Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар, атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар

(Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси,ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази )

1. Келгуси йил учун «Хавфни таҳлил этиш» текширув (инспекция) режасини тузади, уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва махсус ваколатли орган билан келишади ва тасдиқлайди.

2. Текширув (инспекция) ўтказилиши тўғрисида билдиришнома (хат) юборади ва текширув (инспекция)ни ўтказади.

3. Текширув (инспекция) натижалари бўйича далолатнома ёки маълумотнома тузади ва Текширув (инспекция)ларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритади.

4. Назорат объекти ёки унинг вакилига текширув (инспекция) далолатномасини имзо қўйдириб топширади.

Ҳар йили 15 декабргача



10 календарь кунидан ошмаслиги керак

3 иш куни мобайнида.


1 иш куни мобайнида


Назорат объекти

1. Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва махсус ваколатли орган ва (ёки) бошқа ваколатли органларга тақдим этади.

2. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тадбирлар режасининг ҳар бир банди ижроси тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб ёзма равишда маълумот беради.

Далолатномасида кўрсатилган муддатда


Тадбирлар режасида кўрсатилган муддатда


Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар

1. Аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳитга зарар етказиш хавфини юзага келтирган норма ва қоидалар талаблари бузилиши аниқланганда, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги назорат объекти фаолиятининг тўлиқ ёки қисман тўхтатилиши тўғрисида кўрсатма беради.

2. Назорат объекти фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисида имзоланган кўрсатмани назорат объектига топширади ёки топшириш тўғрисида билдиришномани буюртма хат орқалиюборади.

3. Назорат объектини текширув (инспекция)дан ўтказган назорат субъекти томонидан имзоланган атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги назорат объекти фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисидаги кўрсатма нусхасини хабарнома сифатида махсус ваколатли органга юборади.

Қоидабузарлик аниқланган

кунда


1 иш кунидан кечиктирмасдан


1 кун
муддатда


Назорат объекти

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни тўхтатишга олиб келган қоидабузарликлар бартараф этилгани тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Қоидабузарликлар бартараф этилгандан сўнг


Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар

Тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ҳамда назорат объектининг атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Билдириш қоғози олган кундан бошлаб
2 иш кунидан кечиктирмасдан


Алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари

Ўтказилган текширувлар (инспекциялар) тўғрисидаги маълумот махсус ваколатли органга келгусида умумлаштириш ва якуний маълумотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тақдим қилинади.

Ҳар чоракда кейинги ойнинг
10 санасигача


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси