07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон
мазкур юридик шахсларнинг ушбу банд иккинчи хатбошисида кўрсатилган ходимлар олдидаги мажбуриятлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади.
8. «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга асосан 2022 йилда хотин-қизларни касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган ҳамда уларнинг муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларига 17,1 миллиард сўм миқдоридаги грант маблағлари ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) икки ой муддатда мазкур банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган компенсация тўловларини амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев — 17 — 19, 21-бандларда назарда тутилган тадбирлар ижроси сифатли ва ўз вақтида таъминланиши учун масъул ва жавобгар этиб белгилансин.
Миллий дастур Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида«, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида», «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқувчи қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган.

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Талаб этиладиган маблағ ва молиявий манба

Ижро учун масъуллар

I. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

1.1. Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

Қонунчилик ҳужжатларига «хотин-қизларни таъқиб этиш» тушунчасини киритиш.

1. «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга «хотин-қизларни таъқиб этиш» тушунчасини киритиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий таъминлаш, зарур таҳлилий материаллар ва ахборот тўплаш.

2. Қонун лойиҳаси концепциясини тайёрлаш.

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизалардан ўтказиш.

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июль

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Маҳалла вазирлиги)

2.

Ижтимоий рекламанинг ҳажмини ошириш орқали хотин-қизлар масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

1. «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий таъминлаш, зарур таҳлилий материал ва ахборотлар тўплаш.

2. Қонун лойиҳаси концепциясини тайёрлаш.

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизалардан ўтказиш.

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил сентябрь

-

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК

3.

Ўқувчи-ёшларга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказганлик, зўравонлик содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш.

1. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий таъминлаш, зарур таҳлилий материаллар ва ахборот тўплаш.

2. Қонун лойиҳаси концепциясини тайёрлаш.

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизалардан ўтказиш.

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил май

-

Адлия вазирлиги,

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

4.

Узоқ муддатга чет давлатларга чиқиб кетаётган ота-оналар томонидан фарзандига васий ёки ҳомий тайинлашнинг мажбурий тартибини жорий қилиш.

1. «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий таъминлаш, зарур таҳлилий материаллар ва ахборот тўплаш.

2. Қонун лойиҳаси концепциясини тайёрлаш.

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизалардан ўтказиш.

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Халқ таълими вазирлиги,

Маҳалла вазирлиги

5.

«Болаларга алимент ундириш ва оилани таъминлашнинг бошқа шаклларининг халқаро тартиби тўғрисида»ги Гаага Конвенциясига қўшилиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Ўзбекистон Республикасининг Гаага Конвенциясига қўшилиши тўғрисида асослантирилган таклифлар ва қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

-

Бош прокуратура,

Олий суд,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

1.2. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

6.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини кенг тарғиб қилиш.

1. Давлат бошқаруви академияси, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда гендер масалалари бўйича камида 140 нафар тренер тайёрлаш.

2022 йил апрель-май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Давлат бошқаруви академияси, Ички ишлар вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК

2. Тренерлар иштирокида «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига тизимли етказиш бўйича тарғибот гуруҳларини шакллантириш.

2022 йил май

3. Ҳудудларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

4. Гуруҳ томонидан тарғибот материаллари (маъруза, слайд, буклет, видеоролик ва бошқалар)ни тайёрлаш.

2022-2023 йиллар

5. Маҳаллалар, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда ҳамда ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

7.

«Гендер-мадад» электрон ҳуқуқий маслаҳат платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

1. «Гендер-мадад» электрон ҳуқуқий маслаҳат платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2022 йил май

-

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Платформа орқали гендер масалалари бўйича ҳуқуқий нормаларни содда ва халқчил тилда аҳолига етказиш ҳамда онлайн маслаҳатни йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар

8.

«Аёлларга ҳуқуқий мадад» туркумида оммабоп қўлланмаларни тайёрлаш.

1. «Аёлларга ҳуқуқий мадад» туркумида оммабоп қўлланмалар тайёрлаш ва чоп этиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла вазирлиги

2. Қўлланмаларни хотин-қизларга, шу жумладан «Аёллар дафтари»га киритилган, ҳимоя ордери олган ёки зўравонликка учраган аёлларга бепул тарқатиш.

2022-2023 йиллар

9.

11 октябрь — Халқаро қиз болалар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ёшлар марказларида «Сенинг ташаббусинг — сенинг келажагинг учун» шиори остида ёш қизлар форумини ўтказиш.

1. Форумни юқори савияда ўтказиш ва ташкил қилиш бўйича тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2. Форумни юқори савияда ўтказиш, иштирокчиларни жалб қилиш ва уларга амалий имтиёзлар асосида ёрдам кўрсатиш.

2022 йил сентябрь-октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.3. Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш

10.

Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланганлик ҳолатини ўрганиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил май-июнь

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси

2. Режа-жадвал асосида ташкилотларни ҳудудлар кесимида ўрганиш.

3. Ташкилотларда хотин-қизларга меҳнат шароитлари яратилганлиги, уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва бошқа меҳнат ҳуқуқлари таъминлаганлик ҳолатини ўрганиш.

2022 йил июль-август

4. Ўрганиш натижалари юзасидан қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил сентябрь

11.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларда расмий ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш тизимини яратиш.

1. Хўжалик ҳисобидаги корхоналарда ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисмини тўлаш бўйича «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими учун махсус модуль ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни тайёрлаш.

2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан электрон ахборот алмашувини йўлга қўйиш.

3. Махсус модулни ишга тушириш.

2022 йил июнь

-

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

12.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини такомиллаштириш

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини электрон тарзда ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июль

-

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.4. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш

13.

Ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида ҳуқуқий саводхонлик бўйича интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш.

1. Умумтаълим мактабларида ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Кинематография агентлиги

2. Дастурга асосан таълим муассасаларида интерфаол машғулотлар ўтказиш.

2022-2023 йиллар

3. Ёшларда ҳуқуқий маданиятни, жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигига оид тушунчаларни сингдириш, зўравонликка муросасизлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган анимацион қисқа метражли фильмлар ва ижтимоий роликлар яратиш.

2022-2023 йиллар

14.

Судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича малакасини ошириш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд,

Миллий гвардия

2. Ўқув материаллари (маъруза матни, тақдимот, тарқатма материал, кўргазмали тарғибот воситалари)ни тайёрлаш ва жойларга етказиш.

2022 йил май

3. Режа-жадваллар асосида суд, ички ишлар, прокуратура органлари ва Миллий гвардия ходимлари учун ўқувлар (шу жумладан масофавий) ташкил этиш.

2022-2023 йиллар режа-жадвал асосида

15.

