09.06.2021 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг иштирокчилари бўлгани ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатлари ҳудудлари ва ундан ташқари ҳудудлар ўртасида ҳаво қатновларини ўрнатиш мақсадида юқорида кўрсатилган Конвенцияга қўшимча равишда Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг мақсадлари йўлида, башарти матн бошқа изоҳ талаб қилмаса, қуйида келтирилган атамалар шундай маъноларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очиқ Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан ратификация этилгани ҳамда кучга кирганига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган Иловаларни, шунингдек, Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига биноан, Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар бир тузатишни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Авиация маъмуриятлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Транспорт вазирлигини ва Қатар Давлатига нисбатан — Транспорт ва алоқа вазирини англатади ёки юқорида қайд этилган маъмуриятлар томонидан ҳозирги вақтда бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ташкилот ёки шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «келишилган қатновлар» атамаси йўловчи, юк ва почта ташувларини алоҳида ёки уйғунликда бажариш учун мазкур Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишлар бўйича амалга ошириладиган мунтазам ҳаво қатновларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «Битим» атамаси мазкур Битимни, унинг Иловасини ва мазкур Битимга ёки унинг Иловасига киритилган барча тузатишларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «тайинланган авиакорхона» атамаси — мазкур Битимнинг 3-моддасига биноан тайинланган ва ваколатга эга бўлган авиакорхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «ҳудуд», «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Конвенциянинг 2 ва 96-моддаларида мазкур атамалар учун кўрсатилган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «тариф» атамаси агентлик хизмати учун тўланадиган ҳақни ва шартларни ўз ичига олгани ҳолда йўловчилар, йўловчиларнинг юки ва юкларни ташиш учун тўланадиган қийматни ҳамда ушбу қийматларни қўллаш шартларини, жумладан, ушбу ҳаво ташувларини амалга ошириш чоғида ташувчи томонидан кўрсатиладиган барча бошқа ёрдамчи хизматлар учун белгиланган қийматни ва шартларни англатади; почтани ташиш шартлари ва унга тўланадиган воситачилик ҳақлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «йиғимлар» атамаси аэропорт ёки аэронавигация жиҳозлари, ҳаво кемаларига, уларнинг экипаж аъзоларига, йўловчиларга ва уларнинг юкларига хизмат кўрсатиш воситаларидан фойдаланиш учун авиакорхоналарга нисбатан масъул маъмуриятлар томонидан қўлланиладиган тўловларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «ҳажм» атамаси ҳаво кемасига нисбатан мазкур ҳаво кемасининг бутун йўналиш бўйлаб ёки йўналишнинг маълум бир қисмидаги тижорий юк олиш қувватини англатади ва «келишилган қатновга» нисбатан белгиланган йўналиш ёки унинг маълум бир қисми бўйича белгиланган вақт мобайнида амалга оширган парвозлар сонига кўпайтирилган ушбу қатновда фойдаланилаётган ҳаво кемаси ҳажмини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «тўғри транзит» атамаси ягона авиачипта ёки юк ташиш ҳужжати асосида узлуксиз ташувнинг оралиқ манзилида тўхтайдиган ёки у ердан жўнаб кетадиган қатновни англатади. Ушбу қатнов узлуксиз қатновнинг бир қисми бўлиб йўлда атайин тўхташ (стоповер) ҳолларини истисно этган ҳолда авиакомпания белгилаган битта қатнов билан ўша ёки бошқа ҳаво кемаси томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k) «Мазкур Битимнинг Иловаси» атамаси мазкур Битимга илова қилинган ёки мазкур Битимнинг 22-моддасига асосан ўзгартирилган «Йўналишлар жадвалини» англатади. «Мазкур Битимнинг Иловаси» унинг ажралмас қисмини ташкил қилади ва бошқа махсус келишув бўлмаса, мазкур Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳуқуқларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга мазкур Битимнинг Йўналишлар жадвалида белгиланган йўналишлар бўйича мунтазам халқаро ҳаво қатновларини белгилаш ва амалга ошириш мақсадида мазкур Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради ҳамда бундай қатновлар ва йўналишлар бундан буён матнда «келишилган қатновлар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг қоидаларига асосан ҳар бир Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхона қуйида келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида нотижорий мақсадларда тўхташ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Аҳдлашувчи Томонлар давлат ҳудудлари оралиғида қатнаётган йўловчилар, почта ва юкни тушириш ва (ёки) олиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида мазкур Битимга илова қилинган Йўналишлар жадвалида кўрсатилган манзилларда тўхташ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандидаги ҳеч қайси қоида бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга борувчи йўловчилар, юк ва почтани ҳаво кемасига олиш ҳуқуқини беради деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Авикорхонани тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида, бу ҳақда бошқа Аҳдлашувчи Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилган ҳолда бир ёки бир неча авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олганидан сўнг ушбу модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонага парвозлар учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари парвозлар учун рухсатнома беришдан олдин бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонадан у халқаро ҳаво қатновини амалга ошириш чоғида Конвенция қоидаларига мувофиқ қўлланиладиган Аҳдлашувчи Томон давлат миллий қонунчилигида белгиланган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири тайинланган авиакорхонани эътироф этишни рад этиш ҳамда ушбу тайинланган авиакорхонага мазкур Битимнинг 2-моддаси 2-бандида кўрсатилган парвозларни бажаришга рухсатнома беришни рад этиш ёки эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Томон ушбу авиакорхона устидан устун эгалик ва ҳақиқий назорат қилиш ушбу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига тегишли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда тайинланган авиакорхона томонидан ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишда зарур деб ҳисобланган шу каби шартларнинг бажарилишини талаб этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бундай тарзда тайинланган ва рухсатнома олган авиакорхона мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ ўрнатилган тарифлар ушбу қатновга нисбатан жорий этилганлиги шарти билан келишилган қатновлардан фойдаланишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Рухсатномадан фойдаланишни бекор қилиш ва тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири парвозларга рухсат беришни бекор қилиш ёки мазкур Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган, бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасига берилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиш ёки қуйида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур авиакорхона ушбу ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг давлат миллий қонунчилигига риоя қилишга имконияти йўқ бўлган ҳолда ёки уни рад этган тақдирда, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) мазкур авиакорхона мазкур Битимда белгиланган шартларга қандайдир бошқача бир тарзда риоя қилишга имконияти йўқ бўлган ҳолда ёки уларни рад этган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти рухсатноманинг дарҳол бекор қилиниши, мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шартларни бажариш ҳуқуқи ёки талабининг тўхтатилиши миллий қонунчиликнинг ёки мазкур Битим низомларининг келгусида бузилишни олдини олиш учун зарур бўлмаса, мазкур бандда айтиб ўтилган ҳуқуқдан бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари билан маслаҳатлашилгандан сўнг фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Келишилган ҳаво қатновларидан фойдаланишни тартибга солиш принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар тайинланган авиакорхоналарига келишилган ҳаво қатновларидан фойдаланишда бир хил имкониятлардан фойдаланишлари учун, шунингдек, келишилган ҳаво қатновларидан фойдаланиш чоғида уларнинг тегишли қатновларига исботсиз зиён етказмаслик учун ўзаро манфаатларни эътиборга олишлари учун адолатли ва тенг ҳуқуқли шарт-шароитлар яратиб берилади. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлат ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемалари томонидан аэропорт ҳамда бошқа авиация воситаларидан фойдаланиши учун жорий этилган аэропорт йиғимлари шу каби халқаро авиақатновларда банд бўлган бошқа хорижий ташувчилардан олинадиган худди шундай йиғимлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан фойдаланилаётган келишилган ҳаво қатновлари жамоат талабига тўғри келиши лозим, ҳамда ҳар бир авиакорхонанинг биринчи даражали вазифаси ҳаво кемасининг оқилона юкланишида Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ҳудудларидан (ҳудудларига) жўнатилаётган йўловчилар, юк ва почтани ташиш талабига жавоб берувчи ташув ҳажмларини таъминлаш бўлиши лозим. Саҳнга олинган ҳамда авиакорхонани тайинламаган давлатлар ҳудудларида белгиланган йўналишлар бўйича жойларда туширилган йўловчилар, юк ва почта ташувини амалга ошириш ривожланишнинг умумий принципларига мувофиқ бўлиши лозим ва шулар асосида ушбу ҳажмлар қуйидаги заруратларга боғлиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига (ҳудудларидан) ташувларга зарурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) минтақа давлатлари авиакорхоналари томонидан фойдаланилаётган бошқа ҳаво қатновларидаги ташувларни инобатга олган ҳолда, келишилган ҳаво қатновлари утадиган туманнинг ташувларга зарурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) авиакорхонанинг транзит ташувларига зарурати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тайинланган авиакорхона ҳаво кемалари ҳажми, парвозларнинг такрорийлиги ҳамда тури билан боғлиқ саволлар Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмуриятлари ўртасида келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Қонун ва қоидаларга амал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон халқаро қатновларни амалга ошираётган ҳаво кемалари ўз давлат ҳудудига учиб келиши ва у ердан учиб кетиши, ўзининг давлат ҳудуди доирасида бундай ҳаво кемаларидан фойдаланиш ва уларнинг навигациясини тартибга солувчи давлат миллий қонунчилиги бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига нисбатан қўлланилади ҳамда ушбу ҳаво кемаси томонидан биринчи Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига учиб келганда, учиб кетганда ёки у ерда бўлганида амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ўз давлат ҳудудига йўловчилар, экипаж аъзолари, юкнинг кириб келишини, у ерда бўлишини ҳамда у ердан жўнатилишини тартибга солувчи давлат миллий қонунчилиги, хусусан, кириш, виза йиғимлари, иммиграция, паспорт, божхона ҳамда карантин расмиятчиликларига оид қоидалар бошқа Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхонага тегишли ҳаво кемаларидаги йўловчилар, экипаж аъзолари, юк ва почтага нисбатан биринчи Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига келиши, кетиши ёки у ерда бўлиши чоғида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тўғри транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлат ҳудудидан тўғри транзит орқали утувчи ҳамда аэропортнинг ушбу мақсад учун белгиланган ҳудудини тарк этмаган бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг йўловчилари, йўловчилар юки ва юкларига нисбатан соддалаштирилган назорат қўлланилади. Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ҳудудлари орқали ўтувчи тўғри транзитдаги йўловчилар юки ва юклар божхона божлари, солиқлар ва бошқа йиғимлардан озод этилади. Тўғри транзит орқали ўтувчи йўловчилар юки ва юкларга тегишли божхона жараёнлари Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат миллий қонунчилигига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланилаётган ҳаво кемалари, саҳн жиҳози, ёнилғи захираси, мойлаш хом ашёлари ҳамда бундай ҳаво кемалари саҳнидаги саҳн захиралари (озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотларини ўз ичига олган ҳолда) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига киргач, божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан ушбу мулк, хом ашёлар ва захиралар улар қайтиб олиб чиқилгунига ёки ушбу ҳудуд устидан парвоз мобайнида ишлатилгунига қадар ҳаво кемаси саҳнида сақланиб қолиши шарти билан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан, кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар бундан мустасно, қуйидагилар озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида ушбу Аҳдлашувчи Томон маъмуриятлари томонидан белгиланган миқдор доирасида ва бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасининг саҳнига олинган ва унда фойдаланиш учун мўлжалланган саҳн захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бир Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун олиб кирилган эҳтиёт қисмлар, двигателлар ҳам бунинг ичига киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасида ишлатиш учун мўлжалланган ёнилғи ва мойлаш ашёлари, ҳатто ушбу захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудуди доирасида ҳаво кемасининг саҳнига олиниб ушбу йўналиш қисмида фойдаланиш учун бўлса ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Кўрсатилган хизматлар, сақлаш ва божхона тартиботлари учун йиғимлар Аҳдлашувчи Томон давлатларининг миллий қонунчилигига асосан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган материаллар ва буюмлар божхона органларининг талаблари бўйича божхона текширувига олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемаси саҳнида мавжуд бўлган саҳн жиҳози, шунингдек, материаллар ва саҳн захираси бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида божхона органлари розилигига кўра туширилиши мумкин. Бундай ҳолларда, улар божхона қоидаларига асосан қайта олиб чиқиб кетилгунга қадар ёки бошқа кўрсатмага мувофиқ қайд этиб ўтилган органлар назоратига олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан ўз фаолияти эҳтиёжлари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига олиб кирилган ёки олиб кириладиган ёнилғи, мойлаш ашёлари, эҳтиёт қисмлар, саҳн жиҳози, саҳн захиралари, шу жумладан, озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотлари, махсус кийим ва унинг ашёлари, реклама материаллари, автотранспорт, бронлаштириш ва алоқа учун электрон жиҳозлар ва унинг эҳтиёт қисмлари, ваколатхона фаолияти ва жиҳози учун мебель ва буюмлар, ташув ҳужжатлари ва бланкалари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига олиб киришда, ундан олиб чиқишда ва у ерда бўлиши мобайнида божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Сертификат ва лицензияларни тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири тарафидан берилган ёки яроқли деб топилган ҳамда амал қилиш муддати тугамаган парвозга яроқлилик сертификатлари, эксплуатант сертификатлари ва лицензиялар келишилган қатновлардан фойдаланиш мақсадида ушбу сертификатлар ҳамда лицензиялар берилиши ёки яроқли деб топилишига асос бўлган талаблар Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияда улар учун белгиланган минимал стандартларга мувофиқ келиши ёки улардан устун келиши шарти билан бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан яроқли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки бошқа давлат тарафидан яроқли деб топилган ёки ўзининг фуқароларига ўз давлати ҳудудига учиш ёки унинг ҳудудидан учиб ўтиш мақсадида берилган эксплуатант сертификатлари ва лицензияларни яроқли деб топмаслик ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти ушбу модданинг 1-бандида эслатиб ўтилган, бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари томонидан ҳар қандай шахсга ёки тайинланган авиакорхонага ёки белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларда фойдаланилаётган ҳаво кемаларига нисбатан берилган лицензия ва сертификатларнинг имтиёзлари ва шартлари Конвенцияга биноан белгиланган стандартлардан фарқ қилса ва бу фарқлардан Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти хабардор қилинган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари мазкур Битимнинг 18-моддасига биноан ўша Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари билан бундай тажрибанинг уларга мослигига қониқиш ҳосил қилиш мақсадида маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Ушбу масала бўйича келишувга эришилмаган ҳолатлар мазкур Битимнинг 4-моддаси қоидаларини қўллаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Парвозлар жадвалини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси парвозлар бошланишидан камида ўттиз (30) кун олдин фойдаланиладиган ҳаво кемаси тури ҳақида маълумот кўрсатилган ҳолда, мўлжалланган жадвални тасдиқлаш учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларига тақдим этиши лозим. Бу келгусидаги ўзгаришларга ҳам тегишли ҳисобланади. Алоҳида ҳолларда мазкур муддат юқорида айтиб ўтилган маъмуриятлар розилиги билан қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ ғайри-қонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари мазкур Битимнинг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлайдилар. Чунончи, Аҳдлашувчи Томонлар 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш ҳақидаги Конвенция, 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш тўғрисидаги 1971 йил 23 сентябрда Монреалда тузилган Конвенцияга қўшимча киритилган Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатаётган аэропортларда ғайриқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги Баённома қоидаларига, 1991 йилнинг 1 мартида Монреалда имзоланган Пластик бомбаларга уларни топиш мақсадида белги қўйиш тўғрисидаги Конвенция, ҳамда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун кучга кирган мазкур фаолиятга доир бўлган бошқа кўп томонлама битимлар қоидаларига асосан иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилиб олишнинг ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва Конвенциянинг Иловаларида тавсифланган авиация хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ва бундай хавфсизлик қоидалари иккала Аҳдлашувчи Томонга қай даражада мослиги юзасидан иш кўрадилар. Улар асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз давлат ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчилари ва Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатаётган аэропортларнинг маъмурларидан бундай авиация хавфсизлиги талабларига ва қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан ушбу модданинг 3-бандида эслатиб ўтилган авиация хавфсизлиги қоидаларига бошқа Аҳдлашувчи Томон шу мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудига кириш, чиқиш ва мазкур ҳудудда бўлиш даврида риоя этилиши зарур бўлган талабларни қуйиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчиларнинг юклари, юклар, саҳн захиралари ва почтани парвозга хизмат кўрсатиш вақтида текшириш учун ўз давлатининг ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти аниқ, таҳдид мавжуд бўлса, оқилона меъёрда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини хам хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти фуқаро ҳаво кемасини тутқун қилиш ҳодисаси ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро маслаҳатлашувлар доирасида алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига кўмак ва бундай ҳодиса ёки таҳдидга жадал равишда барҳам бериш учун барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ноқонуний равишда эгаллаб олинган ва бошқа ғайри қонуний аралашув хатти-ҳаракатларига йўлиққан ва ҳудудда қўнган ҳаво кемасини ерда ушлаб туриш учун, агар унинг учиб кетиши инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш билан боғлиқ бўлмаса, ўзи лозим деб топган барча чора-тадбирларни кўради. Бу каби чора-тадбирларнинг амалий жиҳатдан қўлланилиши ўзаро маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу моддадаги авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаётганлиги тўғрисида етарли асосга эга бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларидан кечиктириб бўлмайдиган маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин. Бундай талаб тушган кундан эътиборан ўн беш (15) кун мобайнида қониқарли келишувга эришилмаган тақдирда, мажбуриятларни бажармаётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонасига ёки авиакорхоналарига берилган парвозга доир рухсатномалардан ва техник рухсатномадан фойдаланишни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш, чеклаш ёки улардан фойдаланишда бажарилиши зарур деб топилган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш қарорига асос юзага келади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ушбу Аҳдлашувчи Томон ун беш (15) кунлик муддат тугамасдан олдин вақтинчалик чораларни кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Парвозлар хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон истаган вақтда экипаж аъзолари, ҳаво кемаси ва ҳаво кемасидан фойдаланишга тааллуқли ҳар қандай соҳаларда бошқа Аҳдлашувчи Томон қабул қилган парвозлар хавфсизлиги бўйича стандартларга тегишли бўлган масалалар юзасидан маслаҳатлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар мурожаат этилган кундан эътиборан ўттиз (30) кун давомида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти бундай маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг бир Аҳдлашувчи Томон бошқа бир Аҳдлашувчи Томонни Конвенцияга мувофиқ белгиланган минимал стандартларга парвозлар хавфсизлиги меъёрларига самарали риоя қилмаяпти ва бошқармаяпти деб топган тақдирда, биринчи Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни бундай камчиликлардан ва минимал стандартларга мувофиқ чора-тадбирларни кўриши кераклиги тўғрисида хабардор этиши шарт, бошқа Аҳдлашувчи Томон эса хатоларни тўғриловчи тегишли чора-тадбирларни кўриши шарт. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг хатоларни тўғриловчи тегишли чора-тадбирларни ўн беш (15) кун давомида ёки келишилган муддат давомида кўрмаслиги, унга нисбатан мазкур Битимнинг 4-моддаси қоидаларини қўллаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конвенциянинг 33-моддасида айтиб ўтилган мажбуриятларга қарамай, бир Аҳдлашувчи Томон авиакорхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги ёки ҳудудидан ҳаво қатновини амалга ошираётган ҳар қандай ҳаво кемаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг ваколатли вакили томонидан ҳаво кемаси саҳнидаги ва ташқарисидаги ҳужжатларнинг муддатлари, экипаж аъзоларининг ҳужжатларининг ҳақиқийлиги ва ҳаво кемаси ва унинг жиҳозларинг ҳолати, башарти бу номаъқул тўхташларга олиб келмаса, текширилиши (ушбу моддада «қатнов текшируви» деб аталади) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти қатнов текшируви ёки бир қанча қатнов текширувлари натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳаво кемасининг ёки ундан фойдаланишнинг Конвенцияда белгиланган минимал стандартларга мос эмаслиги тўғрисида жиддий хавотир бўлса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Конвенцияга биноан парвозлар хавфсизлиги меъёрларига самарали риоя қилинмаётганлиги ва бошқарилмаётганлиги тўғрисида жиддий хавотир бўлса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай ҳолда текширув ўтказаётган Аҳдлашувчи Томон Конвенциянинг 33-моддасининг мақсадлари йўлида ҳаво кемаларига ёки уларнинг экипажига берилган ёки ҳақиқий деб эътироф этилган сертификатлар ёки лицензияларнинг талаблари, ёки ҳаво кемасидан фойдаланиш бўйича бундай талаблар тенг эмас ёки Конвенцияда белгиланган минимал стандартлардан юқори деб хулоса қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти бир Аҳдлашувчи Томон авиакорхонасининг ҳаво қатновида фойдаланилаётган ҳаво кемасига нисбатан қатнов текширувини юқоридаги 3-бандга биноан олиб бориш ушбу авиакорхона вакили томонидан рад этилса, у ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон жиддий қоидабузарликлар юқоридаги 4-бандга кўра содир этилганлиги тўғрисида хулоса қилиш ва ушбу банд бўйича қарор қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти бунда биринчи Аҳдлашувчи Томон қатнов текшируви, маслаҳатлашувлар натижалари ёки бошқа сабаблар юзасидан авиакорхона парвозлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши лозим деб хулоса қилса. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонасига берилган парвозларни амалга ошириш рухсатномасини вақтинча тўхтатиши ёки ўзгартириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг юқоридаги 2 ва 6-бандларига мувофиқ амалга оширадиган ҳар қандай хатти-ҳаракати, мазкур чора-тадбирларни кўришга асос йўқ қилинган вақтдан эътиборан давом эттирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳар бир тайинланган авиакорхонага бозордаги тижорий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ҳаво қатновлари учун тарифларни белгилашга рухсат беради. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон ўз тайинлаган авиакорхонасидан бошқа авиакорхоналар билан тарифлар тўғрисида маслаҳатлашишни ёки мазкур Битимда кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олишни ёки ҳақ олиш учун таклиф қилишни талаб қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз тайинлаган авиакорхонасидан ҳар қандай тарифлар тўғрисида хабарнома ёки олинадиган тариф бўйича сўровнома тақдим этишни талаб қилиши мумкин. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан ҳар қандай тарифлар тўғрисида хабарнома ёки олинадиган тариф бўйича сўровнома тақдим этишни талаб қилмайди. Мазкур модданинг 5-бандига мувофиқ кейинчалик улар рад этилмаса, тарифлар амал қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг аралашуви қуйидагилар билан чекланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) истеъмолчиларни бозордаги устун мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ юқори тарифлардан ҳимоя қилиш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бозорда рақобатни тўхтатадиган ёки уни сезиларли даражада заифлаштирадиган ҳаракатлар натижасида юзага келадиган тарифларни олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз тайинлаган авиакорхонаси томонидан тақдим этилган ёки олинадиган ҳар қандай тарифларни қўллашни бир томонлама тақиқлаши мумкин. Бироқ бундай аралашув фақат ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурияти қўлланиладиган ёки қўлланилиши таклиф қилинган тариф мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳар қандай мезонларга жавоб беради деб топган тақдирда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳеч бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан қўлланилиши ёки қўлланилиши таклиф қилинадиган тарифнинг кучга кириши ёки қўлланилишини давом эттиришга тўсқинлик қиладиган бир томонлама ҳаракатларни амалга оширмайди. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири ҳар қандай бундай тариф мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган шартларга жавоб бермайди деб ҳисобласа, маслаҳатлашувлар ўтказиш сўрови билан бошқа Аҳдлашувчи Томонга тариф тўғрисида ўз норозилиги ҳақида мурожаат этиши мумкин. Ушбу маслаҳатлашувлар сўров олинганидан кейин ўн тўрт (14) кундан кечиктирмасдан ўтказилади. Ўзаро келишувсиз, тариф кучга киради ёки амал қилишда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Статистика маълумотлари ҳамда бошқа ахборотлар билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг тайинланган авиакорхонасидан бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларига келишилган қатновларда амалга оширилаётган ташувлар тўғрисида статистик маълумотларни юклаш ва тушириш манзилларини кўрсатган ҳолда беришни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Даромадларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасига ўз давлат ҳудудида тўғридан тўғри ёки авиакорхонанинг хоҳишига кўра агентлар орқали ташувларни сотиш билан шуғулланиш ҳуқуқини фаолият амалга оширилаётган жойдаги давлат миллий қонунчилигига мувофиқ беради. Ҳар бир тайинланган авиакорхона бу каби ташувларни сотиш ҳуқуқига эга ҳамда ҳар қандай шахс бундай хизматларни Аҳдлашувчи Томонлар давлат ҳудудида амал қилаётган валюта айирбошловини тартибга солувчи давлат миллий қонунчилигига мувофиқ ушбу мамлакат валютасида ёки бошқа мамлакатларнинг эркин алмаштириладиган валютасида эркин сотиб олиш ҳуқуқига эга булади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир тайинланган авиакорхона талабга кўра маҳаллий даромадларни ўз мамлакатига маҳаллий харажатлардан ортиқ бўлган қийматини конвертация қилиш ва ўтказиш ҳуқуқига эга. Пул маблағларини айирбошлаш ва ўтказишни амалдаги операцияларга ва пул ўтказмаларига нисбатан чекловларсиз ва солиққа тортмасдан ташувчи пул маблағларини ўтказиш учун дастлабки аризани топширган санада қўлланиладиган валюта курси бўйича амалга оширишга дархол рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Тижорий фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида, миллатидан қатъий назар, вакиллар ҳамда келишилган парвозларни амалга ошириш учун зарур бўлган ходимлари билан ўз ваколатхонаси (ваколатхоналари)ни очиш ҳуқуқи берилади. Ушбу вакиллар ва ходимлар ҳар икки Аҳдлашувчи Томон тегишли идораларидан тасдиқдан ўтказиш билан тайинланишлари лозим. Улар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида амал қилаётган миллий қонунчилигига риоя қилишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида маҳаллий харажатларни, шу жумладан, ёқилғи сотиб олишни маҳаллий валютада тўлашга рухсат берилади. Ўз хоҳишига кўра ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бундай харажатларни маҳаллий валюта қоидаларига мувофиқ эркин конвертация қилинадиган валюталарда тўлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир тайинланган авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўзининг ер усти хизматини амалга ошириш ҳуқуқига эга (ўз ўзига хизмат кўрсатиш) ёки ўз танловига биноан рақобатдош агентлар орасидан бундай хизматларни тўлиқ ёки қисман тақдим этиш учун танлаб олиши мумкин. Ушбу ҳуқуқларга фақат аэропорт хавфсизлиги нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда чекловлар қўлланилади. Башарти бундай фикрлар ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятини истисно қилса, ер усти хизматлари барча тайинланган авиакорхоналарга тенг равишда тақдим этилади; тўловлар кўрсатилган хизматларнинг нархига асосланади; ва бундай хизматлар ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкони бўлса, мавжуд бўлган хизматларнинг тури ва сифати билан таққосланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемалари томонидан аэропортдан ва аэронавигация воситаларидан фойдаланишдаги иккинчи Аҳдлашувчи Томон тарафидан олиниши мумкин бўлган ёки олинишга рухсат этилган ҳар қандай йиғимлар мунтазам халқаро қатновларда банд бўлган ўз миллий ҳаво кемаларидан олинадиган йиғимлардан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Яқин ҳамкорлик руҳида мазкур Битим ва илова қилинган жадвалларнинг низомларини тўғри бажариш ҳамда тўғри амал қилиш учун Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмуриятлари ўртасида маслаҳатлашувлар олиб борилади ҳамда зарур бўлган пайтда уларга ўзгартиришлар киритиш масалалари бўйича бир-бирига маслаҳатлар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон хат ёзишма йўли билан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин, агар ҳар икки Аҳдлашувчи Томон муддатни чўзишга келишиб олмасалар маслаҳатлашувлар сўров олинган санадан бошлаб олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимни шарҳлаш ёки қўллаш билан боғлиқ ҳолда келиб чиқадиган ҳар қандай баҳс ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилинади. Бундай музокаралар бир Аҳдлашувчи Томон бошқасидан ариза олгандан сўнг олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ келишувга кела олмасалар, улар ушбу баҳсни кўриб чиқиш учун маълум бир шахс ёки ташкилотга бериши мумкин; агарда улар мазкур йўл билан ҳам келиша олмасалар, ушбу баҳсни ҳал қилиш учун ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг истаги билан ҳар бир Аҳдлашувчи Томондан тайинланган биттадан ҳакам ва ушбу икки ҳакам томонидан тайинланган яна бир ҳакамдан иборат, жами учта ҳакамдан ташкил топган ҳакамлар судига берилади. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳакамни ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқасидан дипломатик каналлар бўйича ушбу ҳакамлар масалани ҳал қилиши ҳақидаги аризани олгандан сўнг 60 (олтмиш) кундан кеч бўлмаган муддат ичида тайинлайди, учинчи ҳакам эса кейинги 60 (олтмиш) кун ичида тайинланади. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири ҳакамни кўрсатилган муддат ичида тайинлай олмаса ёки учинчи ҳакам номзоди кўрсатилган муддат ичида тасдиқланмаса, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти Кенгаши Раиси Аҳдлашувчи Томонлар хоҳлаган бирининг илтимоси билан заруриятга қараб ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлаши мумкин. Башарти Раис Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг миллатига мансуб бўлса, ушбу асосда дисквалификация қилинмаган энг катта Раис ўринбосари тайинлашни амалга оширади. Бу каби ҳолларда учинчи ҳакам учинчи давлат фуқароси бўлиши ҳамда Ҳакамлар Суди Раиси сифатида амал қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг 2-бандидаги барча шартларни бажариш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзи тайинлаган ҳакамнинг харажатларини ўз зиммасига олади ва ҳар икки Аҳдлашувчи Томон Ҳакамлар суди ва унинг раиси фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни ўзаро тенг бўлиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки унинг тайинланган авиакорхонаси ушбу моддага мувофиқ қўйилган шартларни бажаришдан бош тортса, бошқа Аҳдлашувчи Томон мажбуриятларни бажара олмаётган Аҳдлашувчи Томон ёки тайинланган авиакорхонасига мазкур Битимга кўра берилган ҳуқуқлар ёки имтиёзларни чеклаши, тўхтатиб қўйиши ёки бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Кўп томонлама Конвенцияга мувофиқлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки Аҳдлашувчи Томон иштирокида ҳаво транспорти тўғрисида кўп томонлама Конвенция ёки Битим тузилса, мазкур Битим ушбу Конвенция ёки Битимнинг низомларига мувофиқ келиши учун ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
ИКАОда рўйхатдан ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим ва унга киритиладиган барча ўзгаришлар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида (ИКАО) рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири Битимнинг қисмини ташкил этувчи йўналишлар ва ҳажм билан бир қаторда ушбу Битимнинг хоҳлаган қоидаларини ўзгартиришни лозим топса, у мазкур Битимнинг 18-моддасига мувофиқ таклиф қилинган ўзгартиришлар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Бу каби маслаҳатлашувлар маълумотлар алмашинуви йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти ўзгартириш йўналишлар ва ҳажмга эмас, балки фақат Битимнинг қоидаларига киритилса, бундай ўзгартириш ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан тасдиқланади ва мазкур Битимнинг 24-моддасига мувофиқ кучга киради. Ушбу ўзгартириш мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти ўзгартириш Иловага киритилса, бундай ўзгартириш ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасида келишиб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Битим амал қилишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш истагида эканлиги тўғрисида хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)га хам юборилади. Бундай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган кундан эътиборан ун икки (12) ой ўтганидан сўнг, башарти Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги хабарнома ушбу муддат тугагунига қадар Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро розилигига биноан орқага қайтариб олинмаса, Битимнинг амал қилиши тугатилади. Башарти бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганлигининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти хабарнома олганидан сўнг ўн тўрт (14) кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан мазкур Битимнинг кучга киришига зарур бўлган ҳуқуқий процедуралар миллий қонунчилигига мувофиқ якунланганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарнома олинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ўз ҳукуматларидан ваколат олган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2021 йил 9 июнда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битимга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўналишлар жадвали»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тайинланган авиакорхонага қуйидаги йўналишлар бўйича ҳар икки томонга мунтазам ҳаво қатновларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистондаги манзиллар

Оралик манзиллар

Қатардаги манзиллар

Ташқаридаги манзиллар

Исталган манзиллар

Исталган манзиллар

Исталган манзиллар

Исталган манзиллар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Қатар Давлати Ҳукумати томонидан тайинланган авиакорхонага қуйидаги йўналишлар бўйича ҳар икки томонга мунтазам ҳаво қатновларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қатардаги манзиллар

Оралиқ манзиллар

Ўзбекистондаги манзиллар

Ташқаридаги манзиллар

Исталган манзиллар

Исталган манзиллар

Исталган манзиллар

Исталган манзиллар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудидаги манзиллар ва учинчи мамлакатлар ўртасидаги манзиллар ўртасида йўловчилар, багаж, юк ва почта ташиш учун бўлган ҳуқуқи Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари ўртасида махсус келишувга асосдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ҳудудларидаги жўнаш ва белгиланган манзилларни мустасно этганда, ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси парвозларни келишилган қатновлар бўйича амалга ошириш чоғида юқорида кўрсатилган оралиқ ёки ташқаридаги манзилларда тўхтамасдан ўтиши мумкин.