Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг
Қарори
Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3053-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 5 июндаги 370-сон, Солиқ қўмитасининг 2026 йил 19 майдаги 2026-09-сон ва Туризм қўмитасининг 2026 йил 30 майдаги 09-мх-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3053-2, 15.06.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сон «Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 12 июлдаги 110, 2018-60, 4-ққ-сон қарори (рўйхат рақами 3053, 2018 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 33-сон, 686-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 февраль,
3-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 11 февраль,
2022-05-сон
Туризм ва спорт вазири А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 февраль,
11-MH-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2022 йил 22 январь
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 24 январь
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 11 февралдаги 2022-05-сон ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг
2022 йил 8 февралдаги 11-MН-сон қарорига
ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Солиқ солинадиган базанинг камайтирилиши фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича амалга оширилади.».
2. 5-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган имтиёзга эга бўлиш учун солиқ тўловчи санитария-гигиеник тармоқларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари ёки туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг хулосасини (бундан буён матнда Санитария-эпидемиология хизматининг хулосаси деб юритилади) олиши лозим.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Марказнинг» деган сўз «Санитария-эпидемиология хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7-банддаги «Марказнинг» деган сўз «Санитария-эпидемиология хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2022 й., 10/22/3053-1/0211-сон)