Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 20 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3221-4]
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6307-сон «Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 483-сон «Норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2021 йил 9 июндаги 358-сон «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февралъ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 18 март,
2022-10-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2022 йил 21 февраль
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 18 мартдаги 2022-10-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда:
ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича 14-иловага мувофиқ.».
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки, ўтган солиқ даври учун солиқ ҳисоботи айнан ўша солиқ даврида амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.»
3. 1 — 9 ва 11-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 — 10-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
4. 12-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 11-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 14-илова билан тўлдирилсин.
6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 10/22/3221-4/0337-сон)