Юридик олий таълим муассасалари ўқув режа ва дастурларига «Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш» мавзусини киритиш.

1. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик натижасида вужудга келадиган низоларнинг сабабларини ўрганиш ва олдини олиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиётини ўрганиш.

2. «Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш» мавзуси бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқиш.

3. Мавзуни юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига киритиш.

2022/2023 ўқув йилидан

-

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

16.

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида туркум тадбирларни ташкил этиш.

1. Мавзуга оид маъруза матни, видеоролик, буклет ва бошқа тарғибот материаллари ҳамда тадбирлар жадвалини ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

ЎзМТРК

2. «Оилавий зўравонликнинг олдини олишдаги муҳим вазифалар» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш.

2022-2023 йиллар ноябрь-декабрь

3. Тарғибот ишларини барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллалар кесимида ташкил этиш.

2022-2023 йиллар

4. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

17.

Аҳоли ўртасида оилавий зўравонликларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида «Биз оилавий зўравонликка қаршимиз» мавзусида ижтимоий тармоқларда челленж ҳамда ижтимоий роликлар танловини ташкил қилиш.

1. Ёзувчи-шоирлар, санъаткорлар ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, блогерлар иштирокида ижодий гуруҳни шакллантириш.

2022-2023 йиллар октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат марказ?,

Маданият вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

2. Челленж сценарийси ва танлов низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Челленж ва танловни ташкил этиш.

2022-2023 йиллар ноябрь

4. Танлов иштирокчиларини тақдирлаш.

5. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

18.

Ёшлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликни бартараф қилиш, оилавий ажралишлар ва шу каби салбий ҳолатларга уларнинг муносабати ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича социологик тадқиқот ўтказиш.

1. Сўровнома лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ёш оилалар ўртасида сўровномалар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш.

2022 йил апрель-май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

1.5. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

19.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган хотин-қизларнинг оилаларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга кўмаклашиш.

1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш ва ҳар бир маҳкума ва унинг оиласи билан манзилли ишлар бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

2022-2023 йиллар

-

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хотин-қизларнинг оилаларидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чораларни кўриш (бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, психологик, ҳуқуқий ёрдам ва бошқалар).

2022-2023 йиллар чора-тадбирлар асосида

20.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш.

1. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизларнинг турмуш шароитлари ва мурожаатларини ўрганиш орқали муаммоларини таҳлил қилиш.

2022 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Ички ишлар вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш.

2022 йил октябрь

21.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш.

1. Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга йўналтирилган видеоролик, буклет ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш ва мазкур муассасалардаги кутубхоналарга тақдим этиш.

2. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларни ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва ўқув курсларини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

ЎзМТРК

22.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятлар ва китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

1. Тарғибот тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ички ишлар вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

2. Тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар ҳар чоракда

23.

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги «Республика қиз болалар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси»да тарбияланаётган қизларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш.

1. Муассасада тарбияланаётган қизлар ва уларнинг оилалари рўйхатини шакллантириш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Тарбияланувчилар қобилияти, хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, уларни касб билан боғлиқ тўгаракларга, жумладан, WEB дастурлаш, компьютер саводхонлиги, электрон тижорат каби йўналишларга жалб қилиш.

2022-2023 йиллар

3. Мазкур муассасага тарбияланувчи қизларнинг қизиқишлари бўйича тегишли идора ва ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилиш.

4. Қизларнинг кунлик эҳтиёжларини ўрганиш ва керакли воситалар билан доимий таъминлаш чораларини кўриш.

5. Қизларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чораларни кўриш (бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, психологик, ҳуқуқий ёрдам ва бошқалар).

1.6. Чет элга ишлаш учун кетган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, одам савдосининг олдини олиш

24.

Узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган шахслар, шу жумладан аёлларнинг оилаларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш.

1. Ҳар бир маҳаллада жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда хонадонларни ўрганиб бориш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат бюджети маблағлари

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирла? Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган шахсларнинг оилалари ягона реестрини яратиш ва янгилаб бориш.

Доимий

3. Чет элга чиқиб кетган шахсларнинг уйда қолган оила аъзолари, шу жумладан фарзандларининг турмуш тарзини ўрганиш, доимий манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш (тарбияси оғир бўлган болалар билан ишлаш, психологик ёрдам, тўгаракларга жалб этиш ва бошқалар).

2022-2023 йиллар

25.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш.

2022 йил апрель

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги

2. Хотин-қизлар, шу жумладан ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар муаммоларини ҳал этишнинг молиявий манбаларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июль

3. Аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш.

2022 йил июнь

26.

Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизларга тушунтириш мақсадида «Одам савдоси — давр муаммоси» тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил апрель

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

ЎзМТРК

2. Тарғибот материаллари (маъруза матни, тақдимот, тарқатма материал, кўргазмали тарғибот воситалари)ни тайёрлаш ва жойларга етказиш.

3. Тарғибот тадбирларини барча таълим муассасаларида, корхона-ташкилотлар ва маҳаллаларда ўтказиш.

2022-2023 йиллар

4. Ўтказилган тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.

27.

Одам савдосидан жабрланган аёлларни ижтимоий реабилитация қилиш жараёнларини ташкил қилишда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура

2. Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, одам савдосидан жабрланган аёлларни ижтимоий реабилитация қилишнинг замонавий услублари бўйича таклифларни тайёрлаш.

2022 йил май

3. Таклифларни амалга ошириш чора-тадбирларини белгилаш.

2022 йил июль

1.7. Хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган халқаро конвенциялар ва м?ллий қонунчилик нормалари ижросини мониторинг қилиш

28.

«Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги Конвенция асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил август

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман),

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш йўналишларини белгилаш.

3. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини режа-жадвал асосида ташкилотлар, ҳудудлар ва маҳаллаларда танлов асосида ўрганиш.

2022 йил сентябрь

4. Мониторинг натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил октябрь

29.

«Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Конвенция асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2023 йил март

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура

2. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш йўналишларини белгилаш.

3. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини режа-жадвал асосида ташкилотлар, ҳудудлар ва маҳаллаларда танлов асосида ўрганиш.

2023 йил апрель

4. Мониторинг натижалари асосида қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил май

30.

«Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2023 йил август

-

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш йўналишларини белгилаш.

3. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини режа-жадвал асосида ташкилотлар, ҳудудлар ва маҳаллаларда танлов асосида ўрганиш.

2023 йил сентябрь

4. Мониторинг натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

II. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

2.1. ?отин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш

31.

Иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Ҳисоб-китобларга асосан, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

2. Дастур доирасида:

2022-2023 йилларда хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратиш;

ҳар бир ҳудудда хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари ва кластерларини ташкил қилиш;

хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш, минтақавий марказлар очиш чораларини кўриш;

тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш;

хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга жалб қилиш.

2022-2023 йиллар

32.

Ишсиз хотин-қизларни бўш (вакант) ва захираланган (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Чора-тадбирлар доирасида:

ишсиз хотин-қизлар базасини шакллантириш;

мавжуд бўш ва захираланган (квота) иш ўринларини таклиф этиш ва ишга жойлашиш учун йўлланмалар бериш;

хизмат кўрсатиш ва сервис, саноат (хусусан енгил саноатда) ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида хотин-қизлар бандлигига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратиш;

2022 йилда — 140 минг, 2023 йилда — 150 минг нафар хотин-қизларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

2022-2023 йиллар

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

33.

Иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Чора-тадбирлар доирасида:

хотин-қизларни вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишга таклиф қилиш;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш истагини билдирганлар хотин-қизларни жамоат ишларига жалб қилиш чораларини кўриш;

2022 йилда — 66 минг, 2023 йилда — 74 минг нафар хотин-қизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш.

2022-2023 йиллар

250 млрд сўм, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

34.

Ишсиз хотин-қизларга субсидиялар (тадбиркорлик, томорқа ва бошқалар) ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Чора-тадбирлар доирасида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мурожаат этган хотин-қизларга қуйидаги субсидияларни таклиф этиш:

тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун;

меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун;

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун.

3. 2022 йилда 17 062 нафар, 2023 йилда 19 020 нафар хотин-қизга субсидиялар ажратиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш.

2022-2023 йиллар

97,4 млрд. сўм, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

35.

Фарзандлари бўлган хотин-қизларни янада қўллаб қувватлаш, уларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

1. «Ишга марҳамат» мономарказлари, профессионал таълим муассасалари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида болаларга, беморлар ҳамда доимий равишда ўзгалар парваришига муҳтож кекса кишиларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш йўналишлари бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.

2022 йил якунига қадар меҳнат бозоридаги талабдан келиб чиқиб

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Болаларга, беморлар ҳамда доимий равишда ўзгалар парваришига муҳтож кекса кишиларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш курсларини тугатган малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилиги билан «ish.mehnat.uz» портали ҳамда таниқли хусусий рекрутинг ташкилотлар сайтларида жойлаштириш.

2022 йилдан бошлаб доимий

3. 2022/2023 ўқув йили қабул параметрларини шакллантиришда жамоат саломатлиги техникумларида болаларга, беморлар ҳамда доимий равишда ўзгалар парваришига муҳтож кекса кишиларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш мутахассислиги бўйича 200 та давлат грантини ажратиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

36.

Хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш.

1. Маҳаллий ва жаҳон логистика компаниялари билан алоқа ўрнатиш.

2022 йил май

-

Савдо-саноат палатаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

АТ «Халқ банки»

2. Хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни маҳаллий ва жаҳон логистика компаниялари томонидан харидорларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

3. Ўрганиш натижалари бўйича жаҳондаги машҳур электрон порталлар орқали хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар реализация қилинишини ташкил этиш, хотин-қизларни ушбу порталлар орқали ўз маҳсулотларини таклиф этиш кўникмаларига ўргатиш.

2022 йил II чорак

37.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Марказларни ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва давлат гранти ажратиш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил май

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

2.2. Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

38.

Таълимнинг барча босқичларида тиббий маданиятни ошириш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни белгилаш бўйича қўшма қарор ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

2. Чора-тадбирлар доирасида:

мактабгача таълим муассасаларида «Lifestyle — Соғлом макон»;

умумтаълим мактабларида:

1 — 7 синфларда «Саломатлик дарслари»;

8 — 11 синфларда Рўзғор юритиш сирлари» ва «Соғлом оила асослари»;

ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида «Репродуктив саломатлик асослари» махсус курсини ташкил этиш.

2022/2023 ўқув йили

39.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказларини ташкил этиш.

1. 46 та туғуруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказларини амалдаги штатлар доирасида ташкил этиш чораларини кўриш.

2. Туманлараро перинатал марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2022-2023 йиллар режа асосида

5,1 млн АҚШ доллари, халқаро молия ташкилотларининг кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

40.

Республика бўйича хотин-қизларнинг саломатлиги ҳолатини ўрганиш.

Халқаро консалтинг ташкилотларини жалб қилган ҳолда хотин-қизларнинг саломатлиги ҳолатини ўрганиш дастурини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июнь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги

2.3. Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш

41.

Давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган фаол хотин-қизларнинг касбий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни раҳбарликка тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тизимида қисқа муддатли ўқувларни ташкил этиш.

1. Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан раҳбарликка захирадаги хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимлари ҳамда бошқарув кўникмаларини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш.

2. Ўқув дастурларига маънавий қиёфани ўзгартириш, режалаштириш, жамоани шакллантириш, лидерлик ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш мавзуларини киритиш.

2022 йил апрель — декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар ҳамда Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

42.

«Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Давлат бошқаруви академияси томонидан «Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Миллий кадрлар захирасига олинган хотин-қизларни Давлат бошқаруви академиясида босқичма-босқич ўқитиш.

2022 йил апрель — декабрь

3. Ўқувларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларнинг давлат ташкилотларида ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан илғор хорижий давлатларда амалиёт (стажировка) ўташини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар режа-жадвал асосида

4. Раҳбарлик лавозимларига Миллий кадрлар захирасидан номзодларни тавсия этишда хотин-қизларнинг номзодларини инобатга олиш тизимини жорий этиш.

Доимий

43.

Давлат органлари ва ташкилотларида ягона кадрлар бўлинмалари рейтингини юритиш, гендер тенглик ҳамда хотин-қизлар учун шарт-шароитлар яратилганлигини баҳолаш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш (ижтимоий сўровнома ва бошқалар орқали).

2022 йилдан бошлаб ҳар чорак якуни бўйича

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Кадрлар бўлинмалари рейтингини жорий этишда гендер бўйича тегишли кўрсаткичларни инобатга олиш.

2022 йилдан бошлаб ҳар йил якуни бўйича

44.

Илм-фан соҳасида хотин-қизлардан раҳбар кадрларни тайёрлаш ва раҳбарликка тайинлаш.

1. Илм-фан ва таълим соҳасида раҳбар хотин-қизларнинг инновацион бошқарув компетенциясини ривожлантириш мақсадида «Инновацион менежмент» дастури асосида ўқув курсини ташкил этиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

тасарруфида таълим ва илмий ташкилотлари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. Инновацион менежмент ўқув курсида раҳбарлик лавозимлари захираси учун ўрта бўғин раҳбар ходимлари (кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари)ни, инновацион фаолият билан банд бўлган ташкилий тузилмалар ходимларини ўқитиш.

2022-2023 йиллар

3. «Инновацион менежмент» ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган раҳбар ҳамда ўрта бўғин раҳбар ходимлари учун хорижий давлатларга мақсадли стажировкалар ташкил этиш.

4. «Инновацион менежмент» дастури асосида малака оширган хотин-қизлар рўйхатини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг mo.argos.uz порталига киритиб бориш.

45.

Хориждаги ватандошлардан иборат «Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши»ни ташкил қилиш.

1. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил II чорак

-

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Маҳалла вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

2. Кенгаш томонидан «Ватандошлар» жамоат фонди билан тизимли ҳамкорлик ўрнатиш.

Бунда, хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ахборот жиҳатидан ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш.

Доимий

46.

Республика ва ҳудудларда «Етакчи аёллар мулоқоти» платформасини ташкил этиш чораларини кўриш.

Платформа фаолиятини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат бюджети маблағлари

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

47.

«Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёллар роли» мавзусида анъанавий аёллар форумини ташкил этиш.

1. Форумни ташкил этиш ва ўтказиш концепцияси, дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2. Ҳар йили форумни энг долзарб масалаларни танлаб олган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар йили декабрь ойида

Ҳисоб-китобларга асосан, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Олий Мажлис палаталари,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

48.

Давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган ибратли, фаол хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида «Йил аёли» миллий танловини ўтказиш.

1. Танлов Низомини қайта кўриб чиқиш ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш.

2022 йил I чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Танловни Низом талаблари асосида белгиланган муддатларда ташкил этиш ва ўтказиш.

Танлов низомида белгиланган муддатларда

3. Танлов жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

49.

Гендер тенгликни таъминлаш соҳасида идора ва ташкилотларнинг илғор тажрибасини аниқлаш мақсадида «Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ўтказиш.

1. Танлов Низомини қайта кўриб чиқиш ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда уларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш.

2022 йил I чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Танловни Низом талаблари асосида белгиланган муддатларда ташкил этиш ва ўтказиш.

Танлов низомида белгиланган муддатларда

3. Танлов жараёнларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

50.

Оила ва хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари форумини ташкил этиш.

1. Форум концепцияси, кун тартиби ва дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш.

Форумдан бир ой олдин

Ҳисоб-китобларга асосан, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати,

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси,

Адлия вазирлиги

2. Форумни ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш.

3. Форумни ҳудудларда ва Тошкент шаҳрида юқори савияда ўтказиш.

2022-2023 йиллар июль

4. Тадбирнинг аҳамиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

51.

Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларини ташкил этиш.

1. Соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижалари асосида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил январь

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

52.

Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўлини тарғиб этиш мақсадида уларнинг юбилей саналарини кенг нишонлаш чораларини кўриш.

1. Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган маърифатпарвар аёлларнинг рўйхатини шакллантириш.

2022 йил I чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат бюджети маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Фанлар академияси,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК,

ЭОАВМА,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таълим муассасаларида, вазирлик, идора ва ташкилотларда, маҳаллаларда маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўлини кенг тарғиб этиш бўйича бадиий кеча, учрашув, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар ўтказиш.

2022-2023 йиллар

3. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мазкур аёлларнинг ибратли ҳаёт йўли тўғрисида туркум кўрсатув, интервью, эшиттиришлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш.

53.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг магистратурасига номзодларни тавсия этишда хотин-қизларнинг сонини магистратурада ўқишга тавсия этилган номзодлар умумий сонининг 30 фоизигача етказиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг магистратурасига қабу?ни тартибга солувчи қонун?илик ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил февраль

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Давлат бошқаруви академияси,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

54.

Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда парламентлар аёл-спикерлари Глобал саммитини ташкил этиш.

1. Глобал саммит концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш, иштирокчилар таркиби бўйича таклифларни тайёрлаш.

Келишувга асосан

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат бюджети маблағлари

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Парламентлараро иттифоқ аъзолари, БМТ тузилмалари, хорижий давлатлар парламентлари ҳамда халқаро ноҳукумат ташкилотларининг делегациялари иштироки масаласини ўрганиб чиқиш.

Келишувга асосан

3. Тадбирни юқори ташкилий даражада ўтказиш, тегишли тавсиялар тайёрлаш.

Тадбирдан бир ой олдин

4. Тадбирнинг аҳамиятини миллий ва хорижий ОАВда кенг ёритиш.

Тадбир кунлари

5. Тадбир якуни юзасидан ишлаб чиқилган ҳужжатни халқаро ташкилотларнинг расмий ҳужжати сифатида чоп этиш.

55.

«Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро аёллар форумини ўтказиш.

1. Вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат таркибда ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш.

2023 йил февраль

Ҳисоб-китобларга асосан

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Касаба уюшмалари федерацияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Форум концепцияси, кун тартиби ва дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил март

3. Форумни ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш.

Тадбирдан бир ой олдин

4. Дипломатик каналлар орқали хорижий давлатларга Форумда иштирок этиш учун таклифномалар юбориш.

5. Форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

6. Тадбирни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

56.

Ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш ва оммалаштириш, кийим ва кийиниш маданиятини юксалтириш, миллий мода саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга ??осан

Маданият вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

«Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) Енгил саноат технологияси ва дизайн факультети ҳамда ТТЕСИ ва Париж Халқаро мода академияси билан ҳамкорликдаги қўшма факультет негизида давлат-хусусий шериклик асосида Халқаро мода индустрияси академиясини (Ўзбек-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки биносида) ҳамда унинг таркибида Ўзбек миллий либослари меросини сақлаш марказини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш.

3. Ҳозирги кунда мавжуд бўлган ўзбек миллий либослари тўпламларини хатловдан ўтказиш.

2022 йил сентябрь

4. Ўзбек миллий либосларининг ҳудудлар бўйича тўпламларини яратиш.

Доимий

5. Миллий мода саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, халқаро дизайн марказлари билан алоқа ўрнатиш, дизайнерлик ишланмалари бўйича ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси қошида «Марказий Осиё дизайнерлик иттифоқи»ни ташкил этиш.

6. Хар йили мода ҳафталиклари, вилоятларда мода намойишлари, кўргазмалари ва фестивалларини ўтказиш.

2.4. Хотин-қизларнинг таълим олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, илм-фан соҳасида аёлларнинг ролини янада ошириш

57.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этадиган хотин-қизлар сонини 30 фоизга етказиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Ташкилий чора-тадбирлар доирасида:

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармаларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тарғибот ишларини кучайтириш;

таълим муассасаларининг ахборот технологиялари, информатика фанлари ўқитувчилари учун «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича онлайн вебинарлар ташкил этиш;

хотин-қизларнинг IT-паркларга саёҳатларини ташкил қилиш ва уларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар борасидаги қизиқишларини ошириш.

