1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли «Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга Давлат бюджети ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (кейинги ўринларда — нафақа) тўланиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа Жамғарма ҳисобидан тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимидан олинган электрон маълумотлар асосида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ) томонидан фуқароларнинг мурожаатларисиз «проактив шакл»да тайинланиши ва тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТ томонидан АТ «Халқ банки»га тақдим этилган нафақа бўйича тўлов рўйхатлари асосида Жамғармадан зарур маблағларнинг мазкур банкка ўтказилиши ҳамда банк ва унинг бўлимлари томонидан нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига ёки нақд пул кўринишида тўлаб берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг республика миқёсида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти директори томонидан тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган даромадлар ҳамда харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда меҳнат шартномаси бўйича охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун йўналтирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб, ҳисоботлар ва мониторинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юритилиши.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2022 йил 20 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги — ҳудудий амбулатор-поликлиникалар ва туғруқхона муассасалари томонидан ҳомиладорлик ҳамда туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган маълумотларнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали аёлларнинг бандлиги ва иш стажи тўғрисидаги маълумотларнинг;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги — «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали туғилган болалар, шу жумладан, ўлик туғилган болалар ҳамда фарзандликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотларнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси — аёлнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ягона реестр» АТга онлайн режимда тақдим этиб борилишини таъминласин.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
515-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 515-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда (кейинги ўринларда — юридик шахслар) ва якка тартибдаги тадбиркорларда меҳнат шартномасига асосан охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг алоҳида модули — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик асосида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини «проактив» шаклда тайинлаш ва тўлашни назарда тутувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг таркибий қисми (кейинги ўринларда — «Ягона реестр» АТ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий суғурта жамғармаси — Иқтисодиёт ва молия вазирлигида (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат бюджети ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантириладиган Жамғарма (кейинги ўринларда — Жамғарма);
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа олувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёл (шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор аёл);
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов рўйхат (ведомост)лари — нафақа олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт маълумотлари, банк пластик картаси орқали тўланганда тегишли тижорат банки ҳамда нафақа олувчининг банк пластик картаси реквизитлари ва тўланиши лозим бўлган нафақа суммасига доир маълумотлар акс эттирилган, АТ «Халқ банки»га электрон кўринишда тақдим этиладиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси — ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг акушер-гинекологи томонидан бериладиган, нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат (кейинги ўринларда — меҳнатга лаёқатсизлик варақаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом бюджет ташкилотларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлайдиган аёлларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нафақани тўлаш, уни тўлаш ва нотўғри тайинланган нафақани қайтариш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Нафақа олувчининг асосий иш жойи ҳисобланган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг нафақа тўлаш бўйича мажбуриятлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланган нафақа миқдорида камайтирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Нафақа «Ягона реестр» АТ томонидан фуқароларнинг мурожаатларисиз «проактив шакл»да Жамғарма маблағлари ҳисобидан тайинланади ва тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нафақа ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича тайинланади ва тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Нафақани тайинлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ундаги маълумотлар ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг ёки туғруқхона муассасасининг масъул ходими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Тиббиёт» АТ) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Тиббиёт» АТга меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг серияси, рақами, санаси ҳамда нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШШИР), телефон рақами ва меҳнатга лаёқатсизлик даври киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Тиббиёт» АТ томонидан ушбу Низомнинг 10-бандидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлар асосида автоматик тарзда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Тиббиёт» АТ томонидан текширилган маълумотлар автоматик равишда «Ягона реестр» АТга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ягона реестр» АТ томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болани парваришлаш таътилида эканлиги, узлуксиз иш стажига эга эканлиги ва юридик шахсда бандлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК), якка тартибдаги тадбиркорларда бандлиги Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси (кейинги ўринларда — СҚ базаси) орқали;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «UzASBO» дастурий мажмуаси (кейинги ўринларда — «UzASBO» ДМ) орқали автоматик равишда текширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Нафақа олувчининг охирги 6 ой давомидаги узлуксиз иш стажини ҳисоблашда, юридик шахсларда «ЯММТ» ИДАКдаги ва якка тартибдаги тадбиркорларда СҚ базасидаги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кунга қадар 6 