27.07.2022 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 27.07.2022 йилдаги 19-сон
Кучга кириш санаси
30.08.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тикув-трикотаж саноати корхоналари учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0031-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 30 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 107]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тикув-трикотаж саноати корхоналари учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0031-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Трикотаж корхоналари учун гигиеник талаблар» (0262-09-сон СанҚваН, 2009 йил 16 февраль) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 25 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 19 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 5 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиғи хизматининг 2022 йил 27 июлдаги 19-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикув-трикотаж саноати корхоналари учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0031-22-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) тикув-трикотаж саноати корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиеник талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидалари барча тикув-трикотаж саноати корхоналарига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тикув-трикотаж саноати корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда ушбу санитария қоидалари талабларига риоя қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тикув-трикотаж саноати корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган дезинфекция воситалари, қурилиш ва пардозлаш материаллари ҳамда технологиялардан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тикув-трикотаж саноати корхоналаридаги зарарли ишлаб чиқариш омиллари мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасидаги рухсат этилган миқдор ёки даражадан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тикув-трикотаж саноати корхоналарининг ҳудуди, бино ва хоналарига қўйилган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тикув-трикотаж саноати корхоналарини қуриш учун майдонни танлаш, бино ва иншоотларни жойлаштириш, режалаштириш ва пардозлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш», СанҚваН 0350-17 «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария нормалари ва қоидалари» ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кийим алмаштириш хоналари, ювиниш ва бошқа қўшимча хоналарда ҳар куни намли тозалаш ишлари ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тикув-трикотаж саноати корхоналаридаги иситиш, совутиш ва вентиляция тизими СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлимини санитар-гигиеник меъёрлари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тикув-трикотаж саноати корхоналарининг барча ишлаб чиқариш, маиший ва қўшимча хоналарида чангни бартараф этувчи механик тортиб олувчи вентиляция тизими бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тикув-трикотаж саноати корхоналари цехларидан чиқувчи ҳаво чанг тутувчи фильтрларда тозаланган ҳолда атмосферага чиқарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иссиқ юзага эга бўлган трубали ўтказгичлар, деворлар, қуритиш аппаратлари ва бошқалар иссиқликни изоляцияловчи материаллар билан қопланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тикув-трикотаж саноати корхоналарининг барча ишлаб чиқариш цехларида тоза ичимлик суви билан таъминловчи махсус жойлар ташкил қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тикув-трикотаж саноати корхоналарида ёритиш, шовқин ва тебранишга қўйилган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тикув-трикотаж саноати корхоналари мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасида келтирилган талабларга мувофиқ ёритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тикув-трикотаж саноати корхоналари цехларида бузилган ёки куйган чироқлар носозлик юзага келган пайтнинг ўзида алмаштирилиши, шунингдек улар чангдан доимо тозалаб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иш жойидаги шовқин даражаси СанҚваН 0325-16 «Ишчи жойларда рухсат этилган шовқин даражаларини санитария нормалари», тебраниш даражаси эса СанҚваН 0326-16 «Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Шовқин даражаси юқори бўлган ишлаб чиқариш биноларининг (хоналарининг) девор ва шифтлари овозни ўзига сингдирадиган материаллар (намат, торф ва бошқалар) билан қопланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иш жойларидаги технологик жараённинг ўзига хос хусусиятлари сабабли, шовқин даражаси меъёрдаги талаблардан ошиб кетган тақдирда, барча ишчилар шовқиндан асрайдиган шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тикув-трикотаж саноати корхоналари ходимларига қўйиладиган тиббий-профилактик талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тикув-трикотаж саноати корхоналари ишчилари Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ даврий тиббий кўрикдан ўтиб боришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тикув-трикотаж саноати корхоналарида хотин-қизлар меҳнатини ташкил қилишда СанҚваН 0364-18 «18 ёшдан кичик бўлган қизлар ва аёллар учун оғир юкларни қўлда кўтариш ва уларни жойлаштиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган юкламаларнинг меъёрлари» талабларига риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тикув-трикотаж саноати корхоналари маъмурияти ишчиларни зарарли таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида қуйидаги шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас олиш аъзолари учун шахсий ҳимоя воситалари (ниқоблар, бинтлар, респираторлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун махсус кийимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оёқлар учун шахсий ҳимоя воситалари (бўяш бўлимларида кимёвий моддалардан ҳимоя қилувчи махсус пойабзаллар бўлиши лозим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшитиш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари (қулоқ супрасини ёпиб турувчи қулоқчинлар, ташқи эшитиш канали учун махсус пахталар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 3-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикув-трикотаж саноати корхоналари учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикув-трикотаж саноати корхоналаридаги зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг рухсат этилган миқдори ёки даражаси (хавфлилик синфи, аниқлаш услуби)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқариш омиллари

Катталик (рухсат этилган миқдор ёки даража)

Хавфлилик синфи

Аниқлаш услуби

1. Пахта толаси чанги

4,0 мг/м3

IV

Иш жойлари ҳавосидаги чанг миқдори гравиметрик усулда аниқланади.

