25.07.2022 йилдаги ПҚ-332-сон
Ҳужжат 26.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5263-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномалар экспертизасини ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
г) молиялаштириш манбаидан қатъи назар, стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва/ёки қайта ишлашни кўзда тутувчи лойиҳалар (олтин изловчилар усулида қазиб олишдан ташқари, ҳамда ушбу Низомнинг 3-банди «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган лойиҳалар бундан мустасно). Бунда хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари қабул қилинган техник-технологик ва архитектура-қурилиш ечимлар ҳамда лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлиги ва молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги юзасидан экспертиза қилинади;
4. Ушбу Низомнинг 2 ва 3-бандларида белгиланган талаблардан қатъи назар, лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) инвестициявий ва инфратузилма лойиҳалари бўйича ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ)га комплекс экспертизадан ўтказиш учун ихтиёрий равишда ва шартнома асосида киритиши мумкин.
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ бирламчи материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, лойиҳанинг ТИА/ТИҲК;
мазкур Низомнинг 2-иловаси талабларига мувофиқлиги;
мазкур Низомнинг 4-иловаси ва тасдиқланган техник топшириқ талабларига мувофиқлиги;
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, норматив ҳужжатлар талабларига ва қурилиш қийматининг юзага келган бозор конъюнктурасига мувофиқлиги жиҳатидан экспертиза қилинади.
лойиҳанинг хусусияти ва амалга ошириш соҳасидан келиб чиққан ҳолда, лойиҳаолди ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш давомида ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган талабларга аниқлик киритиш мақсадида лойиҳа доирасида маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришда (бажаришда, кўрсатишда) қўлланиладиган меъёрлар, талаблар ва стандартларни ташаббускор (буюртмачи)дан сўраб олиш.
20. Эътирозлар юзага келган тақдирда ташаббускор (буюртмачи) уларни бартараф этади ва мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ қайта ишланган ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этади.
Ушбу Низом 24-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган муддатда тақдим этилган қайта ишланган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
б) лойиҳанинг ТИА/ТИҲК бўйича — ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда лойиҳанинг ТИА/ТИҲК асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлашга доир қарор лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда киритади.
Агар лойиҳанинг аввал тасдиқланган ТИА/ТИҲК бўйича Марказ хулосаси берилган бўлса, лойиҳанинг тузатилган ТИА/ТИҲКни экспертизадан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди, ушбу Низомнинг 25-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу ҳолатда экспертиза учун тўлов лойиҳаолди ҳужжатларни комплекс экспертизаси учун ўрнатилган тўлов миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Босқичлар

Т/р

Тадбирлар

Муддатлар

Масъул ижрочилар

1-босқич.

Техник топшириқ ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш

1.

Техник топшириқ ишлаб чиқиш, уни ТИТК билан келишиш ва Марказга киритиш

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари), ТИТК

2.

Техник топшириқни экспертизадан ўтказиш ҳамда ижобий хулоса ёки эътирозлар бериш

Кўпи билан 15 иш куни

Марказ

3.

Келтирилган эътирозларни бартараф этиш ва техник топшириқни Марказга такроран киритиш

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари), ТИТК

4.

Тузатилиб, киритилган техник топшириқни кўриб чиқиш ва хулоса бериш

Кўпи билан 10 иш куни

Марказ

2-босқич.

Лойиҳанинг ТИА(ТИҲК)ни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш

5.

Лойиҳани амалга оширишни молиялаштиришнинг дастлабки шартлари ва манбаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган техник топшириқ асосида ТИА/ТИҲК ишлаб чиқиш ва ТИТК хулосасини олиш.

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари)

6.

ТИА/ТИҲКни экспертизадан ўтказиш ҳамда ижобий хулоса ёки эътирозлар бериш

Кўпи билан 30 иш куни

Марказ

7.

Келтирилган эътирозларни бартараф этиш, ТИТК билан келишиш ва лойиҳа ТИА/ТИҲКни Марказга такроран киритиш

Кўпи билан 180 календарь куни

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари), лойиҳалаштириш ташкилоти, ТИТК

8.

Қайта ишланган ТИА/ТИҲКни экспертизадан ўтказиш ва хулоса бериш

Ҳужжатлар пакети тўлиқ тақдим қилингандан кейин кўпи билан 15 иш куни

Марказ

9.

Марказнинг ижобий хулосаси асосида лойиҳа ТИА/ТИҲК параметрларини тасдиқлаш бўйича тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш

Белгиланган муддатларга мувофиқ

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари)

10.

Ишчи ҳужжатлар ҳамда тендер (танлов) ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш

Ташаббускорлар (буюртмачилар), масъул органлар

ЛОЙИҲАСИ УЧУН ТИА/ТИҲК ИШЛАБ ЧИҚИШГА
ТЕХНИК ТОПШИРИҚ

Т/р

Асосий маълумотлар ва талаблар рўйхати

Асосий маълумотлар ва талаблар мазмуни

1.

Лойиҳа ТИА/ТИҲКни ишлаб чиқиш учун асос.

Ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжат/ҳужжатларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари, баённомалар, шартномалар, битимлар ва бошқалар) номи кўрсатилади.

2.

Ташаббускор (буюртмачи)нинг номи.

Лойиҳа ташаббускори (буюртмачиси)нинг тўлиқ номи ва реквизитлари кўрсатилади.

3.

Лойиҳа ташкилотининг номланиши.

Муайян ташкилотни белгилаш бўйича йўриқнома ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда лойиҳа ташкилотининг тўлиқ номи (йўриқнома ҳужжати кўрсатилган ҳолда) келтирилади.

Тегишли йўриқнома ҳужжати мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бандга «танлов асосида аниқланади» деб ёзилади.

4.

Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган умумий қиймати.

Лойиҳанинг йўриқнома ҳужжатлари ёки ташаббускорнинг бошқа ҳужжатлари, қарорлари асосидаги тахминий қиймати кўрсатилади. Шунингдек, харид қилинаётган ускуналарнинг мақбул вариантини танлаш, инвестиция давридаги молиявий харажатлар ва лойиҳанинг бошқа харажатлари бўйича таҳлиллар асосида чегараланган энг кўп қийматни аниқлаш тўғрисида кўрсатма берилади.

5.

Қурилиш тури.

Қурилиш тури кўрсатилади (янги қурилиш, реконструкция, модернизация, кенгайтириш, капитал таъмирлаш).

6.

Навбатлар, ишга тушириш мажмуалари, қурилиш босқичларини ажратиб кўрсатиш. Бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва қуриш.

Навбатлар, ишга тушириш мажмуалари, қурилиш босқичларини ажратиб кўрсатиш тўғрисидаги талаблар кўрсатилади. Бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва қурилиш амалга оширилганда уни ўтказиш тўғрисидаги қарор санаси ва рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.

7.

Корхона таркиби.

Лойиҳа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг таркиби: асосий ва ёрдамчи бино ва иншоотларнинг дастлабки рўйхати, уларга қўйиладиган техник-технологик талаблар, асосий кўрсаткичлари кўрсатилади.

8.

Ишлаб чиқариш кооперацияси ва корхона инфратузилмаси.

Корхонанинг шерик корхоналар билан ҳамкорликдаги фаолияти, шунингдек, унинг инфратузилмаси таркиби кўрсатилади.

9.

Ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) маҳсулотлар (хизматлар) номенклатураси.

Лойиҳа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар) номенклатураси кўрсатилади.

10.

Корхонанинг ишлаш тартиби.

Лойиҳа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда объектнинг йил давомидаги иш билан таъминланганлик даражаси, иш сменалари кўрсатилади.

11.

Лойиҳанинг кўлами ва қуввати.

Йўриқнома ҳужжатлари ёки ташаббускорнинг бошқа ҳужжатлари, қарорлари асосида лойиҳанинг кўлами ва қуввати кўрсатилади. Шунингдек, маркетинг тадқиқотлари асосида лойиҳа қувватини аниқлаштириш бўйича кўрсатмалар берилади.

12.

Лойиҳа амалга ошириладиган жой.

Лойиҳани амалга ошириш жойи тўғрисидаги аниқ маълумот кўрсатилади.

13.

Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари.

Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари аниқ, шу жумладан миқдорий кўрсаткичларда баён қилинади.

14.

Лойиҳани амалга ошириш даври.

Йўриқнома ҳужжатлари ёки ташаббускорнинг бошқа ҳужжатлари, қарорлари асосида лойиҳани амалга ошириш мўлжалланаётган давр тўғрисидаги маълумот кўрсатилади.

15.

Молиялаштириш манбалари.

Кўзда тутилаётган молиялаштириш манбалари (ташаббускорнинг ўз маблағлари, бюджет маблағлари, банк кредитлари ва бошқалар) кўрсатилади.

