17.11.2022 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 17.11.2022 йилдаги 30-сон
Кучга кириш санаси
07.12.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Деҳқон бозорларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0035-22-сон СанҚваН)ни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 7 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 120]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқон бозорларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0035-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Деҳқон бозорлари таркибий қурилмаси ва фойдаланишга бўлган санитар-гигиеник талаблар (0308-14-сонли СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 11 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари А. ҚАЮМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 ноябрь

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Б. НОРҚОБИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 15 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 17 ноябрдаги 30-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон бозорларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(0035-22-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) қурилаётган, қайта қурилаётган ва фаолият юритаётган, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи барча деҳқон бозорларининг (бундан буён матнда бозорлар деб юритилади) санитария-гигиена ҳолати, улардаги маҳсулотларни сақлаш, ташиш ҳамда сотишга бўлган санитария талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Деҳқон бозорлари ҳудудига бўлган санитария талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида бозор ҳудуди қуйидагиларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-сотиқ растаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий-омборхона (маъмурий-маиший хоналар, бозор ходимлари овқатланиши учун умумий овқатланиш жойлари, омборхоналар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидорлар учун ободонлаштирилган бозор ички йўлаклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари турар жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик, чиқинди йиғиш майдони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўп миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини автомашиналарда сотиш учун бозор ҳудудида юк автомашиналарининг кириб чиқишини таъминлайдиган майдон бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чиқиндилар қопқоқли контейнер ва қутиларга йиғилади. Мазкур контейнер ва қутилар ери қаттиқ қопламага эга бўлган, атрофи тўсилган майдончага жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, чиқинди йиғиш майдончаси савдо ҳудудидан камида 25 метр узоқликда бўлиши, шунингдек бозор ҳудудининг ҳар 250 м2 майдонига 1 та контейнер ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контейнерлар ва чиқинди йиғиш идишлари бозор ҳудудидан суткасига камида бир марта олиб кетилиши зарур. Чиқиндиларни бозор ҳудудида ёқиб юборишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бозор ҳудуди савдо бошланишидан аввал ва тугатилганидан сўнг тозаланади. Қиш мавсумида бозор ҳудуди (кириш йўллари ва йўлаклар) қор ва муздан мунтазам тозалаб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сув таъминоти ва канализацияга бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бозордаги иссиқ ва совуқ сув таъминоти ҳамда канализация тизимлари ҚМҚ 2.08.02-09-сон «Жамоат бинолари ва иншоотлари» талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Технологик, маиший-хўжалик, ичимлик учун фойдаланиладиган сув СанҚваН 0211-06-сон «Ўзбекистон аҳолисининг хўжалик-ичимлик сув таъминоти марказлаштирилган тизими сувининг гигиеник мезонлари ва сифатининг назорати» талабларига жавоб бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бозор ҳудудига сув сепиш ва автомашиналарни ювиш учун техник сувдан фойдаланилади. Бунда, ичимлик сувидан фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида техник ва ичимлик сувлар бир-биридан ажратилган бўлишини таъминлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Умумий сони камида 50 та савдо ўрнига эга бўлган бозор ҳудудида харидорлар ва ходимлар учун камида битта қўл ювиш раковинаси, савдо жиҳозлари, мева ва сабзавотларни ювиш учун қурилмалар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказий иссиқ сув таъминоти бўлмаган тақдирда, ювиш хоналарида етарли даражада иссиқ сув билан таъминлаш учун электр қайнатгич, электр иситгичлардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Санитария жиҳозлари ва ювиш ускуналари соз, тоза сақланиши ҳамда ҳар куни дезинфекция қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳожатхонага кираверишда, хоналарни тозалашга сув олиш учун полдан 0,5 метр баландликда иссиқ ва совуқ сув келтирилган кран ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оқова сувлар шаҳар оқова сув тизимига уланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Вентиляция, иситиш ва ёритишга бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бозордаги турғун (стационар) объектлар шаҳар иссиқлик тармоғига уланган бўлиши, шунингдек ШНҚ 2.04.05-сон «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш талаблари»га мувофиқ, механик вентиляция тизими билан таъминланган бўлиши керак. Марказий иситиш тизими мавжуд бўлмаган тақдирда, турғун объектларда маҳаллий иситиш қурилмалари (қозонлар, печлар) ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бозорлардаги хоналарни иситиш, вентиляция ва ҳавони алмаштириш тизими мосламалари, савдо ва омборхоналарда микроиқлим шароитлари, ҳавонинг тозалиги, ускуналардан фойдаланишда улардан чиқувчи шовқин ва тебранишлар, хонанинг иситилиши ва вентиляцияси СанҚваН 0325-16-сон «Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария меъёрлари» ва СанҚваН 0326-16-сон «Иш жойларида умумий ва маҳаллий тебраниш бўйича санитария меъёрлари»да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сабзавот, мева, резавор мевалар ва кўкатларни сақлаш учун мўлжалланган музлаткич камералари алоҳида вентиляция тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бозордаги барча хоналарни ёритиш ШНҚ 2.01.05-сон «Табиий ва сунъий ёритиш талаблари»га мувофиқ бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маҳсулотларга ёт жисм, шиша парчалари тушишининг олдини олиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш камералари ва паст ҳароратли хоналарда ўрнатиладиган ёритгичлар металл тўр билан ҳимояланган воситаларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ёпиқ иншоотдаги ёритиш тирқишларини бинонинг ички ва ташқи томонидан идиш ва маҳсулотлар билан тўсиб қўйиш, шунингдек дераза ойналарини картон билан алмаштириш ва бўёқ билан бўяшга йўл қўйилмайди. Деразалардаги синган ойналар дарҳол алмаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Бозор хоналарига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Зарарли микроорганизмлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида хом ашё ва тайёр маҳсулотлар учун алоҳида хоналар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тез бузилувчи маҳсулотларни сотиш объектлари хом ва тайёр маҳсулотларни алоҳида сақлаш учун мўлжалланган совутиш ускунаси билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Шартли-яроқли турдаги гўштни яроқлилик масаласи ҳал қилингунча, бозорда бундай турдаги гўштни вақтинча сақлаш учун совутиш камера-изолятори бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ички хоналарнинг девори сувга ёки ювувчи воситаларга чидамли қоплама билан қопланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Санитария кийимлари очиқ ҳолда сақланиши керак. Бунинг учун маиший хоналарнинг кийим сақлаш жойлари илгичлар ёки очиқ шкаф ва пойабзал қўйгичлар билан жиҳозланади. Санитария кийимлари, махсус кийимлар ва уй кийими бир-биридан алоҳида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси гўшт ва сут маҳсулотлари сотиладиган усти ёпиқ иншоотларга яқин ҳамда яшаш уй-жойлари ва кучли таъсир этувчи моддалар сақланадиган омборхоналар бўлмаган ҳудудда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лабораторияларда бир нечта алоҳида хоналар (гўшт, гўшт маҳсулотлари ва балиқларни экспертиза қилиш учун мўлжалланган текшириш хонаси (текшириш хонасида кафел ёки озиқ-овқатга мўлжалланган алюминий тунука билан қопланган стол ўрнатилади), озиқ-овқат маҳсулотларини текшириш хонаси, ювиш хонаси, мудир хонаси, дезинфекцион моддаларни сақлаш хонаси ва лаборатория ходимлари учун ҳожатхона) кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Асбоб-ускуна ва жиҳозларга бўлган санитария талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бозорлар уларнинг қувватига яраша зарур савдо-технологик жиҳозлар ва совутгич ускуналар билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Савдо ускуналари, жиҳозлар, идиш-товоқлар ва махсус озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган қадоқлар бемалол ювилиши ва дезинфекцияланиши мумкин бўлган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ишлов тахталари, гўшт чопиш тўнкалари сирти текис ёриқларсиз бўлиб, қаттиқ дарахт туридан тайёрланган бўлиши керак. Гўшт чопиш тўнкалари махсус жойга ўрнатилиб, ташқи сирти мойли бўёқ билан бўялади, ҳар куни ишдан кейин пичоқ билан тозаланади ва туз сепиб қўйилади. Вақти-вақти билан тўнка арраланади ва рандаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ишлов тахталари, пичоқлар қайси маҳсулот тури учун ишлатилишига қараб махсус белгилар билан белгиланиши ҳамда алоҳида жойда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Гўштларни илиш илмоқлари зангламайдиган темирдан тайёрланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Совутиш ускуналари маҳсулотларни сақлаш ҳароратини назорат қилиб бориш учун термометрлар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Бозорда савдо қилишда фойдаланиладиган тарозилар, тарози тошлари, чўмичлар, тоғоралар, пичоқлар, қошиқлар, белкураклар, болталар, илгаклар, столлар, гўшт чопиш учун тўнкалар, йирик ҳажмдаги идишлар, челаклар, совутгич ускуналари ва шу каби бошқа савдо жиҳозлари санитар-гигиеник жиҳатдан тоза ва хавфсиз бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Асбоб-ускуна ва жиҳозлар ишлатилгандан сўнг алоҳида сақланиб, ювиш воситалари