19.03.2022 йилдаги СҚ-505-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) директори А. Бурхановнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотини эшитиб, бу борада муайян ишлар олиб борилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик олдида доимий ҳисобот бериш институтининг жорий этилгани, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани ҳамда очиқликни таъминлаш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилгани натижасида коррупциянинг олдини олиш ишлари самарадорлиги ошди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармони билан Агентлик зиммасига давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган маълумотларни Интернет тармоғига жойлаштириш (эълон қилиш) бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш вазифаси юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Фармонда белгиланган вазифаларни жойлардаги масъулларга етказиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилган. Хусусан, ҳудудларда 40 га яқин учрашув ва ўқув семинарлари ташкил этилиб, давлат ҳамда нодавлат телеканаллар орқали Фармон мазмун моҳиятига бағишланган 60 дан зиёд лавҳалар, давра суҳбати форматидаги 7 та телекўрсатув эфирга узатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет нашрлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқланган маълумотлар асосида 140 га яқин хабарлар ва журналистик суриштирувлар эълон қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тузилмасида Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга таҳлиллар ушбу соҳада тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ва ўз ечимини кутаётган масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, Агентлик зиммасига ҳар йили фаолият йўналиши бўйича эришган асосий ютуқлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида учраётган камчиликлар юзасидан Давлат раҳбарига ахборот тайёрлаш ва унинг расмий веб-сайти орқали эълон қилиб бориш вазифаси юклатилган. Аммо Агентлик томонидан тегишли ахборот киритилмаган ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июлдаги ПФ-6257-сонли Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 21-бандига асосан Агентликка давлат харидларини махсус ахборот портали орқали эълон қилинган жараёнларини ўрганган ҳолда, манфаатлар тўқнашуви ёки коррупция аломатлари мавжудлиги тўғрисида хулосани расмий веб-сайтда жойлаштириш вазифаси юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан республика миқёсида амалга оширилган барча давлат харидлари тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар белгиланган муддатларда Агентликка киритиб борилганлигига қарамасдан ушбу маълумотлар Агентликнинг веб-сайтида эълон қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, Агентлик 2021 йил 1 октябрга қадар давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича фаолиятни тартибга солувчи, шу жумладан, мониторинг ўтказиш, амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, очиқлик индексини ҳисоблашга қаратилган Давлат органлари ҳамда ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методика ишлаб чиқиши ва Ҳукуматга киритиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан ушбу ҳужжат Вазирлар Маҳкамасига киритилмаганлиги оқибатида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини аниқлаш ишлари бажарилмасдан қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, Агентлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда шаффофлигига оид фикр-мулоҳазалари ўрганилмаган, аҳолини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни қонуний ҳал қилиш мақсадида «Mening fikrim» веб-портали орқали муҳокама қилиш ишлари амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, Агентлик томонидан ўз фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда ҳам қатор камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Агентликнинг расмий веб-сайтида (anticorruption.uz):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган аризаларни, таклифларни, шикоятларни, шунингдек, Агентлик фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар ва ишга қабул қилиш жараёнлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилаётган профилактика тадбирларининг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган материаллар, қонунийликнинг ҳолати ва жиноятчиликнинг даражаси ҳақидаги маълумотлар, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларга чек қўйиш чора-тадбирлари ҳақидаги ахборотлар тизимли эълон қилиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Агентлик ўз расмий веб-сайтида мавжуд маълумотларни янгилаш ишларига ҳам етарли эътибор қаратмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчидан, Агентлик томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш борасидаги фаолияти етарли даражада мувофиқлаштирилмаганлиги оқибатида улар томонидан зарур маълумотлар Очиқ маълумотлар портали (data.egov.uz) (бундан буён матнда Портал деб юритилади) ва тегишли веб-сайтларга жойлаштирмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларига салбий таъсир қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «The Open Data Inventory» рейтингининг дунё бўйича таълим харажатлари «Education expenditures» ҳамда соғлиқни сақлаш харажатлари «Нealth expenditures» индикаторларида Ўзбекистон кўрсаткичлари киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Нuquq ustuvorligi indeksi»нинг ҳокимият институтларининг шаффофлиги (очиқлиги) индикаторига тааллуқли «Қонунларнинг ва ҳукумат маълумотларининг шаффофлиги» субиндикатори бўйича мамлакатимиз кўрсаткичлари аввалги 0,29 баллдан 2021 йилда келиб 0,26 баллга тушган. The «Open Data Inventory» халқаро рейтингида Ўзбекистон 2020 йилда 45-ўринни эгаллаган ҳозирги ислоҳот ва янгиланишларнинг мазмунига мутлақо