16.

Қурилишнинг алоҳида шарт-шароитлари.

Қурилиш майдони (трассаси)нинг хусусиятлари (сейсмологик бардошлилиги, тупроқ тури, сув ва тупроқ баландлиги ва бошқалар) кўрсатилади.

17.

Лойиҳани амалга ошириш вариантлари.

Лойиҳанинг ҳар бир бўлимида лойиҳа мақсадларига эришишнинг камида иккита мумкин бўлган вариантлари бўйича қиёсий таҳлил ўтказиш вазифасини қўйган ҳолда, ушбу мақсадларга эришиш йўллари (технологик, молиялаштириш схемалари бўйича, ишлар хусусиятлари бўйича ва бошқалар) кўрсатилади.

18.

Лойиҳани молиявий асослантиришга қўйиладиган талаблар.

Молиявий асослантириш асосли ишлаб чиқариш харажатлари ва савдо тушумидан келиб чиққан ҳолда бажарилиши лозим. Бунда, Солиқ кодекси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиққа тортишнинг амалдаги барча ставкаларига таяниш зарур. Шунингдек, асослантирилган молиявий ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, корхона молиявий аҳволининг тўлиқ таҳлили ҳамда барча бирламчи молиявий маълумотларнинг далиллари киритилиши, қабул қилинган стандартларга мувофиқ келувчи ҳисоблаш методикасини қўллаш талаб этилади.

19.

Лойиҳани иқтисодий асослантиришга қўйиладиган талаблар.

Иқтисодий асослантириш лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини, хусусан, тармоқ, ҳудуд ва умуман, миллий иқтисодиёт учун иқтисодий фойдани аниқ акс эттиришни инобатга олган ҳолда бажарилади. Шунингдек, лойиҳанинг тармоққа таъсири, унинг иқтисодиёт учун ижобий самарасини асослантириш, эҳтимолий иқтисодий хавф-хатарлар, уларнинг даражалари ва бу хавф-хатарларни камайтириш чора-тадбирларини кўрсатиш керак бўлади.

20.

Лойиҳавий ечимлар учун қўйиладиган асосий талаблар.

Лойиҳалаштириш объектига қараб, лойиҳанинг шаҳарсозлик, архитектура-режалаштириш, конструктив, технологик ва бошқа ечимларига қўйиладиган талаблар кўрсатилади. Шунингдек, лойиҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда технологик ва муҳандислик ускуналар, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш, санитар-эпидемиологик вазият ва бошқаларга қўйиладиган талаблар ҳам кўрсатилади.

21.

Изланиш ишларини олиб бориш.

Лойиҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, муҳандислик тадқиқотлари (муҳандислик геологияси, гидрогеология, топографик съёмкалар ва бошқалар) ўтказиш зарурати кўрсатилади.

22.

Ободонлаштириш ва рекультивация бўйича талаблар.

Ҳудудни ободонлаштириш, кўчатлар ўтқазиш, ички йўллар, пиёдалар йўлкалари, автомобиль тўхташ жойлари ва бошқаларни қуриш, шунингдек, ерларни чопиқ қилиш бўйича талаблар келтирилади.

23.

Лойиҳалаштиришнинг алоҳида шартлари.

Амалга оширилаётган лойиҳанинг хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиқиб, лойиҳалаш ташкилотига қўйиладиган талаблар акс эттирилиши лозим.

24.

Лойиҳалаштиришга қўйиладиган талаблар.

Лойиҳа ТИА/ТИҲК Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.

25.

Нархни шакллантириш бўйича талаблар.

Лойиҳанинг кўриб чиқилаётган вариантлари чегараланган қийматини ҳисоблаш (яхлитланган нормативлар, шу каби объектлар бўйича нарх кўрсаткичлари ва бошқалардан фойдаланиш) бўйича талаблар кўрсатилади.

26.

Лойиҳа ТИАни ишлаб чиқиш муддатлари.

Лойиҳалаштириш хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилган санадан бошлаб лойиҳани ишлаб чиқишнинг аниқ муддатлари (ой) кўрсатилади.

27.

Иш натижаларини тақдим қилиш бўйича талаблар.