2022-2023 йиллар

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

58.

Олий таълим муассасалари тасарруфидаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиларини, шу жумладан қизларни рағбатлантириш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Барча фанлардан яхши ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган, жамоат ишларида фаол иштирок этган, намунали хулқ атворга эга ўқувчилар, шу жумладан қизлар учун «Ректор стипендияси»ни жорий қилиш.

3. Олий таълим муассасалари томонидан стипендия тайинлаш ва тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб

Ҳисоб-китобларга асосан, ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

59.

Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларини табиий фанлар, технология ва математика йўналишларида вариатив ўқув режалари асосида ўқитиш тизимини жорий қилиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Ташкилий чора-тадбирлар доирасида ҳудудлар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда вариатив ўқув режалари асосида ўқитиш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириб бориш.

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

-

Халқ таълими вазирлиги

2.5. Хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш

60.

Хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш.

1. Маҳаллаларда хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб спорт тўгаракларини ташкил қилиш.

2022-2023 йиллар доимий

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Туман, (шаҳар)ларда секторлараро спорт мусобақалари, шу жумладан:

уй-бекалари ўртасида «Спорт маликалари» спорт ҳафталиги;

оилавий жамоалар ўртасида «Соғлом оила — Янги Ўзбекистон таянчи» шиори остида уч босқичли спорт мусобақаларини ўтказиш.

2022-2023 йиллар доимий

3. Туман марказларида, шаҳарларда спортнинг стол тенниси, бадминтон, баскетбол, шахмат, шашка каби турларидан тўгараклар йўлга қўйиш учун субсидия ажратиш.

61.

Меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг жисмоний фаоллигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Хотин-қизларни спорт билан шуғуллантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Спортни р?вожлантириш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ҳар бир давлат органи ва ташкилотларида жисмоний тарбия ва спорт хоналарини ташкил қилиш ҳамда уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2022 йил сентябрь

3. «Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи» шиори остида меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида туман (шаҳар) — вилоят — республика миқёсида аёллар спорт фестивалини ўтказиш.

2022 йил сентябрь

62.

Спортчи хотин-қизлар ўртасида «Президент кубоги» мусобақаларини жорий этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил давомида

Ҳисоб-китобларга асосан

Спортни ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Спортчи хотин-қизлар иштирокида спортнинг оммабоп турлари бўйича «Президент кубоги» мусобақаларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва келишиш.

2022 йил май

3. «Президент кубоги» мусобақаларини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб этиш.

Доимий равишда

4. «Президент кубоги» мусобақаларини икки йилда бир маротаба юқори савияда ўтказиш.

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба ноябрь ойига қадар

63.

Меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиб бориш.

1. Ҳар бир давлат органи ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимларнинг саёҳатларини ташкил этиш бўйича касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда дастурлар ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, корхона ва ташкилотлар маблағлари

Касаба уюшмалари федерацияси,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Респуб?икаси Вазирлар Кенгаши, в?лоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. «Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ҳар йили иш берувчилар ҳисобидан ходимлар, биринчи навбатда хотин-қизларнинг мамлакатимиздаги сўлим гўшалар, дам олиш масканлари ва тарихий шаҳарларга саёҳатларини ташкил этиб бориш.

2022-2023 йиллар

64.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиб бориш.

1. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. «Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ҳар йили 50 минг нафар хотин-қизнинг юртимиздаги сўлим гўшалар, дам олиш масканлари ва тарихий шаҳарларга саёҳатларини ташкил этиб бориш.

2022-2023 йиллар

«Аёллар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари

65.

Маданий-оммавий тадбирларда хотин-қизлар қамровини ошириш.

1. Миллий анъана ва қадриятларни инобатга олиб, маданий-оммавий тадбирларнинг янги репертуар тўпламларини ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар алоҳида режа асосида

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Аҳолининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда хотин-қизлар ҳаваскор бадиий ва фольклор жамоалари сонини ошириш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш.

3. Ҳар бир шаҳар ва туман бўйича маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш схемаси ва режа-графигини секторлараро ва «маҳаллабай» тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

2022-2023 йиллар

2.6. Нуроний онахонларни эъзозлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш

66.

Қизларни энг гўзал фазилатлар, билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялашда нуроний онахонлар имкониятидан самарали фойдаланиш.

1. Ҳудудлар кесимида нуроний онахонлар, фаол хотин-қизлар, жонкуяр аёллар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил май

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

«Нуроний» жамғармаси,

АОКА,

ЎзМТРК,

ЎзА,

ЭОАВМА,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ҳудудлар ва республика миқёсида уларнинг қизлар билан учрашувлар, давра суҳбатларини тизимли равишда ташкил этиш.

Доимий

3. Ёш қизларга устозлик қилиб, уларга таълим-тарбия берадиган фидойи устоз-мураббийларнинг тажрибаларини кўрсатув, махсус репортажлар тайёрлаш ва эфирга узатиш орқали оммалаштириш.

4. Нуроний онахонларни рағбатлантириш, шунингдек, ҳар йили 8 март байрами арафасида «Мўътабар аёл» кўкрак нишони, давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича тавсиялар бериш.

67.

«Бувижонлар маърифати» мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

1. Тадбирлар режа-графигини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

«Нуроний» жамғармаси,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК,

ЎзА,

ЭОАВМА,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Режа-график асосида соҳалар кесимида жонкуяр нуроний онахонлар иштирокида қуйидаги мавзуларда очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиш:

«Кекса шифокор — миллат соғлиғига мададкор» мавзусида ёши улуғ шифокорлар;

«Адолат тарозисини маҳкам тутиб» мавзусида нафақада бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари;

«Гўзал юртим иморатлари пойдеворининг эгаси» мавзусида қурувчи-аёлларнинг кекса авлоди вакиллари;

«Кўзга суртгум устоз босган тупроқларни» мавзусида нафақадаги устоз педагоглар ва ўқувчилар;

«Илми уммон шарафига сазоворлар» мавзусида илмий-тадқиқот муассасаларида узоқ йиллар давомида ишлаб келаётган, нафақага чиққан академик, профессор, сиёсатчи, олима, дирижёр, муҳандис, бастакор, рассом, фахрий ўқитувчи ва бошқалар.

2022-2023 йилларда режа-график асосида

3. Тадбирларга таълим муассасалари ўқувчи-қизлари, уй бекаларини манзилли жалб этиш.

68.

«Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида» мавзусида оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида туркум кўрсатув, эшиттириш ва маърифий материаллар тайёрлаш ва кенг ёритиш.

1. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси, «Аёллар маслаҳат кенгашлари», «Бибихоним мактаби» аъзоларини кўрсатув ва эшиттиришларга жалб этиш.

2. Оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида (шу жумладан, тармоқ газета ва журналларда) туркум кўрсатув, эшиттириш ва маърифий материалларни узлуксиз ёритиш ва эфирга узатиб бориш.

2022 йил июндан бошлаб мунтазам

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК,

ЎзА,

ЭОАВМА,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

3.1. Ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзандни тарбияловчи аёлларни қўллаб-қувватлаш

69.

Умумтаълим муассасаларида инклюзив шароитда таълим олаётган қизларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилиш.

1. Инклюзив шароитда таълим олаётган ўқувчи-қизларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш мақсадида доимий мониторинг олиб бориш.

2022-2023 ўқув йилидан

-

Халқ таълими вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Инклюзив шароитда таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг мактабга мослашиши учун махсус психологик коррекцион дастурларни ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

3. Инклюзив шароитда таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг нуқсони туфайли педагог ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан турли камситилишига йўл қўймаслик учун тушунтириш ишларини олиб бориш.

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда

70.

Эшитиш қобилияти заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган 1089 нафар ўқувчи-қизни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш.

1. Эшитиш қобилияти заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш

2022 йил июль

Ҳисоб-китобларга асосан, бюджет маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги

2. Замонавий эшитиш мосламаларини ўрнатилган тартибда харид қилиш.

2022 йил апрель — август,

3. Тиббий кўрик хулосасига биноан уларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2022 йил сентябрь-октябрь

71.

Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш.

1. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ҳар бир ногиронлиги бўлган шахслар ишлаши мумкин бўлган касблар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда «Бандлик хизмати» ахборот тизимига интеграция қилиш.

2022 йил май

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Марказий банк

2. Ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун касбий таълим муассасаларига имтиёзлар бериш.

2022 йил июнь

3. Ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратиш.

Доимий

72.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, давлат хизматларини кўрсатишда маҳаллий даражада («маҳаллабай» тамойили асосида) ижтимоий ишларни олиб бориш механизмини йўлга қўйиш.

1. Амалий чора-тадбирларни олиб бориш.

2022 йилдан бошлаб доимий

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Молия вазирлиги

73.

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини юқори технологияли ихтисослашган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали ошириш.

1. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат органларига онлайн видеоалоқа тизими орқали мурожаат қилиш платформасини яратиш.

2022 йил давомида

-

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Давлат ва ижтимоий хизматларнинг камида 70 фоизини бевосита маҳаллада кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар

3.2. Уй-жойини таъмирлашга муҳтож ҳамда нотурар жойларда яшайдиган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

74.

Уй-жойга муҳтож нотурар жойларда яшаётган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш.

«Аёллар дафтари» тизими орқали:

1. 14 минг нафар хотин-қизларга тураржой ижара тўлови бўйича компенсациялар тўлаш;

2. 12 минг нафар хотин-қизларни ижтимоий ижара шартлари асосида ижтимоий уй-жойларга жойлаштириш.

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китобларга асосан, «Аёллар дафтари» жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

75.

Уй-жойга муҳтож нотурар жойларда яшайдиган «Аёллар дафтари»га киритилган ва эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. «Аёллар дафтари»га киритилган 6 минг нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, «Аёллар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Молия вазирлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

3.3. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

76.

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз эҳтиёжманд хотин-қизларга ҳар йили бир марталик моддий ёрдам ажратиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. «Аёллар дафтари»га киритилган камида 100 минг нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

2022-2023 йиллар

324 млрд. сўм, «Аёллар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Молия вазирлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

77.

«Аёллар дафтари»га киритилган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ёлғиз эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. 30 минг нафар хотин-қизларга уларнинг таъмирталаб уй-жойларини таъмирлаш учун қурилиш материаллари олиб бериш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

секторлар раҳбарлари,

Молия вазирлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

3.4. Ўзгалар парваришига муҳтож кекса ёшдаги аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

78.

Муҳим саналар ва умумхалқ байрамлари (Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Халқаро ногиронлар куни, Янги йил)да ҳамда «Кексалар ҳафталиги»да ўзгалар парваришига муҳтож кекса ёшдаги аёлларнинг ҳолидан хабар олиб, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш.

Амалий чора-тадбирлар.

2022-2023 йиллар давомида

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

79.

«Инсон тафтини инсон олади» шиори остида ҳар ойда бир маротаба уйида ётиб қолган эҳтиёжманд оилалардаги кексаларнинг ҳолидан хабар олиш хайрия тадбирларини ташкил этиш.

1. Маҳаллалар кесимида уйида ётиб қолган эҳтиёжманд оилалардаги кексаларнинг рўйхатини шакллантириш ва янгилаб бориш.

Ҳар ярим йилда

Ҳисоб-китобларга асосан, «Нуроний» жамғармаси, ҳомийлик маблағлари

Маҳалла вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

«Нуроний» жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, ҳокимликлари,

ҳудудий нуронийлар жамоатчилик кенгашлари

2. «Инсон тафтини инсон олади» шиори остида ҳар ойда бир маротаба уйида ётиб қолган эҳтиёжманд оилалардаги кексаларнинг ҳолидан хабар олиш хайрия тадбирларини ўтказиб бориш.

2022-2023 йиллар

3. Хайрия тадбирларига барча даражадаги давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ва кўнгиллиларни жалб этиш.

80.

Маҳаллаларда нуроний онахонларнинг саломатлигини ошириш ва уларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш.

1. Вилоят, туман (шаҳар) миқёсида тиббий кўрикдан ўтказиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил апрель

«Нуроний» жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Касаба уюшмалари федерацияси,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

ҳудудий нуронийлар жамоатчилик кенгашлари

2. «Тиббиёт автобуслари»ни ташкил этиш.

3. Тиббий кўрикка тор доирадаги мутахассисларни жалб этиш.

2022-2023 йиллар режа-график асосида

4. 484 333 нафар онахонларни бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш.

5. Нуроний онахонларни зарур дори-дармонлар, озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал билан таъминлаш тадбирларини ташкил этиш.

6. 12 919 нафар онахонларни ташкилотлар ва касаба уюшмалари санаторийларида даволанишларини ташкил этиш.

7. Ногиронлиги бор кекса аёллардан 1640 нафарини ногиронлар аравачаси, 1643 нафарини эшитиш мосламаси, 504 нафарини кўзойнак, 1322 нафарини бошқа реабилитация воситалари билан таъминлаш.

