19.03.2022 йилдаги СҚ-506-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 25 июндаги СҚ-328-IV-сонли ҳамда 2021 йил 21 октябрдаги СҚ-410-IV-сонли қарорлари билан қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига берилган жавобни кўриб чиқиб, Олий Мажлис Сенати бу борада етарли даражада ишлар амалга оширилмаганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, парламент сўровидаги муаммоли масалаларни ҳал этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлса-да, лойиҳани келишиш жараёни ҳозирга қадар бошланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, қон қуйиш муассасалари моддий-техник ҳолатини яхшилаш, мобиль бригадалар томонидан қон захирасини оширишга устувор аҳамият қаратиш ва қон қуйиш муассасаларини кўчма донорлик комплекслари билан таъминлаш, кўнгилли ва беғараз донорликни ривожлантириш каби парламент сўровида қайд этилган қатор долзарб масалалар ўз ечимини топмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4592-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурида республика қон қуйиш муассасаларини зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида 2020 — 2022 йилларда 11 млн 375 минг АҚШ доллари жалб этилиши назарда тутилган. Аммо парламент сўровига берилган жавобда қон қуйиш муассасаларини зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш ишлари ҳақида маълумотлар қайд этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, қон хизмати ахборот тизимини амалиётга жорий этиш бўйича ишлар бошланган бўлса-да, тизимга нисбатан қўйилган талаблар тўлиқ амалиётга татбиқ этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, донорларнинг лаборатория таҳлили натижаларини ОИТСга қарши кураш маркази ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахборот тизимлари билан электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Донорларнинг олинган қон ва плазмалар банки (ҳисоби) ҳамда қон ва плазма ажратиш бўйича талабномаларни қондириш, яъни қон ва плазманинг ажратилганлиги фақат махсус дафтарларда қоғоз шаклида қайд этилиб, тизимда акс эттирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов тизими жорий этилмаган. Қолаверса, қон хизмати ходимлари учун ижтимоий имтиёзлар белгилаш масаласи ҳукуматнинг парламент сўровига жавобида умуман ёритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатлар мамлакатимизда аҳоли соғлигини сақлаш, қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш мақсадида қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантириш бўйича концепция ишлаб чиқишга эҳтиёж мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 25 июндаги СҚ-328-IV-сонли ҳамда 21 октябрдаги СҚ-410-IV-сонли қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар юзасидан йўлланган парламент сўровида белгиланган вазифалар ижросига мутасаддилар томонидан масъулият билан ёндашилмаганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Сенати томонидан мазкур парламент сўрови икки марта қайта юборилганига қарамасдан, унда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаганлиги ва аниқ натижаларга эришилмаганлиги боис, мутасаддиларнинг масъулиятини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 1 июнига қадар масалага дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирокида қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантириш масаласини комплекс тартибда ўргансин ҳамда парламент сўровида кўрсатилган камчиликларни ҳал этишга қаратилган тегишли ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда жойларда қон билан ишлаш хизмати муассасалари жойлашган биноларни тўлиқ инвентеризациядан ўтказсин ҳамда уларда яратилган шарт-шароитлар, санитария қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳолати, гигиена нормативлари ва бошқа қоидалар талабларига мувофиқлиги бўйича маълумотнома тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси (О. Иминов) қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш бўйича жойларда кўрилаётган чораларни таҳлил қилиб, натижаси тўғрисида Сенат Кенгашига жорий йилнинг 15 июнига қадар маълумот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№ СҚ-506-IV