Лойиҳанинг ишлаб чиқилган ТИА/ТИҲКни ___ нусхада чоп этилган шаклда ва 1 нусха таҳрир қилинадиган электрон шаклда ташаббускорга тақдим қилиш лозим. Маълумотлар ҳажмига қараб лойиҳа бўлимлари бир китобга бирлаштирилиши ёки алоҳида китоблар шаклида тайёрланиши мумкин.

28.

Бирламчи ҳужжатлар рўйхати.

Лойиҳа ТИА/ТИҲКни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган, ишлаб чиқувчининг талаби билан ташаббускор томонидан мазкур техник топшириққа илова кўринишида бериладиган барча бирламчи ҳужжатлар.

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК директори

___________________________

20___ йил «_____»____________

________________________________________________________ бўйича

(киритилган ҳужжатлар ва лойиҳа номланиши)

______-сон хулоса

20___ йил «_____» ________________

1. Экспертиза ўтказиш учун асос:

2. Лойиҳа ташаббускорининг номланиши ва экспертиза мазмуни:

Лойиҳа ташаббускорининг номланиши

Киритилган ҳужжатнинг номланиши

Лойиҳанинг номланиши

Лойиҳа ташкилотининг номланиши

3. Экспертиза ўтказишда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва материаллар номланиши.

4. Асосий техник-иқтисодий параметрлар.

5. Экспертиза якунлари бўйича хулоса ва эътирозлар.

6. Киритилган ҳужжатлар бўйича хулоса.

Марказ директори ўринбосари:

Марказ Бошқармаси бошлиғи:

Марказ бўлими бошлиғи:

Мутахассис:

Т/р

Кўрсаткич номланиши

Ўлчов бирлиги

(валюта бирлиги)

Жами

Шу жумладан:

Бюджет маблағлари

Кредитлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари

Марказлашмаган

(ўз маблағлари, тўғридан-тўғри инвестициялар)

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

2.

Капитал қўйилмалар қиймати

Шу жумладан:

машина ва ускуналар ЭКВда миллий валютада

қурилиш-монтаж ишлари

инвестиция давридаги молиявий харажатлар

дастлабки айланма капитал

ЭКВда миллий валютада

бошқа харажатлар

ЭКВда миллий валютада

3.

Мавжуд асосий фондлар қиймати

4.

Корхонанинг қуввати,

шу жумладан:

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми

мўлжалланаётган йиллик экспорт ҳажми

Тегишли ўлчов бирлигида

5.

Мўлжалланаётган ишга жойлаштирилувчилар сони

шундан, янги яратилаётган иш ўрни

нафар

нафар

6.

Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати*

йил

7.

Инвестиция даврининг давомийлиги

ой

8.

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати

Валюта бирлигида (экв.)

9.

Кредит ва бошқа қарз маблағларини сўндириш муддати

йил

шу жумладан, валютадаги қарзлар

йил

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 30 календарь кун ичида тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказади ва хулосани QR код билан тасдиқлаган ҳолда давлат буюртмачисига (ариза берувчи)га тақдим этади.
мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 20 календарь кун ичида техник топшириқни экспертизадан ўтказади, хулосани QR код билан тасдиқлаган ҳолда давлат буюртмачисига (ариза берувчи)га тақдим этади.

Босқичлар

Иштирокчилар

Чора-тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва Марказга ариза юбориш

Заруратга кўра

2-босқич

Марказ

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда «Янги сўровнома» ҳолатини «Ҳужжатлар тўлиқ юкланмаган», «Тўлов кутилмоқда» ёки «Кўриб чиқилмоқда» ёхуд «Рад этиш» ҳолатларига ўзгартириш

5 (беш) иш куни ичида

3-босқич

Ариза берувчи

Кўрсатиладиган экспертиза хизматлари учун қонунчиликка мувофиқ тўловни амалга ошириш

5 (беш) иш куни ичида

4-босқич

Марказ

«Кўриб чиқилмоқда» ҳолатидаги аризалар асосида тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш

30 (ўттиз) календарь кун ичида

АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА

Тендер ҳужжатларининг комплекс экспертизаси якунларига кўра

АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛМАСА

5-босқич

Марказ

Тендер ҳужжатлари бўйича ижобий хулосани ариза берувчига юбориш

-

6-босқич

Марказ

Тендер ҳужжатлари бўйича эътирозлар кўрсатилган хулосани ариза берувчига қайта ишлаш учун юбориш

-

7-босқич

Ариза берувчи

Эътирозларни ҳисобга олган ҳолда тендер ҳужжатларини қайта ишлаб чиқиш ва уни такроран кўриб чиқиш учун юбориш

6 (олти) ой ичида*

8-босқич

Марказ

1. Билдирилган эътирозлар ва камчиликларни бартараф этилгани нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

2. Эътирозлар ва камчиликлар бартараф этилган тақдирда ижобий хулосани ариза берувчига юбориш.