қўшилган ҳолда иссиқ сув билан ювилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган панжаралар, жавонлар ва тагликларнинг юзаси силлиқ, осон ювиладиган ҳамда дезинфекциялаш учун қулай бўлиши керак. Уларнинг пол сатҳидан баландлиги 15 смдан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Чиқиндиларни йиғиш идишларининг 2/3 қисми тўлганида, улар бўшатилиши ва тозаланиши ҳамда иш тугаганда, дезинфекцияловчи моддалар эритмасида ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш жавонлари, пештахталар тўлиқ пластик, зангламайдиган тунука ёки бошқа осон ювиладиган ва дезинфекцияланадиган материаллар билан қопланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тозалаш анжомлари уларнинг фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб тамғаланади ҳамда алоҳида хоналарда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўткир юқумли ичак касалликлари ҳамда бошқа ўта хавфли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳожатхоналарни тозаловчи анжомларга қизил рангда белги қўйилиши ҳамда улар махсус ажратилган жойда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишга бўлган санитария талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Озиқ-овқат маҳсулотлари амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ҳарорат ва намликда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш маҳсулотларнинг ўзига хос хусусиятига ва сақлаш меъёрларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиб, бунда ўзига хос ҳидга эга маҳсулотлар ўзига ҳид қабул қилувчи маҳсулотлардан алоҳида сақланиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Совутилган гўшт (тана, яримтана) илгакка илинган, бир-бирига хамда пол ва деворга тегмаган ҳолда 0ºС дан 4ºС гача ҳароратда 72 соатгача сақланади. Музлатилган гўшт стеллаж ёки тагликда сақланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Бозорга ёввойи қушларнинг гўштини (тозаланмаган паррандалар бундан мустасно) қабул қилиш мазкур санитария қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Сувда сузувчи қушларнинг (ўрдак, ғоз), инкубатордаги товуқларнинг тухумини қабул қилиш ҳамда сотишда уларнинг ёриғи бор (синган) ёки йўқлиги, устки қавати бутунлиги, бузилганлиги ёки тухумларнинг ифлосланганлиги инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Сут маҳсулотлари тоза идишда қабул қилинади. Идишлар махсус материаллардан (шиша, чинни, алюмин, бидонлар) тайёрланиши ва улар тоза ҳамда зич ёпиладиган қопқоқли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Суюқ сут маҳсулотларини (сут, қаймоқ ва бошқалар) бидонга қуйгач, бидон оғзи беркитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотлар харидорнинг идишидан қайта умумий идишга қуйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Савдо анжомлари (қошиқ, куракча ва бошқалар) махсус идишда сақланиши (сутли маҳсулот идишлари ичида қолдирмаган ҳолда) ва ҳар куни ювиб турилиши керак. Сут маҳсулотлари учун мўлжалланган анжомлар фақат сут маҳсулотларига ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Янги мева ва сабзавотлар қадоқланган ҳолатда, махсус шамоллатиладиган хоналарда, табиий ёритилмаган шароитда сақланади. Сабзавот ва меваларни сақлашда уларнинг турига қараб, ҳавонинг нисбий намлиги 70 — 90 фоиз ва ҳарорат +3ºС дан +12ºС гача бўлган оралиқда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Хом ва тайёр маҳсулотларнинг жойлаштирилиши бир-биридан алоҳида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Сут ва сут маҳсулотлари таркибида нейтраллаштирувчи ва консервацияловчи моддалар, кимёвий воситалар, антибиотиклар қолдиқлари бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Карахт қилинган балиқ олиб келинган идишида -2ºC ҳароратда 48 соатдан кўп бўлмаган вақтда сақланиши керак. Тирик балиқ тоза сувли аквариумда 10ºС ҳароратда иссиқ кунлари 24 соатгача, совуқ кунлари 48 соатдан кўп бўлмаган вақтда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Асал эгаси томонидан асални сотиш учун тоза, махсус материаллардан (зангламайдиган пўлат, алюмин қотишмалари, шиша ҳамда дарахтдан ясалган (қарағай ва игнабаргли дарахтдан ташқари) тайёрланган идишларда олиб келинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асал харидорнинг тоза идишига солинади. Асал намуналари, махсус материаллардан тайёрланган идишларда пештахтага қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ўсимликлардан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари янги, шунингдек қуритилган ёки тузланган ҳолатда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Сабзавотлар, кўкатлар, янги қўзиқорин маҳсулотлари савдоси уларнинг ер ёки полга тегиб туришининг олдини олиш мақсадида жавонларда жойлаштирилган саватлар, йирик ҳажмли идишлар, қутилар ва қопларда, стол устида, машиналарда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Мевалар, сабзавотлар ва тузламалар бир-биридан алоҳида жойлаштирилган ҳолда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Тузланган мева ва сабзавотлар фақат шу мақсадлар учун мўлжалланган ёғоч, сирланган ёки пластик идишларда сотилади. Харидорларга маҳсулотлар фақат махсус куракчалар ва