Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг
Қарори
«Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1672-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сон «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 октябрь,
284-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 октябрь,
58-сон
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 октябрь,
59-сон
Келишилди:
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2022 йил 30 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 28 октябрдаги 284-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 58-сон ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 59-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 25 декабрдаги 104, 17, 01-1371-сон «Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида» қарори (рўйхат рақами 1672, 2007 йил 10 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 161-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2014 йил 4 июндаги 43, 72, 02-1/592-сон «Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» қарори (рўйхат рақами 1672-1, 2014 йил 27 июн) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 321-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2015 йил 13 августдаги 74, 98, 014-1/576-сон «Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» қарори (рўйхат рақами 1672-2, 2015 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 448-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 10/22/1672-3/1043-сон)