Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Коррупцияга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш

1.

Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳамда ходимларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматлари (меритократия тамойили) асосида хизмат поғоналарида кўтарилиши, давлат хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг шаффоф механизмларини жорий этиш ҳамда уларнинг аниқ вазифаларини белгилаш.

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини хорижий экспертларнинг тавсиялари ва кенг жамоатчилик фикри асосида такомиллаштириш ҳамда уни амалга ошириш бўйича қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари пакетини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 сентябрь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2.

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини қабул қилиш.

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиб, Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан тасдиқлаш.

2021 йил 1 сентябрь

Олий Мажлис палаталари,

Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

3.

Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилишини йўлга қўйиш.

Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрини ва у билан боғлиқ чекловларни амалиётга жорий этишга қаратилган қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4.

Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш.

Ҳар йили йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги

5.

Давлат органлари фаолиятида коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизимини яратиш.

Мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали интеграциялашган Коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизимини ишга тушириш.

2022 йил 1 январь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

6.

Давлат хизматчилари, шу жумладан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

декларация топшириш талаб этиладиган шахслар доираси;

даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларация қилиш тизимининг ҳар бир босқичини жорий этиш механизмлари;

декларацияларни мониторинг қилиш ва натижаларини эълон қилиб бориш тартиби;

декларацияни тақдим этишдан бош тортганлик ва қасддан нотўғри маълумотларни киритганлик учун жавобгарлик белгилаш.

2021 йил 1 сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базасини юритишни йўлга қўйиш.

Даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, уларни қайта ишлаш ва текширишнинг электрон ахборот тизимини яратиш.

2021 йил 1 декабрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ушбу ахборот тизимини солиқ, божхона, давлат кадастри ва бошқа тегишли органларнинг маълумотлар базалари билан интеграция қилиш.

2022 йил якунига қадар

8.

«Коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш.

Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишнинг янгиланган тартиби — илмий ва мустақил экспертизадан ўтказишни жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотларининг масъуллигини ошириш, коррупцияга қарши экспертиза бўйича иш режалари ва аниқланган коррупциявий нормаларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжати лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 сентябрь

Адлия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бош прокуратура

9.

Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида давлат органлари томонидан функцияларидаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва аниқланган хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича самарали чораларни белгилаш.

Давлат органлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методикасини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 декабрь

Адлия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бош прокуратура

10.

Вазирлик ва идоралар таркибидаги назорат органлари (инспекциялар) фаолиятини такомиллаштириш.

Барча инспекцияларнинг вазифа ва функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ташкилий тузилмаларини қайта кўриб чиқиб, уларни такомиллаштиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Давлат молиявий назорат институтларини такомиллаштириш.

Илғор хорижий тажриба асосида давлат молиявий назорат институтларини мақбуллаштириб, уларнинг самарали моделини жорий этиш ва ушбу соҳада парламент назоратини кенгайтириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил 1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги

12.

Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш.

Давлат молиявий назорати департаменти таркибида Қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бўлинмасини ташкил этиш, шунингдек, давлат назорат-тафтиш идоралари, оператив-қидирув фаолияти субъектлари ва тергов-суриштирув идоралари сўровига мувофиқ, қонунчиликда белгиланган асосларда ўтказиладиган назорат ўлчови ушбу бўлинма томонидан бепул амалга оширилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 октябрь

Молия вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

13.

Давлат иштирокидаги корхоналарда молиявий натижадорликка эришиш ва давлат мулкидан самарали фойдаланиш устидан таъсирчан назорат тизимини йўлга қўйиш.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг давлат иштирокидаги корхоналарда молиявий натижадорлик ва давлат мулкидан фойдаланиш ҳолати юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот бериб бориш амалиётини жорий этиш.

ҳар йил якуни бўйича

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

14.

Давлат хизматида суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш.

Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар билан ишлаш, хўжалик ишлари, молия-иқтисод бўлинмалари ва назорат функциясига эга тузилмалар раҳбарларини муайян муддатда ротация қилиш ҳамда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш бўйича қўшимча механизмларни жорий этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда ротация қилинган ходимларнинг кўчиб ўтиш ва уй-жой олиш (ижарага олиш) билан боғлиқ харажатларини қоплаш механизмларини назарда тутиш.

2021 йил 1 сентябрь

Адлия вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

15.

Давлат хизматчиларининг хизмат сафарлари мобайнида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш.

Республика ҳудудларига юбориладиган давлат орган ва ташкилотлари ходимларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни танқидий таҳлил қилиш ҳамда белгиланган меъёрларни ҳақиқий харажатларга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

16.

Йўл қурилиши ва эксплуатацияси соҳасига шаффофлик стандартларини жорий қилиш.

Автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган «SНAFFOF YO‛L» онлайн ахборот платформасини ишга тушириш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳада платформада автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектларининг интерактив онлайн-харитасини ишлаб чиқиш ҳамда унда кейинги йилда қуриладиган ва таъмирланадиган йўл участкаларини аниқлаш ва уларни харитага жойлаш ҳамда буни жамоатчиликка тақдим этиш амалиётини назарда тутиш.

2022 йил 1 январь

Адлия вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Давлат бюджети ҳамда шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Давлат бюджети, шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, шу жумладан истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уларнинг якуний техник-иқтисодий асосини ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар сифатида белгилаш.

2021 йил 1 декабрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Банкларда жисмоний шахсларга кредит ажратишда мижозни идентификация қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш.

Давлат персоналлаштириш маркази билан интеграция қилган ҳолда банк тизимида жисмоний шахсларга кредит ажратилишида мижознинг биометрик белгилари (бармоқ изи ёки юздан)ни текшириш орқали идентификация қилиш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чораларни кўриш.

2021 йил 1 сентябрь

Марказий банк,

Давлат персоналлаштириш маркази,

Ахборот технологиялари вазирлиги

II. Давлат харидлари соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш

19.

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш.

«Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида»ги қонун, шунингдек, давлат харидлари, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 январь

Адлия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Бош прокуратура

20.

Давлат харидлари соҳасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш.

Жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича электрон маълумотлар базаси билан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг маълумотлар алмашинувини таъминлаш орқали манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ хавфларни аниқлаш имконини берувчи электрон тизимни жорий қилиш.

2022 йил 1 январь

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

21.

Давлат харидлари соҳасида очиқликни таъминлаш.

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали маълумотлари асосида давлат буюртмачиларининг давлат харидлари жараёнлари мониторингини юритиш ва унинг натижалари бўйича ҳар ойлик маълумотларни кейинги ойнинг 15 санасига қадар расмий веб-сайтда очиқ эълон қилиб бориш.

белгиланган муддатда

Молия вазирлиги

Эълон қилиб борадиган ҳар ойлик маълумотларни батафсил ўрганган ҳолда кейинги ойнинг 30 санасига қадар манфаатлар тўқнашуви ёки коррупция аломатлари мавжудлиги тўғрисида хулосани веб-сайтларда эълон қилиб бориш.

белгиланган муддатда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

22.

Охирги бенефициарга оид маълумотларни олиш тартибини такомиллаштириш.

Бенефициарлар реестрини юритиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Ҳисоб палатаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Марказий банк

23.

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида шикоятларни электрон шаклда тақдим қилиш имкониятини яратиш.

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида мурожаатларни электрон шаклда тақдим қилиш имконини берувчи саҳифа яратиш ва шикоятларни тўғридан-тўғри Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга юбориш механизмларини жорий этиш.

2022 йил 1 январь

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Давлат харидлари амалга ошириладиган махсус ахборот порталида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўлган хавфларни олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

Давлат харидлари амалга ошириладиган махсус ахборот порталида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўлган хавфларнинг олдини олиш бўйича қуйидаги маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш юзасидан таклифлар киритиш:

қатнашчининг давлат харидларидаги иштироки тарихи (маҳсулот, хизмат етказиб берувчининг илгари иштирок этган танловлари, бажарган ишлари);

қатнашчининг бенефициарлари ҳақидаги маълумотлар;

буюртмачи ва иштирокчи ўртасидаги эҳтимолий боғлиқликлар (қариндошлик, бирга таълим олганлик, меҳнат фаолияти ёки бизнес алоқалари ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар).

Автоматлаштирилган тизим орқали манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолларда автоматик равишда давлат хариди жараёнида битимга даъвогарнинг иштирокини чеклаш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2021 йил 1 декабрь

Молия вазирлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

25.

Қонунчиликка давлат хизматига қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг олдини олишга қаратилган нормаларни киритиш.

Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 декабрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Адлия вазирлиги

III. Коррупцияга қарши курашиш тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш

26.

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари самарали фаолиятини ташкил этиш.

Барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий чораларни кўриш.

2021 йил 1 октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

27.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Миллий кенгаш томонидан тасдиқлаш.

2021 йил 1 декабрь

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

28.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ва (ёки) қонуний талабларини бажармаган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 февраль

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

29.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида илмий тадқиқотлар, ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида олимлар, илмий-академик доира вакилларидан иборат Экспертлар гуруҳининг фаолиятини ташкил қилиш.

2021 йил 1 октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Молия вазирлиги

30.

Коррупциянинг олдини олиш ва унинг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларини бартараф этишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар аниқланганда, шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжат амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида тақдимнома киритиш ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколатини беришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжати лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура

IV. Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни жорий қилиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш

31.

Коррупцияга қарши қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси айрим нормаларини имплементация қилиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритиш:

Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;

коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кучайтириш;

даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;

коррупцияга оид жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормаларни қўллашга чеклов белгилаш.

2021 йил 1 октябрь

Бош прокуратура,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Олий суд,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

32.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш.

Тўртинчи раунд натижалари бўйича Ўзбекистонга берилган тавсияларни таҳлил қилиб, уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган режанинг амалга оширилишини ҳар чоракда мониторинг қилиш.

ИҲТТнинг Истанбул ҳаракатлар режаси ялпи мажлисида Ўзбекистон вакилларининг ҳисоботлар билан иштирок этишини таъминлаш.

2021-2022 йилларда бешинчи раунд мониторинги амалга оширилиши бўйича амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

2021-2022 йиллар давомида

33.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

Европа Иттифоқи доирасидаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлар гуруҳи (GRECO), Коррупцияга қарши курашиш идоралари халқаро ассоциацияси (IААСА) ташкилотларига аъзолик масалаларини кўриб чиқиш, шунингдек, хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш идоралари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш чораларини кўриш.

2021 йил 1 август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

V. Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш

34.

Коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳоли ва давлат хизматчилари онгига сингдириш.

Давлат органлари матбуот хизматлари томонидан аҳоли ва давлат хизматчилари ўртасида:

коррупцияга қарши курашиш асослари ва бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни белгиловчи норматив-ҳуқуқий асослар билан таништириш ишларини олиб бориш;

коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хавфли хусусиятлари ва оқибатларини кенг тарғиб қилиш;

давлат фуқаролик хизмати нуфузини ошириш бўйича комплекс чора тадбирларни амалга ошириш.

Доимий

Адлия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура

35.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида таҳлил ва илмий изланишлар сифати ва натижадорлигини тубдан ошириш.

Хорижий ва миллий ҳамкорлар кўмагида ва нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилган ҳолда Тошкент давлат юридик университетида коррупцияга қарши курашиш муаммоларини тадқиқ қилиш бўйича марказ фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифларни киритиш.

2021 йил 1 октябрь

Адлия вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бош прокуратура

36.

Коррупцияга оид жиноятлар бўйича кўрилган суд ишлари тўғрисидаги статистик маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш.

«Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизими доирасида давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан содир этилган коррупцияга оид жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотлар ҳамда ҳукм қонуний кучга кирган жиноят ишларининг соҳалар ва ҳудудлар кесимидаги электрон базасини шакллантириш.

2021 йил 1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бош прокуратура

37.

Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни доирасида кенг кўламли Антикоррупция ҳафталигини ўтказиш.

Медиа-режа ишлаб чиқиш ва унинг самарали амалга оширилишини ташкил этиш.

ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги

38.

Давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги билимларини доимий ошириб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

Давлат бошқаруви академияси ва унинг филиаллари негизида «ҳалоллик вакцинаси» тамойили асосида давлат хизматчиларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларда мунтазам равишда ўқитиш тизимини жорий этиш.

2022 йил 1 январь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Бош прокуратура Академияси

39.

Фуқаролар томонидан коррупция ҳолатлари ҳақида тезкор хабар бериш имкониятини кенгайтириш.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида фуқароларнинг коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи туну-кун фаолият юритадиган «Call-марказ» ишга тушириш.

2021 йил 1 сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Молия вазирлиги

40.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказиб бориш.

Ҳар ой ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этиладиган «Uzbekistan Anti-Corruption Digest» онлайн журналини таъсис этиш.

2021 йил 1 сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги

41.

Коррупцияга қарши муросасиз курашиш борасидаги ишларни жамоатчиликка етказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда турли форматлардаги эшиттириш, кўрсатув, мақолалар ва бошқа ахборот материалларини эълон қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2021 йил 1 сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Миллий телерадиокомпания

42.

Аҳолини «Очиқ бюджет» ва «Е-anticor.uz» платформалари билан таништиришга қаратилган кенг кўламли тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

Теле ва радиоканалларда турли форматлардаги ижтимоий роликлар ва эшиттиришларни тайёрлаш ва намойиш этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2021 йил 1 сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Молия вазирлиги,

Миллий телерадиокомпания

43.

Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича тизимли ва манзилли тадбирларни амалга ошириш.

Ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

2021 йил 1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура

44.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ОАВ билан самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга оид хабарларни кўриб чиқиш ва жамоатчиликка маълумот бериш тартиби ва муддатларини аниқ белгилаш.

2021 йил 1 август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбошидаги «Идоралараро комиссия» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши (кейинги ўринларда — Миллий кенгаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Идоралараро комиссияга» сўзлари «Миллий кенгашга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 9-банддаги «Идоралараро комиссияга» сўзлари «Миллий кенгашга» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) 3-илова қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 301-банд билан тўлдирилсин:
б) 3-илова 3.6, 5 ва 11.2-позицияларининг «Масъул давлат органлари» графасидаги «Бош прокуратура (Н. Йўлдошев)» сўзлари «Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов)» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси