02.03.2021 йилдаги 114-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиш хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишга оид самарали тизимни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига (кейинги ўринларда — Фармон) мувофиқ фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиш хавфини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизими (монополияга қарши комплаенс):
1. Мазкур Низом давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ–6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар, табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш, унинг фаолият юритиш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Монополияга қарши комплаенс маданияти ва сиёсатини жорий қилиш

1.

Монополияга қарши комплаенс фаолиятини ташкил этиш.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонга 5-илова билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар, табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги уч йилда товар сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачиларда (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш.

2021 — 2024 йй.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2.

Хавфларни баҳолаш тартибини ташкил этиш.

Хавфларни баҳолаш тартиб қоидалари бўйича ички низомлар ва (ёки) кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил апрель

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3.

Жамиятда рақобат маданияти ва рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш.

1. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий қилиш бўйича семинарлар, конференциялар ва амалий тренинглар ўтказиш.

2021 йил апрель-май

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ижросини мониторинг қилиш, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини аниқлаш, монополияга қарши комплаенс тизимини ишлаш самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш тартибини назарда тутувчи намунавий низомни ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

3. Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилган Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда илғор хорижий тажрибага асосан монополияга қарши комплаенснинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 январга қадар

4. Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларига монополияга қарши комплаенс тизимни жорий этиш соҳасидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотлари ва бошқа халқаро институтларнинг техник кўмагидан фойдаланган ҳолда халқаро экспертлар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.

Доимий

II. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид хатти-ҳаракатлар хавфларини баҳолаш

4.

Барча фаолият турлари бўйича монополияга қарши хавфларни баҳолаш ва комплаенс хавфларини минималлаштириш.

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини («йўл харитаси») ишлаб чиқиш.

Ҳар йили декабрь ойи

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

5.

Йўл харитасида белгиланган бандларнинг бажарилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш.

1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфининг олдини олиш йиллик ҳаракатлар режасини («йўл харитаси») ишлаб чиқиш ва унинг бажарилиши бўйича доимий равишда мониторинг ишларини олиб бориш.

2. Рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиёти тўғрисида доимий равишда маълумот тўплаш ва натижаларга кўра уларда рақобат ҳуқуқини қўллаш амалиётидаги ўзгаришлар ва асосий жиҳатлар бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш.

3. Рақобат қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллаш амалиётидаги натижаларни муҳокама қилиш ва учрашувларини ўтказиш.

Доимий

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

III. Монополияга қарши комплаенсни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш

6.

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

Монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

7.

Монополияга қарши комплаенснинг самарадорлигини мониторинг қилиш.

1. Монополияга қарши комплаенс бўйича ҳисобот тайёрлаш:

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда рақобат тўғрисидаги қонун бузилиши хавфини баҳолаш натижалари тўғрисида;

рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тўғрисида;

монополияга қарши комплаенснинг асосий кўрсаткичларига эришиш тўғрисида;

монополияга қарши комплаенс фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш тўғрисида.

Ҳар йили 15 декабрга қадар

Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Кварц» АЖ,

«Асака» акциядорлик тижорат банки,

«UzAuto motors» АЖ,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Навоийазот» АЖ,

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Қизилқумцемент» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлари,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Монополияга қарши комплаенс тўғрисидаги ҳисоботни расмий веб-сайтга жойлаштириш ва монополияга қарши органга юбориш.

Ҳар йили 25 декабрга қадар

8.

Монополияга қарши комплаенсни амалга ошириш натижаларини баҳолаш.

1. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини камайтириш бўйича ҳаракатлар харитаси (йўл харитасини) амалга ошириш натижаларини ўрганиш.

2. Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфини баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш орқали тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Монополияга қарши комплаенс кўрсаткичларининг бажарилиши ҳақидаги натижаларни баҳолаш.

Ҳар йили, январь-февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси