11.05.2022 йилдаги ЎРҚ-768-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуни

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 26 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсоннинг кўпайишига тааллуқли бўлган аъзолар ва тўқималарнинг (тухум ҳужайраси, сперма, тухумдонлар, моякларнинг ёки эмбрионларнинг) трансплантациясига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аъзолар ва тўқималарнинг аутоген (бир шахснинг ўзи тирик донор ва реципиент бўлади) трансплантациясига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош миянинг ўлими — бош мия барча вазифаларининг тўлиқ ва асл ҳолига қайтмайдиган тарзда тўхташи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон аъзоси — инсон организмида муайян вазифани бажарувчи турли хил ҳужайралар ва тўқималарнинг алоҳида мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон тўқимаси — умумий келиб чиқиши, тузилиши ва инсон организмида бажарадиган вазифаларига кўра бирлашган ҳужайралар ҳамда ҳужайралараро моддалар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реципиент — ўзига нисбатан инсон аъзосининг ва (ёки) тўқимасининг трансплантацияси бажариладиган инсон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тирик донор — ўзидан аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг трансплантация учун олинишига ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган инсон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансплантация — реципиентда мавжуд бўлмаган ёхуд шикастланган, ўзининг муҳим ҳаётий вазифаларини бажаришга қодир бўлмаган аъзоларни ва (ёки) тўқималарни тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган аъзоларга ва (ёки) тўқималарга жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказиш йўли билан алмаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Трансплантация объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация объектлари бўлиши мумкин, уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий равишда етиштирилган аъзолар трансплантация объектлари бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли органлар ва ташкилотларнинг инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансплантация объектлари рўйхатини, шунингдек уларнинг трансплантацияси тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон аъзолари ва тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестрини шакллантиради ҳамда юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон аъзолари ва тўқималарини олишни ҳамда уларнинг трансплантациясини амалга оширувчи давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари фаолиятини назорат қилади, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасида халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Инсон аъзолари ва тўқималарини олишни ҳамда уларнинг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади, ушбу муассасаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси шартлари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса даволовчи шифокор, трансплантолог, анестезиолог, невропатолог, зарурат бўлганда бошқа ихтисосликлардаги шифокорлардан иборат таркибдаги мутахассис-шифокорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донордан ёки инсон мурдасидан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни трансплантация қилиш фақат бошқа жарроҳлик амалиётлари ёки муолажалар реципиент ҳаётини сақлаб қолишни ёхуд унинг соғлиғи тикланишини кафолатлай олмаган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини реципиентларга трансплантация қилиш инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантациясига реципиентнинг розилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади. Бунда реципиент бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида имзо қўйдирилиб огоҳлантирилиши керак. Ушбу жараён мажбурий тартибда видеоёзувга қайд этилади. Агар реципиент ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлса ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса ёхуд реципиентнинг ўзидан розилик олишнинг имкони бўлмаса, инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси унинг ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилининг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсоннинг мурдасидан олинган аъзолардан ва (ёки) тўқималардан барча муҳтож шахсларга трансплантация қилиш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан тегишли розиликсиз олиш қонунга хилофдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, инсон бош миясининг ўлимини қайд этиш асосида бериладиган ўлим тўғрисидаги хулоса мавжуд бўлган тақдирда, инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари унинг мурдасидан трансплантация учун олиниши мумкин. Инсон бош миясининг ўлимини қайд этишда трансплантологларнинг ҳамда инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни таъминловчи бригадалар аъзоларининг иштирок этиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Тирик донордан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни олиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донордан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни трансплантация учун олиш фақат реципиентнинг соғлиғини кўзлаб ҳамда инсон мурдасида трансплантация учун яроқли бўлган аъзолар ва (ёки) тўқималар мавжуд бўлмаган ёхуд самарадорлиги инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси самарадорлиги билан таққосланиши мумкин бўлган муқобил даволаш усули мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донордан жуфт аъзоларидан бири ва (ёки) аъзосининг бир қисми, шунингдек тўқимаси ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда трансплантация учун олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донордан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни олишга фақат, агар олиш пайтида тиббий хулосага кўра унинг соғлиғига кўриш, нутқ, эшитиш қобилияти йўқолишига ёхуд аъзосининг (бундан инсоннинг трансплантация қилинаётган аъзоси ва (ёки) тўқимаси мустасно) функциялари қисман ёки тўлиқ йўқолишига, руҳияти бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган тарзда ёки соғлиғининг меҳнат қобилияти ўттиз уч фоиздан ортиқ тарзда барқарор йўқолишига олиб келадиган бошқа бузилишига сабаб бўладиган тарзда зиён етказилмаса, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донордан аъзоларни ва (ёки) тўқималарни реципиентга трансплантация қилиш учун олишга, агар донор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида камида ўттиз кун олдин ёзма шаклда, видеоёзувга қайд этган ҳолда огоҳлантирилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аъзосини ва (ёки) тўқималарини олишга бўлган розилигини ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма шаклда билдирган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтган бўлса ҳамда унинг аъзосини ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилиш учун олиш мумкинлиги тўғрисида мутахассис-шифокорларнинг тиббий хулосаси мавжуд бўлса, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси вақтида видеотасвирга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси вақтида инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни ҳамда уларнинг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаси томонидан видеотасвирга олиш амалга оширилади. Бунда видеоёзувдаги инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси ҳақидаги ахборот ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган шифокор сирини ташкил этади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реципиентни ва донорни соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақидаги огоҳлантиришнинг, шунингдек трансплантация жараёнининг видеоёзуви тиббиёт муассасаси томонидан архивлаштирилади, видеоёзув аслининг дубликати эса сақлаш учун ички ишлар органларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Видеоёзувни амалга ошириш тартиби, шунингдек уни сақлаш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Донорликка доир чекловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга, агар улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган, трансплантация қилиш учун инсон аъзолари ва тўқималари донорлигига қарши кўрсатма мавжуд бўлган касалликлар рўйхатига кирувчи касаллиги бўлган ёки илгари шундай касалликка чалинган тирик донорга ёки инсон мурдасига тегишли бўлса, йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга (бундан суяк илигини трансплантация қилиш ҳоллари мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолатнинг бузилишларига (руҳий касалликларга) чалинган шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладор аёлларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахси аниқланмаган шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшовчи шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдисини, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилишини тақиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилишда жисмоний ҳамда юридик шахсларга инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Тирик донор ва реципиент тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донор ва реципиент тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган шифокор сирини ташкил этади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тирик донор ҳамда реципиентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Тирик донорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донор:

ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, рад этиш сабабини асосламаслик;

ўзидан аъзоси ва (ёки) тўқималари олинганлиги билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қонунчиликка мувофиқ даволаниш ва кузатувда бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тирик донор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни ўзидан аъзосини ва (ёки) тўқимасини олиш амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокорларнинг тиббий тавсияларига риоя этиши шарт.

18-модда. Реципиентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реципиент:

ўзига инсон аъзосини ва (ёки) тўқимасини трансплантация қилиш бўйича бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасидан тўлиқ ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, рад этиш сабабини асосламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасаларида реабилитациядан ўтиш ва кузатувда бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация қилиниши билан боғлиқ бўлган, юзага келган асоратлар туфайли Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган зарур тиббий ёрдамни қонунчиликка мувофиқ олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реципиент:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз бошидан ўтказган ёхуд ўзида мавжуд бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотларни аъзонинг ва (ёки) тўқиманинг трансплантацияси амалга ошириладиган тиббиёт муассасасига маълум қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокорларнинг тиббий тавсияларига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзоларидан ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож бўлган шахсларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри (бундан буён матнда Ягона давлат реестри деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона давлат реестри автоматлаштирилган ахборот тизими ҳисобланади ҳамда инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаларининг ахбороти асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона давлат реестрида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг потенциал реципиентлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан аъзолар (аъзонинг бир қисми) ва (ёки) тўқималарнинг трансплантацияси бажарилган реципиентлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзидан аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган тирик донорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг биологик ўлими юз бериши факти аниқланганидан кейин ўз танасидан (танасининг қолдиқларидан) аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига тириклик чоғида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзидан трансплантация учун аъзолар ва (ёки) тўқималар олинган донорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона давлат реестрида сақланадиган маълумотлар шифокор сиридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги ишларни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаларининг халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-768-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 03/22/768/0404-сон)