чўмичларда олиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Қуритилган қўзиқоринларни сотиш учун алоҳида илгаклар билан жиҳозланган жой ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Ун, ёрма, дон маҳсулотлари тагликлар устига жойлаштирилган тоза идишларда туриши ва харидорларнинг тоза идишларига солиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Тез бузиладиган маҳсулотлар очиқ майдонларда совутгичларда сақланган ҳолда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Бозорнинг барча хоналари гигиеник тоза тутилиши мақсадида, маҳсулотлар ифлосланишининг олдини олган ҳолда, кун давомида жорий тозалаш ишлари ўтказилади. Иш тугагандан сўнг савдо ва механик анжомлар (тарозилар, жавонлар, пештахталар) ишқор эритмасида, кейин иссиқ сувда артилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Бозор ҳудудида ҳафтада бир марта ювиш ва дезинфекцияловчи воситаларни қўллаган ҳолда мукаммал тозалаш ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Хоналарни, ускуналарни, анжомларни, идишларни ва бошқаларни тозалаш ҳамда дезинфекция ўтказиш учун бир ойда бир марта санитария куни белгиланади. Санитария куни ўтказилиши ҳақида бозор маъмурияти томонидан харидорлар олдиндан хабардор қилинади ҳамда савдо зали маҳсулотлардан бўшатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Бозорнинг бутун ҳудуди ва хоналарида мунтазам равишда ҳашаротлар ҳамда кемирувчиларга қарши тадбирлар ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ювиш ва дезинфекцияловчи воситалар озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш рухсат этилмайдиган, қуруқ ва яхши шамоллатиладиган хоналарда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ҳожатхоналар талабга қараб ва ишдан кейин тозаланади, ювилади ва хлор оҳак эритмасини сепиш (ювиш) йўли билан ёки бошқа дезинфекция воситалари билан дезинфекцияланади. Ҳожатхоналар тозаланганда, ҳар гал ҳожатхонага одам кирганда қўли тегиши мумкин бўлган сув жўмраги, эшикларнинг ушлагичлари, ёпгичлари дезинфекцияловчи эритмада ҳўлланган алоҳида ажратилган мато билан артиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳожатхоналарни дезинфекциялаш учун фаоллиги 500 мг/л. миқдорли хлор эритмаси ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Бозорларда озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини ташишга бўлган санитария талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини ташишда хом ва тайёр маҳсулотларни алоҳида ташиган ҳолда, ҳар бир маҳсулотга нисбатан санитария қоидаларига риоя этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташишда шу мақсад учун мўлжалланган ёки махсус жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, йилнинг иссиқ даврида маҳсулотларни ташиш +6°С дан юқори бўлмаган ҳароратда музлатгичли юклагичда олти соатдан ва изотермик юклагичда бир соатдан кўп бўлмаган вақтда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Тирик балиқлар махсус ва сувни кислород билан тўйинтирувчи ускунаси бўлган термоизоляцияли цистернали транспорт воситаларида ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, сув ҳарорати қишда +2°C даражадан паст, ёзда +14°C даражадан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларидан фақат ушбу мақсадларда фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи ҳайдовчилар тоза махсус иш кийимига эга бўлиши ва шахсий гигиена қоидалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш қоидаларига риоя этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш транспортларида ҳар куни санитария тозалаш ва ўн кунда бир марта дезинфекция ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Бозор ходимлари ва сотувчиларга нисбатан шахсий гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш билан банд бўлган бозор ходимлари (тарозичилар, гўшт чопувчилар, омборхоначилар ва бошқалар) ва сотувчилар бозор ҳудудидаги иш фаолиятида қуйидаги талабларга риоя қилишлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кийим, юз, тана, қўл, сочларни тоза тутиш ва тирноқларни калта олдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни бошлашдан аввал қўлларни совун билан ювиб, тоза кийимларни кийиш, сочларни қалпоқ ва рўмол тагига яшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақат шу мақсадлар учун белгиланган жойларда овқатланиш ва чекиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситма кўтарилганда, тери ва ошқозон-ичак касалликлари аломатлари, бошқа касалликлар белгилари пайдо бўлганда, бу ҳақида бозор маъмуриятига хабар бериш, маслаҳат ва даволаниш учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон бозорларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

А.Д. Исмаилов

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси, т.ф.н.

Қ.Т. Бокиев

Л.Р. Турдиева

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Стандартлаш ва метрология бўлими бошлиғи.

Тақризчилар рўйхати:

Д.Ш. Алимухамедов

Тошкент тиббиёт академияси, Овқатланиш, болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси ассистенти, т.ф.д.

Г.М. Исраилова

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази, Гигиена кафедраси доценти.