1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕФЕРЕНДУМИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонунн 2001 йил 30 августдаги 265-II-сон Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни билан янги таҳрирда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Референдум тушунчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси референдуми — давлат ҳаёти ва ижтимоий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва ўзга қарорларни қабул қилиш, уларни ўзгартириш, жамоатчилик фикрини аниқлаш мақсадида умумхалқ овоз бериши бўлиб, халқ ҳокимиятини бевосита амалга ошириш воситасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумда қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий юридик кучга эга бўлади ва фақат референдум ўтказиш йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Фуқароларнинг референдумда иштирок этиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари референдумда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган руҳий касал фуқаролар, шунингдек суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган ёхуд жиноят-процессуал қонунларда белгиланган тартибда олдини олиш чораси қўлланган — ҳибсда ушлаб турилган шахслар референдумда қатнашмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолати, ирқи ва миллати, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, сиёсий ва ўзга қарашлари, муайян жойда қанча яшаётганлиги, машғулот тури ва характерига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Референдумни ўтказиш принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда ихтиёрий тарзда бевосита иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумда овоз бериш яширин ўтказилади, фуқароларнинг ўз хоҳиш иродаларини изҳор этишларини назорат қилишга йўл қўйилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро шахсан овоз беради ва бир овозга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумни тайёрлаш ва уни ўтказиш давомида кенг ошкоралик, жамоатчиликнинг иштироки таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда Ўзбекистон Республикасининг референдум тўғрисидаги қонунлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни), ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайлови тўғрисидаги қонунларнинг талабларига мувофиқ ўтказилади ва Ўзбекистон Республикасининп ушбу Қонунга зид бўлмаган қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Референдумга қўйилмайдиган масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг ҳудудий бир 6утунлигини ўзгартириш тўғрисидаги, солиқлар, бюджет тўғрисидаги, амнистия, авф этиш тўғрисидаги, жамоат тартибини, аҳолининг сиҳат-саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги масалалар, шунингдек мансабдор шахсларни тайинлаш ва озод қилиш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикасининг референдумига қўйилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Референдумни тайинлаш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳуқуқига фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Референдумни тайёрлаш ва уни ўтказиш чоғида ошкоралик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, оммавий ҳаракатлар, референдумни ташкил этишда ва уни ўтказишда қатнашаётган давлат ва жамоат идоралари ўз фаолиятларини очиқ ва ошкора амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, бошқа жамоат бирлашмалари ва оммавий ҳаракатлар, меҳнат жамоалари ва фуқароларга референдумга киритилажак масалани ёқлаб ёки унга қарши бемалол ташвиқот юргизиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериладиган кунда ташвиқот олиб бориш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумга оид барча масалалар, шунингдек референдумга киритилажак қонун ёки ўзга қарорларнинг лойиҳалари тегишли идоралар томонидан қабул қилинганидан кейин етти кун мобайнида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари референдумни тайёрлаш қандай бораётганини ва унинг ўтишини ёритиб турадилар, уларнинг вакилларига референдум билан боғлиқ бўлган барча йиғилишлар ва мажлисларга бемалол кириш ва тегишли ахборотни олиш кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум комиссиялари ўзларининг таркиби, манзилгоҳи ва иш вақтидан, овоз бериш участкаларининг ташкил этилганлигидан ва референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхатидан аҳолини ўз вақтида воқиф қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум комиссияларининг мажлисларида, шунингдек овоз бериш участкаларида овоз бериш вақтида ва овозларни ҳисоблаб чиқиш чоғида, референдумнинг натижаларини аниқлаш пайтида сиёсий ва ўзга жамоат ташкилотлари оммавий ҳаракатларнинг, меҳнат жамоаларининг, фуқаролар йиғилишларнинг, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг вакиллари хозир бўлишга ҳақлидирлар. Комиссияларнинг мажлисларида ёки овоз бериш участкаларида хозир бўлган шахслар уларни йўллаган; ташкилот йиғилишининг баёнидан тасдиқланган кўчирмага ёки ўзларининг ваколатларини тасдиқловчи ўзга ҳужжатга эга бўлишлари керак. Мазкур вакиллар ҳозир бўлиши кутилаётганлиги тўғрисида референдум ўтказувчи комиссияларни олдиндан воқиф этиш талаб қилинмайди. Референдум ўтказувчи комиссиянинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8–модда. Референдумни моддий жиҳатдан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумни тайёрлаш ва уни ўтказиш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва уларнинг бирлашмалари зарур хоналар ва жиҳозларини референдум ўтказувчи комиссия ихтиёрига бепул берадилар. Давлатга қарашли бўлмаган корхоналар ва ташкилотларнинг хоналари ва жиҳозларини референдум ўтказувчи комиссия иши ижарага олиш ҳақи республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Референдум тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда қатнашиш, ташвиқот юритиш ҳуқуқидан эркин фойдаланишларига зўравонлик билан, алдаш, таҳдид қилиш ёки ўзга йўл билан қаршилик қилувчи шахслар, шунингдек референдум ҳужжатларини сохталаштирган, овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаган, яширин овоз бериш принципини бузган ёки ушбу Қонунни ўзгача тарзда бузган референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзолари, давлат ва жамоат идораларининг мансабдор шахслари, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг вакиллари, ташаббускор гуруҳнинг аъзолари, имзо тўплаётган шахслар қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар. Референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоларига нисбатан ҳақоратловчи муносабатда бўлган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. РЕФЕРЕНДУМНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Референдумни ўтказиш ташаббуси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ташаббуси билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси номидан унинг давлат ҳокимияти органи чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдум ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқларини амалга оширишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар референдумни ўтказиш тўғрисидаги талабномага референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган камида тўрт юз минг нафар фуқаро имзо чеккан бўлса Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдум ўтказиш ташаббуси ҳуқуқини амалга оширадилар. Башарти, фуқароларнинг имзолари ушбу Қонунни бузмай тўпланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши референдум тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказиш тўғрисидаги талабномага имзо тўплаш ташаббуси ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқаросига ёки бир гуруҳ фуқароларига тегишлидир. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзоларни тўплаш ҳуқуқидан ихтиёрий тарзда ва мустақил фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тузиладиган референдум ташаббускор гуруҳлари имзолар тўплашни ташкил этадилар ва амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Референдум ташаббускор гуруҳини ташкил этиш ва уни рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказиш зарурлиги масаласини ҳал этиш мақсадида фуқароларнинг ташаббуси билан фуқароларнинг йиғилиши ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилиш ўтказиш ташаббускорлари камида 10 кун аввал халқ депутатлари тегишли Советини ёки унинг Раёсатини йиғилиш қаерда ва қачон ўтказилишидан хабардор қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг камида 300 фуқароси иштирок этсагина, йиғилиш қонуний кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилишдан аввал унинг қатнашчилари рўйхатга олинади, йиғилиш раёсат сайлайди, референдум ўтказиш зарур ёки зарур эмаслигини, шунингдек референдумга таклиф этилажак қарор лойихасининг матнини мухокама қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, референдум ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинса ва референдумга чиқарилаётган матн тасдиқланса йиғилиш, очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан таркиби камида 10 кишидан иборат бўлган референдум ташаббускор гуруҳни сайлайди ва унга имзо тўплашни ташкил этишни топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғилиш протоколи ва унинг қатнашчилари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлари ҳамда ташаббускор гуруҳнинг рўйхати қайд этиш учун фуқароларнинг йиғилиш ўтказилган ҳудуддаги халқ депутатлари ноҳия ёки шаҳар Советига ёки унинг раёсатига такдим этилади, Совет ёки унинг Раёсати протоколни олган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида ташаббускор гуруҳни қайд этиш тўғрисида ёки ушбу Қонуннинг талаблари бузилган ҳолларда рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор чиқаришлари керак. Рад этиш устидан ноҳия (шаҳар) халқ судига шикоят қилиш мумкин, бу суд беш кун муддат ичида қатъий карор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳ қайд этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган уч кун ичида тегишли Советнинг раёсати ташаббускор гуруҳнинг вакилига қайд этилганлик тўғрисидаги қарор нусхасини ва гуруҳ аъзоларининг гувоҳномаларини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир референдум бўйича тузиладиган ташаббускор гуруҳларнинг умумий миқдори чекланмайди. Уч ва ундан ортиқ ташаббускор гуруҳнинг қарорига биноан референдумнинг уйғунлаштирувчи ташаббускор гуруҳи тузилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олинган ташаббускор гуруҳлар тўғрисидаги маълумотлар ташаббускор гуруҳлар тузилган жойлардаги Советларнинг раёсатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсатига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Референдум ташаббускор гуруҳлари томонидан имзоларни тўплаш тартиби ва муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганлиги тўғрисидаги қарорнинг нусхасини олган пайтдан бошлаб референдум ташаббускор гуруҳи Референдум ўтказиш тўғрисидаги талабнома ёзилган варақаларда имзоларни тўплашни ташкил этиш ва бу ишни бемалол амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу референдум хусусидаги масала бўйича имзолар тўплашнинг умумий даври референдум бўйича биринчи ташаббускор гуруҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган кундан бошлаб икки ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, шу муддат ичида фукароларнинг зарур миқдордаги имзолари тўпланмаган бўлса, имзолар тўплаш тўхтатилади. Худди шу масала бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги талаб билан камида бир йил вақт ўтгандан кейин чиқишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Референдумнинг имзо варақаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказиш тўғрисидаги талабномага Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг имзосини тўплаш варақалари (имзо варақалари)да референдумга таклиф этилаётган масалаларнинг таърифи ёки таклиф этилаётган Қонунининг ёки ўзга қарорнинг (қонун лойиҳасининг ёки ўзга қарорнинг тўлиқ матни билан танишиш имконияти таъминланган такдирда) мазмуни баён бўлиши зарур. Референдумга олиб чиқилаётган масала ташаббускор гуруҳ томонидан шундай тузилиши керакки, унга фақат бир мазмунда жавоб бериш мумкин бўлсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказиш тўғрисидаги талабномани қўллаб-қувватлаётган фуқаро имзо варақасига имзо чекади, бунда ўзининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган вақти, турар жойи, паспортининг ёки унинг ўрнини босадиган ўзга ҳужжатининг номери ва сериясини ҳамда имзолаган вақтини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо варақаларини ташаббускор гуруҳ раиси ва аъзоларидан бири тасдиқлаган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир имзо варақасида референдум ташаббускор гуруҳининг раиси ва аъзоларидан бири томонидан қўйилган тасдиқловчи имзолар билан бирга тасдиқланган жами имзолар тўғрисидаги ёзув қайд этилади. Ташаббускор гуруҳ аъзоларининг тасдиқловчи имзолари ушбу ташаббускор гуруҳ қайд этилган жойдаги халқ депутатлари маҳаллий Советининг ёки Совет раёсатининг муҳри гувоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Якуний протокол
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзолар тўплаш тугагач ташаббускор гуруҳ якуний протоколни тузади, унда гуруҳ рўйхатга олинган сана, имзолар тўплаш тугаган сана, тўпланган имзолар сони кўрсатилади. Бу протокол тегишли Совет ёки унинг раёсати муҳр билан тасдиқланади ҳамда референдум ўтказиш тўғрисидаги талабнома билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсатига йўлланади. Олий Кенгаш Раёсати зарурат бўлганда ўн кун ичида олинган ҳужжатларни текшириб кўриши мумкин. Имзо варақаларида бир фуқаронинг икки ва ундан ортиқ имзоси аниқланган тақдирда унинг бирорта ҳам имзоси ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказиш тўғрисидаги талабномада референдумни ўтказиш зарурлиги асосланган бўлиши, референдумга киритилаётган масалалар, қонун ёки ўзга қарор лойиҳасининг аниқ таърифи бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо варақалари ташаббускор гуруҳни рўйхатга олган халқ депутатлари Советига сақлаш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ташаббускор гуруҳдан олинган материалларни қайд этади, улардаги маълумотларни умумлаштиради ва ушбу Қонун талабларига риоя этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тегишли қўмиталари ва комиссиялари хулосасини ҳисобга олиб туриб референдум тайинлаш масаласини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессиясининг кун тартибига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Референдум ўтказиш тўғрисидаги талаб юзасидан қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши референдум ўтказиш тўғрисидаги талаб юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини кабул қилишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) референдум тайинлаш, уни ўтказиш куни ва уни таъминлаш чоралари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) референдум ташаббускорлари ушбу Қонунни бузганлари тақдирда, референдум тайинлаш тўғрисидаги талабларни рад этиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) референдум ўтказиш тўғрисидаги талабларда таклиф қилинаётган қонунни ёки ўзгача қарорни қабул қилиб, шундан кейин референдум ўтказмаслик тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши такдим этилган материалларни қараб чиқади ва референдум ўтказиш тўғрисида талаб тушган кундан бошлаб бир ой мобайнида улар юзасидан қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарор уч кунлик муддат ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин кечи билан ўн кун ўтгач, референдумга қўйилаётган қонун ёки ўзга қарорнинг лойиҳаси эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Референдумни ўтказиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум уни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан олдин ва уч ойдан кечикиб ўтказилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу муддат фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан узайтирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ ЯКУНЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Референдум ўтказувчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) референдум ўтказувчи Марказий комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) референдум ўтказувчи округ комиссиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) референдум ўтказувчи участка комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказувчи комиссияларнинг ваколатлари улар тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади ва референдум натижалари эълон қилинган пайтдан бир ой ўтгач тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг референдум ўтказувчи Марказий комиссияси ваколатларини Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи тегишли сайлов комиссияларини тузиш учун белгилаб қўйилган тартибда тузилади. Округ комиссиялари референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта ичида, участка комиссиялари эса уч ҳафта ичида тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Референдум ўтказувчи комиссияларнинг ваколатлари ва уларнинг фаолиятини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг референдум ўтказувчи Марказий комиссияси ушбу Қонуннинг бажарилишини назорат қилади ва унинг ҳамма жойда бир хил қўлланилишини таьминлайди, зарур ҳолларда ушбу Қонуннинг қоидаларини шарҳлаш ҳақида такдимномалар билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига киради, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятини йўналтириб туради, пул маблағларини улар ўртасида тақсимлайди, референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорлари ушбу Қонунга зид келган ҳолларда уларни бекор қилади, умумхалқ овоз беришида иштирок этиш учун бюллетенлар ва иштирокчилар рўйхатларининг, бошқа ҳужжатларнинг намуналарини белгилайди, округ ва участка комиссияларининг қарорлари ва ҳаракатлари билан тушган шикоятларни қараб чиқади, ҳамда улар юзасидан узил-кесил қарорлар қабул қилади, референдум якунларини чиқаради, ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди, ушбу Қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказувчи округ комиссиялари участка комиссияларининг фаолиятини ташкил этади, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхатлари тўғри тузилишини назорат қилади, округда овозларни ҳисоблаб чиқиш натижаларини аниқлайди, ушбу Қонунга риоя этилишини таъминлаш юзасидан бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказувчи участка комиссиялари «Ўзбекистон Республикаси депутатлари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхатларини тузади, шу билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади, фуқароларни овоз бериш кунидан хабардор қилади, овоз бериш учун бинонинг тайёрланишини таъминлайди ва овоз бериш кунида участкаларда овоз беришни ташкил этади, овоз бериш натижаларини референдум ўтказувчи округ комиссиясига хабар қилади, ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказувчи комиссияларнинг ишини ташкил этиш «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум комиссияларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини барча давлат ва жамоат идоралари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказувчи комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки аъзоси комиссия қарорига мувофиқ референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида референдум ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ўртача иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар референдум ўтказувчи комиссияларга ўз ваколатларини амалга оширишда ёрдам беришлари, улар иши учун зарур бўлган бинолар ва жиҳозларни, ахборот ва материалларни белгиланган тартибда беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Референдум ўтказиладиган округ ва участкалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказиладиган округ референум ўтказувчи комиссия томонидан вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси чегараларида тузилади. Округларнинг чегаралари ва референдум ўтказувчи округ комиссиялари жойлашган ер кўрсатилган рўйхатлар референдум ўтказувчи Марказий комиссия томонидан референдум тайинланганидан кечи билан 10 кун ичида матбуотда босиб чикарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумда овоз беришни ўтказиш ва овозларни ҳисоблаб чиқиш учун ноҳиялар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги ноҳияларнинг ҳудуди участкаларга бўлинади. Участкалар ҳарбий қисмларда ҳам тузилади. Санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа доимий даволаш муассасаларида, олиб бориш қийин бўлган жойлардаги фуқаролар яшайдиган ерларда участкалар тузилиши мумкин. Референдум ўтказиладиган участкаларни тузиш тартиби ва нормаси «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайлови тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхатига Ўзбекистон Республикасининг референдум кунигача ёки референдум кунида 18 ёшга тўлган, рўйхатни тузиш пайтида муайян участка ҳудудида доимий яшайдиган барча фуқаролари киритилади. Референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайлови учун белгилаб қўйилган тартибда тузилади ва ҳамма танишиб чиқиши учун референдум кунидан ўн кун олдин участка комиссияси биносида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа доимий даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган жойларда референдумдан икки кун олдин илиб қўйилади. Участка комиссияси рўйхатлар билан танишиш жойи ва вақти ҳақида фуқароларга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир фуқаро рўйхатга киритилмагани, нотўғри киритилгани ёки рўйхатдан чиқариб юборилгани ҳақида, шунингдек рўйхатлардаги ноаниқлик ҳақида шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Рўйхатдаги ноаниқликлар ҳақидаги аризани референдум ўтказувчи участка комиссияси кўриб чиқади, у аризани икки кундан кечиктирмай, референдум арафасида ва кунида эса дарҳол кўриб чиқиши, зарур ўзгаришларни киритиши ёки аризачига унинг аризаси рад этилгани тўғрисидаги асосли қарорнинг нусхасини бериши шарт. Бу қарор устидан референдумдан камида уч кун олдин ноҳия (шаҳар) халқ судига шикоят берилиши мумкин, халқ суди шикоятни икки кун ичида кўриб чиқиши шарт. Ноҳия (шаҳар) халқ судининг қарори узил-кесилдир. Референдум ўтказувчи участка комиссияси суднинг қарорига мувофиқ рўйхатга дарҳол тузатиш киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Овоз бериш бюллетени
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилган масаланинг ёки қарор лойиҳасининг матни ҳамда овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумга қарор лойиҳаларининг бир неча муқобиллари қўйилган тақдирда уларнинг ҳаммаси битта бюллетенга киритилади, кетма-кет рақамлаб чиқилади, бири иккинчисидан ётиқ чизиқлар билан ажратилади ва уларга алоҳида-алоҳида овоз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш бюллетенларининг намунаси ва матни референдум ўтказувчи Марказий комиссия томонидан референдум кунидан камида 30 кун олдин тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ комиссиялари участка комиссияларини овоз бериш бюллетенлари билан референдум кунидан камида 15 кун олдин таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумда овоз бериш бюллетени давлат тилида, миллатлараро муомала тилида, референдум ўтказувчи Марказий комиссия белгилаган тартибда ва унинг назорати остида чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Овоз бериш вақти ва жойи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш референдум куни маҳаллий вақт билан соат 7 дан 20 га қадар ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи ҳақида участка комиссияси фуқароларга референдумдан камида беш кун олдин хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий қисмларда тузилган, санаторийлар ва дам олиш уйларидаги, касалхоналар ҳамда бошқа доимий даволаш муассасаларидаги, олис ва бориш қийин бўлган жойлардаги участкаларда рўйхатга киритилган ҳамма сайловчилар овоз бериб бўлган бўлсалар, участка комиссияси овоз беришни исталган вақтда тугалланган деб эълон қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Референдумда овоз бериш ва овозларни ҳисоблаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумда овоз беришни ташкил этиш, уни ўтказиш тартиби ва овозларни ҳисоблаб чиқиш «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро бюллетень олиш вақтида овоз берувчилар рўйхатидаги ўз фамилияси қаршисига имзо чекади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар референдумга киритилган масалага қарши овоз берсалар, савол матнини ўчириб ташлайдилар ёки масалани ёқлаб овоз берсалар, савол матнини ўчирмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланмаган нусхадаги бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилади. Бюллетеннинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган тақдирда масалани участка комиссияси овоз бериш йўли билан ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз берувчилар рўйхатига киритилган фуқаро референдум куни яшаш жойида бўлиш имконига эга бўлмаган тақдирда, у ўзи яшайдиган жойдаги участка комиссиясидан овоз бериш бюллетенини талаб қилиб олиши, овоз берувчилар рўйхатига имзо чекиб, бюллетенни тўлдириши ва уни ёпиқ конвертда участка комиссиясида қолдириши мумкин. Муддатидан олдин овоз берган фуқаролар тўлдирган овоз бериш