09.09.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2321-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 09.09.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2321-2
Кучга кириш санаси
09.09.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2321-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги 38 ва 42 қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2321, 2012 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Б. САИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2022 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-mh-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11/QQ-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 августдаги 5-mh-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2022 йил 12 августдаги 11/QQ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза қабул қилинади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 23-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 29-банддаги «туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/2321-2/0827-сон)