Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2025 11.05.2022 йилдаги 252-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида» 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони, «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон, «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон, «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-77-сон, «Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «уста-шогирд» асосида ҳунар ўргатаётган усталарга уч ой мобайнида ҳар бир шогирд учун (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача субсидия ажратиш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидиялар ажратиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўрни яратиш шарти билан қўл меҳнати учун гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳларини харид қилиш учун субсидиялар ажратиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш ҳамда бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидиялар ажратиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини тўлаш учун субсидиялар ажратиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга «уста-шогирд» анъаналари, шунингдек, ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган касб йўналишлари бўйича ҳунар ўргатаётган ҳунармандлар ва усталарга субсидиялар ажратиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз — «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи бериладиган машғулотга (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишга кўмаклашиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси — «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миграциядан қайтиб келган шахс — хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси — ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси лавозимига тайинланган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг ҳудудий бошқармаси — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ — туман (шаҳар) ҳокимлиги таркибидаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган молиявий кўмак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Онлайн маҳалла» электрон платформаси — ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари билан интеграция қилинган «Онлайн маҳалла» электрон интеграциялашган ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилотлар ва ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси бўлган субсидия олишга талабгор (кейинги ўринларда — талабгор) ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:
(3-банд «а» кичик банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан ошмаган миқдорда бир марталик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача (бунда уч ой давомида тўлаб бериладиган субсидия уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун тўлаб берилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун — сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — уч ой мобайнида ҳар бир шогирдга (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандни «м» кичик бандида кўрсатилган субсидия қуйидаги йўналишларга ажратилиши назарда тутилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотюнинг (автомобилларга аксессуарлар ва автосигнализация ўрнатиш, ғилофлар ва пол қопламаларини тикиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший техникани ўрнатиш ва таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компьютерларни таъмирлаш ва созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
видео ва фотосуратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мебелларни таъмирлаш ва йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
косметолог хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва уларга ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, архитектор, визуаллаштирувчи дизайнер, маълумот дизайнери, интерфейс дизайнери, техник дизайнер, моушн-дизайнер, баннер ясовчи, нашриёт дизайнери, флешер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор, бастакор, овоз режиссёри, аранжировкачи, сухандон, фото муҳаррир ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, дастурий таъминотни синовчи мутахассис, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган субсидиялар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабгор енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (идентификацияловчи ID-карта рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги ҳамда сўралаётган субсидиянинг тури кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун талабгор шахсан жавобгар ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:

талабгорни иссиқхона, суғориш воситаларини ўрнатиш, уруғлик, кўчатлар экиш имконияти мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оиланинг аъзоларидан бири эканлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жойига чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрганади:

талабгорнинг фойдаланувида томорқа ерининг мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш имконияти мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорни уруғликлар ва кўчатлар экиш учун имконияти мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорни суғориш воситасига бўлган ҳақиқий эҳтиёжини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:

талабгорни ҳақиқатда ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оиланинг аъзоларидан бири эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғликлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларига бўлган эҳтиёжи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни Марказга юборади:

тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);

субсидия олиш бўйича мурожаатчининг аризаси;

ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.

Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агарда талабгор мазкур Низомнинг 7-банди «а» кичик бандига мос келмаса ёки жойига чиққан ҳолда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.

Бунда ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва расмийлаштирилган далолатномасида қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги хулосада кўрсатилиши керак.

Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар ҳисобланади.

10. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ва талабгорга хабарнома юборади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хулосасини ва у билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида Агентлик ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда талабгорга хабарнома юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хабарнома юборилган кундан бошлаб Агентликнинг ҳудудий бошқармаси етказиб берувчи ташкилот ва талабгор ўртасида ўн иш кунида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгорнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, битта оила учун қуйидаги йўналишлардан бири бўйича уч томонлама шартнома тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш воситалари харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агарда Марказ томонидан берилган хулосада қайд этилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан икки иш кунида субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда талабгорга хабарнома юборилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Уч томонлама тузилган шартномада енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, суғориш воситасини харид қилиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун олдиндан 30 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилиши (назарда тутилиши) мумкин. Тўловнинг қолган қисми шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир оилага фақат бир марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ишсиз, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишсиз, кам таъминланган оиланинг аъзоси ёки ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар (кейинги ўринларда — ишсиз шахс) қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этиш ёки қишлоқ хўжалиги кооперативига ихтиёрий аъзо бўлиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда таъсисчилар сони икки ва ундан ортиқ бўлса, уларнинг бирининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада ишсиз шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келганлиги ва қишлоқ хўжалиги кооперативининг қайси фаолият тури билан шуғулланишини ҳамда сўралаётган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун ишсиз шахс шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахснинг ҳақиқатда ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахснинг ҳақиқатда ташқи меҳнат миграциядан қайтиб келганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахснинг сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;

б) қишлоқ хўжалиги кооперативининг балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик ва ҳунармандчилик фаолияти турларининг бири билан шуғулланиш имконияти мавжудлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахс ҳақиқатда ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахсни ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахсни сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;

ишсиз шахсни қишлоқ хўжалиги кооперативининг балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик ва ҳунармандчилик фаолият турларининг бири билан шуғулланиш имконияти мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни Марказга юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш бўйича ишсиз шахсни аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агарда ишсиз шахс мазкур Низомнинг 17-банди «а» кичик бандига мос келмаса ёки жойига чиққан ҳолда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказ икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва расмийлаштирилган далолатномасида қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги хулосада кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ва ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хулосасини ва у билан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида Агентлик ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда буйруқ нусхасини илова қилинган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ва ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишсиз шахс белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги кооперативини ташкил этгандан ёки қишлоқ хўжалиги кооперативига ихтиёрий аъзо бўлгандан сўнг Агентликнинг ҳудудий бошқармасига қишлоқ хўжалиги кооперативининг банк реквизитларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида қишлоқ хўжалиги кооперативининг давлат рўйхатидан ўтганлигини ёки қишлоқ хўжалиги кооперативига ихтиёрий аъзо бўлганлигини «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали текширади ҳамда устав фондига ҳар бир аъзонинг улуши сифатида киритиш учун унинг банкдаги ҳисобварағига аризада кўрсатилган базавий ҳисоблаш миқдорида (бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача) субсидия ажратади ҳамда бу ҳақда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда и хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қишлоқ хўжалиги кооператив устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия битта оиланинг битта аъзосига фақат бир марта ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда — уюшма аъзоси) учтадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳларини (кейинги ўринларда — дастгоҳлар) харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий фаолият юритаётган манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада корхона номи, СТИР рақами, сотиб олинадиган дастгоҳлар тўғрисида маълумот ҳамда яратиладиган янги иш ўринлари сони, «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига аъзолик маълумотномаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун уюшма аъзоси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аъзосининг мавжуд ходимлари сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аъзоси ҳақиқатда «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига аъзолигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;

б) уюшма аъзосининг дастгоҳларни харид қилиш орқали учтадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аъзосининг мавжуд ходимлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аъзоси дастгоҳларни харид қилиш орқали учтадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшма аъзоси сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни Марказга юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш бўйича уюшма аъзосининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агарда уюшма аъзоси мазкур Низомнинг 27-банди «а» ва «б» кичик бандларига мос келмаса ёки ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда уюшма аъзосига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Марказ икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда уюшма аъзосининг «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига аъзолиги, мавжуд ходимлар сони, дастгоҳларни харид қилиш орқали учтадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратиш ташаббуси кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ва уюшма аъзосига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хулосасини ва у билан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида Агентликнинг ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади (буйруқда ходимлар ишга қабул қилингандан сўнг пул ўтказилиши кўрсатилиши керак) ҳамда бу ҳақда буйруқ нусхасини илова қилинган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда уюшма аъзосига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Уюшма аъзоси хабарномани олгандан сўнг янги иш ўринларига қабул қилинган ходимларнинг паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), улар билан тузилган меҳнат шартномаси ва буйруқ нусхалари, шунингдек, дастгоҳларни харид қилиш бўйича тузилган шартнома нусхалари, субсидия тўлаш учун ҳисобварақ-фактура ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва банкдаги ҳисобварағи ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг ҳудудий бошқармасига тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси ўттиз иш кунида (кейинги ҳисобот ойида):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишга қабул қилинган ходимларни солиқ базасида ижтимоий солиқ тўланганлигини ҳамда ҳақиқатда ускуналар харид қилганлигини аниқлайди;

