ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
Қарори
Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1672-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 28 октябрдаги 284-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 58-сон ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 59-сонли ««Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1672-3, 28.11.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 25 декабрдаги 104, 17, 01-1371-сон қарори (рўйхат рақами 1672, 2007 йил 10 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 161-модда) билан тасдиқланган Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 4 июнь,
43-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2014 йил 4 июнь,
72-сон
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 4 июнь,
02-1/592-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2014 йил 4 июндаги 43, 72, 02-1/592-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. ХУЖМШ нотижорат ташкилот бўлганлиги сабабли асосий фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, шунингдек мажбурий бадалларни аниқлаш чоғида юқоридаги тўловлар ҳисобга олинмайди.».
2. 38-бандда:
а) ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2014 йил 4 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 321-модда)