Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2007 15.09.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 970
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Йўриқномаси, 15.09.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 970
Кучга кириш санаси
25.09.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки
Бошқаруви томонидан
(16/4-сон баённома)

2000 йил 2 сентябрда
479-сон билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

«КЕЛИШИЛГАН»

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги бош архив
бошқармаси бошлиғи
П.Н. Ниғматов

2000 йил 18 август

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК ТИЗИМИДА ЭЛЕКТРОН АРХИВ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўриқнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 15 сентябрда 970-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 14 апрелдаги 11/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1685, 02.06.2007й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Архивлар тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «ЭҲМ дастурлар таъминоти ва маълумотлар базасини ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси банкларида, Марказий банк Ҳисоб-китоб-касса марказларида ҳамда Марказий банк Ахборотлаштириш Бош марказида ва Ҳудудий ахборотлаштириш марказларида электрон архив ишларини юритиш, архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланишнинг умумий тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон архив — электрон кўринишда бўлган ҳужжатлар, электрон тўлов тизими маълумотлари, ЭҲМ дастурлари ва бошқа электрон маълумотларни компьютер хотирасига ва ташқи сақловчи воситаларга ёзиб, маълум муддатга олиб қўйиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив ишларини олиб борувчи маъмурий бўлинмалар фаолият кўрсатиш хусусиятларига кўра архив ишларини юритиш тартибини мазкур Йўриқномага биноан ишлаб чиқишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ва уларнинг филиалларида, Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб-касса марказларида (кейинги ўринларда ҲККМ), Ахборотлаштириш Бош Марказида (кейинги ўринларда АБМ) ва Ҳудудий Ахборотлаштириш Марказларида (кейинги ўринларда ҲАМ) электрон архив ишларини юритишни амалга ошириш ва уларни такомиллаштириш бўйича жавобгарлик тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда ҲККМ, АБМ ва ҲАМ раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари, ҲККМ раҳбарларининг ёзма буйруғига асосан жавобгарлик бош муҳосиб ёки унинг ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. АБМ, ҲАМларда раҳбарларнинг ёзма буйруғига асосан жавобгарлик масъул ходимлар зиммасига юклатилади. Бу эса АБМ ва ҲАМлари раҳбарларини умумий жавобгарликдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳамда марказий банкнинг ҳисоб-китоб-касса марказларида электрон архив ишларини юритиш бўйича талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Электрон архив ишларини юритиш учун тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда ҲККМлари раҳбарлари томонидан масъул жавобгар ходим ёзма буйруқ асосида тайинланади ва ишдан бўшатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Тижорат банкларининг Бош банклари ва уларнинг филиалларида ҳамда ҲККМлари компьютерлаштириш шуъбаларида электрон тўлов ҳужжатларини ва электрон тўлов ҳужжатлари бўлмаган электрон ҳужжатларни архивлаштириш ишлари олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Тижорат банкларида ва уларнинг филиалларида ҳамда ҲККМларида қуйидаги электрон маълумотлар архивга олиниши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ банк амалиёти куни электрон маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча кирувчи ва чиқувчи тўлов ҳужжатлари файллари, шифрация калитлари билан биргаликда (шифрланган ва шифрланмаган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк амалиёт куни дастурлари ва бошқа алоҳида фойдаланилаётган дастурлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тарзидаги меъёрий-сўров маълумотлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал-баённомалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда ҲККМлари электрон архив ишларини юритишлари учун керакли дастурлар ва техник воситалар билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Тижорат банкларининг филиаллари электрон архив ҳужжатларининг нусхаларини сақлашлари учун камида иккита (бир бинода бўлмаган) электрон архив ҳужжатларини сақлаш пунктлари ташкил этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчиси — ўша банк бўлимида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчиси — вилоят ҳудудий бошқармасида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг вилоят ҳудудий бошқармалари йиғилган электрон архивларни ҳар олти ойда ўзининг Бош банкларига белгиланган тартибда топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Тижорат банкларининг Бош банклари, ҲККМлар ва филиаллари бўлмаган тижорат банклари ўз биносида бир-биридан ажратилган алоҳида хоналарда иккита электрон архив пунктларини ташкил этадилар. Бу хоналарнинг ёнма-ён жойлашишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. 2.3-бандда кўрсатилган электрон тўлов маълумотлар ҳар куни дастурий равишда архивланиб, икки нусхада ташқи сақловчи воситаларга ёзилади ҳамда масъул жавобгар ходим биринчи шаклда кўрсатилган кўринишда махсус юритилган дафтарга қайд қилиб боради. Махсус дафтар саҳифалари рақамланган, иш ўтказилиб тикилган, раҳбар томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Сана‎