10 (ўн) календарь кун ичида

Босқичлар

Иштирокчилар

Чора-тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва Марказга ариза юбориш

Заруратга кўра

2-босқич

Марказ

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда «Янги сўровнома» ҳолатини «Ҳужжатлар тўлиқ юкланмаган», «Тўлов кутилмоқда» ёки «Кўриб чиқилмоқда» ёхуд «Рад этиш» ҳолатларига ўзгартириш

5 (беш) иш куни ичида

3-босқич

Ариза берувчи

Кўрсатиладиган экспертиза хизматлари учун қонунчиликка мувофиқ тўловни амалга ошириш

5 (беш) иш куни ичида

4-босқич

Марказ

«Кўриб чиқилмоқда» ҳолатидаги аризалар асосида техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш

20 (йигирма) кун ичида

АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА

Техник топшириқнинг комплекс экспертизаси якунларига кўра

АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛМАСА

5-босқич

Марказ

Техник топшириқ бўйича ижобий хулосани ариза берувчига юбориш

-

6-босқич

Марказ

Техник топшириқ бўйича эътирозлар кўрсатилган хулосани ариза берувчига қайта ишлаш учун юбориш

-

7-босқич

Ариза берувчи

Эътирозларни ҳисобга олган ҳолда техник топшириқни қайта ишлаб чиқиш ва уни такроран кўриб чиқиш учун юбориш

6 (олти) ой ичида*

8-босқич

Марказ

1. Билдирилган эътирозлар ва камчиликларни бартараф этилгани нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

2. Эътирозлар ва камчиликлар бартараф этилган тақдирда техник топшириқ бўйича ижобий хулосани ариза берувчига юбориш.

10 (ўн) календарь кун ичида

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга

20___ йил _______________ __________-сон

АРИЗА

______________________________ лойиҳаси доирасида ______________________________

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тендери бўйича харид қилиш ҳужжатларини кўриб чиқишингизни сўраймиз.

Бозор конъюнктурасини ўрганиш натижаларига кўра харид қилинадиган товарларнинг (ишларнинг,

хизматларнинг) бошланғич нархи (ҚҚС билан/ҚҚСсиз) __________________________ни ташкил этади.
Давлат харидлари қуйидаги иштирокчилар ўртасида ўтказилади:
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи барча иштирокчилар (маҳаллий ва хорижий).
Давлат харидини молиялаштириш манбаси (қуйида санаб ўтилганлардан бири кўрсатилади):
ўз маблағларимиз;
бюджет маблағлари;
кредитлар (қарз маблағлари);
бошқа манбалар (кўрсатилади) ҳисобидан.
Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун олдиндан тўловни кафолатлаймиз.
Аризачининг/буюртмачининг почта манзили (жойлашуви): _______________________________
Аризачининг / буюртмачининг банк реквизитлари:
________________________________ (МФО, СТИР, ҳисобрақам, банк номи)
Аризачи/буюртмачи билан боғланиш рақамлари (ижрочи кўрсатилсин)
______________________________________________________________________.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда (ушбу Низом талабларига мувофиқ)
_____________________
_____________________
Аризачининг мансабдор шахси_______________

Ф.И.Ш.

имзо ёки QR код

М. Ў.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга

20___ йил _______________ __________-сон

АРИЗА

____________________________________________________ лойиҳаси доирасида

______________________________ товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди бўйича техник топшириқни кўриб чиқишингизни сўраймиз. (агар техник топшириқ ихтиёрий ва шартнома асосида киритилаётган бўлса, бу ҳақда аризада кўрсатилади)

Бозор конъюнктурасини ўрганиш натижаларига кўра харид қилинадиган товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) бошланғич нархи (ҚҚС билан/ҚҚСсиз) __________________________ни ташкил этади.
Давлат харидлари қуйидаги иштирокчилар ўртасида ўтказилади:
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи барча иштирокчилар (маҳаллий ва хорижий).
Давлат харидини молиялаштириш манбаси (қуйида санаб ўтилганлардан бири кўрсатилади):
ўз маблағларимиз;
бюджет маблағлари;
кредитлар (қарз маблағлари);
бошқа манбалар (кўрсатилади) ҳисобидан.
Техник топшириқни экспертизадан ўтказиш учун олдиндан тўловни кафолатлаймиз.
Аризачи/буюртмачи билан боғланиш рақамлари (ижрочи кўрсатилсин):
____________________________________________________________________________.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда (ушбу Низом талабларига мувофиқ
___________________
___________________
Аризачининг мансабдор шахси_______________Ф.И.Ш.

имзо ёки QR код

М. Ў.
буюртмачилар — ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун Марказга мурожаат қилувчи шахслар;
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилмаган давлат буюртмачилари ва тадбиркорлик субъектлари қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ошган шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини Марказга комплекс экспертизадан ўтказиш учун ихтиёрий равишда шартнома асосида киритишлари мумкин.
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;
мазкур Низомнинг 4-бобидаги талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган шартнома, импорт контракти лойиҳасининг нусхаси (рўйхатга олиш учун — ҳар бир бети буюртмачининг ваколатли шахси томонидан муҳр ва имзо қўйиб тасдиқланган шартнома, импорт контрактининг асл нусхаси);
шартномалар, импорт контрактлари лойиҳалари экспертизага тақдим этилган даврда амал қилувчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, биржа ёки ассоциациялар котировкалари, прайс-варақлар ва ҳоказолар) тақдим этилган ҳолда контракт, импорт контракти нархини белгилаш бўйича буюртмачининг биринчи раҳбари имзоси билан тасдиқланган асослантиришлар. Бунда тақдим этилган барча таклифлар юридик ёки жисмоний шахслар, шу жумладан муқобил таклифларни тақдим этган хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг юридик манзиллари ҳамда алоқа маълумотларини ўз ичига олган бўлиши лозим. Шартнома ёки импорт контракти лойиҳаси қонунчиликда белгиланган тартибда харид жараёнларини ўтказиш натижасида тузилган ҳолларда нарх белгилаш бўйича асослантиришлар ўрнига харид комиссияси ёки идоравий харид комиссияси баённомасининг нусхаси тақдим этилади;
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;
мазкур Низомнинг 4-бобидаги талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган қўшимча келишув лойиҳасининг нусхаси (рўйхатга олиш учун — ҳар бир бети буюртмачининг ваколатли шахси томонидан муҳр ва имзо қўйиб тасдиқланган қўшимча келишувнинг асл нусхаси);
қўшимча келишув лойиҳаси экспертизага тақдим этилган даврда амал қилувчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, биржа ёки ассоциациялар котировкалари, прайс-варақлар ва ҳоказолар) тақдим этилган ҳолда қўшимча келишув нархини белгилаш бўйича буюртмачининг биринчи раҳбари имзоси билан тасдиқланган асослантиришлар. Бунда тақдим этилган барча таклифлар юридик ёки жисмоний шахслар, шу жумладан муқобил таклифларни тақдим этган хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг юридик манзиллари ҳамда алоқа маълумотларини ўз ичига олган бўлиши лозим. Асосий шартнома ёки импорт контракти қонунчиликда белгиланган тартибда харид тартиб-таомилларини ўтказиш натижасида тузилган ҳолларда нарх белгилаш бўйича асослантиришлар ўрнига харид комиссияси ёки идоравий харид комиссияси баённомасининг нусхаси тақдим этилади;
Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг беш иш куни ичида шартнома, импорт контракти ва/ёки қўшимча келишув Марказ томонидан рўйхатга олинади ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хулоса ҳужжатларнинг асл нусхалари билан берилади. Шартнома, импорт контракти ва/ёки қўшимча келишув асл нусхасининг ҳар бир варағида Марказнинг шартнома, импорт контракти ва/ёки қўшимча келишувларни рўйхатга олиш бўлинмаси штампи қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга

20____ йил «____»_________________-сон

АРИЗА

Сиздан______________________________________ (ташкилотнинг тўлиқ номи, мамлакати) билан _____________________________________ (ташкилотнинг тўлиқ номи, мамлакати) ўртасида _________________________________________________________ (товар, ишлар, хизматлар номланиши) етказиб бериш бўйича тузиладиган шартнома/импорт контракти/қўшимча келишув лойиҳаси бўйича хулоса беришингизни сўраймиз.

Ушбу шартнома/импорт контракти/қўшимча келишув __________________(Ўзбекистон Республикаси Президенти ва/ёки Ҳукумати қарори ҳамда унинг тегишли банди кўрсатилади) асосида тўғридан-тўғри тузилмоқда.

Шартнома/импорт контракти/қўшимча келишув лойиҳасининг умумий қиймати __________________.

Шартнома/импорт контрактига қўшимча келишув лойиҳаси асосида киритилаётган ўзгартиришлар _______________________________. (қўшимча келишув киритилаётган ҳолатларда)

Шартнома/импорт контракти/қўшимча келишув лойиҳаси бўйича молиялаштириш манбалари (қуйидагилардан бири кўрсатилади):

ўз маблағлари;

бюджет маблағлари;

кредитлар (қарзлар);

бошқа манбалар (кўрсатиб ўтилади).

Шартнома/импорт контракти/қўшимча келишув лойиҳасини экспертизадан ўтказганлик учун тўловни амалга оширишга кафолат берамиз.

Аризачининг почта манзили

(жойлашган жойи) ____________________________________________________;

Аризачининг банк реквизитлари _________________________________________ ____;

Аризачи билан боғланиш учун алоқа рақамлари __________________________;

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (низом талабларига мувофиқ): __________

Аризачи

________________

Ф.И.Ш.

________________

М. Ў.

Босқичлар

Иштирокчилар

Чора-тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Буюртмачи

Ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва Марказга юбориш.

Заруратга кўра

2-босқич

Марказ

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда «Янги сўровнома» ҳолатини «Тўлов кутилмоқда» ёки «Кўриб чиқилмоқда» ёхуд «Рад этиш» ҳолатларига ўзгартириш.

5 (беш) иш куни ичида

3-босқич

Буюртмачи

Кўрсатиладиган экспертиза хизматлари учун қонунчиликка мувофиқ тўловни амалга ошириш.

5 (беш) иш куни ичида

4-босқич

Марказ

«Кўриб чиқилмоқда» ҳолатидаги сўровномалар асосида шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини комплекс экспертизадан ўтказиш.

20 (йигирма) иш куни ичида

АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА

Шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларининг комплекс экспертизаси якунларига кўра

АГАР ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛМАСА

5-босқич

Марказ

Шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳалари бўйича эътирозлар йўқлиги тўғрисидаги хатни буюртмачига юбориш.

-

6-босқич

Буюртмачи

Шартнома, импорт контракти ва/ёки қўшимча келишувни ўрнатилган тартибда томонлар имзоси қўйилган ва расмийлаштирилган ҳолда асл нусхасини ва уларнинг аввал Марказда экспертизадан ўтказилган лойиҳалари нусхаларини кузатув хати билан Марказга киритади.

Марказнинг эътирозлар йўқлиги ҳақидаги хатини олгандан сўнг бир ой муддат ичида

7-босқич

Марказ

Шартнома, импорт контракти ва/ёки қўшимча келишув Марказ томонидан рўйхатга олинади ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хулоса ҳужжатларнинг асл нусхалари билан берилади.

5 (беш) иш куни ичида

8-босқич

Марказ

Шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳалари бўйича эътирозлар кўрсатилган хулосани буюртмачига қайта ишлаш учун юбориш.

-

9-босқич

Буюртмачи

Эътирозларни ҳисобга олган ҳолда шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқиш ва уни такроран кўриб чиқиш учун юбориш.

6 (олти) ой ичида*

10-босқич

Марказ

1. Билдирилган эътирозлар ва камчиликларни бартараф этилгани нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

2. Эътирозлар ва камчиликлар бартараф этилган тақдирда шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳалари бўйича эътирозлар йўқлиги тўғрисидаги хатни буюртмачига юбориш.

5 (беш) иш куни ичида

11-босқич

Буюртмачи

Шартнома, импорт контракти ва/ёки қўшимча келишувни ўрнатилган тартибда томонлар имзоси қўйилган ва расмийлаштирилган ҳолда асл нусхасини ва уларнинг аввал Марказда экспертизадан ўтказилган лойиҳалари нусхаларини кузатув хати билан Марказга киритади.

Марказнинг эътирозлар йўқлиги ҳақидаги хатини олгандан сўнг бир ой муддат ичида

12-босқич

Марказ

Шартнома, импорт контракти ва/ёки қўшимча келишув Марказ томонидан рўйхатга олинади ва мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хулоса ҳужжатларнинг асл нусхалари билан берилади.

5 (беш) иш куни ичида