Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2001 04.05.1999 йилдаги 216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ЎЗБЕКНАВО» ГАСТРОЛЬ-КОНЦЕРТ БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги 272-сонли «Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида»ги 1996 йил 5 апрелдаги ПФ-1419-сон Фармонига мувофиқ, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини янада такомиллаштириш, санъаткорларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган маданий-маънавий ислоҳотларда фаол иштирок этишларини таъминлаш, кенг кўламли гастроль-концерт фаолиятини ривожлантириш, бозор муносабатлари шароитида ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришнинг янги, самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тасарруфидаги «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси бошқаруви тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, бирлашма раҳбари — ижрочи директор бирлашманинг ижодий-ташкилий ишларини бошқаради, молиявий-хўжалик ишларини юритади, кадрлар масаласи билан шуғулланади, бирлашманинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради, бошқарув билан биргаликда бирлашма иш режаларини ишлаб чиқади ва уни амалга оширишни назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бадиий раҳбар бевосита жамоаларга ижодий ёрдам бериш, ёш истеъдодларни излаб топиш, хонанда ва бастакорларнинг ижодий ҳамкорлигини таъминлаш, мусиқа санъатининг барча жанрларида янги номларнинг дунёга келиши, ижро маҳоратини юксалтириш, репертуар салоҳиятининг доимий равишда янгиланиб, шаклланиб бориши юзасидан услубий тавсиялар ишлаб чиқиш, ижодий жамоалар, айниқса, ёш санъаткорлар ижодининг ривожига амалий ёрдам кўрсатиш вазифаларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бирлашма таркибига кирувчи жамоаларнинг тўлиқ хўжалик ҳисобида фаолият кўрсатишга ўтиш ҳамда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш муддати 2001 йил 1 январга қадар узайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор муносабатлари шароитидан келиб чиққан ҳолда бирлашма дирекциясининг амалдаги тузилмасини қайта кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий мумтоз ва замонавий қўшиқчилик санъатини кенг тарғиб қилиш, аҳолига маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, бирлашманинг моддий-молиявий салоҳиятини кучайтириш мақсадида кенг кўламли гастроль-концерт фаолиятини мувофиқлаштирувчи дастур ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашма раҳбари — ижрочи директор раҳбарлик қиладиган дирекция «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси бошқарувининг ижро этувчи — тасарруф қилувчи органи ҳисобланади. Бирлашма раҳбари — ижрочи директор бирлашма Кенгашининг раиси, Маданият ишлари вазирлигининг ҳайъат аъзоси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш бирлашма бошқарувининг маслаҳат органи ҳисобланади, унинг таркибига қатнашчи ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, шунингдек, бирлашма раҳбари — ижрочи директор, унинг ўринбосарлари ва бош бадиий раҳбар кирадилар. Бирлашма раҳбари — ижрочи директор ва бош бадиий раҳбар Маданият ишлари вазирлигининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарорга 1-илованинг 6-бўлими барча бандларидаги «бош директор» сўзлари «бирлашма раҳбари — ижрочи директор» сўзлари билан, «бош директор ва унинг ўринбосарлари» сўзлари «бирлашма раҳбари — ижрочи директор ва бош бадиий раҳбар» сўзлари билан алмаштирилсин, 2-банднинг 1-хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзларидан олдин «Маданият ишлари вазирлиги тавсиясига кўра» сўзлари қўшилсин, 2-хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
216-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
4 майдаги 216-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси бошқаруви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Эски штат бирлиги: 22 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги штат бирлиги: 22 нафар.