Ҳужжат кучини йўқотган 17.02.2017 05.04.1996 йилдаги ПФ-1419-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.02.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗБЕКНАВО» ГАСТРОЛЬ-КОНЦЕРТ БИРЛАШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мусиқа-рақс санъатини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон концерт ижодий жамоаларининг истакларини эътиборга олиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Туркистон» саройи ва «Баҳор» комплекслари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ижодий концерт ташкилотлари негизида «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳудудий бўлимларга эга бўлган мустақил ижодий-ишлаб чиқариш комплекси ҳисобланиб, у мулкчилик шаклларидан ва қайси идорага қарашли эканлигидан қатъи назар, филармония, эстрада, рақс, фольклор ва бошқа ижодий жамоаларни бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнаво» бирлашмасининг фаолиятига бадиий-услубий раҳбарликни Ўзбекистон Республикасининг Маданият ишлари вазирлиги амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқларининг миллий мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатининг энг яхши ютуқларини ривожлантириш, асраш ва тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг истиқболли режаларини, мақсадли, комплекс, маданий, илмий-техникавий, иқтисодий ва ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиб, амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фирмалар ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларнинг, маданий, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гастроль-концерт фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гастроль-концерт бирлашмаси, унинг корхоналари ва ташкилотлари давлат бюджетига ўтказиладиган давлат солиқларини тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, имтиёзли солиқ олиниши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан мусиқа-рақс санъатини янада ривожлантиришга, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зарур ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1419-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 4-сон, 39-модда)