мос келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу рейтингдаги 69 та индикаторнинг 17 тасида Ўзбекистон тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Еттинчидан, бугунги кунда очиқ ва доимий эълон қилиб борилиши лозим бўлган маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш шакли, тартиби акс этган алоҳида йўриқнома ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саккизинчидан, давлат органлари ва ташкилотларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Порталга ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни жойлаштириш ҳолати талабга жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу эса давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотларнинг ошкоралик ва сифат даражасига, фуқароларга ва жаҳон ҳамжамиятига маълумотлар етказиш тизимига, мамлакатимизнинг инвестициялар жалб этувчанлигини оширишга ҳамда нуфузли халқаро рейтингларда юқори мавқеларга эришишга тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Порталга маълумотлар жойлаштириш бўйича мониторинг ва таҳлил жараёнлари шуни кўрсатмоқдаки, 3 806 та жойлаштирилган маълумотлар тўпламидан 302 та маълумот эскирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлилларда Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Моддий маданий мерос агентлиги, Хоразм, Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилояти ҳокимликлари зарур маълумотларни жойлаштирмаслик бўйича юқори салбий кўрсаткичларга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Ички ишлар, Энергетика вазирликлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, давлат иштирокидаги корхоналар, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари, маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси ҳақидаги маълумотлар белгиланган муддатларда Портал ва расмий веб-сайтларда жойлаштирмаслик ҳолатлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятида очиқликни таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали ташкил этиш ишлари талабга жавоб бермайди. Портал ва расмий веб-сайтларда жойлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар ҳар чоракда ёки доимий равишда янгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқармаларнинг расмий веб-сайтлари талабга жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3071-сонли қарори билан аҳолига енгиллик яратиш мақсадида тиббиёт масканларида «электрон поликлиника» ахборот тизими жорий этилиши кўзда тутилган бўлса-да, бу ишлар амалда анъанавий тарзда давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини бериш бўйича очиқ танлов ғолиблари бўлган шахслар тўғрисида маълумотлар Портал ва расмий веб-сайтда акс эттирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун берилган рухсатнома эгалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ эълон қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика миқёсида 8 мингдан ортиқ моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари бўлса, шундан 65 та тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун берилган рухсатнома эгалари тўғрисида ахборотлар эълон қилинган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармон талаблари бажарилмаганлик ҳолатлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида ҳам аниқланди. Очиқликни таъминлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ишлаш талаб даражасида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, жамоатчиликнинг катта эътирозларига сабаб бўлган ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ов қилиш тақиқланган жойлар, муайян ов қилиш жойларида ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан доимий янгилаб борилиши таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллар, индивидуал тартибда ҳар бир дастурий-техник воситаси қайд этадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тури тўғрисидаги маълумотлар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан ўз расмий веб-сайтида ҳар ойда эълон қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида доимий фойдаланиш учун берилган ер майдонлари ва бошқа мол-мулкни давлат-хусусий шериклик асосида олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, расмий веб-сайтлар, шу жумладан, «Iicence.gov.uz» сайтида лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли ҳамда хабарномаларни қабул қиладиган органларнинг ҳудудлар кесимида масъул ходимлари, шу жумладан, ушбу тоифадаги ҳужжатларни беришни ташкил этадиган тегишли комиссия аъзолари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш ва таҳлилларда қайд этилган давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий тузилмаларда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқарув тузилмалар расмий веб-сайтлари талаб даражасида эмас, очиқ маълумотларни ўз муддатида жойлаштирмаслик ҳолатлари мавжуд, очиқликни таъминлаш ишларига етарли даражада эътибор бермаслик ҳолатлари натижасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган топшириқлар ижроси ўз муддатида таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш ишларида кўплаб камчиликлар кузатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет ва ижтимоий тармоқларда кўтарилган, аҳолини қийнаётган долзарб масалалар бўйича айрим давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан матбуот анжуманлари ва брифинглар ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раҳбарлари томонидан 2021 йил давомида бирор марта матбуот анжумани ташкил қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолиятини фақат ижтимоий тармоқлар орқали ёритилиши натижасида расмий веб-сайтларда жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотган ва долзарб бўлган маълумотлар узоқ вақт мобайнида янгиланмасдан қолаётгани аниқланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 