалиши, озиқа маҳсулотларига патоген микробларнинг тушиши) олдини олиш мақсадида колбаса маҳсулотлари бошқа (хом ва яримтайёр) маҳсулотлардан алоҳида бўлган цехларда ишлаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хом ашёлар цехида (ёки бўлимида) гўштини бўлакларга бўлиш (тана гўшти, ярим тана гўшти ёки чорак қисмлар белгиланган кесма схема бўйича қисмларга бўлинади), гўштни суяксизлантириш (тана гўштининг мушак, ёғ ва бириктирувчи тўқимасини суяклардан ажратиш) ва гўштни кесиш (суяксиз гўштдан ёғ, тоғай, пайларни, йирик қон ва лимфа томирлари, қон қуйқалари ва майда суякларни олиб ташлаш) амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида қуйидагиларни амалга ошириш мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт бўлакларини пичоқ ёрдамида узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пичоқларни этикларнинг юқори қисмларида, камар орқасида, қўлларда олиб юриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пичоқларни тахталарга ёпиштириш ва столда сақлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик жиҳозларни ювиш учун иссиқ ва совуқ сувли ванна ҳамда дезинфекция эритмаси учун идиш ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хом ашё бўлимидаги ҳаво ҳарорати 12℃ ни, ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоизни ташкил этиши лозим. Ходимларнинг саломатлигини таъминлаш мақсадида иш жойларида полда панжаралар ёки тиргаклар ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музлатилган, муздан туширилган ва совутилган гўштнинг суякларини йўқ қилиш, кесиш ва саралаш жойларида қўлларни иситиш мосламалари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Пиширилган колбаса учун ишлатиладиган тузланган, майдаланган гўшт челак, тоғора ва бошқа идишларда, шунингдек узлуксиз пишириш қурилмаларида 20 — 40℃ ҳароратда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чўчқа гўшти маҳсулотлари асосан гўштни намакоб билан аралаштириш орқали тузланиши, кейин уни тузланган аралашма билан ишқалаб бир неча кун ушлаб турилиши лозим. Гўштни тузлашда ёки майдаланган гўштни тайёрлашда унга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва гўштни қайта ишлаш корхоналари томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларда кўрсатилган натрий нитритни 2,5 фоиздан кўп бўлмаган миқдордаги эритмаси қўшилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Гўшт маҳсулотларига қуруқ нитрит ишлатилиши мумкин эмас. Қуруқ нитрит бошқа материаллардан алоҳида ёпиқ хонада ёки темир шкафда қулфланган ҳолатда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нитрит эритмаси гўштни қайта ишлаш корхоналари лабораторияларида тайёрланиши лозим. Нитрит эритмаси ишлаб чиқариш цехларида «натрий нитрит» ёзуви туширилган махсус идишда қулфланган ҳолатда сақланиши, шунингдек ишлаб чиқариш цехларида ушбу маҳсулотнинг тўғри сақланиши ва ишлатилиши учун тегишли масъул шахс белгиланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Гўштни қайта ишлаш корхоналари лабораторияларида «Лабораторияда натрий нитритни қабул қилиш ва истеъмол қилиш журнали», ишлаб чиқариш цехларида эса «Натрий нитрит эритмасининг цехда ҳисобга олиш журнали» юритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёр гўшт маҳсулотларида натрий нитрит миқдори 100 г маҳсулот учун 3 — 5 мг (ёки 0,003 — 0,005 фоиз) оралиғида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Майдаланган колбаса маҳсулотлари гўштни қайта ишлаш корхоналари томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларда кўрсатилган рецепт бўйича тузланиши ва кесилиши (бир вақтнинг ўзида майдалаш ва аралаштириш) лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Механик ишлов бериш натижасида майдаланган гўштнинг ҳарорати кўтарилишини олдини олиш учун совутувчи генераторлардан фойдаланилиши лозим. Кесиш охирида майдаланган гўштнинг ҳарорати 18℃, цехдаги ҳарорат 12℃ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Колбаса батонларига камроқ ҳаво тушиши ва колбасаларнинг сақлаш хусусиятини узайтириш мақсадида вакуумли шприцлар ишлатилиши керак. Бунда, цехдаги ҳарорат — 12℃, ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоиз бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Термик ишлов бериш стационар қовуриш ва пишириш камераларида, аралаш камераларда ҳамда ҳавонинг нисбий намлигини ва ҳароратини автоматик бошқариш термоагрегатларида амалга оширилиши лозим. Камералар ҳароратни ва нисбий намликни бошқарувчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши, термик ишлов бериш журналларида термик ишлов режимлари (ҳарорат ва ишлов бериш вақти) қайд этилиши, иш жойларидаги иссиқлик ҳарорати эса 35 — 45℃ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Гигиена талабларидан келиб чиқиб, тутунни тозалаш учун тутун генераторлари ва термокамера қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Пишган ва ярим дудланган колбасалар, сосискалар ва сарделькаларни қовуриш (иссиқ ҳароратда дудлаш) ва қайнатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қобиқ диаметрига қараб қовуриш 80 — 110℃ ҳароратда 60 — 140 дақиқа давомида амалга оширилиши, бунда батоннинг ичидаги ҳарорат 40 — 45℃ га етиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайнатиладиган колбаса, сосиска ва сарделькалар 75 — 85℃ ҳароратда пиширилиши, бунда батон ичидаги ҳарорат 70 — 72℃ га етиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярим дудланган колбаса, сосиска ва сарделькалар 68 — 72℃, қайнатилган ва дудланганлари эса 68℃, ливерли колбасалар 72℃ гача бўлган ҳароратда пиширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Дудлаш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом дудланган колбасани тўлиқ дудлаш 75 — 78 фоиз нисбий намликда, 18 — 22℃ ҳароратда 2-3 кун, 10 — 12℃ да 25 — 30 кун давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярим дудланган ва қайнатиб-дудланган колбасалар учун дудлашнинг юқори иссиқлик режимлари бўлиши керак (35 — 50℃ да 24 соатгача ва 70 — 80℃ — бирламчи, 40 — 45℃ — иккиламчи дудлаш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буришиб қолмаслиги, намликни йўқотиш ва қолдиқ микрофлоранинг кўпайишига йўл қўймаслик учун маҳсулот пишганидан кейин тезда совуқ сувли душ остида, сўнгра камералар ёки туннелларда +10℃ ҳароратда совутилиши лозим. Намликни камайтириш, зарарли микробларни кўпайишини олдини олиш мақсадида колбасаларни камераларда совутилиши ёки маҳаллий совуқ ҳаво ҳайдовчи ускуна билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Хом ашёларни оқартириш қайноқ сувда 15 — 20 дақиқа давомида қайнатиш ва очиқ қозонларда 3 — 5 соат ёки ёпиқ қозонларда 1,5 — 2,5 соат давомида пишириш (субмаҳсулот) орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субмаҳсулотлар стол устига ёки жавонларга юпқа қатлам қилиб ёйилиб совутилиши, қисмларга ажратилиши ва суяк олиб ташланиши лозим. Қайнатилган ва оқартирилган хом ашё майдаланиб колбаса ишлаб чиқариш жараёнига ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Дилдироқ (холодец) тайёрлаш дастлабки (5-6 соат) ва якуний (60 дақиқа) пишириш, қисмларга ажратиш ва майдалашдан иккинчи пиширишгача бўлган вақтни максимал даражада қисқартиришни, тўлдириш машиналари ва дилдироқ (холодец) учун мўлжалланган қолипларни тозалашни (қолипларни стерилизация қилиш), совутишни ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суйилган гўшт маҳсулотини дастлабки қайта ишловсиз кейинги босқичга ўтказиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари 2 кг дан ошмайдиган, қалинлиги 8 смгача бўлган бўлакларга бўлинган ҳолда қуйида кўрсатилган тартибда зарарсизлантирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ қозонларда 3 соат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ қозонларда эса 0,5 МПа дан ортиқ буғ босимида 2,5 соат давомида термик ишлов берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Гўшт бўлагининг ичидаги ҳарорат камида 80℃ бўлса, гўшт зарарсизлантирилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маиший хоналарга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Гўштни қайта ишлаш корхоналари ҳудудида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида маиший хўжалик бинолари жойлаштирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Душлар кийиниш хоналари ёнида жойлаштирилиши лозим. Душ тармоқлари ва ҳожатхоналар энг узоқ сменада ишлайдиган одамлар сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Хоналарни пардозлашда қуйидагилар кўзда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
душ хоналарида деворлар — 1,8 м баландликдаги сирланган плиткалар билан, кийиниш хоналари, чойшаблар сақланадиган хона, ҳожатхоналар — 1,5 м баландликдаги панеллар билан, тутиб турувчи тузилмани пастки қисмигача ювилиш имконини берувчи бўёқ ва материаллар билан қопланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар керамик плиткалар ёки бошқа сув ўтказмайдиган воситалар билан қопланиши таъминланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ҳожатхоналар ҳар сменада камида икки марта ювилиши ва дезинфекцияланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Сув таъминоти ва канализацияга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Гўштни қайта ишлаш корхоналари марказлаштирилган ёки бошқа узлуксизлиги таъминланган ичимлик суви таъминоти тизимига уланган бўлиши ва унинг сифати Ўз ДСт 951 «Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш манбалари. Гигиеник, техникавий талаблар ва танлаш қоидалари»га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Шифтлар орасидаги саноат дренажлари ва қувурлари сув ўтказмайдиган бўлиши ва ишлаб чиқариш ускуналари устида бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ичидаги канализация қувурлари ишлаб чиқариш цехлар ва маҳсулотларни сақловчи омборлар орқали ўтмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Саноат ва маиший чиқинди сувларини чиқиб кетиши учун корхонада алоҳида канализация тизими ва тозалаш иншоотлари бўлиши керак. Саноат ва маиший чиқинди сувлари ички канализация тизимига туширилиши ва зарарсизлантирилиши ҳамда умумий канализация тизимига қуйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ёритиш, иситиш ва совутиш тизимига ҳамда ҳавонинг вентиляцияси тизимига қўйилган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Гўштни қайта ишлаш корхоналари биноларидаги табиий ва сунъий ёруғлик қуввати, коэффициенти ишнинг тури ва кўзнинг толиқишини ҳисобга олган ҳолда ҚМҚ 2.01.05-19 «Табиий ва сунъий ёритиш»га мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий ёруғлик етарли бўлмаган ҳолларда эса сунъий ёруғликдан (мақбул лампалар) фойдаланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Маҳсулотлар ичига шиша парчалари тушишини олдини олиш учун очиқ технологик жараёнга эга хоналардаги ёритгичлар технологик ускуналар устига ўрнатилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларида табиий, механик, аралаш вентиляция ёки кондиционерлаш СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария-гигиена нормативлари»да ўрнатилган талабларга, ҳаво оқими параметрлари эса саноат биноларида микроиқлим учун санитария қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Маиший хоналар, ҳожатхоналар, лабораториялар умумий алмашинув ва (ёки) маҳаллий вентиляция тизимларига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ишлаб чиқариш биноларига етказиб бериладиган ҳаво чангсиз бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Табиий вентиляция тешиклари ва ҳавонинг айланишини таъминлаб берувчи вентиляция мосламалари ҳашаротлар киришига тўсқинлик қилувчи симли тўрлар билан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Вентиляция каналлари ифлосланганда ички юзаси қисмларга ажратилган ҳолда тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Двигател ва жиҳозлар жойлашган хоналардаги тузли чанг, буғ, газлар билан ҳавони ифлосланишини олдини олишда мазкур зарарли омилларни совутиб чўктириш учун аммиакли совутиш мосламалари ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Маҳсулотни сақлаш учун ишлаб чиқариш хоналари, сақлаш камералари ва омборхоналардаги ҳаво ҳарорати ва нисбий намлик СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария-гигиена нормативлари»да ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Омборхоналар, музлатгичлар ҳамда гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё, қадоқлаш ва ёрдамчи материалларни сақлаш учун алоҳида омборхоналар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Озиқ-овқат хом ашёси ва ёрдамчи материалларни сақлашда стеллаж ва жавонлардан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Барча омборхоналар тоза бўлиши, поллар, деворлар, шифтлар ва жавонлар ювилиб, заруриятга кўра уларда дезинфекция ҳамда кемирувчиларга қарши курашиш бўйича дератизация ишлари ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Гўштни қайта ишлаш корхоналарига олиб келинадиган туз намликка чидамли ва ёпиқ омборхоналарга туширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ёқилғи, контейнерлар, қурилиш материаллари омборхоналарда, шийпонлар остида ёки тегишли томи ёпиқ махсус ажратилган жойларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суяклар ҳар томондан тўр билан ёпилган айвон остида, сув ўтказмайдиган полда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Совутгичлардан фойдаланганда қуйидаги гигиена талабларига риоя қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совутгичдаги техник жараёнлар гўштни қайта ишлаш корхоналарида гўшт ва гўшт маҳсулотларини совутиш, музлатиш, муздан тозалаш ва сақлаш гўштни қайта ишлаш корхоналари томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча юклар (контейнерлар ва контейнерда бўлмаган) музлатгич камераларига жойлаштирилганда, полдан камида 8 см баландликда текис тахланган ёғоч панжарали тагликларга (штабеллар) қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штабеллар деворлардан ва совутиш мосламаларидан 30 см оралиқ масофада ҳамда ўртасида ўтиш учун жой қолдирилиб жойлаштирилиши керак. Музлатилган гўшт маҳсулотларини штабелларга йиғишда ва уларни штабелдан олиб чиқишда, ишчилар пойафзали устидан ҳимоя брезентли пайпоқ кийишлари, шунингдек совутилган ва музлатилган гўшт маҳсулотлари осилган ҳолатда сақланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқли гўшт маҳсулотлари алоҳида камерада ёки тўр билан ўралган умумий камерада сақланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дезинфекция қилинмаган инвентар ва ёғоч панжарали тагликлардан фойдаланилмаслиги, шунингдек тоза ёғоч панжаралар ва ёғоч панжарали тагликлар захиралари алоҳида хонада сақланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камералар маҳсулотлардан бўшатилганидан кейин совутадиган батареяларнинг муз қатлами эритилиши, сўнгра қирғичлар ёки қаттиқ супурги билан тозаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкланган камераларда батареяларни муз қатламидан механик равишда тозаланиши, бунда сақланаётган юклар тоза брезент ёки канопдан тўқилган қалин ёпқич (парусина) билан қопланиши ҳамда тозалаш тугагандан сўнг, муз қатлами дарҳол камералардан олиб ташланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совутгич камералари йўлакларида ва зинапояларида ифлосланган поллар ва эшиклар мунтазам равишда ишқорий совун эритмаси билан ювилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совутгич камераларида моғорланишни ўз вақтида аниқлаш учун гўшт ишлаб чиқариш корхоналарининг совутиш камералари микробиологик назоратдан ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совутгич камералари маҳсулотдан бўшатилгандан сўнг, янги маҳсулотлар келишидан олдин, шунингдек деворлар, шифтлар, камераларнинг жиҳозлари моғор билан зарарланганда ювилиши ва дезинфекция қилиниши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари автомобилларда (совитиш тизими мавжуд авторефрижераторларда) ва совутиш тизими мавжуд темир йўл вагонларида ташилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб берадиган автомобиллар (совитиш тизими мавжуд авторефрижераторлар) санитар-гигиеник жиҳатдан тоза сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Гўшт маҳсулотлари ва хом ашёлар тайёр гўшт маҳсулотларидан алоҳида контейнерда ташилиши лозим. Тайёр гўшт маҳсулотларини ташувчи автомашиналардан кун давомида қайта ювмасдан фойдаланишга рухсат берилади. Хом ашёни ташишда эса автомобиллар ҳар (рейс) ташилгандан кейин ювувчи воситалар билан тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиш жараёнлари тугагандан сўнг транспорт воситаларига тозаловчи воситалар ёрдамида санитария ишлови берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Қайтариладиган идишлар маҳсулот олувчилардан тоза ҳолда қабул қилиниши ва гўштни қайта ишлаш корхоналарида қайтадан тозаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Дезинфекция ҳамда дератизация тадбирларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида пашшаларга қарши курашиш чоралари қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пашшалар пайдо бўлишининг олдини олиш учун, чиқиндилар ўз вақтида олиб ташланиши керак. Ушбу жараён учун масъул ишчилар ҳафтасига 1-2 марта гексахлоран кукуни, 2-3 фоиз хлорофос эритмаси, 0,1 фоиз сувли триклорометафос эмулсияси билан чиқинди қутилари, чиқиндихоналар, ҳожатхоналарга ишлов беришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюқ чиқиндилар дезинфекцияловчи модда ёрдамида тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоналарни пашша кириб келишидан ҳимоя қилиш учун деразалар, дарчалар, эшиклар тўр билан (асосан иссиқ мавсумда) ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пашшаларни йўқ қилиш учун хоналарда ёпишқоқ елим қоғоз ишлатилиши, шунингдек ишдан ҳоли вақтда кимёвий препаратлар қўлланилиши мумкин. Бунда, маҳсулотлар цехдан чиқариб қўйилиши, ускуналар усти ёпилиши ва хоналар 6 соат давомида шамоллатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Суваракларга қарши курашиш учун корхоналар дезинсекция қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришдаги ички назоратни ташкил этиш дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳом ашё, идишлар, жиҳозлар, инвентарлар ва технологик жараёнларни ифлослантириши мумкин бўлган хатарларни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр маҳсулотни ифлослантириши мумкин бўлган хавфни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришнинг муҳим нуқталарини аниқлаш ва маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, санитария-гигиена қоидаларини бузилишини олдини олиш юзасидан профилактик чораларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг амалдаги санитария-гигиеник талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ходимларга қўйиладиган талабларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ишлаб чиқаришдаги технологик жараённинг қуйидаги босқичларида ички назорат ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жараёнга тайёргарлик кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик ишлов бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни қадоқлаш ва етказиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва шахсий гигиена қоидаларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Гўштни қайта ишлаш корхоналари ходимлари Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида тиббий кўрик ва текширувлардан ўтишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Гўштни қайта ишлаш корхоналарининг ҳар бир ходими шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши, иш жойида технологик ва санитария талабларига қатъий риоя этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Гўштни қайта ишлаш корхоналари ҳудудига киришда ходимлар қуйидаги санитария талабларига риоя қилишлари зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш биносига киришдан олдин тоза санитария кийимларни кийиш, бунда санитария кийимлари тўлиқ ёпиқ ҳолатда, сочлар рўмол ёки қалпоқ билан беркитилиши, махсус пойафзалларни кийилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳожатхонага киришдан олдин махсус кийим ечилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Гўштни қайта ишлаш корхоналари ходимлари қуйидаги қўлларни ювиш ва дезинфекция қилиш талабларига риоя қилишлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш бошлашдан олдин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишдаги ҳар бир танаффусдан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир жараёндан иккинчисига ўтишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланган нарсалар билан алоқадан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳожатхонадан кейин икки марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус кийим кийишдан олдин ва иш жойида (иш бошлашдан олдин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Иш жойидаги гигиена талаблари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш чиқиндиларини махсус контейнерларга мунтазам равишда ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жиҳозларини тоза тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айни пайтда фойдаланилмаётган буюмлар ва асбобларни йиғиштириб қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадоқлаш материаллари қадоқлаш жойида, бир сменадаги эҳтиёждан кўп бўлмаган миқдорда, қатъий белгиланган тартибда махсус тагликларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тозалаш инвентарларини (чўткалар, швабралар) полда ёки технологик жиҳозларда қолдириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ишлаб чиқариш цехлари ва маиший хоналарда биринчи тиббий ёрдам тўпламлари бўлиши керак. Биринчи тиббий ёрдам тўпламларида ўткир ҳидли дори-дармон воситалари сақланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқувчи муассасалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти (СГКК ИТИ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.