13.07.2022 йилдаги 1177-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикасининг референдумида қатнашадиган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари тўғрисидаги низом ҳақида» 2001 йил 27 декабрдаги 150-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 13 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1177-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 13 июлдаги 1177-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунининг 8 ва 9-моддалари, шунингдек референдумларни ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг референдумида (бундан буён матнда референдум деб юритилади) хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар фаолияти тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларнинг (бундан буён матнда хорижий (халқаро) кузатувчилар деб юритилади) фаолияти «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади) қарорлари ҳамда ушбу Низом билан, шунингдек умум эътироф этилган халқаро стандартлар ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қўшилган ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда хорижий (халқаро) кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Хорижий (халқаро) кузатувчиларни таклиф этиш ва уларни аккредитация қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин МСК хорижий давлатлар сайлов органлари ва халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали таклифнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўз ташаббусига кўра ёки давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, бошқа ташкилот ва муассасалар таклифларига кўра референдумга хорижий (халқаро) кузатувчиларни таклиф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам референдумда хорижий (халқаро) кузатувчи сифатида иштирок этиш истагини изҳор этиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Референдумда хорижий (халқаро) кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклиф этилган, шунингдек бундай истакни изҳор этган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ўз кузатувчиларининг рўйхати, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари нусхалари, электрон фото суратлари (jpeg форматда, камида 100 КВ, 600х600рх) ҳамда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ анкеталарни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар тегишли ҳужжатларни овоз бериш кунидан камида ўн кун олдин тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тегишли хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг ҳужжатларини илова қилган ҳолда МСКга тақдимнома киритади. МСК беш кунлик муддатда хорижий (халқаро) кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилинган хорижий (халқаро) кузатувчиларнинг рўйхати МСКнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидаги ҳолларда хорижий (халқаро) кузатувчиларни аккредитация қилиш рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация учун тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига жавоб бермаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар ушбу Низомда белгиланган муддатдан кеч тақдим қилинса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий (халқаро) кузатувчининг ёки унинг номзодини кўрсатган ташкилотнинг фаолияти миллий қонунчиликка зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва миллий манфаатларига хавф солса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. МСК аккредитация қилинган хорижий (халқаро) кузатувчига ушбу Низомнинг 2-иловасидаги намунага мувофиқ мандат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мандат хорижий (халқаро) кузатувчи референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз фаолиятини амалга ошириши учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Хорижий (халқаро) кузатувчиларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хорижий (халқаро) кузатувчилар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдум ўтказувчи комиссияларнинг мажлисларида ҳозир бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдум участкасида ҳозир бўлиш, тайёргарлик ишларининг боришини, яширин овоз бериш кабиналарининг ёки хоналарининг жойлаштирилишини ва овоз бериш қутиларининг муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олинишини, овоз бериш бюллетенларининг уларга берилишини кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз бериш куни овоз бериш жараёнини кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаронинг турган жойида унинг рухсати билан овоз бериши жараёнини, яширин овоз бериш принципини бузмаган ҳолда кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овозларни санаб чиқишда ва референдум ўтказувчи участка комиссиясининг овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомасини тузишда ҳозир бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз бериш натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли референдум ўтказувчи комиссия томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаларини сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув олиб бориш давомида ўзи ёллаган таржимон ҳамроҳлигида бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига ҳамда овоз бериш жараёнига халақит бермасдан ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш (қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари, ҳарбий қисмлар, даволаш муассасалари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув натижалари бўйича оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташвиқот белгилари бўлмаган, фамилияси, исми ва отасининг исми, ўзи вакиллик қилаётган ташкилотнинг номи кўрсатилган кўкрак нишонларини тақиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдум ўтказувчи округ комиссияси томонидан участка комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш ҳамда округ бўйича овоз бериш якунларини аниқлаш жараёнида ҳозир бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин тегишли участка комиссиясини белгиланган тартибда хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар референдум участкасида референдумга оид миллий қонунчилик ва халқаро нормалар талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида ушбу участка комиссияси аъзоларига уларнинг ишига аралашмаган ҳолда маълум қилиш, шунингдек юқори турувчи референдум ўтказувчи комиссияларга хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдум тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳақида ҳамда референдумга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилиши бўйича ўз фикрини баён қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий (халқаро) кузатувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хорижий (халқаро) кузатувчиларнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, жумладан Ўзбекистонда бўлиш қоидаларига, референдумни ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган норма ва принципларига амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдум устидан халқаро кузатувни амалга ошириш борасидаги ўз вазифаларини холислик, сиёсий бетарафлик принципларига амал қилган ҳолда бажариш, референдум ўтказувчи комиссиялар, давлат органлари, мансабдор шахслар, референдум иштирокчиларига нисбатан қандай бўлмасин бирон-бир тарзда афзаллик билдиришдан воз кечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча даражадаги референдум ўтказувчи комиссияларга, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кирганида МСК томонидан берилган мандатни шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хулосаларини ўтказилган кузатув ва ҳақиқий материаллар билан асослантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хорижий (халқаро) кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз берувчи овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз берувчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз берувчилардан улар қандай овоз берганликларини суриштириш ёки уларга овоз бериш бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдум ўтказувчи участка комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан овоз бериш қутиларини муҳрлаш, уларни очиш, овозларни санаб чиқиш чоғида аралашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдум куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, референдум натижалари прогнозларини, ўтказилаётган референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий (халқаро) кузатувчиларнинг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларда иштирок этиши МСК томонидан олдиндан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хорижий (халқаро) кузатувчиларнинг ваколат муддати уларга мандат берилган кундан бошланади ва референдум якунлари расман эълон қилинган куни тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Хорижий (халқаро) кузатувчилар фаолиятининг кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хорижий (халқаро) кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши вақтида Ўзбекистон Республикаси ҳимояси остида бўладилар ва уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, МСК, референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари ўз ваколатлари доирасида хорижий (халқаро) кузатувчилар фаолиятига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Референдум ўтказувчи комиссиялар хорижий (халқаро) кузатувчини мандати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатига асосан рўйхатга олгандан кейин унга ўз ваколатларини тўлақонли ҳамда тўсқинликсиз амалга ошириши учун шароит яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хорижий (халқаро) кузатувчилар ўз фаолиятларини мустақил равишда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Референдум тўғрисидаги қонунчиликни ва хорижий (халқаро) кузатувчиларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хорижий (халқаро) кузатувчилар мазкур Низомда белгиланган ўз ваколатлари доирасидан четга чиқувчи фаолиятни амалга оширишга, шунингдек референдумга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва референдумни кузатиш билан боғлиқ бўлмаган фаолият билан шуғулланишда ўз мақомидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агар хорижий (халқаро) кузатувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларини, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари ва нормаларини бузса, МСК хорижий (халқаро) кузатувчи ваколатларини муддатидан илгари тугатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хорижий (халқаро) кузатувчиларнинг ҳуқуқларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий (халқаро) кузатувчи сифатида аккредитация қилиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНКЕТА

APPLICATION FORM

for registration as a foreign (international) observer

1.

Фамилияси

Family name

Исми

First name

Отасининг исми

Patronymic

2.

Туғилган санаси (кун, ой, йил)

Date of birth (day, month, year)

Туғилган жойи

Place of birth

3.

Фуқаролиги

Present nationality

4.

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Identification document

Рақами

Number

Берилган вакти

Date of issue

Қачонгача ҳақиқий (кун, ой, йил)

Date of expiry (day, month, year)

5.

Қайси тилларда сўзлашади

Knowledge of languages

6.

Иш жойи (тўлиқ номланиши, манзили, телефон, факс)

Place of work (full name, address, phone, fax of the organization)

7.

Лавозими

Position/Designation

8.

Сизни хорижий (халкаро) кузатувчи сифатида тавсия этган мамлакат (ташкилот) номи

Name of organization/state You represent as foreign (international) observer

Телефон (факс)

Phone (fax)

9.

Уйманзили

Present home address

Телефон

Phone

Факс

Fax

E-mail

10.

Хорижий (халқаро) кузатувчилик тажрибаси, шу жумладан Ўзбекистонда (мамлакат, йил, қайси миссия таркибида)

Experience from election observation, including in Uzbekistan (country, year, mission)

11.

Ўзбекистон Республикасига келиш санаси

Date of arrival to the Republic of Uzbekistan

12.

Ўзбекистон Республикасидан кетиш санаси

Date of departure from the Republic of Uzbekistan

13.

Сана

Date

Имзо

Signature

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРИЖИЙ (ХАЛҚАРО) КУЗАТУВЧИ МАНДАТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАСИ ВА ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси референдуми (ўтказиш санаси)

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

ХОРИЖИЙ (ХАЛҚАРО) КУЗАТУВЧИ

МАНДАТ № __

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎ ______________________________________________________ ‎
‎

(фамилияси)

‎
‎ ______________________________________________________ ‎
‎

(исми)

(мамлакат/ташкилотнинг номи)

‎
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
Марказий сайлов комиссияси ‎ ‎ ‎

Раиси ‎

‎

М.Ў. ‎

_________‎___ ‎ ‎
‎ ‎ ‎

(имзо)‎

‎ ‎
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ушбу мандат шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилганида ҳақиқий ҳисобланади ва референдум якунлари расман эълон қилинган кунгача амал қилади.

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий (халқаро) кузатувчининг мандати унинг мақомини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мандат намунада реквизитлари келтирилган 140 х 100 мм. ўлчамдаги икки тарафли (ўзбек ва рус ёки ўзбек ва инглиз тилларида) намунавий бланкда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мандатни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари, Марказий сайлов комиссиясининг логотипи, шунингдек турли безак ва ранглардан фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мандатда унинг тартиб рақами, хорижий (халқаро) кузатувчининг фамилияси, исми, уни вакил сифатида юборган мамлакат (хорижий давлатларнинг кузатувчилари учун) ва (ёки) ташкилот (халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари учун) номи кўрсатилади ва Марказий сайлов комиссияси раисининг имзоси қўйилиб, комиссиянинг гербли думалоқ муҳри билан тасдиқланади. Техник имкониятлардан келиб чиқиб, мандат QR-код орқали тасдиқланиши мумкин.