Архив
‎файлнинг
‎номи‎

Архив
‎файлнинг
‎ҳажми‎‎

Сақловчи
‎воситанинг
‎номи‎

Архивга
‎олувчининг
‎Ф.И.Ш‎

Имзо‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Архив ёзилган ташқи сақловчи воситалар ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда ҲККМлар раҳбарлари, бош муҳосиблари ва масъул жавобгар ходим маълумотларнинг тўғри архивлаштирилиши ҳамда тўлиқлиги, ишончлилиги учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. Барча кирувчи ва чиқувчи (шифрланган ва шифрланмаган) электрон тўлов ҳужжатлари ҳар куни тижорат банклари ва ҲККМлар томонидан дахл этилишига рухсат берилмайдиган кўринишда архивланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда автоматлаштирилган банк технологияси тизимида йўл қўйилган камчиликлар ва қоидабузарликларнинг сабабини аниқлаш учун комиссия тузилади ва тижорат банклари, ҲККМлар томонидан дахл этилишга рухсат берилмайдиган архив ҳужжатлари батафсил текшириб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига: Марказий банкнинг ваколатли вакиллари, Тижорат банки (ҲККМ) раҳбари, бош муҳосиби, архив иши учун жавобгар масъул ходим ва локал тармоқ маъмури киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.11. Тижорат банклари ва ҲККМлар томонидан дахл этилишига рухсат берилмайдиган архив ҳужжатларини ҳар куни дастурий равишда ташқи сақловчи воситага кўчирилиши (нусхаланиши) ва бунда архивга олинган ахборотлар рўйхатининг қоғоздаги ёзуви чиқарилиши шарт. Ёзма шаклда чиқарилган архив ёзуви 2-шаклда кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олади ва у сейфда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи сақловчи воситанинг устига қуйидаги ёзувлар ёзилган бўлиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сақловчи воситанинг шартли рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ёзувнинг бошланган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) электрон архивнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сақловчи воситага ёзув ёзиш тўхтатилган вақт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Сана‎

