Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 17 июнда 1481-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 31 мартдаги 8-мҳ-сонли «Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3359, 31.03.2022 й.) асосан 2022 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қоидалар кучга кирган санадан бошлаб Давлат патент идораси директорининг 1996 йил 3 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган Ихтиро, фойдали модел, саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида шартномалар ва ихтиро, фойдали модел, саноат намунасидан фойдаланиш учун ҳуқуқларни бериш тўғрисида лицензия шартномаларини кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш қоидалари ва Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритиш қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат патент идораси директори А. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат патент идораси директорининг 2005 йил 11 майдаги 48-сон буйруғи билан «ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман ўтказиш, ҳамма мулкий ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман бериш ва электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман ўтказиш, ҳамма мулкий ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман бериш ва электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари (бундан буён матн бўйича — Қоидалар) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Интеграл микросхемалар топологияларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қуйидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида (бундан буён матн бўйича — Агентлик) рўйхатга олиш тартибини белгилайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиролар давлат реестрида, Фойдали моделлар давлат реестрида, Саноат намуналари давлат реестрида, Селекция ютуқлари давлат реестрида рўйхатга олинган ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига бўлган ҳуқуқни ўтказиш (патентни бериш тўғрисидаги) тўғрисидаги шартнома ва ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғидан фойдаланиш учун лицензия шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига (бундан буён матн бўйича — товар белгиси) бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартнома ва Товар белгилари давлат реестрида рўйхатга олинган ёки рўйхатга олинмай туриб Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан муҳофаза қилинадиган товар белгисидан фойдаланиш учун лицензия шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеграл микросхемалар топологиялари давлат реестрида рўйхатга олинган интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман ўтказиш тўғрисидаги шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мос равишда Электрон ҳисоблаш машиналари учун Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ва Маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатга олинган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман бериш тўғрисидаги шартномалар ва мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартномалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқартиришлар рўйхати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига берилган патентни бериш, товар белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман ўтказиш, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман бериш ва мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартномалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия шартномаси — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгисидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни бериш тўғрисидаги шартнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сублицензия шартномаси — лицензиат томонидан ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар белгиси, селекция ютуғидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза ҳужжати — патент, гувоҳнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси, «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддаси, «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддаси, «Интеграл микросхемалар топологияларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси, «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ қуйидаги шартномалар Агентликда рўйхатга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига берилган патентни бериш тўғрисидаги шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси (сублицензия шартномаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган товар белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган товар белгисидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси (сублицензия шартномаси). Жамоавий товар белгиси ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсларга топширилиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олинган электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман бериш тўғрисидаги шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман ўтказиш тўғрисидаги шартнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ томонларнинг келишувига биноан Агентликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ёки маълумотлар базасига мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартнома рўйхатга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шартномани рўйхатга олиш, шунингдек рўйхатга олинган линцензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олиш учун белгиланган миқдордаги патент божи ёки ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шартномани ёки рўйхатга олинган линцензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олишга оид ишлар патент эгаси (ҳуқуқ эгаси) томонидан мустақил равишда ёки ваколатлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланган вакил орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, ариза Агентликда рўйхатга олинган патент вакили (бундан буён матн бўйича — патент вакили) орқали топширилади. Патент вакилининг ваколатлари ишончнома билан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2- §. Ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шартномани рўйхатга олиш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шартномани рўйхатга олиш учун ариза.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклда ўзбек ёки рус тилида бир нусхада топширилади. Хорижий исмлар ва корхоналарнинг номлари ўзбекча ёки русча транслитерацияда келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза битта шартномага тегишли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар патент эгалари (ҳуқуқ эгалари)нинг бошқа шахсга лицензияни тақдим этиш ёки ҳуқуқни топширишга розилиги тақдим этилаётган бошқа бирон ҳужжатда қайд этилмаган бўлса, ариза уларнинг ҳаммалари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс томонидан ариза корхона, ташкилот раҳбари томонидан ёки бунга ваколатли шахс томонидан, унинг лавозими кўрсатилган ҳолда, имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзолар имзо қўяётган шахсларнинг фамилияси ва исми ва отаси исмларининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган тартибда тасдиқланган шартнома ёки шартномадан кўчирма уч нусхада.