30.05.2022 йилдаги ПҚ-263-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларга замонавий ахборот-технологияларини жорий қилиш орқали уларни рақамлаштириш, бунинг натижасида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада кучайтириш ва бир қатор соҳалар вакиллари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда ушбу йўналишда белгиланган вазифалар амалга оширилишининг тизимлилиги ва изчиллигини таъминлаш, бунинг доирасида адвокатура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатура фаолиятида ортиқча сансалорлик, бюрократия ҳамда қоғозбозликка чек қўйиш, унинг фаолиятида судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари билан электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида, шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва инсон омилини бартараф этиш орқали адвокатура институтининг давлат органлари ва бошқа тузилмалардан мустақиллигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш мақсадида адвокатура, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ўртасида электрон маълумот алмашинувини самарали йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлар томонидан махсус ахборот дастури орқали жисмоний ва юридик шахсларга онлайн юридик ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатура фаолияти учун зарур ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотларни шакллантириш ҳамда уларда сақланадиган маълумотларнинг комплекс ҳимоя қилиниши ва махфийлигини таъминлаш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш, талабгор томонидан малака имтиҳонини топширишининг амалдаги тартиби сақланган ҳолда, «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга оширилади ва расмийлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг малака имтиҳонини муваффақиятли топширганлиги ҳақидаги қарор ва тегишли ҳужжатлар «Лицензия» ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ва адвокатларнинг электрон реестрига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга адвокатлик лицензиясини олиш учун тегишли адлия органига мурожаат қилмасдан исталган вақтда «Лицензия» ахборот тизими орқали олиш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган ҳолатлар «Лицензия» ахборот тизимида автоматик равишда қайд этиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали «ягона дарча» тамойили асосида фақат электрон тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш), қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш (ҳисобдан чиқариш) учун зарур ҳужжатлар электрон тарзда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларини адлия органининг муҳри билан тасдиқлаш, «рўйхатдан ўтказилган» белгисини қўйиш амалиёти бекор қилиниб, уларга электрон QR-код ва идентификация рақамларини бериш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмаси номини рўйхатдан ўтказишда бир хил ёки ўхшаш номларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумот онлайн тарзда олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) адвокатлик фаолиятини бошлашда малака имтиҳонини топшириш, адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини топшириш учун тегишли ҳужжатларнинг қоғоз шаклини талабгордан олиш тартиби бекор қилинади ва уларни электрон тарзда юбориш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат мақомига эга бўлишга талабгорнинг белгиланган талабларга мослигини текширган ҳолда имтиҳон вақти ва жойи ҳақида электрон хабар бериш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик гувоҳномасини махсус QR-код қўйилган ҳолда бериш тартиби жорий этилиб, бу орқали адвокатнинг мақоми ҳақида маълумот олиш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг (ҳисобга олишнинг) амалдаги тартибини қайта кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда мазкур бандда назарда тутилган тартибни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда зарур бўлган ташкилий-техник тадбирларни бажариш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлигининг 2023 йил 1 январдан фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилишни назарда тутувчи «Юридик ёрдам» ахборот тизимини ишга тушириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Юридик ёрдам» ахборот тизими доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлар электрон реестри ва адвокатларнинг шахсий электрон кабинети шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг шахсий электрон кабинети орқали жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн мулоқот қилиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ишонч билдирувчи шахс хоҳишига асосан масофадан туриб юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида онлайн битимлар (шартномалар) тузиш ва онлайн юридик ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатура, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилади (бундан қонун билан муҳофаза қилинадиган сирни ташкил этувчи ахборотлар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ҳаракатлари ёки суд мажлиси ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида адвокатга электрон хабар бериш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат сўровини электрон юбориш ва адвокат сўрови асосида юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг ўз аризасига кўра адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш электрон тарзда адвокат томонидан хабарнома бериш шаклида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 февралдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер (кейинги ўринларда — ордер) мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган «Электрон адвокатлик ордери»ни бериш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмаси томонидан ишонч билдирувчи шахс билан тузилган барча шартномаларнинг фақат реквизитлари (шартнома рақами ва унинг тузилган санаси) тўғридан-тўғри «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритилади ва бу QR-код қўйилган «Электрон адвокатлик ордери»ни олиш учун асос бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат сўрови юборилган давлат органи ёки ташкилот, тегишли ишни кўриб чиқаётган суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатнинг муайян ишга ваколатлилигини аниқлаш муқобил равишда QR-код қўйилган «Электрон адвокатлик ордери» орқали ҳам амалга оширилиши имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ордер муқобиллик асосида қоғоз шаклда расмийлаштирилганида, ушбу ордер ҳақидаги маълумотни «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритиш мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, «Юридик ёрдам» ахборот тизими жорий этилиши муносабати билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳисобидан адвокатларни ишга жалб этиш инсон омилисиз, электрон тартибда тасодифий танлаш йўли билан аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатларнинг онлайн малака оширишини ташкил этиш ва малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмаларидан статистик маълумотларни анъанавий шаклда йиғиш бекор қилиниб, статистик маълумотлар автоматик равишда умумлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар «Юридик ёрдам» ахборот тизими фаолияти тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тасдиқланишини, мазкур тизимнинг ишга туширилишини, шунингдек, унинг махсус мобил иловаси яратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги «Юридик ёрдам» ахборот тизимининг бошқа ахборот-коммуникация тизимлари билан интеграция қилиниши, унинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши ҳамда адвокатлик сири ошкор этилмаслигини таъминлаш учун масъул давлат бошқаруви органи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Юридик ёрдам» ахборот тизимини ишга тушириш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги Адвокатлар палатаси билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар «Юридик ёрдам» ахборот тизими жорий этилиши муносабати билан адвокатларнинг касбий тайёргарлиги ва малака ошириш дастурларига адвокатларнинг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш масалаларини киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири Р.Қ. Давлетов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-263-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2022 й., 07/22/263/0456-сон)