24.07.2021 йилдаги 458-сон
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Лойиҳа ташаббускорлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ интенсив боғ ва токзорларда кўчатларни экиш шартларига риоя қилишлари лозим.
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа тўғрисида маълумот.
лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари

Плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг интенсив кўчатлар тури, нави ва сонига бўлган талабни аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

Шакллантирилган манзилли рўйхатни Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этади.

10 иш кунида

2-босқич

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

Тақдим этилган манзилли рўйхат асосида «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг маҳаллий шароитда интенсив кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорларига етказади.

10 иш кунида

3-босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Субсидияни олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади.

Ташаббус кўрсатиш тартибида

4-босқич

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

Лойиҳа ташаббускорлари томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларни Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгашининг навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.

5 иш кунида

5-босқич

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида лойиҳа ташаббускорларини ёзма (электрон) равишда хабардор қилади.

3 иш кунида

6-босқич

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

Лойиҳа ташаббускорлари кенгашнинг қарори ҳақида хабардор қилингандан сўнг, лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида интенсив кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия маблағларини ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартномани имзолайди.

5 иш кунида

7-босқич

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

Шартнома имзолангандан сўнг Агентлик интенсив кўчатлар етказиб бериш учун кўчатчилик хўжаликларига шартномада белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиб беради.

Маблағлар кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 22626-махсус ҳисобварақларига ўтказилади.

Жамғарма ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, акс ҳолда узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда

8-босқич

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

Лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва «in-vitro» лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказилади.

Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларига мослиги тўғрисидаги уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.

Мониторинг давомида шартнома шартлари бажарилмагани аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.

Ҳар чорак якуни бўйича

9-босқич

Лойиҳа ташаббускори

Маблағларни Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.

Талабномани олган кундан бир ой мобайнида

1. Лойиҳа ташаббускори номи: ________________ СТИР рақами: _____________

2. Ажратилган умумий майдон: _____ гектар, шундан экин майдони _____ гектар.

3. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ва контур рақами: ________________.

4. Мевали кўчат тури ва нави, туп сони, экиш схемаси: __________.

5. Кўчатчилик хўжалигининг номи, манзили, телефон рақами.

6. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ .

7. Яратиладиган иш ўрни: ___ киши.

8. Лойиҳанинг умумий қиймати — ________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Лойиҳанинг умумий қиймати (млн сўм), шундан:

Молиялаштириш манбалари, млн сўм

лойиҳа ташаббускорининг маблағлари

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси
субсидиялари

Тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобига

1.

Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш) амалга ошириш

2.

Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш

3.

Интенсив кўчат сотиб олиш ва уларни экиш

4.

Кўчатларни экиш

5.

Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш

6.

Томчилаб суғориш тизими?и жорий қилиш

7.

Бошқа харажатлар

ЖАМИ:

Келтирилган маълумотлар ишончли (ҳаққоний) бўлиб, лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат бераман.

Лойиҳа ташаббускори

_______________________

___________

(Ф.И.О.)

(имзо)

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: