Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 29.11.2022 йилдаги 679-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 29.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олувчи шахсларни ўқув курсларида ўқитиш, малака аттестатини олиш бўйича давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш учун суҳбатга киришга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестатининг амал қилиш муддатини белгилаш уни қайта расмийлаштириш ва уни талабгорга давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Корпоратив бошқарув малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 26 апрелдаги 236-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
679-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Регламент талабгорларга корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корпоратив бошқарувчи малака аттестати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби) томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат органларининг раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бундан мустасно, уларда корпоратив бошқарув малака аттестати мавжуд бўлганда давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчининг малака аттестатига эга бўлиш тўғрисидаги талаб кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича мустақил аъзоси сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган, шу жумладан хорижлик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувчи малака аттестати (кейинги ўринларда — малака аттестати) — Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахсига устав фонди (капитали)да давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ҳамда давлат унитар корхоналарининг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича унинг номзодини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат — корпоратив бошқарув соҳасида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган қисқа муддатли (бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда) ўқув курсларини, шу жумладан, онлайн, ўзлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — малака аттестатини олиш учун сертификатга ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган тингловчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссияси — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ушбу соҳадаги етук мутахассислари ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг шу йўналишдаги профессор-ўқитувчиларидан иборат комиссия (кейинги ўринларда — комиссия).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат хизматлари марказлари ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Малака аттестатини бериш тартиби ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган суҳбат натижалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Талабгор қуйидаги асосий малака талабларига мос келиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари» бўйича ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш истагида бўлган талабгорларни сертификат олиш учун ўқитиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Талабгорларнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан мазкур соҳадаги сўнгги замонавий билимлар мужассамлаштирилган қисқа муддатли (бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда), шу жумладан, онлайн, махсус ўқув дастури шакллантирилиб, доимий равишда такомиллаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур дастур «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанида ҳам ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака аттестатини олиш учун номзодларни ўқитиш ва ўқиш натижалари бўйича сертификат бериш Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Номзодлар ўқув курсининг якуни бўйича тест топшириб, умумий саволларнинг 55 фоизига жавоб берганда, тегишли тартибда сертификатга эга бўлади. Мазкур сертификат малака аттестатини олишга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини беради. Номзод тестдан ўта олмаган тақдирда, якуний тестни бепул қўшимча тўловсиз яна икки марта такроран топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Малака аттестатини олиш учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар ва Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризалар ушбу ўқув курслари ва магистратура тингловчилари томонидан мазкур фан ўқитилгандан кейин бир йил мобайнида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сўровномага талабгор тўғрисидаги маълумотлар киритилгандан сўнг талабгор уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сўровнома Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда мурожаатчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома ЯИДХП орқали тақдим этилганда, мурожаатчидан Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази 10 дақиқа мобайнида сўровномани қабул қилади, сўровнома рақами ва санасини талабгорга тақдим этади ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этади, шунингдек сўровнома қабул қилинганда унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан сўровномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бундан мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат қилганда сўровнома автоматик тарзда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорларнинг мурожаати Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади ва мурожаатлар сони 20 та ва ундан ортиқ бўлганда суҳбат ўтказиш бўйича маълумотлар тегишли тартибда талабгорга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олишга номзодлар билан суҳбат ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Суҳбат комиссия томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия камида 9 нафар аъзодан иборат бўлади. Комиссияга Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директори ёки шу соҳадаги профессор-ўқитувчилардан бири раислик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг таркиби Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия корпоратив бошқарув кодексини мунтазам равишда такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ вазифасини ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Суҳбат саволлари рўйхати махсус дастур асосида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби веб-сайтига жойлаштирилади. Суҳбат саволлари рўйхати соҳага оид қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлардан ва ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб мунтазам такомиллаштирилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Комиссия томонидан суҳбат мурожаатлар сони 20 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби комиссия мажлиси ўтказилишидан камида икки кун олдин мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақидаги маълумотни ўз веб-сайтида эълон қилади ва комиссия аъзоларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия йиғилиши аъзоларнинг камида 75 фоизи иштирок этганида ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Суҳбат ҳар бир талабгор билан 20 дақиқагача давомида якка тартибда талабгорнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарув мазмун-моҳияти, унинг тамойиллари, корпоратив бошқарувни баҳолаш ва диагностика қилиш қобилияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув кенгашининг ваколатлари, вазифалари, мажбуриятлари, қарорлар қабул қилишдаги ташаббускорлиги ва бу борадаги жаҳон тажрибаси, қонунчилик нормаларининг талабларини билишлиги даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Комиссия аъзолари якка тартибдаги суҳбатга кирган ҳар бир талабгорга саволлар беради. Бунда саволлар Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ўтказилган ўқув курси дастури йўналишларидан келиб чиқиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган саволнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берувчи далилларга асосланган жавоб берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саволлар юзасидан чуқур ва тизимли билим борлиги намоён этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарув тушунчаси ва атамаларидан эркин фойдалана олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Суҳбат давлат тилида ўтказилади. Суҳбат талабгорнинг сўровига асосан Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг имкониятларидан келиб чиқиб бошқа тилларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича комиссия томонидан малака аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Талабгор суҳбатга келмаганда ёки ундан ўтмаганда комиссия кейинчалик талабгорни хабардор қилган ҳолда малака аттестатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Суҳбатдан ўтмаган ёки суҳбатга келмаган талабгор корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаган кундан бошлаб бир йил мобайнида, шунингдек «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича икки йил (кундузги ва сиртқи) ўқишни тамомлаб магистр дипломини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида умумий тартибда комиссияга уч мартадан кўп бўлмаган такрорий аризалар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Суҳбат натижалари бўйича талабгорларнинг шикоятлари улар натижаси эълон қилинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида апелляция комиссияси раисига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни кўриб чиқадиган апелляция комиссияси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий мактаб ва Давлат активларини бошқариш агентлиги вакилларидан (Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссиясида қатнашмаган ушбу соҳадаги ўқитувчи ва мутахассислар) иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Шикоятни кўриб чиқиш муддати талабгор томонидан шикоят берилган санадан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Суҳбатдан ўтган талабгор комиссиянинг малака аттестатини бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг уч ой муддатда ушбу малака аттестати учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида аттестат учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим этилгандан сўнг Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби уч иш куни белгиланган тартибда серия рақамига эга бўлади, QR-код қўйилган малака аттестатини расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки талабгорга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Давлат хизматлари маркази Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабидан малака аттестати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказига талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, талабгорнинг сўровига кўра унга малака аттестатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар малака аттестати Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан талабгорга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилса, у автоматик равишда талабгорнинг электрон кабинетида намоён бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Малака аттестатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади ҳамда узайтирилмайди. Муддат тугаганидан сўнг янги аттестат олиш ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш унда кўрсатилган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотларининг ўзгариши муносабати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун малака аттестатининг эгаси Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қуйидагиларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака аттестатининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш мазкур Регламентнинг 40-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида олдин берилган малака аттестатининг қолган амал қилиш муддатига янги малака аттестатини бепул бериш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби малака аттестатига эга бўлган шахслар реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака аттестатига эга бўлган шахслар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестати берилган сана ва унинг рақами ва серияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестатига эга бўлган шахсларнинг паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта, алоқа қилиш маълумотлари ва иш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта расмийлаштирилган малака аттестатлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Давлат хизматлари маркази ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Даъвогар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор*

