16.11.2022 йилдаги ПҚ-423-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада киберспортни хавфсиз ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича экотизим яратиш, мусобақалар ва турнирларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал киберспортга йўналтириш, ахборот технологиялари ва IT-индустрия учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республикада киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар киберспорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт турлари бўйича профессионал спортчилар (киберспортчилар) ва тренерлар, малакали ҳакамлар ва шарҳловчилар ҳамда бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар ва турнирлар ташкил этиш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт турлари бўйича илмий ва ўқув-услубий қўлланмалар ва адабиётлар ишлаб чиқиш ҳамда нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт турларига нисбатан ижобий жамоатчилик фикрини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги республикада киберспорт турларини ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга масъул ваколатли давлат органлари этиб белгилансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, уларнинг вазифалари қуйидагича белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги — киберспортни расмий спорт тури сифатида тарғиб қилиш, у бўйича маҳаллий ва халқаро чемпионатлар, турнирлар ва бошқа мусобақаларни ташкил этиш, жаҳон киберспорт майдонида Ўзбекистоннинг мавқеини яхшилаш бўйича чораларни кўриш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирлиги — компьютер ўйинлари саноати бўйича маҳаллий ва хорижий компанияларга зарур шарт-шароитлар яратиш, республика миқёсида киберспорт чемпионатлари, турнирлари ва бошқа мусобақаларни ташкил этишга кўмаклашиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги — ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида киберспорт турларига ёшларни, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларни кенг жалб қилиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги ютуқларини қўшимча рағбатлантириш, киберспорт бўйича халқаро чемпионатлар, турнирлар ва бошқа мусобақаларда маҳаллий киберспортчилар иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда киберспорт турлари бўйича:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили апрель ойида «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили декабрь ойида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» турнирини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили июнь ойида «Ёшлар кубоги» турнирини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» ва «Ёшлар кубоги» турнирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ-201-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ уч босқичда ташкил этилади. Бунда, туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари онлайн тарзда ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати 2024 йил 1 январдан бошлаб, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» турнири эса 2023 йил 1 январдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» ва «Ёшлар кубоги» турнирлари, шунингдек, киберспорт турлари бўйича бошқа чемпионатлар, турнирлар ва мусобақаларни ўтказиш бўйича махсус портални (кейинги ўринларда — Портал) яратиш ва молиялаштириш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (кейинги ўринларда — IT-парк) томонидан амалга оширилади. Бунда, Портални яратиш учун маблағлар IT-паркка Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар 2023 йилда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чемпионатнинг республика финал босқичини ўтказиш учун — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси томонидан IT-паркка бир марталик ажратиладиган 1,5 миллиард сўм маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чемпионатнинг туман (шаҳар) ва вилоят босқичларини ўтказиш учун — спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳудудий календарь режаси, Ёшлар ишлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасидан тенг улушларда ажратиладиган жами 2 миллиард сўм маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2024 йилдан бошлаб «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионатини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига мазкур мақсадлар учун Давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғармалар, спорт федерация (ассоциация)лари, клублари, хорижий инвесторлар, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ кодексининг 369-моддаси 1-бандига мувофиқ «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» ва «Ёшлар кубоги» турнирлари, шунингдек, киберспорт турлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ва бошқа мусобақаларда ғолиб ҳамда совриндор бўлган киберспортчиларга бирйўла бериладиган пул мукофотлари ва совғалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмаслиги ва ўз навбатида солиққа тортилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда — Идоралараро кенгаш) ташкил қилинсин ҳамда унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда киберспорт турлари салоҳиятини ўрганиш, ушбу соҳада замонавий стандартларни жорий қилишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида киберспорт турлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ва бошқа мусобақаларни (шу жумладан, «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» ва «Ёшлар кубоги» турнирлари) ташкил этиш ва оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт турлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ва бошқа мусобақаларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, шу жумладан