8. «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар учун маданий тадбирлар ва ижодий учрашувларни ташкил этиш.

3.5. «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини йўлга қўйишда кўмаклашиш

81.

«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш.

1. «Аёллар дафтари» орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2022 йил алоҳида режа асосида

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Орттирилган тажриба ҳамда мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Тартиб ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил март

82.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. «Аёллар дафтари» тизими орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 300 минг нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш.

2022-2023 йиллар

400 млрд. сўм, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

83.

«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. «Аёллар дафтари»га киритилган 80 минг нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан «Аёллар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Молия вазирлиг?,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

84.

Қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш орқали хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш.

1. Қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан сув таъминоти ва транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш орқали хотин-қизларнинг меҳнат бозорига киришлари учун шароитларни кенгайтириш бўйича ҳудудлар кесимида иқтисодий асосланган «Мақсадли ҳаракатлар дастури»ни ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

-

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. «Мақсадли ҳаракатлар дастури» лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил январь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

IV. ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

4.1. Оила институтини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

85.

Жамият ривожланишининг замонавий хусусиятларини инобатга олиб, Оила кодексини такомиллаштириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Оилани мустаҳкамлаш, фарзандларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар, шу жумладан ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишнинг олдини олишга оид нормаларни киритиш масалаларини ўрганиш.

3. Ўрганиш натижалари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил октябрь

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура

86.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Туман (шаҳар)лардаги Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини ўрганиш.

Бунда:

ўқувлар ташкил қилишга тизимли услубий кўмаклашиш;

ўқувларни замонавий усулларда ташкил қилиш ва қамровини кенгайтириш;

марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат ўқув марказларини ижтимоий буюртмалар орқали ўқувларни ўтказиш учун жалб қилиш ва ўқувлар сифатини оширишга эришиш;

ёшларнинг иш жойи ва таълим муассасасида иш ҳақи ва стипендияси сақланган ҳолда машғулотларга қатнашиш учун курсларда иштирокини таъминлаш тизимини яратиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил декабрь

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

87.

«Yoshoila.uz» веб-сайти (электрон платформа) ва мобил иловаси фаолиятини такомиллаштириш ва оммалаштириш.

1. «Yoshoila.uz» веб-сайти (электрон платформа) фаолиятини такомиллаштириш ва мобил иловасини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Yoshoila.uz» веб-сайти (электрон платформа) ва мобил иловаси фаолиятини оммалаштириш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

4.2. Оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш

88.

«Фаровон оила — келажак пойдевори» мавзуси доирасида 20 та амалий ва фундаментал лойиҳани амалиётга татбиқ этиш.

1. Илмий тадқиқот мавзуларининг базасини яратиш.

2. Режа асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш.

3. Тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

89.

Оилаларнинг бахтлилик даражасини аниқлаш орқали улар билан якка тартибда ишлаш, низоли вазиятларни эрта аниқлаш ва индивидуал ёндашувни тизимли йўлга қўйиш мақсадида халқаро бахтлилик индикаторларини ўрганиш ҳамда оилаларнинг бахтлилик индикаторини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро бахтлилик индикаторларини ўрганиш ва оилаларнинг бахтлилик индикаторларини аниқлаш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси

2. Индикаторларни ишлаб чиқиш ва тажриба-синовдан ўтказиш.

2022 йил апрель — сентябрь

3. Индикаторларни жорий қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил ноябрь

4.3. Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш

90.

Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мўлжалланган демографик барқарорлик Концепциясини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш учун амалдаги ҳолат ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

3. Концепция бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2022 йил ноябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, халқаро молия институтлари грантлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

91.

Оила институтини мустаҳкамлаш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш, бунга ёшларни жалб қилиш мақсадида «Оила демографияси» илмий-ўқув лабораториясини ташкил этиш.

1. Лабораториянинг моддий-техника базасини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, халқаро молия институтлари грантлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси

2. Лаборатория базасида «Демография» миллий порталини яратиш ҳамда мазкур соҳада фаолият юритаётган олимларнинг ютуқлари ва ишланмаларини ёритиб бориш.

2022 йил ноябрь ойидан бошлаб доимий

92.

«Хонадон гигиенасини баҳолаш» электрон платформаси ҳамда ўз гигиенасини баҳолашига қараб ҳудудий харитани яратиш.

1. Республиканинг барча ҳудудларида яшовчи аҳолини кенг қамраб олишга қаратилган дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти

2. Уй ҳўжаликларининг ўзини-ўзи баҳолаш натижалари асосида республика ҳудудини санитария-гигиена шароитлари билан таъминланганлик даражаси бўйича хариталаш имконини берувчи тўлиқ маълумотлар базасини шакллантириш.

2023 йил июнь

3. Уй ҳўжаликларида турмуш гигиенаси шароитларини яхшилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил ноябрь

4.4. Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш

93.

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг онгига оила муқаддаслиги, ота-онани ҳурмат қилиш, кексаларни эъзозлаш ғояларини сингдириш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил II чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мактабгача таълим ташкилотларининг «Ўрта», «Катта», «Тайёрлов» гуруҳлари учун «Мен ва менинг оилам» мавзусида услубий қўлланма тайёрлаш, чоп этиш.

3. Қўлланмани мактабгача таълим ташкилотларига етказиш.

2022 йил сентябрь доимий

4. Оилавий қадриятларни тарбияланувчилар онгига етказиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш.

94.

Фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун «Ибратли оила» кўкрак нишонини таъсис этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. «Ибратли оила» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил май

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

95.

«Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022-2023 йиллар апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

ЎзМТРК,

Касаба уюшмалари федерацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Танлов концепцияси, низоми ва дастурини ишлаб чиқиш.

3. Ҳудудларда кўрик-танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2022-2023 йиллар май

96.

Нотинч ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Оилавий саёҳат» туристик пакетларни жорий этиш.

1. «Оилавий саёҳат» туристик пакетларни ишлаб чиқиш.

2022 йил март

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Касаба уюшмалари федерацияси,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги

2. Ҳар йили режа-жадвал асосида 1 000 та нотинч ва кам таъминланган оилаларни ички туристик саёҳатга имтиёзли юбориш.

режа-график асосида 2022-2023 йиллар

4.5. Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрд?м кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш

97.

Низоли оилалар вакиллари билан индивидуал ишлаш механизмини жорий қилиш.

Низоли оилалар вакиллари билан индивидуал ишлаш дафтарини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2022 йил мартдан бошлаб доимий

Ҳисоб-китобларга асосан, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

98.

Оилавий ажралишларнинг олдини олишда медиаторлик институтининг ролини кучайтириш.