ой узлуксиз иш стажи инобатга олинади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу даврда ўттиз бир кундан кўп бўлмаган танаффуслар бўлганда, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган кундан олдинги ўн икки ой давомидаги кетма-кет даврлар иш стажини ҳисоблашда қўлланилади. Агар охирги 6 ой давомидаги узлуксиз иш стажи даврида ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжуд бўлмаса, ушбу давр иш стажини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болани парваришлаш учун таътилда бўлган аёлнинг иш стажини СҚ базаси орқали текширишда унинг таътилга чиқишидан олдинги даври ҳисобга олинади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Нафақа ходим йиллик (асосий ва қўшимча) меҳнат таътилида, болани парваришлаш учун таътилда ёки иш ҳақи сақланмайдиган таътилларда ҳам тўлаб берилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи давридаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари мавжуд бўлса ва «ЯММТ» ИДАКда иш стажи тўғрисидаги маълумот бўлмаган тақдирда, бу ҳақда «Ягона реестр» АТ томонидан автоматик тарзда нафақа олувчининг «Тиббиёт» АТда қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабар, шунингдек, иш берувчининг СҚ базасидаги ва «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетларига хабарнома юборилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа олувчининг иш стажи номутаносиблиги (нотўғри киритилганлиги ёки киритилмаганлиги) хабарнома олинган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунига қадар «ЯММТ» ИДАКда иш берувчи томонидан тўғриланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хабарнома юборилган нафақа олувчиларнинг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи хабарнома юборилган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунида қайта текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номутаносиблик тўғриланмаган ҳолларда, нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор «Ягона реестр» АТ томонидан автоматик тарзда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Ягона реестр» АТ томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва унинг ишлаши тасдиқланганда, нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ягона реестр» АТ томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, нафақанинг тўлов шакли ва муддати бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари бўйича нафақа олувчининг «Тиббиёт» АТда қайд этилган мобил телефон рақамига СМС-хабар, шунингдек, иш берувчининг СҚ базасидаги ва «ЯММТ» ИДАКдаги шахсий кабинетларига автоматик тарзда хабарнома юборилади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Нафақани тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Ягона реестр» АТ томонидан ҳар ойнинг 10-санасига қадар нафақа бўйича тўлов рўйхат (ведомост)лари АТ «Халқ банки»га тақдим этилади ҳамда Жамғарманинг ғазна ҳисобварағидан зарур маблағлар белгиланган тартибда АТ «Халқ банки»га ўтказиб берилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келганда, тўлов рўйхат (ведомост)лари ва зарур маблағлар кейинги 2 иш куни мобайнида АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши ва молиялаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Нафақани тўлаш учун АТ «Халқ банки» ва унинг бўлимларида алоҳида махсус банк ҳисобварақлари очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Ягона реестр» АТ томонидан тўлов рўйхат (ведомост)лари банк пластик картаси бўйича шакллантирилади. Бунда тегишли банклараро репроцессинг марказларидан нафақа олувчининг номига очилган, актив ҳолатда бўлган, охирги 60 кун давомида охирги транзакция амалга оширилган банк пластик картаси танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа олувчининг банк пластик картаси бўлмаганда, тўлов нақд пул кўринишида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. АТ «Халқ банки» ва унинг бўлимлари томонидан нафақа тўлов амалга ошириладиган ойнинг 27-санасига қадар тўлаб берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. АТ «Халқ банки» ва унинг бўлимлари томонидан нафақани нақд пул кўринишида нафақа олувчининг мурожаатига асосан, бироқ нафақа тайинланганлиги тўғрисида СМС-хабар юборилган кундан бошлаб тўқсон кун давомида белгиланган тартибда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жорий ой мобайнида нафақа олувчилар томонидан талаб қилинмаган маблағларни АТ «Халқ банки» махсус ҳисобварақлардан келгусида тўлаш учун Жамғарманинг ғазна ҳисобварағига қайтариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. АТ «Халқ банки» ва унинг бўлимлари ҳар ойнинг охирги иш кунига қадар ушбу ой учун ва йил бошидан амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар ҳақидаги маълумотларни «Ягона реестр» АТга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Нафақа тўловлари ва нотўғри тўланган нафақаларни нафақа олувчи томонидан қайтарилиши бўйича АТ «Халқ банки» кўрсатадиган хизматлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан АТ «Халқ банки» ўртасида тузиладиган шартномага асосан ҳақ тўланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Нафақа тайинланганлигини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Нафақа тайинланганлигини мониторинг қилиш тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Ягона реестр» АТ томонидан нафақа тайинлангандан кейин тўқсон кунда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали автоматик равишда бола туғилганлиги, шу жумладан, ўлик туғилганлиги ёки туғилган болани фарзандликка олиш тўғрисидаги маълумотлар текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижасида бола туғилганлиги, шу жумладан, ўлик туғилганлиги ёки туғилган болани фарзандликка олиш қайд этилмаган ҳолатлар бўйича нафақа олувчиларнинг рўйхати ҳудудлар кесимида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Шакллантирилган рўйхат Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари масъул ходимлари ва (ёки) туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ходимлари томонидан ҳар чоракда ФҲДЁ органлари ва (ёки) тиббиёт муассасасига борган ҳолда танлов асосида ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, шакллантирилган рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳомиладорлик ва туғиш бўйича маълумотлар «Тиббиёт» АТга тўғри киритилганлигини текшириш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижалари бўйича ФҲДЁ органлари ва (ёки) тиббиёт муассасасининг масъул ходимлари иштирокида далолатнома расмийлаштирилади, йиғма маълумотлар эса Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномалар туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимларида сақланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Нафақа ходимга ноқонуний тўланганлиги аниқланган тақдирда, хатоликка йўл қўйган ташкилотнинг бўйсунув тартибида юқори турувчи ташкилотига масъул ходимларнинг хатти-ҳаракатига баҳо бериш учун ёзма хабар берилади ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимларининг масъул ходимлари томонидан нотўғри тўланган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1030-моддасига мувофиқ қайтариш чоралари кўрилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа олувчининг виждонсизлиги ёки ҳисоб-китоблардаги хатоликлар туфайли нотўғри тўланган нафақа нафақа олувчи томонидан Жамғармага бир ой ичида қайтарилиши лозим. Бунда ихтиёрий равишда Жамғармага қайтарилмаган ёки тўлиқ қайтарилмаган маблағ суд тартибида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган асослардан бошқа сабаблар билан нотўғри тўланган нафақа хатоликка йўл қўйган ташкилот ходимидан белгиланган тартибда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотўғри тўланган нафақа АТ «Халқ банки» филиали орқали нафақа олувчидан хизмат ҳақи ундирилмаган ҳолда қайтарилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан нафақа олувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли давлат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида нафақа олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Нафақа бола тирик ёки ўлик туғилиши, туғилган болани фарзандликка олиш ёхуд ҳомила тушишидан қатъи назар тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. «Ягона реестр» АТда ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида техник носозликлар ҳамда маълумотлар алмашинуви жараёнида узилишлар юзага келганда, ушбу ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар меҳнатга лаёқатсизлик варақасидаги электрон маълумотларни киритиш, нафақани тайинлаш ва тўлаш муддатлари узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорат инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг санаси, серияси ва рақами, фуқаронинг телефон рақами ва меҳнатга лаёқатсизлик даври тўғрисидаги маълумотларнинг белгиланган тартибда, тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида киритилиши учун — ҳудудий амбулатор-поликлиникалар ёки туғруқхона муассасасининг маълумотларни киритувчи масъул ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа тайинланиши лозим бўлган аёлнинг «ЯММТ» ИДАКда меҳнат шартномаси ва бандлиги ҳақидаги, СҚ базасига иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши ҳамда иш стажи бўйича номутаносибликларнинг ўз вақтида тўғриланиши учун — иш берувчи;
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТ «Халқ банки»нинг махсус ҳисобварақларига зарур маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходими;
(36-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳисобварақлардаги маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун — туман (шаҳар) АТ «Халқ банки» бўлими раҳбарлари масъул этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нафақа олувчининг охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари, бюджет ташкилотларида ишлаши ёки ишламаслигини текширади.
2. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарорни автоматик тарзда шакллантиради.
3. Тўлов рўйхатларини шакллантиради.
4. Нафақанинг тўлов шакли ва муддати бўйича нафақа олувчига СМС-хабар юборади.
5. Тўлов рўйхатларини АТ «Халқ банки»га тақдим этади
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тизимга киритилган ойдан кейинги ойнинг 4-санасига кадар
4-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Нафақа тўлаш учун маблағларни АТ «Халқ банки»га ўтказиб беради.
Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 10-санасига кадар
5-босқич
А'Г «Халқ банки»
1. Нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига тўловни амалга оширади.
Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 27-санасига кадар
3. Амалга оширилган тўловлар ҳамда тўланмаган маблағлар ҳақидаги электрон маълумотларни «Ягона реестр» АТга тақдим этади.
Тўлов амалга ошириладиган ойнинг охирига қадар
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 515-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақоми, маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) республика миқёсида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ва халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар прогнози ҳамда жорий йилда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари бўйича харажатларнинг кутилаётган ижросидан келиб чиққан ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Келгуси йилга манбалар ва харажат йўналишлари бўйича Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогнозлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида шакллантирилган тўлов рўйхат (ведомост)ларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўловларини амалга оширишга оид АТ «Халқ банки» томонидан кўрсатиладиган хизматлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва АТ «Халқ банки» ўртасида тузиладиган шартномага асосан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғармага ажратиш учун кўзда тутилган маблағлар Давлат бюджети параметрларида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда режалаштирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлаш ва нотўғри тўланган маблағларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. АТ «Халқ банки» Жамғармадан молиялаштирилган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун ажратилган маблағларнинг ишлатилиши тўғрисида ҳар чоракда тегишли ҳисоботларни белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этиб боради.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кейинги йил учун харажатлар сметаларини тасдиқлашда, Жамғарма даромадлари ва харажатлари инобатга олинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ўтказилган мониторинг натижалари бўйича маълумот бериб боради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. АТ «Халқ банки» Жамғармадан молиялаштирилган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун ажратилган маблағларнинг ишлатилиши, хусусан ҳудудлар бўйича тўланган ва тўланмаган ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўғрисида ҳар ойда тегишли ҳисоботларни белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этиб боради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат молиявий назорати инспекцияси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2024 й., 09/24/314/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.