уюшма аъзосининг аризасида кўрсатилган базавий ҳисоблаш миқдори доирасида (бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача) харид қилинган ҳар бир дастгоҳ учун (ҳар бир янги иш ўрнига битта дастгоҳ тўғри келишини инобатга олиб) субсидия ажратади ҳамда бу ҳақда уюшма аъзосига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъекти (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъекти) камида битта иш ўрни яратиш шарти билан қўл меҳнати учун харид қилинадиган ускуналарга сарфланган харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий фаолият юритаётган манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада тадбиркорлик субъектининг номи, СТИР рақами, қўл меҳнати учун харид қилинадиган ускуналар тўғрисида маълумот ҳамда яратиладиган янги иш ўрни, «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмасига аъзолик маълумотномаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун тадбиркорлик субъекти шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳоким ёрдамчиси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектининг ҳақиқатда «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмасига аъзолигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектининг мавжуд ходимлари сонини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектининг сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тадбиркорлик субъектининг қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш орқали камида битта янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектининг ҳақиқатда «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмасига аъзолиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш орқали камида битта янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектининг сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни Марказга юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш бўйича тадбиркорлик субъектининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Агарда тадбиркорлик субъекти мазкур Низомнинг 35-банди «а» ва «б» кичик бандларига мос келмаса ёки ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда тадбиркорлик субъектига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Марказ икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектининг «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмасига аъзолиги, мавжуд ходимлари сони, қўл меҳнати учун ускуналарни харид қилиш орқали камида битта янги иш ўрни яратиш имконияти кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда тадбиркорлик субъектига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хулосасини ва у билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида Агентлик ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади (буйруқда ходимлар ишга қабул қилингандан сўнг пул ўтказилиши кўрсатилиши керак) ҳамда бу ҳақда буйруқ нусхасини илова қилган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда тадбиркорлик субъектига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тадбиркорлик субъекти янги иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимларнинг паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), улар билан тузилган меҳнат шартномаси ва буйруқ нусхалари, шунингдек, ускуналарни харид қилиш бўйича тузилган шартнома нусхалари, субсидия тўлаш учун ҳисобварақ-фактура ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва банкдаги ҳисобварағи ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг ҳудудий бошқармасига тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси ўттиз иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишга қабул қилинган ходимларни солиқ базасида ижтимоий солиқ тўланганлигини ҳамда ҳақиқатда ускуналар харид қилганлигини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектининг аризасида кўрсатилган базавий ҳисоблаш миқдори доирасида (бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача) харид қилинган ҳар бир ускуналар учун (ҳар бир янги иш ўрнига битта ускуна тўғри келишини инобатга олиб) субсидия ажратади ҳамда бу ҳақда тадбиркорлик субъектига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича «Ишга марҳамат» мономарказларидаги ўқув курсида ўқиш истагида бўлган жисмоний шахслар (кейинги ўринларда — жисмоний шахс) ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), хонадонида балиқ етиштириш мақсадида «Ишга марҳамат» мономарказларидаги ўқув курсида ўқиш учун сўралаётган субсидия миқдори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун жисмоний шахс жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг ҳақиқатда ишсиз ва иш қидираётган шахс эканлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний шахснинг хонадонида балиқ етиштириш имконияти мавжудлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсни ҳақиқатда ишсиз ёки иш қидираётган шахс эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг хонадонида балиқ етиштириш имконияти мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсни сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни Марказга юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш бўйича мурожаатчининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Агарда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда жисмоний шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Марказ икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ҳамда жисмоний шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хулосасини ва у билан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида Агентликнинг ҳудудий бошқармаси кафолат хати расмийлаштиради ва кафолат хатини илова қилган ҳолда жисмоний шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кафолат хати асосида «Ишга марҳамат» мономаркази ҳамда жисмоний шахс ўртасида икки томонлама шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ишга марҳамат» мономаркази жисмоний шахс балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсини тугатиб сертификат олгандан сўнг бу ҳақда Агентликнинг ҳудудий бошқармасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан икки иш кунида «Ишга марҳамат» мономарказига ўқитиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Агарда Марказ томонидан берилган хулосада қайд этилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан икки иш кунида субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда жисмоний шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар (кейинги ўринларда — ишсиз фуқаро) фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада ишсиз фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), ишсизлиги, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»нинг бирида турганлиги, ўз фаолиятини бошлаш учун харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуролларининг номи, сўралаётган субсидия миқдори, тадбиркор сифатида давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун ишсиз фуқаро жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз фуқаронинг ҳақиқатда ишсиз ёки иш қидираётган шахс эканлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз фуқаронинг «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»дан бирида рўйхатда турганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз фуқаронинг сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўрганиш натижалари бўйича ишсиз фуқарони аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда тавсияни «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тавсияда ишсиз фуқарони фаолиятини бошлаш учун харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуроллари, сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Агарда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатилган ҳолда ишсиз фуқарога хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Марказ икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ҳамда ишсиз фуқарога хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хулосасини ва у билан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) ишсиз фуқарога фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратиш тўғрисида Агентлик ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруқда асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуролларининг номи ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш кунида Электрон давлат харидлари портали (dxarid.uzex.uz) орқали буйруқда кўрсатилган асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуролларини харид қилиш бўйича буюртма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмада етказиб берувчига Марказнинг юридик манзили кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуроллар ишсиз фуқарога далолатнома асосида Марказ томонидан топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Агарда марказ томонидан берилган хулосада қайд этилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан икки иш кунида субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда ишсиз фуқарога хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз шахсга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз шахс (кейинги ўринларда — ишсиз шахс) тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия ажратиш бўйича тавсия бериш юзасидан ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада ишсиз шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), сўралаётган субсидия миқдори, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги кўрсатилади, шунингдек, фаолиятини амалга ошириш учун ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг ижара шартномаси нусхалари ҳамда банк реквизитлари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги ишсиз шахс жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахснинг ҳақиқатда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишсиз шахс фаолиятни амалга ошириш учун ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг мавжудлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахснинг ҳақиқатда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахс фаолиятини амалга ошириш учун ижарага олинаётган бино ва иншоотнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахсни сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни Марказга юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш бўйича ишсиз шахснинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Агарда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Марказ икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ҳамда ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хулосасини ва у билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда, хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида Агентликнинг ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда Агентликнинг ҳудудий бошқармаси буйруқ нусхасини илова қилинган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Хабарнома юборилган кундан бошлаб ўн иш кунида Агентликнинг ҳудудий бошқармаси, тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз шахс ва ижарага берувчи ўртасида қонунчиликка асосан уч томонлама ижара шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ижара шартномасида ижара муддати томонларнинг келишувига кўра белгиланади ҳамда ижара тўловининг дастлабки уч ой мобайнида Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан субсидия асосида тўлаб берилиши назарда тутилган қисми уч ойдан кўп бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси ижара шартномасида кўрсатилган санадан бошлаб ижарага берувчининг ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача бўлган миқдори уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун алоҳида тўлаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Агарда марказ томонидан берилган хулосада қайд этилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан икки иш кунида субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахслар (кейинги ўринларда — ишсиз шахс) якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхона ёки микрофирмани давлат рўйхатидан ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада ишсиз шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), ишсизлиги, якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхона ёки микрофирма бўлиб рўйхатдан ўтмоқчилиги, сўралаётган субсидиянинг турини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун ишсиз шахс жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахснинг ҳақиқатда ишсизлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз шахснинг сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўрганиш натижалари бўйича ишсиз шахснинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда тавсияни «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсияда ишсиз шахснинг ҳақиқатда ишсизлиги ва сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсияда қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Агарда ишсиз шахс мазкур низомнинг 80-банди «а» ва «б» кичик бандларига мос келмаса ёки ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Марказ икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ҳамда ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хулосасини ва у билан бирга юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда, хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида Агентлик ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда буйруқ нусхасини илова қилинган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахс давлат рўйхатидан ўтиш учун Агентликнинг ҳудудий бошқармаси буйруқ нусхасини илова қилган ҳолда давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловни амалга ошириш учун Агентликнинг ҳудудий бошқармасига «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Давлат хизматлари маркази томонидан инвойс рақами юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан инвойс рақамига асосан бир иш кунида давлат рўйхатидан ўтиш учун белгиланган тўлов миқдори доирасида давлат хизматлари марказининг ҳисобварағига субсидия ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Агарда марказ томонидан берилган хулосада қайд этилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан икки иш кунида субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда ишсиз шахсга хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-§. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида касб-ҳунарга ўқитиш қийин бўлган айрим касбларни «уста-шогирд» анъаналари асосида ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган усталарга субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида касб-ҳунарга ўқитиш қийин бўлган ва мазкур Низомнинг 3-банди «м» кичик бандида кўрсатилган касбларни «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшлар (кейинги ўринларда — шогирд) ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталар (кейинги ўринларда — уста) шогирдларни тайёрлаш ёки иш ҳақи билан таъминлаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шогирд — аризада фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), ўрганмоқчи ёки ўрганаётган ҳунарининг номи, сўралаётган субсидия тури ҳамда устанинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи, шунингдек, устанинг тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ёки «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уста — аризада фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-карта рақами), ўргатмоқчи ёки ўргатаётган ҳунар номи, сўралаётган субсидия тури ва субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи, тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ёки «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги кўрсатилади, шунингдек, «уста-шогирд» анъаналари асосида қабул қилган шогирдларни (фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда) рўйхати илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада қайд этилган ва илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлигига шогирд ёки уста жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устанинг ҳақиқатда тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги ёки «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жойига чиққан ҳолда қуйидагиларни ўрганади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устани мазкур Низомнинг 3-банди «м» кичик бандида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шогирдни ҳақиқатда «уста-шогирд» анъаналари асосида шогирд сифатида қабул қилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради ва далолатномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устанинг тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги ёки «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устани сўралаётган субсидия туридан муқаддам фойдаланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-банди «м» кичик бандида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали қуйидаги маълумотларни Марказга юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсия (тавсияда ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар акс эттирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш бўйича шогирд ёки устанинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсия ва далолатномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳоким ёрдамчиси жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Агарда шогирд ёки уста мазкур Низомнинг 115-банди «а» кичик бандида кўрсатилган талабларга мос келмаса ёки жойига чиққан ҳолда ўрганиш натижасида нотўғри (ёлғон) маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган ҳолатларда, субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда шогирд ёки устага хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Марказ икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда, ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Агентликнинг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва расмийлаштирилган далолатномасида қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги хулосада кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг хулосасида қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун Марказ жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Агарда ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар ўрганиш давомида ўз тасдиғини топмаса, Марказ томонидан субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда Марказ икки иш кунида «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчисига ҳамда шогирд ёки устага хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ хулосасини ва у билан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) устага уч ой мобайнида ҳар бир шогирд учун (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида субсидия ажратиш тўғрисида Агентлик ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади ва устанинг ҳисобварағига ўтказиб беради ҳамда бу ҳақда Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда шогирд ёки устага хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Агарда Марказ томонидан берилган хулосада қайд этилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан икки иш кунида субсидия ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақда сабабларни кўрсатган ҳолда «Онлайн маҳалла» электрон платформа орқали Марказга ва ҳоким ёрдамчисига ҳамда шогирд ёки устага хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Ҳоким ёрдамчиси ҳафтада бир маротаба шогирд ёки устанинг аризасида кўрсатилган фаолият юритаётган манзилга чиққан ҳолда шогирдларни ҳақиқатда тайёрланаётганлигини ўрганиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Ҳоким ёрдамчиси томонидан ўрганиш жараёнида шогирд ёки устанинг аризасида кўрсатилган манзилда фаолият юритмаганлиги ёки шогирдлар ўрганиш жараёнларида қатнашмаганлиги аниқланса, бу ҳақда икки нусхада далолатнома расмийлаштиради ва далолатноманинг бир нусхасини илова қилган ҳолда Агентликнинг ҳудудий бошқармасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан ҳоким ёрдамчисининг хабарномаси ва далолатномаси келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунида ўрганилади ҳамда ўрганиш жараёнида ҳоким ёрдамчиси томонидан аниқланган ҳолатлар ўз тасдиғини топса, субсидия ажратишни тўхтатиш бўйича буйруқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Манфаатдор шахслар ҳоким ёрдамчилари, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва Марказларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги бўйича ҳамда субсидиялар ажратилиши асоссиз рад этилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Субсидия туридан фойдаланмоқчи бўлган юридик ёки жисмоний шахслар

Тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

Юридик ёки жисмоний шахслар хоҳишига кўра

2-босқич

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси (кейинги ўринларда — ҳокими ёрдамчиси)

а) Давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаси билан интеграциялашган «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали юридик ёки жисмоний шахсларнинг маълумотларини ўрганади;

б) жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказади;

в) ўрганиш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради;

г) тавсияни, мурожаатчининг аризаси ва ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномани «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги таркибидаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига юборади.

Уч иш кунида

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги таркибидаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази

а) ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

б) ўрганиш натижасига кўра (агарда ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармасига ҳоким ёрдамчиси томонидан юборилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда хулоса юборади.

Икки иш кунида

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси

а) Туман (шаҳар) ҳокимлиги таркибидаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази хулосасини ва у билан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;

б) ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилинади ҳамда бу ҳақда «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги таркибидаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига, ҳоким ёрдамчисига ҳамда юридик ёки жисмоний шахсларга ёзма хабарнома юборади.

Икки иш кунида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 09/22/252/0405-сон; 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон; 02.05.2024 й., 09/24/255/0323-сон)