1. Юристлар малакасини ошириш марказида биринчи навбатда оилавий ажралиш кўрсаткичи юқори бўлган фуқаролар йиғинлари ходимлари малакасини ошириш.

2022-2023 йилларда режа-график асосида

Давлат бюджет маблағлари

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳуқуқий эксперимент тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида ажримларга оид ишларни кўриб чиқувчи махсус хона ташкил этиш.

2022 йил июль-август

3. Ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш.

2022 йил август

99.

Фуқаролар йиғинлари ходимларининг оилалар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги малакасини ошириш.

1. Ўқув дастурлари, ўқув-услубий қўлланмалар яратиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари

Маҳалла вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўқув-семинарларни ўтказиш режа-графикларини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

3. Ўқувларга жалб этиладиган фуқаролар йиғинлари ходимлари рўйхатини шакллантириш.

2022-2023 йиллар

4. Режа-график асосида замонавий усулларда ўқувларни ташкил қилиш.

V. ХОТИН-ҚИЗЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАМДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

5.1. Хотин-қизлар орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш

100.

Хотин-қизлар орасида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган энг яхши ижтимоий роликлар танловини ўтказиш.

1. Танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2022 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура

2. Танловда иштирок этиш бўйича эълон бериш.

2022-2023 йиллар ноябрь

3. Танловни ижтимоий тармоқлар орқали ташкил этиш.

4. Танлов ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш.

101.

Ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муносабатини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик ҳиссини кучайтириш.

1. Маҳаллалардаги «Аёллар маслаҳат кенгашлари»да «Ҳуқуқий билимлар» мавзусида учрашувлар ташкил этиш.

Ҳар ойнинг охирги ҳафтаси

-

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

ЎзМТРК

2. Мунтазам равишда теле- ва радиолекторий ташкил этиш, унда қонун мажмуалари шарҳини халқчил тилда бериб бориш.

2022-2023 йиллар

3. Оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш бўйича тавсия, оммабоп рисолалар тайёрлаш ва чоп этиш.

102.

Профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан якка тартибдаги профилактик ишларни амалга ошириш.

1. Маҳаллалар кесимида профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш.

Ҳар чоракда

-

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Хотин-қизларни уларнинг ижтимоий аҳволи ва қизиқишларидан келиб чиқиб, тўгаракларга жалб этиш.

2022-2023 йиллар

3. Хотин-қизларни уларга моддий-маънавий, ижтимоий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш орқали профилактик ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш.

103.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказиладиган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида хотин-қизлар ўртасида «Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?» мавзусида учрашувлар ўтказиш.

1. Мавзуга оид маъруза матни, видеоролик, буклет ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Ҳамкорликда ўтказиладиган учрашувлар режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

3. Тарғибот ишларини барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ташкил этиш.

4. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

2022-2023 йиллар давомида

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

ЎзМТРК

104.

Жамоат ташкилотлари иштирокида «Хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришнинг истиқболлари», «Оила муқаддас», «Аёл эъзозда», «Келин ва қайнона», «Ибратли оила», «Сиз қонун ҳимоясидасиз», «Ўзбек аёли» мавзуларида давра суҳбатларини ташкил этиш.

1. Мавзуга оид видеоролик, буклет ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Ҳамкорликда ўтказиладиган учрашувлар режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

3. Тарғибот ишларини таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ташкил этиш.

4. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритиш.

2022-2023 йиллар

-

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги

105.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, аёлларни залолатга бошловчи бу?ғунчи ғояларга қарши соғ?ом дунёқарашни шакллантириш мақсадида «Аёл бахти» лойиҳасини амалга ошириш

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Фаол ва ибратли ёш аёллар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил январь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

ЎзМТРК,

ЎзА,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

3. Фаол ва ибратли ёш аёлларнинг тенгдошларига мурожаат билан чиқишларини назарда тутувчи кўрсатув сценарийсини ишлаб чиқиш ва намойишини йўлга қўйиш.

2023 йил март

4. Кўрсатувни ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарғиб қилиш.

Доимий

106.

Ёш хотин-қизлар ҳуқуқларининг чекланиши ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича тарғибот материаллари, жумладан, махсус видеоролик, буклет, инфографика ва махсус флаерлар нашр эттириш.

1. Тарғибот материаллари лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2. Нашр эттирилган материалларни тақсимот асосида ҳудудларга тарқатиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

5.2. Жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш

107.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

1. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасида жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар билан тизимли ҳамкорлик ўрнатиш.

2. Ҳуқуқбузарликлар йўналишлари бўйича ҳудудларда очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

2022-2023 йиллар

-

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

ОАВ,

нодавлат нотижорат ташкилотлари (келишув асосида)

108.

Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари ролини ошириш.

1. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази билан ҳамкорликда аёллар ўртасида уларнинг зўравонликка муносабати юзасидан ижтимоий сўровнома ўтказиш.

2. Сўровнома ва таҳлил натижаларига кўра хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2022 йил II чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

нодавлат нотижорат ташкилотлари (келишув асосида)

109.

Вояга етмаган қизлар билан ишлашда «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлик механизми самарадорлигини ошириш.

1. Тарбияси оғир вояга етмаган қизлар ва уларнинг оилаларидаги муаммоларини манзилли ўрганиш.

Ҳар чоракда

-

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Халқ таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Секторлар, мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан аниқланган муаммоларни тизимли ҳал этиб бориш.

3. Фуқаролар йиғинлари томонидан тарбияси оғир вояга етмаган қизларнинг давомати, аниқланган муаммоларнинг ҳал этилиши, ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилиши, фарзанд таълим ва тарбиясида ота-она масъулияти бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

2022-2023 йиллар давомида

VI. ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ ИЖРОСИНИНГ МОНИТОРИНГИНИ ЎРНАТИШ ВА ИЗЧИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

110.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ушбу Фармони ижросининг бориши тўғрисида мутасадди давлат органлари, сектор раҳбарларининг ахборотини эшитиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Доимий

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари (келишув асосида)

111.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси йиғилишларида ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ижросининг бориши тўғрисида мутасадди давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Доимий

-

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси (келишув асосида)

112.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони ижросини мониторингини ўрнатиш.

1. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш бўйича мониторинг гуруҳини тузиш.

2022 йил март

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бош прокуратура,

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси

2. Мониторинг гуруҳи томонидан чора-тадбирлар режаси ижросига масъул ташкилотлардан олинган маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Ҳар ойнинг 25 санаси

3. Таҳлиллар асосида Дастур ижросининг таъминланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳисобот тақдим этиш.

Ҳар олти ойнинг якуни бўйича

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича Давлат Раҳбарига таҳлилий маълумот киритиш.

Ҳар олти ой якуни бўйича