21.10.2021 йилдаги СҚ-410-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига (бундан буён матнда Парламент сўрови деб юритилади) берилган жавобни кўриб чиқиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4592-сонли қарори ва у билан тасдиқланган 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури» ва «Гематология ва трансфузиология хизматларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича «Йўл харитаси» асосида қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қон қуйиш муассасаларида гемаконлар, қон сақлаш ва транспортировка анжомлари билан таъминлаш учун сўнгги беш йилда 15 млрд сўм маблағ ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Донорлар ва қон захираси ҳақидаги маълумотлар алмашинувини рақамлаштириш мақсадида қон хизмати автоматлашган ахборот тизими яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қон компонентларини тайёрловчи асбоб-ускуналарни мунтазам равишда кўрикдан ўтказиб, уларни таъмирловчи мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Парламент сўровида кўрсатилган айрим масалалар юзасидан жавоб етарли даражада акс этмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини тартибга солувчи қонун, ҳамда қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бўшлиқлар мавжуд ва уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослашган муассасаларнинг моддий-техника таъминоти ва модернизациялаш, хусусан ПЦР аппаратлари, гемоцитоферез, плазмаферез, иммуногематологик анализатор ва ИФА-анализатор ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмаган. Жумладан, мазкур мақсадлар учун грантлар ажратиш режалаштирилган бўлсада, бугунга қадар грантлар жалб қилиш бўйича аниқ натижаларга эришилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қон қуйиш муассасаларида гемаконлар (бир марталик тизимлар ва контейнерлар ёки қон йиғиш пакетлари), қон сақлаш ва транспортировка анжомларининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари назорати аниқ ёритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қон хизмати автоматлашган ахборот тизимига барча ихтисослашган муассасалар боғланмаган, ахборот тизимининг иш давомида қўлланилиши ҳамда жорий этилиши расмиятчилик учун ташкил қилиниб, тизимни такомиллаштириш ишлари талаб даражасида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика миқёсида жами 2 та «ISUZU» ва 17 та «DAMAS» русумидаги автотранспорт воситаси негизида мобил «донорлик комплекс»лари мавжуд ва уларнинг сонини кўпайтириш бўйича аниқ тадбирлар белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўнгилли ва беғараз донорларнинг аксарияти давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимлари улушига тўғри келиб, бу борада фуқаролар орасида тарғибот ишлари етарлнча ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қон хизмати ходимлари учун ижтимоий имтиёзлар белгилаш масаласи умуман ёритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О. Иминовнинг ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 25 июндаги СҚ-328-IV-сонли Қарори билан Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровида қўйилган масалалар чуқур ўрганилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасн Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент сўровида қўйилган масалаларга юзаки ёндашган мутасаддиларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 31 декабрга қадар парламент сўровида акс эттирилган барча масалаларни чуқур ўрганиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин ва натижалари юзасидан Сенатга ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қарор ижроси бўйича Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О. Иминов Сенат Кенгашига 2022 йил 15 январга қадар ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-410-IV-сон