улар доирасида ўтказиладиган киберспорт турларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт турлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ва бошқа мусобақаларни ўтказиш учун харажатлар сметасини тасдиқлаш ва молиялаштириш ҳажмларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаларининг жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа халқаро турнирларда иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт турлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ва бошқа мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни рағбатлантириш чораларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспортни янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагиларни назарда тутувчи Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт лигасини ташкил қилиш ва унинг доирасида киберспорт клублари ўртасида тизимли равишда киберспорт лига мусобақаларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспортни янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш борасида спорт федерация (ассоциация)лари фаолиятини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспортни ривожлантириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспортчиларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган омилларни камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспортда «ping» муаммосини босқичма-босқич бартараф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон бозорида рақобат қила оладиган киберспорт ўйинларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспортнинг истиқболлари ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт билан шуғулланаётган ёшларда соғлом спорт маданиятини шакллантириш, улар томонидан қонунга хилоф ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб «Спорт фаолияти: киберспорт» бакалавриат таълим йўналишини очиш ҳамда ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддатини 4 йил этиб белгилаш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчиларни 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «Спорт фаолияти: киберспорт» бакалавриат таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилиш ва уларга максимал балл бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт фаолиятини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида киберспорт турлари бўйича тренерлар, шарҳловчилар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, киберспорт бўйича самарали фаолият олиб бораётган спорт федерация (ассоциация)лари ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда миллий киберспорт ўйинларини яратиш ва тарғиб қилиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтига 2023 йилда грант ажратсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК-2020) киберспорт тренери, киберспорт ҳаками ва бошқа киберспорт мутахассислари киритилишини таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 1 январдан бошлаб:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт клубларига уларнинг бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини қоплаш учун ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ҳар ойда 3 ой давомида 15 миллион сўмгача пул маблағларини ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилаётган маблағларни киберспорт клубларига алоҳида шартлар (киберспортчиларни тайёрлаш, тренер жалб қилиш, мусобақаларда иштирок этиш ва бошқалар) асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда киберспорт клубларига пул маблағларини ажратиш шартларини белгиласин ва эълон қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2023-2024 йилларда замонавий киберспорт ареналарини ташкил қилиш, уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, киберспорт турлари бўйича халқаро турнирларни ўтказиш учун халқаро ташкилотлар грантлари, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» ва «Ёшлар кубоги» турнирларининг саралаш босқичлари ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда киберспорт бўйича самарали фаолият олиб бораётган спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир ҳудуднинг битта тумани (шаҳри)да киберспортнинг камида иккита турини оммалаштириш бўйича «йўл хариталари»ни тасдиқласин. Бунда, 2023 йилдан бошлаб ҳудудларда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилсин:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳудудий календарь режаларига киберспорт турлари бўйича мусобақаларни киритиш ҳамда тизимли равишда ҳудудий спорт мусобақаларини ўтказиш, шу жумладан ҳар йили бир маротаба «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги» ва «Ҳоким кубоги» турнирларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт бўйича тизимли равишда ҳудудий спорт мусобақаларини ўтказиш учун маҳаллий бюджетлар маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни пул мукофотлари, диплом, медаль, кубок ва бошқа совғалар билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберспорт бўйича ҳудудий спорт федерация (ассоциация)ларини ташкил қилишни қўллаб-қувватлаш, мавжуд спорт федерация (ассоциация)лари ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) бир ой муддатда киберспорт турларига нисбатан ижобий жамоатчилик фикрини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга қаратилган мақолалар эълон қилиш, тематик телекўрсатувлар намойиш этиш бўйича медиа-режа қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев белгилансин.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 16 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-423-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 ноябрдаги ПҚ-423-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири, кенгаш раиси

2.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори, кенгаш раиси ўринбосари

3.

У.У. Шарифходжаев

мактаб ва мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Э.М. Мухитдинов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари

5.

И.А. Ибрагимов

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари

6.

Лавозими бўйича

спорт вазири ўринбосари

7.

Ж.Т. Жўраев

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

8.

Б.Т. Абдуллаев

ички ишлар вазири ўринбосари

9.

О.А. Парпибаева

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

10.

Ф.З. Ибрагимов

«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ директори

11.

Лавозимига кўра

киберспорт соҳасида фаолият юритаётган спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари

12.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 ноябрдаги ПҚ-423-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш чора-тадбирлари дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Киберспорт турлари бўйича профессионал спортчилар (киберспортчилар) ва тренерлар, малакали ҳакамлар ва шарҳловчилар ҳамда бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизимини жорий қилиш

1.

Киберспорт лигасини ташкил қилиш.

1. Республикада фаолият юритаётган киберспорт клублари рўйхатини шакллантириш.

2023 йил февраль

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Идоралараро кенгаш

(Ш. Шерматов, А. Саъдуллаев)

2. Киберспорт клублари ўртасида танлов эълон қилиш.

2023 йил март

3. Танловда ғолиб бўлган киберспорт клублари ўртасида ҳар йили тизимли равишда киберспорт лига мусобақаларини ташкил қилиш.

Йил давомида

4. Киберспорт лига мусобақаларининг натижаларини эълон қилиш ва жамоалар рейтингини юритиш.

Йил давомида

2.

Киберспорт турлари бўйича тренерлар, шарҳловчилар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш.

1. Киберспорт турлари бўйича тренерлар, шарҳловчилар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш мақсадида буюртма шакллантириш.

2. Буюртмага асосан Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида қайта тайёрлаш курсларини жорий қилиш.

2023 йил январдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари ва бошқа манбалар

Спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

3.

Миллий киберспортчилар реестрини шакллантириш.

1. Яратилаётган порталда рўйхатдан ўтган киберспортчиларнинг рўйхатини шакллантириш.

2. Яратилаётган порталда киберспортчиларнинг рейтингини юритиш.

2023 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

3. Рейтингда ўз йўналишлари бўйича юқори ўринларни эгаллаган киберспортчиларни қўллаб-қувватлаш, жумладан уларнинг халқаро ва минтақавий турнирларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Мунтазам равишда

4.

Республикада фаолият юритаётган киберспорт клубларининг умумий рейтингини юритиш.

1. Республикада фаолият юритаётган киберспорт клубларини хатловдан ўтказиш.

2023 йил март

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Киберспорт клубларининг умумий рейтинг кўрсаткичларини ишлаб чиқиш (бино сиғими, компьютерлар ҳолати, ўйинлар турлари, мусобақалардаги натижалар, спортчи ва тренерлар сони, бошқалар).

2023 йил апрель

3. Киберспорт клубларининг умумий рейтингини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш.

2023 йил майдан бошлаб доимий

4. Киберспорт клубларининг умумий рейтингини Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш.

2023 йил май

5.

Нодавлат киберспорт таълим муассасаларини ташкил қилишни қўллаб-қувватлаш.

1. Профессионал киберспортчиларни тайёрлайдиган нодавлат киберспорт таълим муассасаларини (мактаблар, академиялар) ташкил қилиш.

2. Нодавлат киберспорт таълим муассасаларини ташкил қилаётган ташаббускорларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш (ер ажратиш, кредит олиш, асбоб-ускуналар харид қилиш, реклама, ёшларни жалб қилишда ва бошқалар).

2023-2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6.

Умумий ўрта таълим мактабларида (компьютер синфлари мавжуд мактаблар) компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича дарсдан ташқари тўгаракларни ташкил қилиш.

1. Тўгаракларда ёшларнинг бўш вақтларида киберспорт ҳамда ахборот технологияларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада уларга касбий кўникмалар бериш.

2. Тўгараклар фаолиятини ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар ва методик қўлланмалар билан таъминлаш, умумий ўрта таълим мактабларида мунтазам турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилишини ташкил этиш.

3. Тўгаракларнинг фаолият юритиши, тадбирлар ўтказилиши учун зарур бўладиган хоналарни ажратиш ва тегишли шарт-шароит яратиш, уларга ўқувчи-ёшларни жалб қилиш.

4. Тўгаракларда пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар ҳисобидан уларда фаолият кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари ходимлари, шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассис, эксперт ва бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, тўгаракларнинг бошқа жорий харажатларини қоплаш.

5. Умумий ўрта таълим мактабларидаги компьютер синфларини жиҳозлаш, техник ҳолатини яхшилаш.

2022 — 2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги
,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти феде�ацияси

II. Киберспорт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар ва турнирлар ташкил этиш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этиш

7.

Киберспорт турлари бўйича «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионатини ўтказиш.

1. Республика чемпионатининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Республика чемпионати доирасида ўтказиладиган киберспорт турлари рўйхатини тасдиқлаш.

3. Республика чемпионати ҳакамлар ҳайъатини шакллантириш.

2023 йил январь

Белгиланган манбалар

Идоралараро кенгаш

(Ш. Шерматов, А. Саъдуллаев)

4. Республика чемпионатини ўтказиш бўйича харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ҳамда Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш томонидан тасдиқлаш.

5. Республика чемпионатини уч босқичда ўтказиш:

Ҳар йили февраль

биринчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари;

Ҳар йили февраль

иккинчи босқичда — вилоят мусобақалари;

Ҳар йили март

учинчи босқичда — республика (финал) мусобақалари.

6. Республика чемпионати ғолиб ва совриндорларини пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш.

Ҳар йили апрель

8.

Киберспорт турлари бўйича «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» турнирини ўтказиш.

1. Турнирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2023 йил февраль

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар

Идоралараро кенгаш

( Ш. Шерматов, А. Саъдуллаев)

2. Турнир низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил март

3. Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.

4. Турнирни уч босқичда ўтказиш:

Ҳар йили октябрь

биринчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари;

2023 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь

иккинчи босқичда — вилоят мусобақалари;

2023 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь

учинчи босқичда — республика (финал) мусобақалари.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили декабрь

9.

Киберспорт турлари бўйича «Ёшлар кубоги» турнирини ўтказиш.

1. Турнир низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил апрель

Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари,

Ёшлар ишлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Идоралараро кенгаш

(Ш. Шерматов, А. Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили май

3. Турнирни уч босқичда ўтказиш:

биринчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари;

иккинчи босқичда — вилоят мусобақалари;

учинчи босқичда — республика (финал) мусобақалари.

Ҳар йили июнь

10.

«Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, шунингдек, киберспорт турлари бўйича бошқа чемпионатлар, турнирлар ва мусобақалар ғолиб ва совриндорлари орасидан терма жамоа таркибини шакллантириш, шунингдек, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа халқаро мусобақаларда қатнашишини таъминлаш.

1. Киберспорт турлари бўйича ўтказилган мусобақалар ғолиб ва совриндорлари ҳамда бошқа иқтидорли киберспортчилар орасидан иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция).

2. Иқтидорли ёшлар орасидан миллий терма жамоа таркибини шакллантириш.

3. Миллий терма жамоанинг жаҳон, Осиё чемпионатлари, халқаро ва минтақавий турнирларда мунтазам иштирокини таъминлаш.

4. Хорижий давлатларнинг тренер ва ҳакамлари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида чет эл киберспорт клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

2023 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари

Спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

11.

Киберспорт турлари бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Халқаро ва хорижий киберспорт ассоциация (федерация)лари ва ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш.

2. Музокаралар натижасига кўра ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш ва меморандумлар имзолаш.

3. Халқаро киберспорт федерацияси (IESF) билан 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

4. Гейминг, киберспорт комюнити-менежменти, стриминг индустрияси, геймдизайн, контентмейкинг, дастурлаш, шарҳлаш, киберспорт аналитикаси бўйича етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2023-2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

12.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида киберспорт ва ўйин саноатини ривожлантиришга кўмаклашувчи бўлинмани ташкил қилиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппарати штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2022 йил декабрь

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

13.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси тузилмасида Киберспортни ривожлантириш бўлимини ташкил қилиш.

1. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2. Бўлимни киберспорт бўйича тажрибали мутахассислар билан тўлдириш.

2022 йил декабрь

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки

3. Бўлимнинг киберспорт турлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ва мусобақаларни ташкил қилишда иштирок этишини таъминлаш.

Доимий

14.

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси ўртасида киберспортни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

1. Киберспортни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси ўртасида ижтимоий шериклик битимини тузиш.

2. Битим доирасида киберспорт ривожини қўллаб-қувватлаш.

2023 йил март

Маблағ ажратиш талаб қилинмайди

Спортни ривожлантириш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

15.

Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш.

1. Кенгаш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Кенгаш низомини Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш.

2022 йил декабрь

Маблағ ажратиш талаб қилинмайди

Спортни ривожлантириш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

16.

Киберспортни янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш борасида Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси фаолиятини кучайтириш.

1. Федерация устави, тузилмаси ва бошқарув органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш.

2. Федерация фаолиятига киберспортчилар, тренерлар, ҳакамлар шарҳловчилар ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш.

3. Қайта ташкил қилинган федерацияни спорт федерация (ассоциация)лари реестрига киритиш.

2023 йил январь

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Спортни ривожлантириш вазирлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

III. Киберспорт турлари бўйича илмий ва ўқув-услубий қўлланмалар ва адабиётлар ишлаб чиқиш ҳамда нашр этиш

17.

Киберспортчиларни тайёрлаш миллий тизимини ишлаб чиқиш.

1. «Киберспортчи» ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки, Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

2. Тасдиқланган ўқув дастури доирасида рақамли технологиялар ўқув марказларида ўқиш жараёнларини ташкил этиш.

Алоҳида режа асосида

18.

Киберспорт турлари бўйича ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Илғор хорижий тажрибага асосан ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш.

2. Ишлаб чиқилган ўқув-услубий қўлланмаларни киберспорт бўйича спортчилар, тренерлар, бошқа мутахассислар билан муҳокама қилиш.

3. Ўқув-услубий қўлланмаларни нашр этиш ва тарқатиш.

2023 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

19.

Киберспорт турлари бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

1. Хорижий мамлакатларнинг соҳага доир ўқув режа ва ўқув дастурларини ўрганиш.

2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режа ва ўқув дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

3. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва ўқув дастурларини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида жорий қилиш.

2023 йил август

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

20.

Киберспортда допингга қарши курашиш ишларини такомиллаштириш.

1. Киберспортда антидопинг таълим дастурлари ва ўқув-услубий адабиётларини ишлаб чиқиш ҳамда эълон қилиш.

2023 йил февраль

Ижрочилар маблағлари

Миллий антидопинг агентлиги,

Спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

2. Киберспортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали назоратни амалга ошириш.

2023 йилдан бошлаб доимий

21.

Киберспортчиларнинг соғлигига салбий таъсир қиладиган омилларни камайтириш.

1. Киберспортчиларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва хотирасини яхшилаш, кўзлар ва таянч-ҳаракат аппаратига зарар етказмаслик, улар учун оптимал овқатланиш рациони ҳақида тавсиялар ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган тавсияларни киберспорт клублари, ўқув марказлари ва бошқа ташкилотларга етказиш.

3. Киберспортчиларнинг психологик фаоллигини таъминлаш бўйича тавсиялар ва маслаҳатлар бериш.

2023 йил май

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси,

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси

IV. Киберспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш

22.

«Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, шунингдек, киберспорт турлари бўйича бошқа чемпионатлар, турнирлар ва мусобақаларни ўтказиш бўйича махсус портални ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

1. Портал орқали киберспорт мусобақалари иштирокчиларини рўйхатга олиш функциясини жорий этиш.

2023 йил февраль

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

2. Киберспорт мусобақалари иштирокчилари учун оммавий оферта ишлаб чиқиш ва порталга жойлаштириш.

2023 йил март

3. Портални халқаро киберспорт мусобақалари веб-ресурслари билан интеграция қилиш.

2023 йил апрель

4. Портални ишга тушириш.

2023 йил май

5. Портални техник қўллаб-қувватлаш.

Доимий

23.

Киберспорт бўйича долзарб янгиликлар ва ахборот-таҳлил материалларини жойлаштириш мақсадида махсус веб-сайт яратиш.

1. Веб-сайтни ишлаб чиқишда киберспорт ривожланган давлатларнинг (Корея, Хитой, Россия, Европа мамлакатлари ва бошқалар) хорижий тажрибасини ўрганиш.

2. Веб-сайтнинг дизайнини ишлаб чиқиш ва дастлабки кўринишини тақдимот қилиш.

3. Веб-сайтни такомиллаштириш ва ишга тушириш.

2023 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Дастурий маҳсулотлар в� ахборот технологиялари технологик парки,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

24.

Киберспортда «ping» муаммосини босқичма-босқич бартараф қилиш.

1. Юқори тезликдаги Интернет пакетларини кенгайтириш.

2. Янги сервер ускуналарини ўрнатиш.

3. «Ping» вақтини камайтириш мақсадида бошқа ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш (вирусга қарши курашиш, янги кабель ўрнатиш).

2023-2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари, хусусий инвесторлар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,

интернет провайдерлари,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

25.

Жаҳон бозорида рақобат қила оладиган киберспорт ўйинларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш.

1. Жаҳон бозорида рақобат қила оладиган киберспорт ўйинларини ишлаб чиқиш бўйича бизнес-режа тайёрлаш.

2. Киберспорт ўйинларининг концепциясини тақдимот қилиш.

3. Концепцияга асосан киберспорт ўйинларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш.

2023 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

26.

Миллий киберспорт ўйинларини яратиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтига грант ажратиш.

1. Миллий қадриятларимизга мос келадиган миллий киберспорт ўйинларини яратиш мақсадида танлов эълон қилиш.

2. Келиб тушган таклифлар асосида миллий киберспорт ўйинлари рўйхатини шакллантириш.

3. Миллий киберспорт ўйинларини ишлаб чиқиш.

4. Ишлаб чиқилган миллий киберспорт ўйинларини патентлаш.

5. Ишлаб чиқилган миллий киберспорт ўйинларини умумий ўрта таълим мактаблари, спорт-таълим муассасалари, киберспорт клубларига тарқатиш.

2023 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
,

Адлия вазирлиги

27.

Миллий киберспорт индустриясига инвестицияларни жалб қилиш.

1. Миллий киберспорт бозорида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш.

2. Киберспорт бозорига салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш.

3. Киберспорт соҳасида инвестициявий лойиҳалар (киберспорт бўйича ўқув марказлари, ареналар, профессионал клубларни ташкил қилиш, ўйинларни ишлаб чиқиш ва бошқалар) рўйхатини шакллантириш.

4. Киберспорт соҳасига жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестицияларни рағбатлантириш.

2023-2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари, хусусий инвесторлар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

28.

Корея, Хитой, Россия, Европа мамлакатлари ва бошқа давлатларнинг етакчи профессионал киберспорт клубларига «киберспортчилар экспорти»ни йўлга қўйиш.

1. Корея, Хитой, Россия, Европа мамлакатлари ва бошқа давлатларнинг етакчи профессионал киберспорт клублари билан кадрлар алмашувини йўлга қўйиш.

2. «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, киберспорт турлари бўйича бошқа чемпионатлар, турнирлар ва мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган киберспортчиларнинг спорт фаолиятини маркетинг қилиш.

2023 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки,

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси

V. Киберспорт турларига нисбатан ижобий жамоатчилик фикрини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш

29.

Киберспортнинг истиқболлари ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш.

1. Киберспортга қизиқиши ва иқтидори мавжуд ёшларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари)га киберспортнинг дунёдаги ва мамлакатимиздаги истиқболлари, унинг афзалликлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш.

2. Киберспортчиларнинг ота-оналари ва васийлари (ҳомийлари)дан интервью олиш ва эфирга узатиш (нашр этиш).

2023 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Идоралараро кенгаш

(Ш. Шерматов, А. Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда киберспортни кенг тарғиб қилиш.

1. Киберспорт турлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ва мусобақалар тўғрисида янгиликларни эълон қилиб бориш.

2. Киберспорт турлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ва мусобақаларни онлайн тарзда (стрим) тўлиқ ёритиб бориш.

3. Кучли ва машҳур киберспортчиларнинг самарали спорт фаолиятини тарғиб қилиш.

4. Кучли ва машҳур киберспортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва учрашувлар ташкил қилиш.

5. «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, киберспорт турлари бўйича бошқа чемпионатлар, турнирлар ва мусобақаларни «Ёшлар» ва «Sport» телеканалларида намойиш этиш.

Режа асосида 2023 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Идоралараро кенгаш

(Ш. Шерматов, А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

31.

Киберспорт клубларининг ўз фаолиятини тўсқинликсиз амалга ошириши, кечаю кундуз ишлаши учун шароитлар яратиш.

1. Киберспорт клубларининг этика қоидаларини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш.

2023 йил январь

Маблағ ажратиш талаб қилинмайди

Идоралараро кенгаш

(Ш. Шерматов, А. Саъдуллаев)

2. Киберспорт клубларининг ўз фаолиятини тўсқинликсиз амалга ошириши бўйича хорижий мамлакатларнинг (Корея, Хитой, Россия, Европа мамлакатлари ва бошқалар) илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш.

3. Киберспорт клубларининг кечаю кундуз ишлаши учун шароитлар яратиш.

2023 йилдан бошлаб доимий

32.

Киберспорт билан шуғулланаётган ёшларнинг соғлом спорт маданиятини шакллантириш, улар томонидан қонунга хилоф ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш.

1. Қонунга хилоф ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар (наркотик воситаларни қабул қилиш, тақиқланган веб-сайтларга кириш, мактаб дарсларини қолдириш, кибертаҳдидлар ва киберҳужумлар яратиш ва бошқалар) содир қилинишининг олдини олишга қаратилган киберспортчининг этика қоидаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Идоралараро кенгаш

(Ш. Шерматов, А. Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Кибермаконда киберхавфсизликни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, бу борада киберспортчиларнинг IT-билими ва кўникмаларидан самарали фойдаланиш.

Доимий

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2022 й., 07/22/423/1020-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)