18.11.2022 йилдаги СҚ-650-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан парламент назорати доирасида ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда ишсизликни камайтириш ҳамда норасмий бандлик улушини қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика бўйича жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 5,9 млн киши доимий, вақтинчалик ва мавсумий иш ўринларида банд бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 108,7 минг, қурилишда 137,2 минг, қишлоқ хўжалигида 3 617,5 минг, молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида 1 845,6 минг, туризм ва маданият соҳасида 276,7 минг кишининг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллабай» ишлаш тизими ва ҳоким ёрдамчилари институтининг жорий этилиши, ҳудудлардаги муаммоларнинг имкон қадар тезроқ бартараф этилиши, аҳоли муаммолари тизимли ўрганилиши уларни ўз вақтида тўлиқ ҳал этиш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг кўмаги билан иш билан банд бўлмаган 644,6 минг шахсга меҳнат органлари томонидан бандлик хизматлари кўрсатилган, натижада 326,5 минг киши бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу даврда 111,6 минг фуқаро касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилган. Бу борадаги харажатларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 68,1 млрд сўм маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — август ойларида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур даврда доимий, вақтинчалик ва мавсумий иш ўринларини ҳисобга олганда Тошкент вилоятида 318,7 минг ва Тошкент шаҳрида 448,4 минг кишининг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, хизматлар соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Тошкент вилоятида 12,3 мингта ва Тошкент шаҳрида 42,3 мингта хизмат кўрсатиш объекти ташкил этилиб, уларда 226 мингдан зиёд (шундан Тошкент шаҳрида 203 минг) янги иш ўринлари яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий дастурлар доирасида Тошкент вилоятида 431 та ва Тошкент шаҳрида 128 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 14,5 мингдан зиёд кишиларнинг бандлигини таъминлашга имкониятлар яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида 49,9 минг ва Тошкент шаҳрида 46,1 минг фуқаро 70 дан ортиқ фаолият йўналишларида ўзини ўзи банд қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш қидираётган шахсларни вақтинча иш ҳақи (меҳнат даромади) олиши ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига Тошкент вилоятида 9,4 минг ва Тошкент шаҳрида 3,4 минг фуқаро жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мазкур ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларда айрим камчилик ва муаммолар кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Учтепа туманларида хизматлар соҳасида янги иш ўринларини яратиш йиллик прогнозга нисбатан 50 фоизни ҳам ташкил этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар, Бўка, Бектемир, Учтепа ва Яккасарой туманлари Кенгашларида янги иш ўринлари яратиш масаласи фақат бир марта муҳокама қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, бу борада Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича халқ депутатлари шаҳарлар ва туманлар Кенгашларида ўтказилган муҳокамалар натижаларига асосан таъсирчан интизомий жазо чоралари қўлланилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари тўғрисидаги умумий ҳисоботни шакллантиришда кўрсаткичларнинг солиқ органи ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлари базасига мувофиқлиги таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларида яратилган иш ўринлари бир неча соҳаларда ҳисобга олиниши натижасида Тошкент вилоятида 5,7 мингта ва Тошкент шаҳрида 7,1 мингта иш ўрни сони ҳисоботларда такрорланиб, нотўғри кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳисоби соҳаларга мутаносиб равишда юритилмаганлиги сабабли Тошкент вилоятида 66,9 мингта ва Тошкент шаҳрида 56,7 мингта такрорланган иш ўрни сони умумий ҳисоботни шакллантиришда чиқариб ташланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Бектемир ва Юнусобод туманларида янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорларнинг 40 фоизи ўз фаолиятини тўхтатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг Паркент ҳамда Тошкент шаҳрининг Бектемир, Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт ва Яккасарой туманларида ўзини ўзи банд қилганларнинг қарийб 90 фоизи бир марталик ижтимоий солиқ тўловини тўламаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ташкил этилган ва фаолият юритаётган хўжалик субъектларида, шу жумладан, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига яратилган иш ўринлари ҳамда солиқ органларида қайд этилган иш ўринлари ўртасидаги тафовут 80 фоизгача ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида 86,1 минг, Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларида 148,1 минг иш ўрни яратилган деб кўрсатилган, бироқ ушбу рақамлар солиқ ҳисоботларида акс этмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Тошкент