321-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. Бурхановнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни ўз муддатида эълон қилмаган ҳамда камчиликларга йўл қўйган раҳбарларнинг фаолиятини танқидий ўрганиб, уларнинг жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий таркибий тузилмаларида очиқликни таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ижро этилишини таҳлил қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий веб-сайтлар ва очиқ маълумотлар порталида очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни жойлаштириш, шунингдек, очиқ маълумотлар порталидаги ахборотлар фақат давлат органлари ва ташкилотларининг республика даражасидаги юқори турувчи тузилмалари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан эълон қилиниши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қарорнинг 2 — 6-бандлари ижроси юзасидан умумлаштирилган ахборотни 2022 йилнинг 1 августига қадар Олий Мажлис Сенатига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Порталда ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб, тизимли хато ва камчиликларга йўл қўяётган органлар ҳақидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва тузилмалари фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали ташкил этиш борасида йўл қўйилган камчиликларни танқидий кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маълумотларни Портал ва расмий веб-сайтга доимий равишда жойлаштириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда аҳолига енгиллик яратиш мақсадида бутун республика тиббиёт масканларида «электрон поликлиника» ахборот тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий равишда расмий веб-сайтлари ва очиқ маълумотлар портали (data.egov.uz)да:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини бериш бўйича очиқ танлов ғолиблари бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий маданий мерос агентлиги давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун берилган рухсатнома эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан, ов қилиш тақиқланган жойлар, муайян ов қилиш жойларида ов қилиш учун тақиқ белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳар ойда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллар, якка тартибда ҳар бир дастурий-техник воситаси қайд этадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тури тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш учун берилган ер майдонлари ва бошқа мол-мулкни давлат-хусусий шериклик асосида олган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни расмий веб-сайтлари ва очиқ маълумотлар портали (data.egov.uz)да;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришга ваколатли ҳамда хабарномаларни қабул қиладиган органларнинг ҳудудлар кесимида масъул ходимлари, шу жумладан, ушбу тоифадаги ҳужжатларни беришни ташкиллаштирадиган тегишли комиссия аъзолари тўғрисидаги маълумотларни «licence.gov.uz» сайтида эълон қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ушбу Қарорда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифаларнинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича аниқ чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятига оид ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш мақсадида мунтазам равишда матбуот анжуманлари ўтказишни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари хизматчиларига «давлат органлари фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлиги» маданиятини сингдириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар халқ олдида ҳисобдорлигини таъминлаш муҳимлиги бўйича ҳудудларда ташкил қилинаётган ўқув семинарлари ва тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «www.anticorruption.uz» веб-сайтини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан, аҳоли фойдаланиши учун қулай бўлган замонавий дизайнини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича фаолиятни тартибга солувчи, шу жумладан, мониторинг ўтказиш, амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, очиқлик индексининг ҳисобини юритишга қаратилган Давлат органлари ҳамда ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методикани ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда очиқ ҳамда доимий эълон қилиб борилиши лозим бўлган маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш шакли, тартиби акс этган алоҳида йўриқнома ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишларга доир таҳлилий маълумотларни Олий Мажлис Сенатига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойнинг биринчи беш кунлигида аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган долзарб масалаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил I чорак якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фаолиятига оид ҳисоботларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун ўтказилган матбуот анжуманлари тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни Олий Мажлис Сенатига тақдим этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига давлат органлари ва ташкилотларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ўз фаолияти очиқлигини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ахборотларини сессияларда муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси (Ф. Боқиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши устидан парламент назорати самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интернет ва ижтимоий тармоқларда кўтарилган ижтимоий аҳамиятга оид долзарб масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахборотлари эшитувларини режа асосида ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси (Ф. Боқиев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-505-IV-сон