28.04.2022 йилдаги СҚ-525-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитиб, соҳада муайян ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ҳуқуқий ахборотни манзилли етказишда Адлия вазирлиги томонидан инновацион технологиялар кенг жорий этилиб, Интернет тармоғида аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган 7 та ҳуқуқий ресурс ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илк бор онлайн шаклда ўтказилган «Умуммиллий Конституция имтиҳони»да 50 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини телевидение орқали тушунтириб бориш мақсадида Инновацион медиа-марказ фаолияти йўлга қўйилган ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлилий медиа материаллар, шу жумладан, воқеа жойидан репортажлар тайёрланиб эфирга узатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ва энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечими бўйича масъул давлат органлари мутахассислари билан биргаликда махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, видеотека шакллантирилган ҳамда вазирликнинг «YouTube» ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига жойлаштириб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ҳафта давомида қабул қилинган, давлат ва жамият ҳаёти учун муҳим бўлган қонунчилик ҳужжатлари бўйича «Қонунчиликдаги янгиликлар» рукни остида уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) видеороликлар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳолига тезкор ва тушунарли тарзда етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати билан боғлиқ айрим муаммолар сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, махсус электрон платформага киритилган маълумотларни таҳлил қилиш натижасида маълум бўлдики, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўз соҳасига доир қонунчилик ҳужжатлари бўйича аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган, бироқ айрим давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқий тарғибот соҳасида сусткашликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан ўз соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш борасида 10 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлса-да, уларнинг аксарияти бўйича тарғибот тадбирлари амалга оширилмаган. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 388-сонли қарори юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги « Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5484-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 октябрдаги «Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 663-сонли, 2020 йил 10 июндаги «Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 368-сонли қарорлари мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари электрон платформага тўлиқ жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу каби ҳолатлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида ҳам кузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумки, «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонунда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш орқали ҳуқуқий ахборотни тарқатиши белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси расмий веб-сайтига Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги «Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 114-сонли қарори жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси расмий веб-сайтларига ҳам Республикаси Президентининг сўнгги йилларда қабул қилинган улар фаолиятига доир фармон ва қарорлари жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 342-сонли қарорида давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш доирасида адлия органлари томонидан юборилган сўровномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли материалларни илова қилган ҳолда унга жавоб хати юбориши белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотда таъкидланишича, қайд этилган қоидага амал қилмаган ҳолда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш, Энергетика вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Кинематография, Давлат активларини бошқариш, Хорижий инвестицияларни жалб этиш, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентликлари, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Давлат персоналлаштириш маркази, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Уздавнефтгазинспекция», «Узэнергоинспекция», Андижон, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўтказилган тарғибот тадбирлари тўғрисида маълумотлар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонунчилик ҳужжатларига риоя қилмаётганлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тезкор маълумотлар киритиш каби таъсирчан чоралар Адлия вазирлиги томонидан кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга адлия органлари тамонидан ҳам ҳуқуқий тарғибот фаолиятида сустувшликка йул қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишларда аҳоли сони нисбатан кам бўлган Сирдарё вилоятида 6 048 та ва Жиззах вилоятида 2 581 та ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилган бўлса, аҳоли сони энг кўп бўлган Тошкент шаҳрининг ҳудудий адлия бошқармаси томонидан 2021 йил давомида оммавий ахборот воситалари орқали атиги 1 321 та (телевидениеда 48 та, радиода 41 та, газета ва журналларда 28 та ҳамда веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида 1 204 та) ҳуқуқий тарғибот тадбири олиб борилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари аҳоли сони энг кўп бўлган Наманган (1 016 та) ҳамда Тошкент (898 та) вилоятларида ҳам етарлича ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари конференция шаклида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан умуман ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ҳамда Тошкент вилоятлари адлия бошқармалари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларига доир материаллар (дарслик, ўқув қўлланмалари, рисола ва шарҳловчи қўлланмалар) бор-йўғи 1 тадан чоп этилган бўлса, Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан эса бирор марта ҳам нашр этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган ушбу хато ва камчиликлар, шунингдек, манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг суст олиб борилиши аҳолининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан бехабар қолишига, бу ўз навбатида, фуқароларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлардан ўз вақтида фойдалана олмаслигига, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари бузилишига, шунингдек, аҳоли ўртасида қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти нотўғри талқин қилинишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Республикаси Қонунининг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовнинг 2021 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятида муайян камчиликлар, ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳамда тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Р. Давлетов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 июлга қадар ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича вазирлик томонидан юритиладиган махсус электрон порталнинг тўлиқ ишлашини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда электрон порталга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини жойига чиқиб ўргансин. Камчиликларга йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот киритиш амалиётини самарали ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий тарғибот тадбирлари мунтазам мониторинг қилиб борилишини, ҳар йили икки маротаба (20 январь ва 20 июлга қадар) масъул давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти уларнинг электрон порталга киритган маълумотларини таҳлил қилиш, зарурат бўлганда эса жойига бориб ўрганиш орқали баҳоланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, ўз ваколатлари доирасида амалга оширилаётган ишларни фаоллаштириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасида олиб борилаётган ишларини режа асосида мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилда камида икки марта давлат органлари ва ташкилотларининг электрон портални юритишга масъул бўлган ходимларини ўқитиш бўйича семинар-тренингларни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда ҳуқуқий маданият ва қонун устуворлиги ташвиқоти ишларини инновацион услубларда, аҳолига оддий ва тушунарли тарзда тезкор етказиш имконини берадиган дастур ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда тадбиркорлар, ёшлар, хотин-қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг фикрларини ўрганиб, уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида энг долзарб ва уларни қизиқтирган масалаларнинг замонавий механизмларини жорий этиш йўли билан манзилли тарғибот олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари ўртасида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган самарали ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда бепул юридик хизмат кўрсатиш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини манзилли ўрганиб чиқиб, натижаси юзасидан тегишли чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда тадбиркорлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш мақсадида «тадбиркорлар ҳуқуқи», «аёллар ҳуқуқи» ва «ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» ҳақида қўлланмалар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш чоралари кўрилишини ҳамда адлия органлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг барча шаклидан унумли ва кенг фойдаланилишини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотлар мазкур тадбирлар амалга оширилганидан сўнг дарҳол электрон порталга киритилишини назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботини ташкил этмаган, уларни ўз расмий веб-сайтларига ҳамда электрон порталга жойлаштирмаган, шунингдек, ҳуқуқий тарғиботнинг самарали усулларидан фойдаланмаган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини танқидий муҳокама қилсин ва натижаси юзасидан тегишли чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятидан келиб чиқиб, аҳолини ташвишга солаётган муаммолар бўйича ўз вақтида ҳуқуқий тушунтиришлар беришда, шунингдек, янги қабул қилинган норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг аҳоли қатламига манзилли етказишда таъсирчан усуллардан фойдаланилаётганини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, адлия органлари ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишларни Кенгаш йиғилишларида танқидий муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг кенг қатламига мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мақсад ва вазифаларининг ижроси оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали етказилишини доимий назоратга олиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Умаров) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-525-IV-сон