вилоятида ишга тушган инвестиция лойиҳалари доирасида яратилган иш ўринларининг 74 фоизи ва Тошкент шаҳрида 53 фоизи солиқ органлари маълумотларида кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида қурилиш соҳасида яратилган иш ўринларининг манзилли рўйхати шакллантирилмаган. Давлат дастурлари доирасида ижтимоий инфратузилма объектларида қурилиш ишларини олиб борувчи пудрат корхоналарида яратилган иш ўринлари мониторинги юритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун «e-auksion.uz» электрон савдо платформасига 3 700 дан ортиқ лотда жойлаштирилган қарийб 1 минг гектардан зиёд ер участкалари бўйича таклифлар келиб тушмаганлиги учун савдолар бўлиб ўтмаган деб топилган. Оқибатда вилоятда 12 мингдан зиёд иш ўринлари яратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган (квота) иш ўринларидан самарали фойдаланилмаган. 2021 йилда олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ишлари якунига етказилмаган. Жумладан, олий таълим муассасаларини квота асосида ўқишни тамомлаган 44 нафар ногиронлиги бўлган шахсдан атиги 8 нафарининг бугунги кунда бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудуд ва тармоқларда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э. Гадоевнинг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инвестициялар ва ташқи савдо, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Туризм ва маданий мерос, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Қурилиш вазирликлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Паркент, Пискент, Оққўрғон, Оҳангарон, Янгийўл туманлари ҳамда Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг Бектемир, Учтепа, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Юнусобод, Янгиҳаёт ва Яккасарой туманлари ҳокимликларининг янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган, прогноз кўрсаткичларини бажармаган масъул шахсларига нисбатан тегишли чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини мониторинг қилиш жараёнини такомиллаштириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «hemis.uz» ахборот тизими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «ЯММТ» ИДАК интеграциясининг техник имкониятларини кенгайтириш, ҳунармандчилик йўналишида яратилган иш ўринларининг ягона реестрини тўлақонли юритиш мақсадида «Ҳунарманд» уюшмасининг «hunar.uz» электрон платформасини Давлат хизматлари агентлигининг «new.birdarcha.uz» тизими билан интеграция қилиш масаласини ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилда олий таълим муассасаларини квота асосида тамомлаган ва бандлиги таъминланмаган ногиронлиги бўлган шахсларни мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш учун зарур чора-тадбирларни белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ери мавжуд кам таъминланган ёки камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларига ҳам енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш масаласини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яратилган иш ўринларини соҳа, тармоқ ва ҳудудлар кесимида тегишли электрон маълумотлар базаси асосида инвентаризациядан ўтказиб, асоссиз равишда (иш ўринларининг такрорланиши, фаолияти тўхтаган корхоналарда ҳисобга олинган иш ўрни, қўшиб ёзиш ва бошқалар) нотўғри кўрсатилган иш ўринлари сонини аниқлаб, ҳисоботлар аниқ шакллантирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги КҚ-337-IV-сонли ва 21 июлдаги КҚ-389-IV-сонли ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 13 сентябрдаги СҚ-614-IV-сонли ва 2022 йил 7 октябрдаги СҚ-635-IV-сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини қатъий таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якуни билан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида 2022 йилда ҳудуд ва тармоқларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жойларда амалга оширилган ишларни муҳокама қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қарор ижроси юзасидан умумлаштирилган ахборотни 2023 йил 15 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимликлардаги янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириб борувчи штаблар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш ўринларини яратиш масаласини маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирокида ҳар ой якуни бўйича танқидий муҳокама қилсин, бунда «маҳаллабай» ишлаш тизими асосида хатловда аниқланган ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш даражаси паст ва ишсизлик юқори бўлган маҳаллалар бўйича алоҳида чора-тадбирларни белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ўрганиш давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишларни танқидий муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйганларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш масалаларини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ушбу Қарорда белгиланган вазифаларнинг вазирлик ва идоралар томонидан ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилишини назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-650-IV-сон