Бунда, ҳавони сўрувчи (аспирация) фильтрлари ёрдамида 10 дақиқа давомида намуна олиниши ва ҳавонинг сўрилиш ҳажми камида 20 л/мин бўлиши керак.

Фильтрдан ўтган ҳаводаги чанг миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Х = (К21):V0= мг/м3, яъни:

Х — чанг концентрацияси, мг/м3;

К1 — намуна олишдан аввал фильтрнинг вазни;

К2 — намуна олингандан кейинги фильтрнинг вазни;

V0 — ўртача шароитда ҳаво ҳажми (ҳаво ҳарорати 20 °С, атмосфера босими 760 мм. симоб устуни шароитида).

2. Сирка кислотаси парлари

5,0 мг/м3

III

Иш жойларидаги ҳаво таркибида сирка кислотаси парларини аниқлаш хроматография усули билан амалга оширилади.

Ҳаво таркибидаги сирка кислотаси парлари қаттиқ сорбентда (сингдирувчи модда) йиғилади. Хроматографнинг парловчи бўлимида сорбентдан сирка кислотаси ажратиб олинади ва унинг миқдори аниқланади.

3. Шовқин

80 дБ

Иш жойларидаги шовқин даражаси ГОСТ ISO 9612-2016 «Шовқинни инсонга таъсирини баҳолаш учун ўлчаш» ва Сан ҚваН 0325-16-сон «Ишчи жойларда йўл қўйилиши мумкин бўлган шовқин даражаларининг санитар меъёрлари»га мувофиқ баҳоланади.

4. Умумий тебраниш

92 дБ

Иш жойларида умумий тебраниш даражалари частотали таҳлил услубида аниқланади.

Бунда, тебраниш давомийлиги ва тебраниш дозаси ҳисобга олиниши лозим.

Тебранишнинг даражаларини гигиеник баҳолаш Сан ҚваН 0326-16 «Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишнинг санитар меъёрлари»га мувофиқ ўтказилади.

5. Микроиқлим

Йилнинг совуқ даврида: ҳаво ҳарорати 15 — 21 °С, нисбий намлик 40 — 60 фоиз, ҳаво ҳаракати эса 0,4 м/сек. дан кам бўлмаслиги.

Йилнинг илиқ даврида: ҳаво ҳарорати 21 — 29 °С, нисбий намлик 40 — 60 фоиз, ҳавонинг ҳаракати 0,4 — 0,7 м/сек, ҳарорат индекси эса 30,0 °С бўлиши лозим.

Иш жойларидаги микроиқлимни гигиеник баҳолаш Сан ҚваН 0324-16-сон «Ишлаб чиқариш корхоналари бинолари микроиқлимининг санитар — гигиеник меъёрлари»га асосан амалга оширилади.

Психрометр ёрдамида ҳаво ҳарорати ва нисбий намлик, анемометр ёрдамида ҳаво ҳаракатининг тезлиги, инспекцион актинометр ёрдамида иссиқлик нурланиши ўлчанади.

Микроиқлим шароитларини баҳолаш иш бошланишидан ва тушлик танаффусидан аввал ҳамда иш куни охирида ўтказилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикув-трикотаж саноати корхоналари учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикув-трикотаж саноати корхоналари учун ёритиш нормалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқариш цехлари номи

Кўриш билан боғлиқ ишларнинг разряди, разряд ости

Сунъий

Табиий

Бирлаштирилган

Ёритувчанлик (лк)

Табиий ёруғлик миқдори (фоизда)

Табиий ёруғлик миқдори (фоизда)

комбинирланган ёритишда

умумий ёритишда

комбинирланган ёритишда

юқори ва ёнлама

комбинирланган ёритишда

юқори ва ёнлама

Тўқиш

2 в

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

Бўяш

6

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

Бичиш

2 г

1000

300

7,0

2,5

4,2

1,5

Тикиш

2 в

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

Дазмол қилиш

6

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикув-трикотаж саноати корхоналари учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (СГваКК ИТИ).