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини (кейинги ўринларда — малака аттестати) олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки электрон тарзда ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП

Талабгор Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда — сўровнома талабгор томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, сўнг Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда

3-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

Талабгорларни малака аттестатини олишга суҳбатдан ўтказиш учун рўйхат шакллантиради.

Мурожаат электрон кўринишда келиб тушган кундан бошл?б гуруҳ шаклланишига кўра

4-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

Шаклланган талабгорлар рўйхатига асосан суҳбат ўтказиладиган сана ва жой ҳақидаги маълумотни ўз веб-сайтида эълон қилади, талабгорларни ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссияси аъзоларини хабардор қилади.

Суҳбат ўтказилишидан камида икки кун олдин

5-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссияси

Комиссия аъзолари якка тартибдаги ҳар бир талабгор билан суҳбат ўтказади.

Ҳар бир талабгор билан 20 дақиқагача давомида

6-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссияси

Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича комиссия томонидан малака аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.

Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.

Бир кун давомида

7-босқич

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

QR-код қўйилган малака аттестати расмийлаштиради ва уни ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссиясининг баённомалари қабул қилиб олингандан сўнг кейинги уч иш куни мобайнида

8-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

1. Малака аттестатини электрон шаклда талабгорнинг электрон манзилига юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Малака аттестати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида

2. Давлат хизматлари марказига талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, талабгорнинг сўровига кўра унга малака аттестатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

Талабгор талаб қилган пайтда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари» бўйича ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директорига

_______________________‎‎
___________________дан‎‎

СЎРОВНОМА

Менга Корпоратив бошқарувчи бўйича ташкил этиладиган суҳбатга киришимга рухсат беришингизни сўрайман.
___________________________________________________________________

(иш жойи ва лавозими)

_________________________________________________________________
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
Алоқа қилиш учун телефон:
Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):
___________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIY TARAQQIYOT VA KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH VAZIRLIGI HUZURIDAGI BIZNES VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

GRADUATE SCНOOL OF BUSINESS AND ENTREPRENEURSНIP UNDER TНE MINISTRY OF ECONOMIC DEVELOPMENT AND POVERTY REDUCTION OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

Tartib raqami ______________

______________-son

KORPORATIV BOSHQARUVCHINING MALAKA ATTESTATI

_________________________________________________________________________________________

(malaka attestati berilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi)

pasport yoki ID-karta maʼlumotlari:
_________________________________________________________________________________________
20___ yil «____» ___________dan 20 yil «___» _____________gacha amal qiladi.
_____________________________
QR-kod
(F.I.O.)
Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.
Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарорнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олий мактаб директорининг ўринбосарлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппаратининг департаменти директорига, кафедра мудирлари марказий аппаратининг департаменти директори ўринбосарларига тенглаштирилган тиббий хизмат амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, шунингдек, кириш имтиҳонлари ўқув йилида икки марта — август ва январь ойларида ташкил этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «паспорт» сўзи «паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 09/22/679/1051-сон; 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 03.01.2025 й., 09/25/904/0005-сон)