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома варақлари тикилган, рақамланган бўлиши, ва уларда тузатишлар, қўшимча ёзувлар, ўчирилган сўзлар ва бошқа олинган келишилмаган тўғрилашлар бўлиши керак эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ кўрсатилган шартнома томонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома предмети (муҳофаза ҳужжатининг рақами, товар белгисининг халқаро рўйхатга олиш рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни топшириш тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия шартномаси бўйича топширилаётган ҳуқуқлар ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартноманинг амал қилиш ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартноманинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мукофот миқдори (ёки бу борада келишув мавжудлигини тасдиқлайдиган қоида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар белгисига тааллуқли лицензия шартномасида лицензиат товарларининг сифати лицензиар товарларининг сифатидан паст бўлмаслиги ҳақидаги шарт бўлиши ва лицензиар ушбу шартнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориши ҳақидаги талаб бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар белгисига ҳуқуқни қисман топшириш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқлар топширилаётган белгиларни рўйхатга олиш учун Товарлар ва хизматларнинг халқаро классификациясига мувофиқ гуруҳлаштирилган товарлар ва/ёки хизматларнинг рўйхати бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мерос қилиб олишлик ҳуқуқи ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат (зарур ҳолларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) шартномани рўйхатга олиш учун белгиланган миқдордаги патент божи ёки ҳақ тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божи ёки ҳақ тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган миқдордаги патент божи ёки ҳақ тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божи ёки ҳақ тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сублицензия шартномаси рўйхатга олинган ҳолда, лицензия шартномасининг асли ёки унинг талабга кўра расмийлаштирилган нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар ўзбек, рус ёки бошқа тилда тақдим этилиши мумкин. Агар ҳужжатлар бошқа тилда тақдим этилган бўлса, уларнинг ўзбек ёки рус тилига таржимаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар Агентликка бевосита топширилади ёки почта орқали жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Шартномани кўриб чиқиш ва рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат давомида керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва улар ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки шартномани рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қоидаларда белгиланган талаблар бузилган ҳолда тузилган ёхуд шартномада бир-бирини истисно қиладиган ҳолатларнинг мавжудлиги аниқланган ҳолларда, ариза топширган шахсга билдиришнома юборилади ва унда билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида мавжуд бўлмаган ва/ёки тўғриланган ҳужжатларни тақдим этиш ва/ёки тақдим этилган шартномага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабномани кўриб чиқиш учун белгиланган муддатнинг кечиши етишмаётган ёки тўғриланган ҳужжатлардан охиргиси келиб тушмагунга қадар тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қоидаларнинг талабига мувофиқ бўлса, бу ҳолда Агентлик шартномани рўйхатга олади ва шартнома рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тегишли Давлат реестрига киритади. Бунда аризада кўрсатилган ёзишмалар учун манзилга рўйхатга олиш рақами, рўйхатга олиш санаси кўрсатилган шартноманинг иккита нусхаси ва рўйхатга олинганлик тўғрисидаги белги қўйилган муҳофаза ҳужжати юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олинган шартноманинг бир нусхаси назорат нусха бўлиб, Агентликда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тақдим этилган ҳужжатлар Ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда Агентлик шартномани рўйхатга олишни рад этади. Бунда Агентлик ариза топширган шахсга шартномани рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисида рад этилганлик сабаблари кўрсатилган билдиришнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларни, аризадан ташқари, қайтариб юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шартнома рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади, шунингдек маълумотлар агентликнинг расмий веб-сайтида қуйидаги ҳажмда жойлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартноманинг рўйхатга олинганлик рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топширилаётган ҳуқуқлар ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома предмети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган шартнома томонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартноманинг амал қилиш ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартноманинг амал қилиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Рўйхатга олинган лицензия шартномасида ўзгартиришларни рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лицензия шартномасига киритиладиган ўзгартиришлар қуйидагиларга нисбатан рўйхатга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома предмети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амал қилиш ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топширилаётган ҳуқуқлар ҳажми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Рўйхатга олинган шартномага киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза ушбу Қоидаларга 2-иловада келтирилган шаклда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шартнома томонларининг тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги битимини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олиш учун белгиланган миқдордаги патент божи ёки ҳақ тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божи ёки ҳақ тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар белгисига нисбатан шартномага киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олиш учун муҳофаза ҳужжатини тақдим этиш мажбурий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олиш ушбу Қоидаларнинг 9 — 12-бандлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Рўйхатга олинган шартномага киритилган ўзгартиришлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига ҳуқуқни топшириш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман топшириш, ҳамма мулкий ҳуқуқлардан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ва электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига мулкий ҳуқуқларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги
Ўзбекистон 100000, Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59
____ — шартномани рўйхатга олиш учун белгиланган миқдордаги патент божи ёки ҳақ тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божи ёки ҳақ тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат;
____ — меросхўрлик ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;
____ — иш юритишга ишончнома;
____ — лицензия шартномаси (сублицензия шартномасини рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига ҳуқуқни топшириш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман топшириш, ҳамма мулкий ҳуқуқлардан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ва электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига мулкий ҳуқуқларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги
Ўзбекистон 100000, Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59
____— томонларнинг тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги битимини тасдиқлайдиган ҳужжат
____— ўзгартиришларни киритиш учун патент божи ёки ҳақ тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божи ёки ҳақ тўлашдан озод қилиш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат