Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали амалга оширилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўланишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Корпоратив бошқарув малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 26 апрелдаги 236-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 ноябрь,
679-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 679-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги 460-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Қарорнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олий мактаб директорининг ўринбосарлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппаратининг департаменти директорига, кафедра мудирлари марказий аппаратининг департаменти директори ўринбосарларига тенглаштирилган тиббий хизмат амалга оширилади».
2. Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда:
а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, шунингдек, кириш имтиҳонлари ўқув йилида икки марта — август ва январь ойларида ташкил этилади»;
б) 16-бандда:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «паспорт» сўзи «паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 09/22/679/1051-сон; 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 03.01.2025 й., 09/25/904/0005-сон)