29.04.2022 йилдаги СҚ-529-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати прокуратура органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида прокуратура органлари томонидан иқтисодий соҳадаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида муайян ишлар амалга оширилганлиги натижасида «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва бошқа дастурларга киритилган лойиҳалар учун режалаштирилган маблағлардан 1,5 трлн сўми тежаб қолинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 23 млрд сўмлик сифатсиз ишлар ва 31 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари барвақт аниқланиб, жойида бартараф этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолият юритишига тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида 29 мингдан ортиқ тадбиркор ва инвесторларга, шу жумладан, 481 нафарига бино, 3 532 нафарига ер, 1 496 нафарига лицензия ва рухсатномалар ҳамда 9 243 нафарига кредит берилишида амалий ёрдам берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада 16 871 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 28 124 та янги иш ўрни яратилиши таъминланган ҳамда 14 749 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий соҳадаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 4 187 нафар фуқарога 7 млрд сўмлик кечиктирилган иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундириб берилган, шунингдек, 29 млрд сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар талон-торож қилинганлиги аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 170 мингга яқин фуқаро, жумладан, 46 802 нафар ёшлар ва 34 804 нафар хотин-қизлар прокурорлар кўмаги билан ишга жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорлар секторларида яшовчи 152 598 та оилага ҳар томонлама кўмак берилган ҳамда 146 365 та оила маҳаллий Кенгашлар қарорлари асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилган. Шунингдек, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланиб, 126 359 нафарининг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, тергов ва тезкор-қидирув фаолиятида шахсни таҳқирлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилган. Биргина қийноққа солиш ҳолатлари юзасидан 21 та жиноят иши қўзғатилиб, 28 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупция билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 2 345 та жиноят иши қўзғатилиб, 2 804 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда жиноят оқибатида етказилган 715 млрд сўмлик зарарнинг терговда ундирилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида судлар томонидан кўрилган 72 891 та ишда прокурор иштироки таъминланиб, 2 383 та иш бўйича чиқарган судларнинг ноқонуний қарорлари прокурорлар протестлари асосида қонунларга мувофиқлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, келиб тушган мурожаатларнинг 269 906 таси бевосита прокуратура органларида ҳал қилинган ҳамда 312 386 нафар фуқаро қабул қилиниб, муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолият ошкоралигини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийлик аҳволи ҳақида 934 та ахборот киритилган, 136 338 та тарғибот тадбири ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишлар билан бирга айрим соҳаларда таъсирчан прокурор назоратини ўрнатиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда қулай бизнес муҳитини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашдаги камчиликларга тўлиқ барҳам берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳисобот йилида турли муаммолар сабабли 46 985 та тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини тугатган бўлса, 10 258 таси фаолиятини турли сабабларга кўра тўхтатган. Бу эса, тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳанузгача сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли соғлиғини сақлаш, уларнинг репродуктив саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишларидаги камчиликлар оқибатида оналар ўлими юқорилигича қолган бўлса, юқумли касалликлар ва гўдаклар ўлими сезиларли даражада ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, оналар ўлими сони 130 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич асосан Хоразм вилоятида 3 тага ва Бухоро вилоятида 5 тага ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда республика бўйича юқумли касалликлар сони 106 414 тага (519 223 — 625 637), гўдаклар ўлими эса 160 тага (7 054-7 214) кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга доир вазифалар ижроси етарли даражада таъминланмаганлиги оқибатида республика бўйича 750 050 нафар ёшлар ҳамда 856 595 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмаган. Ишсизлик ва бошқа омиллар натижасида 27 931 нафар ёшлар ҳамда 9 759 нафар хотин-қизлар томонидан жиноят содир этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятчиликка қарши курашиш, тезкор-қидирув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятини юритишдаги камчиликларга ҳам тўла барҳам берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, республика бўйича 111 082 та жиноятлар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 78 193 таси ёки 70,3 фоизи олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профилактика қилиниши лозим бўлган жиноятлар улуши Фарғона вилоятида 82,3 фоизни, Тошкент шаҳрида 75,6 фоизни ва Бухоро вилоятида 71,3 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика бўйича жиноят иши доирасида қидирувда бўлган шахсларнинг 62 фоизи ушланмаган, шунингдек, ноаниқ шароитда содир этилган жиноятларнинг 25,9 фоизи фош этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, қидирувдагиларни ушлаш ишлари Наманган (ушлаш кўрсаткичи 32,9 %), Самарқанд (27,2 %), Хоразм (26,5 %) ва Андижон (23,3 %) вилоятларида талаб даражасида ташкил қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фош этилмаган жиноятлар эса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 33,4 фоизни, Андижон вилоятида 31,8 фоизни, Фарғона вилоятида 27,8 фоизни ташкил этиб, юқорилигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу эса, соҳадаги фаолиятни ташкил этишда аввало, барча давлат идоралари ва кенг жамоатчилик ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, шу орқали жиноятларнинг барвақт олдини олиш, умуман, жиноятчиликка қарши курашиш ишларини самарали мувофиқлаштиришга устувор аҳамият қаратишни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда 416 та жиноят иши судлар томонидан Жиноят процессуал кодексининг 416 ва 417-моддаларига асосан қўшимча процессуал ҳаракатлар учун қайтарилиши тергов сифатини ва ходимларнинг масъулиятини янада оширишни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларда прокурор иштирокини таъминлаш соҳасида ҳам айрим камчиликлар кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, жиноят ишлар бўйича судларнинг ҳукм ва ажримларидаги хатоликларни апелляция босқичида бартараф этиш борасидаги чоралар етарли эмаслиги сабабли 2 548 нафар шахсларга оид суд қарорлари кассация босқичида тарафлар шикоятига кўра қонунга мувофиқлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган ҳолатлар фуқароларнинг шахсий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини кафолатли таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган фаолиятни янада кучайтириш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўриш зарурлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Н. Йўлдошев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини, шунингдек, давлат идоралари томонидан давлат харидларини амалга оширишда белгиланган қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда қулай бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт ҳажмини ошириш, тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний ва асоссиз аралашувларнинг олдини олишга қаратилган барча чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларига ўз вақтида ва кескин муносабат билдириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назоратни таъминлашда аҳолининг соғлиғини сақлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
секторлардаги ишларни «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» каби механизмлар асосида жадаллаштириш, уйма-уй юриш ва аҳоли муаммоларини ҳал қилиш бўйича тадбирларни тизимли давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганларнинг таълим-тарбияси, соғлиғи ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосидаги муассасаларни ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан назоратни янада кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини татбиқ этишга доир вазифалар ижросини таъминлашда қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр соҳани ривожлантириш ҳамда ушбу соҳага ажратилган маблағлар талон-торож қилинишининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида назорат тадбирларини янада кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ташкил этишда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини самарали мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов устидан самарали назоратни ташкил этиб, тергов сифатига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланиши ҳолатларига барҳам беришнинг қатъий чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир этилган коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликни таъминлашга қаратилган тадбирларни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда ушбу Қарорнинг 2-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда содир этилган жиноятларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб, жиноятчилик кўпайган маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган йўл харитасини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида қидирувдаги шахсларни ушлаш ҳамда фош этилмаган жиноятлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини жадаллаштириб, уларни қисқа муддатда фош этилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишлилиги бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига прокуратура органлари томонидан тақдим этилган қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни чуқур ўрганган ҳолда муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларини прокуратура органларини жалб қилган ҳолда кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарор ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг раиси Н. Умаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-529-IV-сон