бюллетенлари референдум куни овоз бериш тугаганидан кейин қутиларни очиш олдидан участка комиссиясининг раиси томонидан комиссиянинг барча аъзолари иштирокида ёпиқ конвертларда овоз бериш қутиларига ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Овоз бериш якунлари баёни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозларни ҳисоблаб чиқиш якунлари участка комиссиясининг мажлисида муҳокама қилинади ҳамда икки нусхада тузиладиган баёнга киритиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баёнлар сиёҳли ёки шарикли ручка билан тўлдирилади, участка комиссиясининг ҳамма аъзолари томонидан имзоланади ва муҳр босиб тасдиқланади. Агар бир неча референдум ўтказилган бўлса, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида баён тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённинг биринчи нусхаси округ комиссиясига олиб борилади, иккинчиси участка комиссиясида сақлаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ комиссияси участка комиссияларининг баёнлари асосида олинган маълумотларни жамлайди, уларни текширади ва муҳокама қилганидан сўнг якунловчи баённи икки нусхада тузади ва имзолаб, муҳр босиб тасдиқлайди, улардан биринчиси дарҳол референдум ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясига жўнатиб юборилади ёки бошқа йўл билан етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари овозларни ҳисоблаб чиққанларидан кейин баёнларнинг нусхаларини ва бюллетенларни, шу жумладан бекор қилинган бюллетенларни муҳрланган ҳолида тегишли халқ депутатлари Советларига топширадилар. Бу ерда улар икки ой мобайнида сакланади, сўнгра агар бу вақт ичида референдум натижаларига норозилик билдирилмаган бўлса, йўқ қилиб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Референдум натижаларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум ўтказувчи Марказий комиссия референдум ўтказувчи барча округ комиссияларининг баёнлари асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюллетенлар олган фуқаролар сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз беришда қатнашган фуқаролар сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референдумга олиб чиқилган қарор лойиҳасини ёқлаб берилган овоз сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарши берилган овозлар сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларининг ярмидан камроғи овоз беришда қатнашган бўлса, референдум бўлмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар референдумда қатнашган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи референдумга олиб чиқилган масалаларни ёқлаб овоз берган бўлса, бу масалалар қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш масалалари юзасидан референдум ўтказилган пайтда, агар Ўзбекистон Республикасининг референдумда қатнашиш учун рўйхатга киритилган фуқароларининг ярмидан кўпи қарорларни ёқлаб овоз берган бўлса, улар қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар референдумга қарорнинг муқобил вариантлари олиб чиқилган бўлса-ю, улардан бирортаси ҳам, етарли микдорда овоз олмаган бўлса, барча вариантлар рад этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум вақтида ёки овозларни ҳисоблаб чиқиш чоғида ушбу Қонун овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатадиган даражада бузилишига йўл қўйилгани учун референдум натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай бузишлар маълум бўлган тақдирда референдум натижалари устидан бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Олий судига шикоят берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Референдумда қабул қилинган қарорни эълон этиш ва унинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдум натижаларини референдум ўтказувчи Марказий комиссия овоз бериш тугаганидан кейин ўн кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон Республикасининг аҳолисига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирон бир округ ёки участкада овоз бериш натижалари ҳақиқий эмас деб топилган такдирда референдум ўтказувчи Марказий комиссия референдум ўтказувчи тегишли комиссияга мазкур округда ёки участкада икки ҳафта ичида овоз беришни такрор ўтказишни топширишга ёки референдум ўтказувчи Марказий комиссия ўз қарори билан бундай округлар, участкалар бўйича овоз бериш натижаларини, уларсиз референдум умуман бўлиб ўтган деб эътироф этилиши мумкин бўлган такдирда, референдумнинг умумий натижаларидан чиқариб ташлайди. Референдум ўтказувчи Марказий комиссиянинг қарорлари устидан бу қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта ичида Ўзбекистон Республикасининг Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референдумда қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати томонидан референдум натижалари ҳақида расман хабар қилинганидан кейин кечи билан етти кун ичида матбуотда босиб чиқарилади ва агар референдум қарорининг ўзида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, эълон қилинган куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
417-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 37-модда)