24.12.2021 йилдаги ПҚ-62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-29-сон Фармони ва 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-31-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати тузилмасига иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимини қисқартириш ҳисобига, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ривожланишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимликлар билан бирга ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва тизимли таҳлил қилиш асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси бевосита Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — Агентликнинг ҳудудий бошқармалари) бошлиқлари Агентлик директори томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказларининг (кейинги ўринларда — марказлар) бошлиқлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлари тақдимномаси асосида лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда марказларни малакали ва салоҳиятли кадрлар билан тўлдирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва марказларга кадрлар қабул қилишнинг соддалаштирилган тартибда очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши ва лавозимга тайинланиши бўйича амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ҳоким ёрдамчилари ишини тўғри ташкил этишга услубий кўмак кўрсатиш тизимини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини чуқур таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 январдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун субсидиялар бериш йўналишидаги вазифа ва функциялари Жамғармага ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик таркибида 3 та штат бирлигидан иборат Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилади ҳамда мазкур штат бирликлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳисобидан шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар Жамғармага йўналтирилади, 2023 йилдан бошлаб — Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу маблағлар Жамғарма учун ажратилиши кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Агентлик, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилинган «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ишга туширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Агентликни барча зарур қулайликларга эга бўлган бинога;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда марказларни зарур мебель ва анжомлар, ахборот-коммуникация (компьютер, принтер, нусха кўчириш аппарати, интернет) ва алоқа воситалари билан жиҳозланган биноларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолияти ва улар эришаётган натижаларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низом лойиҳаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-62-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари

Туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари

Ҳоким ёрдамчилари

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Директор*

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил қилиш ва ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бошқармаси

5

Аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси

5

Тадбиркорлик муаммоларини ҳал этишни идоралараро мувофиқлаштириш бошқармаси

4

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2

Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш бошқармаси

5

Аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш бўлими

Нодавлат таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш ҳамда компенсация маблағларини молиялаштириш бўлими

Ижро интизоми ва Давлат дастурларини мониторинг қилиш бўлими

2

Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бошқармаси

4

Маҳаллабай ишлашда интерактив хизматларни ривожлантириш бошқармаси

5

Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими

2

Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

5

Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бошқармаси

5

Бухгалтерия

2

Комплаенс назорат бўйича бош мутахассис

1

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

Хорижий ҳамкорлик ва халқаро молиявий ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси

5

Субсидияларни тайинлаш ва тўлашни мониторинг қилиш бўлими

Юридик бюро

2

Назорат инспекцияси

3

Маъмурий ва хўжалик фаолият бўйича бош мутахассис

1

Ахборот хизмати

2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг бошқарув ходимлари сони — 62 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Агентликнинг бошқарув ходимлари умумий сонига киритилмайди.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июлдаги ПФ-178-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 06/22/178/0681-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғи ўринбосари — Йиғма бўлим бошлиғи

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўлими

2

Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш йиғма бўлими

2

Ижро назорати ва кадр масалалари бўйича бош мутахассис

1

Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бўлими

2

Бухгалтерия

2

Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўлими

2

Маҳаллаларда мурожаатлар билан ишлаш ва интерактив хизматлар кўрсатиш бўлими

1

Бош юрисконсульт

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 15 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 210 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июлдаги ПФ-178-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 06/22/178/0681-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бошлиқ

Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш шуъбаси

1-2*

Аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва жалб қилиш шуъбаси

1-2*

Маҳаллаларда молиявий кўмак дастурларини амалга ошириш бўйича бош мутахассис

0-1*

Ҳоким ёрдамчилари

4 — 214**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони-3 — 6 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бошқарув ходимларининг чекланган сони туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғини сонидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғини сонидан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинига 1 нафардан ҳоким ёрдамчиси бириктирилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/62/1196-сон; 28.07.2022 й., 06/22/178/0681-сон)