05.08.2022 йилдаги 432-сон
Ҳужжат 01.01.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ҳамда «Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПҚ-263-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПҚ-263-сон қарорининг 2-банди «а» кичик бандига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш, талабгор томонидан малака имтиҳонини топширишининг амалдаги тартиби сақланган ҳолда, «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга оширилиши ва расмийлаштириб борилиши;
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ лицензиялаш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
лицензия талаблари ва шартлари — адвокатлик фаолияти билан шуғулланишда адвокат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш паспортида (кейинги ўринларда — паспорт) белгиланган талаблар ва шартлар мажмуи;
3. Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатларда адвокатлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.
13. Талабгордан ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Бунда, лицензия «Лицензия» АТ орқали автоматик равишда расмийлаштирилади ва талабгор ушбу Низомнинг 29-30 ва 32-бандларида назарда тутилган тартибда давлат божини тўлаганидан сўнг адвокатлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, талабгор белгиланган давлат божи тўловини амалга оширгандан кейин «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Бунда, талабгор адвокатлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ва тегишли лицензияловчи орган юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.
25. Талабгорда «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса ёки 31-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёхуд бешинчи қисмида назарда тутилган муддатда лицензия олиш учун мурожаат қилмаса лицензия бериш рад этилади.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширишда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида тегишли лицензияни берганлик учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади ва ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.
39. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Лицензия» АТ орқали амалга оширилади.

1. Лицензия номи:

Адвокатлик фаолияти учун лицензия.

2. Лицензияланадиган ихтисослик турлари:

Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш.

Маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (олий юридик маълумотга ҳамда юридик мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиши, шунингдек адвокатлик тузилмасида камида уч ой стажировка ўтаган, малака имтиҳонини муваффақиятли топширган бўлиши талаб этилади).

4. Лицензияловчи орган:

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.

5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

ихтисослик тури;

доимий яшаш жойи.

6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.

8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

10 иш куни.

9. Лицензия талаблари ва шартлари:

Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

қонунчилик талабларига, Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиш;

адвокатга юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунда тақиқланмаган воситалар ва усуллардан фойдаланиш;

қонунда назарда тутилган ҳолларда тайинлов асосида жиноий ишларни кўриб чиқишда қатнашиш (фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича олинган лицензиялар бундан мустасно);

ҳар уч йилда камида бир марта ўзининг касбий малакасини ошириш;

лицензия олиш ва (ёки) уни қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш;

ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолатларини, шунингдек амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда юритиш;

лицензиатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган тақдирда, лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилиш.

10. Назорат тартиби:

Адвокатга гувоҳнома берган тегишли адлия органи адвокат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади.

11. Лицензия беришда келишиладиган органлар

Келишиш талаб этилмайди.

12. Лицензиянинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган.

13. Изоҳ:

Талабгорнинг хоҳишига кўра, адвокатлик фаолияти учун лицензия бериш ҳақидаги ариза билан бир вақтда адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш учун сўровнома ҳам тўлдирилиши мумкин. Сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

(Ўзбекистон Республикаси фуқароси)

1. «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб, электрон шаклда ариза тўлдиради.

1. Ўз хоҳишига кўра

2. Лицензия талаби ва шартларига риоя этишини тасдиқлайди.

3. Йиғимни тўлайди.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

«Лицензия» АТ, ЯИДХП

Аризани лицензияловчи органга юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Лицензияловчи орган

(Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари)

Талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

10 иш куни мобайнида

4-босқич

«Лицензия» АТ

Лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани талабгорга юборади.

Қарор қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида

5-босқич

Талабгор

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда давлат божини тўлайди.

3 ой мобайнида

6-босқич

«Лицензия» АТ

Давлат божи тўланганидан сўнг талабгорга электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни юборади.

Автоматик тарзда