Файлнинг номи‎

Файлнинг ҳажми‎

‎‎Ташқи сақловчи воситанинг номи ‎ ________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи сақловчи воситанинг номи _______________ Архивга олувчининг Ф.И.Ш. ____________ Сана _________ Имзо ___________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.12. Ташқи сақловчи воситанинг техник тавсифига биноан ташқи сақловчи воситага ёзилган электрон маълумотларни қайта ўқилиши текширилиб турилиши шарт. Техник тавсифда ташқи сақловчи воситани қайта ўқилишини текшириш даври кўрсатилмаган бўлса ташқи сақловчи воситани бир йилда камида икки марта (ҳар 6 ойда) очиб қайта ўқилишини текшириб турилади. Агар электрон архив маълумотларнинг ташқи таъсирлар натижасида қисман ёки умуман йўқолиб кетганлиги аниқланса, йўқолган архив маълумотлар тикланиши зарур. Бу ҳақда далолатнома тузилиши ва махсус юритилган дафтарга қайд этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.13. Электрон архив маълумотларни Тижорат банк филиаллари томонидан ҳар чоракнинг бошида тижорат банкининг ҳудудий бошқармаси архивига ва жорий йил тамом бўлганидан сўнг ўз архив бўлимига белгиланган тартибда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.14. Тижорат банклари ва ҲККМларнинг архив бўлинмалари ташқи сақловчи воситага ёзилган архив маълумотларининг бутлигини текшириб кўриб, ўз архив бўлимига олиб қўяди ва ўн йил сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.15. Тижорат банклари ва ҲККМлари сақланиш муддати ўн йилдан юқори бўлган электрон архивни доимий сақлаш учун белгиланган тартибда Давлат архивига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.16. Тижорат банкларининг филиали фаолияти тугатилганда электрон архивини ҳудудий бошқармасига, ҳудудий бошқармаси бўлмаганлари Бош бошқармасига белгиланган тартибда топширади. Тижорат банки фаолияти тугатилиб бошқа тижорат банкка қўшиб юборилганда, ўша банк архивига белгиланган тартибда топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.17. Бош тижорат банклари фаолияти тугатилганда электрон архив ҳужжатларини белгиланган тартибда Давлат архивига топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборотлаштириш бош маркази ва унинг ҳудудий ахборотлаштириш марказларида электрон архив ишларини юритиш бўйича талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Электрон архив ишларини юритиш бўйича АБМ ва ҲАМларда ҳамда уларнинг бўлимларида раҳбарларнинг ёзма буйруғига асосан масъул жавобгар ходимлар тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. АБМ таркибида «Электрон тўлов» тизими электрон архивининг марказлаштирилган электрон архив ишлари олиб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. АБМ ва ҲАМларида электрон тўлов тизими маълумотлари асосида электрон архив олиниши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов ҳужжатларининг кирувчи ва чиқувчи маълумотлари (шифрланган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов ҳужжатларининг кирувчи ва чиқувчи маълумотларини қабул қилиш — узатиш телекоммуникацион журнал баённомалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов ҳужжатлари ишлови амалиёт куни электрон маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов ҳужжатлари ишлови амалиёт куни дастурларининг барча турлари ва бошқа алоҳида дастурлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тарзидаги меъёрий-сўров маълумотлар базаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. АБМ ва ҲАМлари электрон архив ишларини олиб боришлари учун асосий талабларга жавоб берувчи етарли махсус иш жойлари ҳамда техник қурилма-воситалари, дастурлар таъминоти билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. АБМ ва ҲАМлари ташқи сақлаш воситаларида жамланган электрон архив ҳужжатлари нусхаларини сақлашлари учун камида иккита (бир бинода бўлмаган) электрон архив сақлаш пунктлари ташкил этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчиси — иш жойларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчиси — ҳудудий узоқлаштирилган жойларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. ҲАМлари банк амалиёт кунининг охирида электрон архивларини АБМнинг марказлаштирилган электрон архивига узатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Ҳар куни АБМ ва ҲАМлар 3.3-бандда кўрсатилган электрон тўлов тизими маълумотларини дастурий равишда архивлаб (arj.exe дастурининг 2.39, 2.41 ва ундан юқори тури билан), икки нусхада ташқи сақловчи воситаларга ёзилади ва махсус дафтарларда қайд этилади. Махсус дафтарлар саҳифалари рақамланган, ип ўтказилиб тикилган ва муҳрланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Электрон архив ёзилган ташқи сақловчи воситалари ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. АБМ ва ҲАМларда электрон архив маълумотлар билан ишлаш, яъни статистик ва аналитик таҳлил ҳамда электрон тўловни аниқлаштириш учун маълумотномаларни олиш бўйича сўров ишлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва АБМ томонидан ишлаб чиқилган тартиб ва қоида ҳамда йўриқнома ва кўрсатмаларга биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. АБМ ва ҲАМларда электрон архив маълумотлар хавфсизлигини ва дахлсизлигини, тўлиқлилигини, ишончлилигини, тозалигини ва ҳақиқийлигини электрон архив ишларини юритиш бўйича масъул жавобгар ходимлар томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. АБМ ва ҲАМларидаги жамланган электрон архив маълумотлари ва уларни ташувчи ташқи сақлаш воситалари даврий равишда текшириб борилади. Ушбу текшириш натижалари махсус дафтарда қайд этилади. АБМда ишлаб чиқилган текшириш услуб ва усуллардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.12. АБМда электрон архивлар сақлаш муддати 10 йилдан ошиши билан электрон архив ҳужжатлари доимий сақлаш учун белгиланган тартибда Давлат архивига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.13. ҲАМ таркибий ўзгариши (фаолияти ўзгариши, тугатилиши, янгиланиши) рўй берган ҳолларда юқори ташкилот АБМга электрон архивини ўрнатилган тартиб асосида топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.14. Электрон архив ишларини юритиш борасида технологик жараёнлар ўзгариши, техник қурилма ва воситаларни мукаммаллашиб бориши асосида электрон архив ишларини юритиш услуб ҳамда усуллари такомиллаштирилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов тизими таркибига кирувчи барча турдаги электрон архивларнинг сақланиши муддати 10 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома кучга кириши билан Марказий банкнинг 1999 йил 21 августдаги 147-сонли (Адлия вазирлигидан 1999 йил 25 ноябрда 841-сон билан рўйхатдан ўтган) «Ўзбекистон Республикаси банкларида архив ишларини юритиш тўғрисидаги» қоидасининг «7-боб. Банк тизимида электрон ҳужжатларни архивлаш ва уларни сақлаш бўйича талаблар» бўлими ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й.,17-сон)